ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
16.5K subscribers
89 photos
174 videos
932 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: @shamsinur_reklama
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мен келинман....!!!

https://tttttt.me/drabllar
13👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Malika Tavfiq she’ri
Ona bugun qoshingga keldim🥹
4
#Tomchida_Tabassum

Ота фарзандларидан сўрабди:
ㅡ Ҳўш... кимни кўпроқ яхши кўрасизлар онангизними ёки мени?
ㅡ Икковингизни ҳам яхши кўрамиз!
ㅡ Яхши, айтингларчи, агар мен Мадинага, онангиз Маккага кетсак, қайси биримиз билан кетар эдингиз?
ㅡ Ойимиз билан!
ㅡ Демак, онангизни кўпроқ яхши кўрар экансизда?
ㅡ Йўқ, Маккани кўпроқ яхши кўрамиз!
ㅡ Ҳўп, мен Маккага, Онангиз Мадинага кетсак, мен билан кетасизлар-а?
ㅡ Йўқ, Мадинага кетамиз!
ㅡ НИМА УЧУН?
ㅡ Чунки, Маккани зиёрат қилиб бўлдик!

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿

@drabllar
31👍8😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📝Кўп нарса керакми аёл зотига?
Манимча бир томчи меҳр бўлса бас.
Нур бўлса қоронғу ҳаёлотига,
Манимча бошқаси унга керакмас.

Тиллога тўлдирманг бармоқларини,
Бахтли бўлиш гумон бойликдан буткул.
Манимча чоғ этиб димоғларини,
Тонглар ёстиғига қўйинг атиргул!

Севги исхорлари ҳуш ёқар,бироқ,
Оддий бир каломдан бошлари осмон !
"Иссиқ кийиндингми кўча совуқроқ.
Сен менга саломат кераксан,ишон !ʺ

Майли қозонига гўшт тушмас ҳар кун,
Либос ўзгармасин бир йилда бир бор.
Елкангиз қизғанманг,суяниш учун,
Турмушнинг муштлари берганда озор.

Ишонинг, кўп нарса керакмас унга,
Унутманг, шишадан ясалган кўнгил.
Баъзида бир кулиб қарашингизга,
Жонини бермаса, мана ман кафил.

Кимгадир керакман,дея яшасин,
Асранг қадрсизлик қийноқларидан !
Савоб ёзилармиш ҳар бўса учун,
Сизни дуо қилган дудоқларидан.

https://tttttt.me/drabllar
1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СОҒИНДИМ ЁМОН..❤️🫂

Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://tttttt.me/drabllar
8😢1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 24 кисм Биз ҳам буни вақтида ҳисобга олган эдик. Яхшими, ёмонми уям она, ахир, тўққиз ой, тўққиз кун бағрида кўтариб дунёга келтирган боласини. Бу гапларни бутун вужудини қулоққа айлантириб тинглаб ўтирган Ортиқали шошиб сўради: — Меҳриддин — чиройли…
#ГУНОХ

25 кисм

Қия очилган эшикдан котиба қиз мўралади.
— Ҳалиги кишиларга айтинг, киришсин, - деди директор опа.
Хонага оқ кўйлак, қора костюм шим кийган, тўлиқ гавдали, ўрта бўйли, думалоқ юзли Ортиқали билан қора вилюр кўйлаги устидан оқ-қорамтир жемпер кийган кўркам чеҳрали Лобархон яна бир бор салом бериб кириб келишди.
Роҳила опанинг иш ораси билан улар хона ўртасидаги узун столнинг икки четидаги стулларга ўтириши билан, директор уларга юзланди:
— Демак, қарорларингиз қатъий. Фарзандликка ўғил бола олмоқчисизлар, шундайми?
— «Тухум ширин, лекин у туз билан таъмли», деган экан бир донишманд, - ҳаяжонланаётгани шундоққина сезилиб
турган Ортиқали иложи борича хотиржам гапиришга уринди. - Мен бу гапнинг маъносини энди тушунаётганга ўхшайман. Менимча ўша донишманд бу гапи билан «Ҳаёт ширин, лекин у фарзанд билан янада ширин», деган бўлиши керак.
— Бу гапдан кейин бошқа гапга ўрин йўқ, — деди Гулрухсор Самадовна вазминлик билан. — Ҳаммаси тушунарли. Сизлар аризаларингизда Меҳриддинжонни сўрабсизлар. Майли. Биз рози, фақат бунинг битта нозик жойи бор, холос. Нозик жойи шуки, бу боланинг онаси бизга ёзиб
қолдирган хатида боласининг исмини ҳам фамилиясини ҳам ўзгартирмасликни ўтиниб илтимос қилган. Шунга нима дейсизлар?
Биз ҳам буни вақтида ҳисобга олган эдик. Яхшими, ёмонми уям она, ахир, тўққиз ой, тўққиз кун бағрида кўтариб дунёга келтирган боласини.
Бу гапларни бутун вужудини қулоққа айлантириб тинглаб ўтирган Ортиқали шошиб сўради:
— Меҳриддин — чиройли исм! Бизларга ҳам жуда ёқди.
Фамилияси қанақа экан?
— Фамилияси Тешабоев, - дея Гулрухсор Самадовна Рохила опага қаради: - Тўғри айтдимми, опа?
— Тўппа-тўғри. Сизга қойилман...
— Раҳмат, энди асосий масалага ўтсак. Ҳар бир ишнинг қонуний бўлгани яхши. Қонун талаб қилган ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаб келган кунингиздан бошлаб Меҳриддинжонни олиб кетишларингиз мумкин.
— Меҳриддинжонга қаттиқ меҳр қўйган эканман, - деди Роҳила опа эр-хотинга жовдираб қараб. - Бир томондан сизларга бергим ҳам келмаяпти, бироқ сизларниям қиймаяпман. Сизларга ишонаман! Сизлар уни албатта яхши одам қилиб тарбиялайсизлар...
— Албатта, албатта, - шоша-пиша маъқуллади кўзлари жиққа ёшга тўлган Лобархон, - бор меҳримизни берамиз!
— Яхши! Биз сизларга қаттиқ ишонганимиз учун ҳам шу қарорга келиб турибмиз-да, - деди Гулрухсор Самадовна мамнун бўлиб. Энди боланинг исми, фамилиясини нима
қилмоқчисизлар? шуниям билсак яхши бўларди.
Лобархон «Сиз нима дейсиз? Ҳамма гап сизда», дегандай эрига ўгирилди.
— Бу тасодифни, бу бахтни қаранглар! - деб юборди беихтиёр Ортиқали ёш боладай қувнаб. — Ахир менинг ҳам фамилиям Тешабоев-ку!
Директор билан Роҳила опа енгил нафас олишди.
— Онасиям сизлардан бир умр рози бўладиган бўлди, - деди Роҳила опа дилидагини тилига чиқазиб.
Эр хотин болалар уйидан чексиз қувонч ва ҳаяжонга тўлиб чиқишди...
Ортиқали Лобархонни уйга ташладию, дарҳол Меҳриддинни фарзандликка олишга дойр ҳужжатлар масаласида маслаҳатлашгани юрист дустининг уйига жўнади. Лобархон эса тўйга ҳозирлик кўраётган уй бекасидек ҳаяжонли ҳис туйғулар оғушида ҳовлини супуриб сидиришга киришди.
Айни чоғда жувоннинг ўт чақнаган кўзларига барглари сарғая бошлаган мевали дарахтлар ҳам, ҳосилини кўтаролмай шохлари эгилиб турган хурмо ва кечки олмалар ҳам,
уруғлари пишиб тўкилаётган турфа ранг гуллар ҳам, хатто чорпоя биқинидаги кичкина супачада чўзилиб ётганча икки
ойлик болаларини эмизаётган мушукдан тортиб гаражнинг дарвозаси олдида чўнқайиб ўтирган Олапар кучугигача беқиёс гўзал ва ёқимли кўринарди. Лобархоннинг шу топда кўзига хуш кўринаётган ҳар бир нарсани қучоқлаб бағрига босгиси, эркалаб, силаб сийпаб қўйгиси келарди.
Кўпдан бери боланинг шўх-шодон товушига зор бўлган анашу қадрдон ҳовлисига бугундан бошлаб ўзгача шукуҳ ва ўзгача файз кириб келаётганини ўйлаб энтикиб кетаётган Лобархон ғайрат билан шундоқ ҳам тоза қип-қизил гиламларни, қараган кўзни қамаш тиргудек асл хорижий мебелларини ҳам наинки тозалади, супириб сидирди, балки ялаб юлқади.
23
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Авваллари бундай ишларга хушлаб хушламай, беҳафсала киришадиган Лобархон бугун ҳамма ишни ўзгача иштиёқ билан, илҳомланиб бажарарди. Давоми бор... https://tttttt.me/drabllar
#ГУНОХ


26 кисм

Жувон кўча томонга қараган деразаларни артаётганида, қўшниларининг йўлда қийчув кўтариб футбол ўйнаётган етти саккиз ёшлардаги беш олтита болаларига кўзи тушди-ю, хаёлига дафъатан ғалати фикр келди: «Бир кун келиб булар Меҳриддинжон бизнинг фарзандимиз эмаслигини билиб қолишса, буни унинг юзига солишмасмикан, ишқилиб? Шундай қилишса-чи? Сен асранди боласан деб камситишса-чи? Унда Меҳриддинжоннинг ҳоли нима кечади?..»
Лобархоннинг хаёлини машинанинг таниш гуриллаган овози ва сигнали бузди. Жувон қўлидаги ғижимланган эски газета бўлакларини дераза рахида қолдирганча эрини кутиб олгани шошди.
Лобархон апил тапил дарвозани очди. Ортиқали машинани ҳайдаб ховлига киритди-да, дарвозани ёпиб келаётган Лобархонни имлаб ёнига чақирди.
— Ҳа, дадаси, яхши келдингизми? — деди Лобархон эрига эрка табассум билан қараркан.
«Дадаси» деган ўзига хос оханграболи сўзни умрида биринчи марта иштиёқ билан айтаётганидан жувоннинг жон томирлари жунбушга келиб, энг жўшқин, энг азиз қўшиғини илк бора куйлаётган санъаткордек энтикиб кетди.
Ортиқали ҳам бу сўздан ҳаяжонга тушди. У рафиқасига мехр-муҳаббат билан тикилганча:
— Онаси, бугун сизга айтмай бир иш қилиб қўйдим, - деди машинанинг орқа эшигини очиб, ичидаги нарсларга ишора қиларкан. Болалар уйига қуруқ қўл билан бормайлик деб анча-мунча ўйинчоқ, юзтача китоб ола келдим.
Ҳозирча машинадан тушириб қўямиз-да, эртага борганимизда ола кетамиз. Нима дедингиз?
«Онаси» деган сўздан мойдек эриб кетаётган Лобархон ўзини эрта индин фарзандли бўлаётгандек хис этиб, бўшашди.
— Яхши ўйлаб, яхши иш қилибсиз, дадаси, — дея олди ахийри жувон товуши титраб. Болалар хурсанд бўлишади... Дадаси, сиз ҳориб келдингиз, бу ёғини менга қўя беринг.
Сиз кийимингизни алмаштириб, ювиниб бироз дам олинг.
Аччиқ кўк чой ҳам дамлаб қўйганман. Ош ҳам тайёр, буларни ўзим хозир жой жойига қўяман-у, ошни сузаман.
Ҳолбуки, Ортиқали бугун қанча югуриб-елса ҳам чарчаш нималигини билмаётганди. Ҳозир ҳам у болалар китобларидан катта дастасини кўтариб оларкан:
— Ҳали чарчагим келмаяпти, онаси, — дея жилмайиб қўйди.
Фарзанд қувончи Ортиқали елиб югуриб, бир ҳафта деганда Меҳриддинжонни фарзандликка олишлари бўйича зарур бўлган барча ҳужжатларни тайёрлатиб олди-ю, кўнгли сал тинчигандек бўлди,
Қувончли ташвишлар билан бўлиб Ортиқали ҳам, Лобархон ҳам бир ҳафтанинг қандай тез ўтиб кетганини сезмай қолишди.
Лобархоннинг душанба куни саҳардан уйқуси қочди. Бироз ширин хаёллар оғушида ётгач, жувон аста ўрнидан турди ва оёқ учида юриб ўзи элбурутдан тайёрлаб қўйган болалар хонасига ўтди.
Лобархон ишни Меҳриддинжоннинг кийимларини ҳозирлаб қўйишдан бошлади. У боласига атаб олинган ҳар бир кийимни алоҳида меҳр билан силаб сийпаб бағрига
босгач, кизлик вақтида бўлғуси турмуш ўртоғига атаб ўз қўли билан тиккан шоҳи белбоққа тугиб қўярди.
Бу юмушини тугатгач, жувон ошхонага ўтди. Камдан-кам ишлатилгани учунми, болалар хонасининг эшиги Лобархон ёпаётганида «ғийқ» этиб товущ чиқарди. Жувоннинг назарида бу чақалоқнинг «Инга-а» деб йиғлашига ўхшаб кетди.
Қанча чарчаса ҳам, қанча кеч ётса ҳам ҳамиша эрта туришга одатланган Ортиқали эшикнинг ғийқиллашидан уйғониб кетди. У аввал ён-верига, кейин болалар хонасининг эшигига қаради. Хотинининг аллақачон туриб кетганини, болалар хонасигаям бир кириб чиққанини сезгандай бўлди-да, ўрнидан туриб деразани очди. Сўнг кийиниб, ташқарига чикди.
Бу вақтда Лобархон газ плитасига чой ва тўртта тухум солинган алюмин кастрюлни қўйиб, ошхонадан чиқиб келаётган эди.
— Қаттиқ ухлаб қопман, шекилли, туриб кетганингизниям сезмай қопман. Уйғотай ҳам демабсиз-а? - деди Ортиқали хотинига жилмайиб қараб. Соат неччи бўлдийкин?
Лобархон ошхонасидаги девор соатга караб олди.
— Энди олти бўпти. Ширин уйқунгизни кўзим қиймади.
Болалар уйига соат саккиздан кеч қолмай етиб борсак бўлди.
Кеча телефонда гаплашганимизда опанинг узи шундай девди. Ҳамма нарса тахт. Олиб борадиган нарсаларни, хўп десангиз, ҳозир машинага юклаб қўямиз. Чой ҳам тайёр.

Давоми бор..

https://tttttt.me/drabllar
46😐4🤬2
😢😢😢😢

Ойи қорним оғрияпти.
Докторга борайлик.
- Бўйи етиб қолган қиз
докторга борса айб бўлади
қизим. Отанг билан
маслахатлашайчи.
Кечга Салим ака ишдан келгач
Ҳолида опа қизининг
гапларини эрига айтган эди
Салим ака тутоқиб кетди :
- Эси жойидами бу қизни,
қорни оғриса докторга чопиш
керак эканми. Мени, уч
акасини шарманда
қилмоқчими? Касалванд экан
дейишлари қолганди
одамларини. Эртага ўзим
қорин оғрик дори олиб келиб
бераман яхши бўлиб кетади.
Олима отаси олиб келган
доридан ичиб олди оғриқ
босилди. Энди хар оғриқ
келганда доридан ичиб
юрадиган бўлди. Бора - бора
дорини иккита, учта ичадиган
бўлди. Аста секин дори ҳам
таъсир этмай қўйди.
Олима докторга борайлик
деганда якинда тўйинг, тўй
ўтсин кейин борамиз
дейишди. Олима оғриққа
зўрға чидаб юрди. Тўй ўтиб
қирқини амаллаб чиқарган
Олима онасига зорланди :
- Энди борсам бўлар ойи?
Оғриққа чидолмаяпман.
- Ҳа энди борсак бўлади деб
қизини докторга олиб борди.
Афсус ...

Давоми...😢😢😢😢
👇👇👇👇👇
16👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизни Согиндим
Мусофирим...🥺😔

https://tttttt.me/drabllar
😢1
Forwarded from Сиз излаган манзил!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БЕГИМ 🥰
ЯХШИ ДАМ❤️
ОЛИНГ💋

https://tttttt.me/+UpzijiJeJ4g1NzIy
3
Forwarded from Сиз излаган манзил!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тун

🌛 ХАЙРЛИ ТУН


Сиздан йироқда юрсин ташвишу қайғу,
Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйғу.
Агар кипригингиз силаса уйқу,
Сизга хайрли тун, хайрли уйқу!

Аллохга омонатсизлар!

https://tttttt.me/+UpzijiJeJ4g1NzIy
3🤬1
Forwarded from Сиз излаган манзил!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонгги_салом

☀️ Aссалому алайкум. Янги тонг муборак бўлсин! 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!


https://tttttt.me/+UpzijiJeJ4g1NzIy
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёкимлииштаха

👩‍🍳Майингина творожник . Ҳолодилникда топиладган маҳсулотлардан😋

📌 Масаллиқлар

400 гр ун
200 гр маргарин
150 гр шакар
1 ош қ разрехлител
1 ош қ ванилин
1 дона туҳум
1 ош сметана ёки қаймоқ

🔸Начинкаси:
500 гр творог
200 гр шакар
1 ош қ ванилин
1 дона туҳум


https://tttttt.me/drabllar
2
Тўй тугади. Келин ниҳоят ҳаётидаги ғамлар ортда қолганидан хурсанд эди. Чимилдиқда салом солган ёрини гапларидан эса оғзи очилиб қолди.
-Мана, қўлимга ҳам тушдинг. Энди сен билан орамиздаги бир~иккита ҳисоб~китобни тўғирлаб олсак.
-Тушунмадим...
-Ҳаммаси шунчалик осон унут бўлади деб ўйлаганмидинг,- қовоқлари уйилган куёв қўлида пичоқ пайдо бўлди. Ва зарб билан келинни кўксига урди.
-Мана бу...
4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Силадаям шунақа синфдошлар борми??

Рeакция қолдришни унутманг!

https://tttttt.me/drabllar
😢3👍2
Онангизни соғинсангиз уйга
борасизми... кимлардир эса
қабристонга.

Онангиз гиламга
Ўтирганларини кўрсангиз,
югуриб бориб қўша қўша
тўшак соласиз... аммо онаси
тупроқда ётганини билиб,
битта тўшак сололмайдиган
бор....

Бирор хато қилиб ранжитиб
қўйсангиз, битта қучоқлаб
Кечиринг десангиз
волидангиз ҳамма
гунохингизни кечириб
юборади... аммо шундай
фарзандлар борки, энди улар
хеч качон волидаларини
бўйнидан қучиб кечиринг
дейиша олмайди.....

Уйда юрасизми, кўчадами
балолардан асрагувчи битта
қалқонингиз яъни онангизни
дуоси хар доим сиз билан....
аммо онасини дуосидан
бебаҳра қолганлар қанча
Биродар....

Уйга кеч кириб борсангиз
ҳам, йўлингизга интизор
бўлиб, овқатингизни қайта
қайта иситиб кутадиган
онангиз бормилар.... шукр
килинг кўчадан кеч кайтса,
девордан сакраб ховлига
кирадиган, ошхонага кириб
бўш қозонни кўрадиганлар
қанча.....

Қанчалик бахтли эканингизни
хис килдингизми?
Шу бахтингизни эхтиёт қилинг...

Албатта яқинларингизга хам юборинг

Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг👇🏼

https://tttttt.me/+MmdZZhiRiDBmMTgy
https://tttttt.me/+MmdZZhiRiDBmMTgy
https://tttttt.me/+MmdZZhiRiDBmMTgy
16😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Невараларнинг энг яхши дўсти.

👉https://tttttt.me/drabllar