ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
16.5K subscribers
89 photos
174 videos
932 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: @shamsinur_reklama
Download Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 22 кисм Биз ҳам буни вақтида ҳисобга олган эдик. Яхшими, ёмонми уям она, ахир, тўққиз ой, тўққиз кун бағрида кўтариб дунёга келтирган боласини. Бу гапларни бутун вужудини қулоққа айлантириб тинглаб ўтирган Ортиқали шошиб сўради: — Меҳриддин —…
#ГУНОХ

23 кисм

Қия очилган эшикдан котиба қиз мўралади.
— Ҳалиги кишиларга айтинг, киришсин, - деди директор опа.
Хонага оқ кўйлак, қора костюм шим кийган, тўлиқ гавдали, ўрта бўйли, думалоқ юзли Ортиқали билан қора вилюр кўйлаги устидан оқ-қорамтир жемпер кийган кўркам чеҳрали Лобархон яна бир бор салом бериб кириб келишди.
Роҳила опанинг иш ораси билан улар хона ўртасидаги узун столнинг икки четидаги стулларга ўтириши билан, директор уларга юзланди:
— Демак, қарорларингиз қатъий. Фарзандликка ўғил бола олмоқчисизлар, шундайми?
— «Тухум ширин, лекин у туз билан таъмли», деган экан бир донишманд, - ҳаяжонланаётгани шундоққина сезилиб
турган Ортиқали иложи борича хотиржам гапиришга уринди. - Мен бу гапнинг маъносини энди тушунаётганга ўхшайман. Менимча ўша донишманд бу гапи билан «Ҳаёт ширин, лекин у фарзанд билан янада ширин», деган бўлиши керак.
— Бу гапдан кейин бошқа гапга ўрин йўқ, — деди Гулрухсор Самадовна вазминлик билан. — Ҳаммаси тушунарли. Сизлар аризаларингизда Меҳриддинжонни сўрабсизлар. Майли. Биз рози, фақат бунинг битта нозик жойи бор, холос. Нозик жойи шуки, бу боланинг онаси бизга ёзиб
қолдирган хатида боласининг исмини ҳам фамилиясини ҳам ўзгартирмасликни ўтиниб илтимос қилган. Шунга нима дейсизлар?

Давоми бор..
https://tttttt.me/drabllar
11😐2🤬1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзи эркаклар қалбидаги бўшлиқ!

https://tttttt.me/drabllar
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 23 кисм Қия очилган эшикдан котиба қиз мўралади. — Ҳалиги кишиларга айтинг, киришсин, - деди директор опа. Хонага оқ кўйлак, қора костюм шим кийган, тўлиқ гавдали, ўрта бўйли, думалоқ юзли Ортиқали билан қора вилюр кўйлаги устидан оқ-қорамтир жемпер…
#ГУНОХ

24 кисм

Биз ҳам буни вақтида ҳисобга олган эдик. Яхшими, ёмонми уям она, ахир, тўққиз ой, тўққиз кун бағрида кўтариб дунёга келтирган боласини.
Бу гапларни бутун вужудини қулоққа айлантириб тинглаб ўтирган Ортиқали шошиб сўради:
— Меҳриддин — чиройли исм! Бизларга ҳам жуда ёқди.
Фамилияси қанақа экан?
— Фамилияси Тешабоев, - дея Гулрухсор Самадовна Рохила опага қаради: - Тўғри айтдимми, опа?
— Тўппа-тўғри. Сизга қойилман...
— Раҳмат, энди асосий масалага ўтсак. Ҳар бир ишнинг қонуний бўлгани яхши. Қонун талаб қилган ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаб келган кунингиздан бошлаб Меҳриддинжонни олиб кетишларингиз мумкин.
— Меҳриддинжонга қаттиқ меҳр қўйган эканман, - деди Роҳила опа эр-хотинга жовдираб қараб. - Бир томондан сизларга бергим ҳам келмаяпти, бироқ сизларниям қиймаяпман. Сизларга ишонаман! Сизлар уни албатта яхши одам қилиб тарбиялайсизлар...
— Албатта, албатта, - шоша-пиша маъқуллади кўзлари жиққа ёшга тўлган Лобархон, - бор меҳримизни берамиз!
— Яхши! Биз сизларга қаттиқ ишонганимиз учун ҳам шу қарорга келиб турибмиз-да, - деди Гулрухсор Самадовна мамнун бўлиб. Энди боланинг исми, фамилиясини нима
қилмоқчисизлар? шуниям билсак яхши бўларди.
Лобархон «Сиз нима дейсиз? Ҳамма гап сизда», дегандай эрига ўгирилди.
— Бу тасодифни, бу бахтни қаранглар! - деб юборди беихтиёр Ортиқали ёш боладай қувнаб. — Ахир менинг ҳам фамилиям Тешабоев-ку!
Директор билан Роҳила опа енгил нафас олишди.
— Онасиям сизлардан бир умр рози бўладиган бўлди, - деди Роҳила опа дилидагини тилига чиқазиб.
Эр хотин болалар уйидан чексиз қувонч ва ҳаяжонга тўлиб чиқишди...
Ортиқали Лобархонни уйга ташладию, дарҳол Меҳриддинни фарзандликка олишга дойр ҳужжатлар масаласида маслаҳатлашгани юрист дустининг уйига жўнади. Лобархон эса тўйга ҳозирлик кўраётган уй бекасидек ҳаяжонли ҳис туйғулар оғушида ҳовлини супуриб сидиришга киришди.
Айни чоғда жувоннинг ўт чақнаган кўзларига барглари сарғая бошлаган мевали дарахтлар ҳам, ҳосилини кўтаролмай шохлари эгилиб турган хурмо ва кечки олмалар ҳам,
уруғлари пишиб тўкилаётган турфа ранг гуллар ҳам, хатто чорпоя биқинидаги кичкина супачада чўзилиб ётганча икки
ойлик болаларини эмизаётган мушукдан тортиб гаражнинг дарвозаси олдида чўнқайиб ўтирган Олапар кучугигача беқиёс гўзал ва ёқимли кўринарди. Лобархоннинг шу топда кўзига хуш кўринаётган ҳар бир нарсани қучоқлаб бағрига босгиси, эркалаб, силаб сийпаб қўйгиси келарди.
Кўпдан бери боланинг шўх-шодон товушига зор бўлган анашу қадрдон ҳовлисига бугундан бошлаб ўзгача шукуҳ ва ўзгача файз кириб келаётганини ўйлаб энтикиб кетаётган Лобархон ғайрат билан шундоқ ҳам тоза қип-қизил гиламларни, қараган кўзни қамаш тиргудек асл хорижий мебелларини ҳам наинки тозалади, супириб сидирди, балки ялаб юлқади. Авваллари бундай ишларга хушлаб хушламай, беҳафсала киришадиган Лобархон бугун ҳамма ишни ўзгача иштиёқ билан, илҳомланиб бажарарди.


Давоми бор..

https://tttttt.me/drabllar
17😐6🤬3👍1🥰1
Forwarded from Сиз излаган манзил!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🌙ХАЙРЛИ ТУН
                АЗИЗЛАРИМ 🌙
🌹

🌙Дуода Роббимни йўқлаймиз
ҳар кун,
Шукурдан кўнгилни тўқлаймиз
ҳар кун.
💫Яна уйғотсин деб, Қодир
Аллоҳим,
Тонглардан умидвор ухлаймиз
ҳар кун...
       💫Тунингиз осуда ўтсин
             ⭐️ХАЙРЛИ  ТУН⭐️
    Кун давомида биз билан
   бирга бўлганингиз учун 
           ТАШАККУР!


Ёққан бўлса яқинларга улашишни унутманг 😊

https://tttttt.me/+UpzijiJeJ4g1NzIy
2🔥2
Forwarded from Сиз излаган манзил!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🍃Ассалому алайкум🍃🌹

Хайрли Тонг...☕️🍃
Азизларим!
Сизларга Бахтли ва
Қувончли кун
Тилаймиз!

Шанба тонги муборак бўлсин! Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб, хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин. 🤲
🌸Ҳамиша
🌺Омад
💐Қувонч
🌼Тарк этмасин

https://tttttt.me/+UpzijiJeJ4g1NzIy
1👍1😍1
#Мулоҳаза

Бой камбағал, ўғиллари ҳаммактаб эдилар. Тушликда бойнинг ўғли ҳолва, камбағалнинг ўғли қуруқ нон ер эди. Бир куни бойнинг ўғли деди:
- Агар ҳолва ейишни хоҳласанг, менинг итим бўл.
- Мен сенинг итингман.
- Ит бўлсанг, ҳурмайсанми?
Бечора ит бўлиб ҳургач, бойвачча бир бўлак ҳолва берди.
У доим ит бўлиб ҳурар ва эвазига ҳолва оларди.
Бу воқеага гувоҳ бўлган Шайх Шиблий деди:
- Кўринглар, қаноатсизлик ва тамагирлик кишининг бошига қандай савдоларни солади. Агар шу йигит қуруқ нонга қаноат қилиб, ҳолва тиламаса, ўзидек бир йигитнинг ити бўлмас эди.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан!

@drabllar
23😢10🔥5
"Niyat"
____

ㅡ Uyni o‘z nomingga rasmiylashtirma! Mabodo ertaga xotining bilan ajrashadigan bo‘lsang, bor mol-mulking o'rtadan bo‘linadi-ku, axir, oxirini o‘ylasang-chi!..
Yangi uyni ko‘rib, yaxshi gapga ham, yomon gapga ham farishta "Omin" deyishini unutgan edi sho‘rlik ona...

Sabrina Rahmonova

@drabllar
😢168
👇👇👇👇


КАБИРА ҚИССАСИ


🖱🖱🖱🖱🖱


Ёзув устини босинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
32😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларни фақат севиб ўзгартира оласиз.

https://tttttt.me/drabllar
😢21
Forwarded from Сиз излаган манзил!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онажон минг бор шукур борлигингизга,
Асло зор қилманг ҳеч  дуойингизга.
Бир сўзни тан олай  айтайин сизга,
НЕЧА ЁШ БЎЛСАМ ХАМ  СИЗГА МУҲТОЖМАН!

Сиз борки, зулматлар бўлмас умримда,
Хотиралар қийнамас ҳатто тунимда.
Хоҳ ғамгин, ҳаттоки бахтсиз кунимда,
НЕЧА ЁШ БЎЛСАМ ХАМ  СИЗГА МУҲТОЖМАН!

Онажон,  не қилай айтинг сиз учун
Хаттотки, шу ширин жонимдан устун
Меҳрингиз кўнглимни қилганми тутқун,
НЕЧА ЁШ БЎЛСАМ ХАМ  СИЗГА МУҲТОЖМАН!

Дунёлар, тарк этди и, кетмадингиз-а,
Мен учун не ғамлар чекмадингиз-а
Энг оғир дамда хам кечмадингиз-а,
НЕЧА ЁШ БЎЛСАМ ХАМ  СИЗГА МУҲТОЖМАН!

Билмам лойиқманми  мен, меҳрингизга,
Ҳеч таъриф тополмам  чин севгингизга.
Сиздан дуо керак умрбод  бизга..
НЕЧА ЁШ БЎЛСАМ ХАМ СИЗГА МУҲТОЖМАН!


https://tttttt.me/+UpzijiJeJ4g1NzIy
10😢2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Гўзал дуо ва гўзал тарбия.

https://tttttt.me/drabllar
15👍5👏1😍1
Forwarded from Сиз излаган манзил!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Сиз ҳам онангиз ёпган нонларни соғиндингизми!?

https://tttttt.me/+UpzijiJeJ4g1NzIy
😢188
Икки соатлар чамаси чўмилишганидан сунг қиз билан йигит кийинишиб, яна у-бу нарса ичиб олишга ўтирдилар.
Ўтириш энди ўзгача тус ола бошлаган эди. Улар бир-бирларига хумор-хумор термулишиб ўтириб, кайфлари ошиб қолганиниям , куннинг намозшомга алмашганиниям сезмай қолишди. Мехриддин тор чалиб қўшиқ куйлади, Гўзалой ноз ила рақсга тушди, улар тун бўйи шу ерда қолиб кетдилар.
...Гўзалой эрталаб ўрнидан холсизланиб турди-ю, ногох ўзининг қаерда, қай аҳволда ётганини кўриб даҳшатга тушди. Оёқларидаги ва кўрпадаги қон доғларига кўзи тушганида эса кўзлари алам ёшига тўлди. Танасидаги оғриқлар юрагига ханжардай суқилди. Сўнг дод солиб йиғлаганча ёнида яланғоч ҳолда мук тушиб ухлаётган Меҳриддиннинг елкасига муштлай кетди:
— Қилғиликни қилиб қўйиб, индамай ётишини-чи бу одамнинг!.. Сизни нима бало урди?.. Энди нима қиламан?..
Отам мени тириклайин осади энди!.. Эй Худо, мен сизга нима ёмонлик қилувдим? Бу не кўргилик?..
Меҳриддин чўчиб уйғонди. Гўзалойнинг ҳолатига кўзи тушиб
....
ДАВОМИ...👇👇👇
52
ЭР ҚАДРИНИ БИЛГАН ХОТИН
_______

Камбағал бир одам қишлоғидаги ҳамма хонадонларнинг сигирларини тўплаб, яйловда боқиб берарди. Унинг оғирлиги бировга тушмасди, оиласини шу меҳнати билан боқарди. Бу чўпоннинг аҳволни тушунадиган, эрининг қадрини биладиган, фаросатли, оқила хотини бор эди. Шунинг учун у энг бахтиёр одам ҳисобланарди.
Қишлоқда кимки хотинидан жаҳли чиқса, "Бор, чўпоннинг хотинидан ибрат олиб кел", дер эди. Кунлардан бир куни бир киши хотинидан хафа бўлди. У киши хотини билан жанжаллашиб:
ㅡ Эй гапга тушунмайдиган бефаҳм хотин, бориб қишлоғимиз чўпонининг хотинидан озгина бўлса ҳам ақл ўрган, у фақир хотинидан ибрат ол, эр қадрини ўрган, - деди. Унинг хотини:
ㅡ Чўпоннинг хотинидан нимани ўрганаман? Эри чўпон бўлса, ўзида на ҳунар, на фазилат бор, - деб қаршилик кўрсатди.
Эри жаҳл билан ишга кетди. Унинг хотини безовта бўлиб қолди. Чўпоннинг хотинини ҳамма мақтайди, бир кўриб келай, деб ўрнидан туриб, уларнинг уйига борди. Шу пайт чўпоннинг хотини ховлидаги офтобда турган идишдан сув олиб ичар эди. Бояги хотин:
ㅡ Шу сувдан озгина менга ҳам беринг, - деди.
Чўпоннинг хотини:
ㅡ Бу сув исиб қолган, сизга муздай сув олиб келаман, бир оз кутинг, - деди. Хотин:
ㅡ Майли, лекин сиз ўзингиз нега исиб қолган сув ичяпсиз? - деб сўради. Чўпоннинг хотини деди:
ㅡ Хоним, шу онларда эрим далада жазирама иссиқда юрибди. Қизиган мешчасидаги сувдан ичаётгандир. Эрим у ерда исиган сувни ичса-ю, мен бу ерда совуқ сув ичсам, хотинлигим қаерда қолди...

Feysbukdan olindi.
@drabllar
54👍9
👇👇👇👇👇👇👇👇👇


ГУНОҲ


👆👆👆👆👆👆

Ёзув устини босинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁1512
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мен келинман....!!!

https://tttttt.me/drabllar
13👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Malika Tavfiq she’ri
Ona bugun qoshingga keldim🥹
4
#Tomchida_Tabassum

Ота фарзандларидан сўрабди:
ㅡ Ҳўш... кимни кўпроқ яхши кўрасизлар онангизними ёки мени?
ㅡ Икковингизни ҳам яхши кўрамиз!
ㅡ Яхши, айтингларчи, агар мен Мадинага, онангиз Маккага кетсак, қайси биримиз билан кетар эдингиз?
ㅡ Ойимиз билан!
ㅡ Демак, онангизни кўпроқ яхши кўрар экансизда?
ㅡ Йўқ, Маккани кўпроқ яхши кўрамиз!
ㅡ Ҳўп, мен Маккага, Онангиз Мадинага кетсак, мен билан кетасизлар-а?
ㅡ Йўқ, Мадинага кетамиз!
ㅡ НИМА УЧУН?
ㅡ Чунки, Маккани зиёрат қилиб бўлдик!

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿

@drabllar
31👍8😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📝Кўп нарса керакми аёл зотига?
Манимча бир томчи меҳр бўлса бас.
Нур бўлса қоронғу ҳаёлотига,
Манимча бошқаси унга керакмас.

Тиллога тўлдирманг бармоқларини,
Бахтли бўлиш гумон бойликдан буткул.
Манимча чоғ этиб димоғларини,
Тонглар ёстиғига қўйинг атиргул!

Севги исхорлари ҳуш ёқар,бироқ,
Оддий бир каломдан бошлари осмон !
"Иссиқ кийиндингми кўча совуқроқ.
Сен менга саломат кераксан,ишон !ʺ

Майли қозонига гўшт тушмас ҳар кун,
Либос ўзгармасин бир йилда бир бор.
Елкангиз қизғанманг,суяниш учун,
Турмушнинг муштлари берганда озор.

Ишонинг, кўп нарса керакмас унга,
Унутманг, шишадан ясалган кўнгил.
Баъзида бир кулиб қарашингизга,
Жонини бермаса, мана ман кафил.

Кимгадир керакман,дея яшасин,
Асранг қадрсизлик қийноқларидан !
Савоб ёзилармиш ҳар бўса учун,
Сизни дуо қилган дудоқларидан.

https://tttttt.me/drabllar
1👍1