ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
16.7K subscribers
95 photos
204 videos
973 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: @shamsinur_reklama
Download Telegram
Айбдор

Aвтобус университет ёнида тўхтади. Дарсга кеч қолганини сезган Тоҳир шошилиб автобусдан тушди. Тушди-ю, бировга бориб урилди.
—Кўзинггизга қарасангиз бўлмайдими , ўшқирди Тоҳир асабийлашиб.
—Кечирасиз узр, айбдорман!
Ҳалиги одам ерни пайпаслаганча қора кўзойнагини изларди...

Элбек Тилавов

@drabllar | обуначилардан
👍9
УЯЛИШ

Муниса курсдош дугоналари билан нақд уч соат бозор айлангач, тили осилиб қолди.
– Қизлар, балки уйга қайтармиз, а? – деди у мажолсиз нигоҳини дугоналарига қадаб. – Ўлгудек чарчадим.
– Гапирма, қорин ҳам пиёзнинг пўсти бўлиб кетди! – деди тўлачадан келган курсдоши Нигора ва узоқда тоғора кўтариб, “хонимлар бор, иссиққина хоним!” деб турган аёл тарафга ишора қилди. – Вой, ана хоним бор экан. Юринглар, хоним ейлик.
Муниса ўша тарафга ўгирилди ва кўзлари олайиб кетди:
– Э, йўқ! Мен бу аёлни хонимини еганман, роса мазамни қочирган. Қизлар, қўйсангларчи хоним-понимни, ундан кўра, кетдик, ўтириб лаваш еймиз.
Улар қорнини тўйдириб бўлгач, уй-уйига тарқалишди. Муниса қилган харидидан хурсанд бўлса-да, кўнгли ғаш бўлаверди.
Уйга келса, ҳеч ким йўқ, демак онаси ҳали ҳам хонимларини сотиб бўлмаган...

Наргиза ШУҲРАТ

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍10🤬4
Қўлимга сигарета қутисини олдим ва ундаги ёзузга кўзим тушди: «Чекиш инсонни ўлдиради» - айни муддао...

Оқил Тўрақул

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍8
Таъзия

— Кўзида бир томчи ҳам ёш йўғ-а вей? Онанг ўтди-я, онанг!
— Шуни айтинг, опа. Овозиям чиқмайди. Ҳай, онангни тупроққа беряпсан, мундоқ йиғла, дод солмасанг ҳам!
— Нима деяпсизлар? - гапга аралашди бошқа бир аёл. - Кўрмаяпсизларми қоқ суяк бўлиб қолганини! Ҳали ўн икки яшар гўдак-ку!
Дафъатан гурсиллаган овоз эшитилди.
— Ие ҳай! Сенга нима бўлди? Сув олиб келинглар!
Бир ҳафтадан бери реанимацияда ётган онасининг ёнидан кетмаган Aббос юрак оғриғига дош беролмай, ерда чўзилиб ётар эди.

Эзо Исматова

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍9😢4
Трансплантация

Жарроҳлик столига ётиб, томиримдан юборилган дори таъсир қилишини кутардим.
- Сиз бу ерга ёлғиз келдингиз, тўғрими?
- Ҳа, доктор, ўзингиз тайинлагандай. Ростдан ҳам битта буйрагим учун 100000 доллар олманми?
- Рост, ўғлим.
Ҳушимни йўқотарканман, ғўлдираб сўрадим:
- Буни сир тутишнинг нима кераги бор, мен.... тушунмаяпман?
- Чунки сенинг юрагинг учун икки баравар кўпроқ оламан.

Стив Сайнсбери. Саида таржимаси

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍8🤬4
ДОРИ

Неваралар бир тишлаб ташлаб кетган олманинг у ёқ-бу ёғини пичоқда кесиб еб ўтирсам, неварам келиб сўради:
- Дода, нимага бизлардан қолган олмани еб ўтирибсиз? – Кейин ҳосилининг кўплигидан зўрға шохини кўтариб турган олма дарахти томон ияк қоқди. – Ана, кўп-ку.
- Сенлардан қолгани дори-да, болам.
- Дори? Қанақа дори?
Шунда раҳматли бувимнинг: “Увол қилмагин, болам, кўр бўлиб қоласан” деган гаплари эсимга тушиб, жилмайганча жавоб қилдим.
- Кўзни равшан қиладиган дори, қўзим...

Шароф Бошбеков

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍7
Шайтон

— Ич!
— Ичмайман!
— Ич, бўлмаса жонингни оламан!
— Ўлдирсанг ҳам ичмайман, йўқол! кет!
Хаёл ичида дўсти келиб қолганини сезмай қолди.
— Тинчликми дўстим, рангингда ранг йўқ, кимга бақиряпсан?
— Сардо-о-р, дўстим, шайтон менга қадаҳ тутиб ичишга мажбурлади, ичмадим, рост айтяпман, аниқ кўрдим, ўз кўзларим билан!
— Сиқилма дўстим, кўп ишлаганингдан ҳаммаси, неча марта айтдим, қўй шу ишингни, бизга қўшил, бироз дам ол, -деб, ҳеч гапимга кирмайсан! Юр энди, бир отамлашамиз, ичсанг енгил тортасан...

Aржумандбегим

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍5😢3
ҲАҚИҚИЙ ТИРГАК

Ёмғир... Eр лой, сирпанчиқ. Қизимни кўтариб, ўғлимни етаклаб олганман:
– Эҳтиёт бўлиб юрамиз, йиқилиб кетмайлик.
Қизим:
– Ойи, сизни ушлаб турибман, йиқилмайсиз...

Шаҳноза Тўрахўжаева

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍5
ЁЗУВЧИ

"Мен янги романимнинг сўнгги бобларига, айнан ўлим олдидаги инсоннинг ички кечинмаларини киргизишим керак."
Қизиққон ёзувчи йигит, оғилхонага кириб, пухта эшилган арқонни чиройли сиртмоқ қилиб, бўйнига тақди-да, кейинги учини шифтдаги ёғочга боғлади. Ичида қандайдир бўрондек титроқ туриб, юраги алланечук ура бошлади.
Агар оёғи остидаги эски стулнинг михи чала қоқилган оёғи панд бермаганда, у катта ёзувчи бўлиб етишиши мумкин эди...

КАМОЛИДДИН ШУКУР

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍6
Дори

Қиз дорихонада ишларди. Ишдан қайтишда кунора, уч кунда бир қўшни чолга дори олиб келарди. Ҳарна-да!
Яқинда қиз ишдан бўшади.
Отахон ҳам кўпга бормади.

Малика Мумтоз

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍4😢1
СОЧИЛГАН РИЗҚ

—Ризқим бу ерларда эмас экан, она! Йигит боши омон бўлса, дўппи топилади. Насибам қаерларда сочилган бўлса ўша ерда қўним топаман-да. Фотиҳа беринг, чет элга кетай.
—Бу нима деганинг, болагинам. Яратган барчанинг ризқини ўз элида сочиб қўйибди. Ўзга юртларда эмас насибанг. Фақат бир оз сабр қил, ҳаракатингни қўйма...
—Э, қачонгача? Кетаман! Бу ерда топган бир сўмимни у ерларда ўн сўм қилиб топаман. Дуо қилинг энди, ризқимни топай!
Она ноилож қўлини дуога очди.
—Қайда бўлсанг ҳам бошинг тошдан бўлсин, ўғлим. Ризқинг бутун бўлсин.
Ўғил кетди. Излаган ризқини ўзга элларда топди. Жуфтини ҳам, турмушини ҳам ўша ерлардан қилди. Фарзандлари чет элда туғилди. Насибаси бутун бўлиб, давлатга эришди.
Аммо... ҳаловат топа олмади. Ўшанда онасидан бир оғиз хотиржамлик, саодат тиламаган экан. Пул топдию, бахт топмади. Ҳамон изидан кўзлари жавдираб қолган онаси хаёлидан кетмайди. Беҳаловат тунлар эса унга азоб бергани берган... Эрта тонгда эса у аҳд қилди:
—Онамнинг олдига кетаман! Ватанимни соғиндим.
Ризқини излаётган боламнинг кўнгли бузилмасин, унга билдирманг, деб у дунёга рихлат қилган онанинг руҳи эса уни кузатиб турарди...

Нодирабегим Иброҳимова

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍8🤬1
-Чойми, кофе?
-Кофе.
-Қанақасидан?
-Сен билан ичиладиганидан.

Эзо Исматова

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍6
Масжид

— Кечирасиз биродар, шу яқин орада масжид бор деб эшитдим. Қаердалигини билмайсизми?
— Йўқ, ҳеч учратмабман.
— Раҳмат.
Бошқа бир одамга:
— Ҳо-о-ой биродар, бир дақиқага қараб юборинг. Яқин орада масжид бор экан, аниқ манзилини билмайсизми?
— Минг бор узр.
— Майли, раҳмат...
Учинчи кишига:
— Яхшимисиз, биродар? Шу яқин орада бир қи-и-иммат ресторан бор экан, таомлари ҳам зўрмиш. Ўшанинг аниқ манзилини кўрсатиб юборолмайсизми?
— Aлбатта, бажонидил. Пешин бўлиб қолди, қорин ҳам роса таталади-а?
— Ҳа, пешин бўлди. Ўша рестораннинг орқасида масжид бор дейишганди...

Муаттар Йўлдошалиева

@drabllar | Обуначилардан
👍8
МАКТУБЛАР

Чол сандиққа калит соларкан, менга қараб илжайди.
- Ёзаман десанг нақ битта роман бўлади.
Сандиқ мактубга тўла эди.
- Ҳаммаси сизга келганми? Вой-бу, мунча кўп?
- Йўғ-а! Барчасини мен қизнинг номига ёзганман, ўғлим.
Тўрт-бештасини очиб ўқидим.
- Сиз роман дейсиз, қисқа ҳикоягаям мавзу йўқ-ку. Ҳайронман, қизнинг қўлида бўлиши керак бўлган мактубларнинг ҳаммаси нега сизда?
- Жўнатмаганман.
- Нимага?
- У акамга турмушга чиққан.

Шониёз Мелибоев

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍8
Имтиҳон

- Ғалвирни сувдан кўтарадиган вақт келди,- деди домла.
Маънавий заиф талабалар “кўтарма кран” учун пул йиғишга тушишди.

Аслиддин

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍4
ЯНГИЧА ТАНЛОВ

Ғолиб аниқланди. Кейин эса мусобақага тайёргарлик авжига чиқди.

Манзура АБДУЛЛАЕВА

@drabllar | қисқа ҳикоялар
@sayhunqizi | манбаа
👍5
БЕКАТДА

Кўҳликкина жувон сочига қўл текканини сезди-ю, шартта ўгирилиб, ортида турган эркакнинг бетига тарсаки туширди.
— Уятсиз! Аблаҳ!
Жувон жўнаб кетди, сал нарида турган йигитлар келиб, эркакни ерга чўзиб ташлашди.
— Аёлга нега тегиндинг, болам? - сўради бир чол.
Эркак йиртилган лабига кафтини босди:
— Сочида чаён ёпишиб турган экан, уриб туширмоқчи бўлдим. У мени нотўғри тушунди, шекилли.
— Туширдингми?!
— Йўқ.

Шониёз Мелибоев

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍8
Замoнaвий обрў

— Бугун тармоқдаги статусимга 65 та лайк босишди, 27 та изоҳ ёзишди, 6 марта улашишди. Қалай? Сенда нима гаплар?
— Сенчалик эмас. Устозимдан бир марта раҳмат эшитдим, қўшни қария баракалла деди, онам эса меҳр билан қучиб қўйди.

Нодирабегим Иброҳимова

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍72
ҚAРЗ

– Дада, эсингиздами бундан тўрт ярим ой бурун – синглимникидаги тўй олдидан мендан 350 минг олган эдингиз?
– Ҳа-я, албатта, ҳозир…
– Йўқ-йўқ, бу нима қилганингиз? Уни талаб қилаётганим йўқ. Отага берилган пулни ҳам сўраларканми? Aммо бу нарса фарзанднинг гарданида қолиб кетмаслиги керак! Ўтган ойда сиздан қанча олгандим?
– Қайдам?.. Эсимда йўқ…

Муҳаммадхон ЮСУПОВ

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍6
Севги

Боғчада бола ва қизча суҳбатлашишяпти:
— Сени яхши кўраман!
— Худди катталардайми?
— Йўқ, ростакамига.

Ҳайрулло Қутлиев

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍9