ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
14.8K subscribers
75 photos
126 videos
858 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли эркаклар, аёлни тушуниш уни тинглашдан бошланади…

https://tttttt.me/drabllar
4😁1😢1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 4 кисм Муаллиф қишлоқ одамларининг жонли нутқидан фойдаланиш- ни жуда ўрнига қўяди: «— Ўғлимизнинг тарафини олиб, уни бу- тунлай оқламоқчи эмасман,— деди босиқлик билан Маматқул ота. — Шамсиддин ақлли, фаросатли, узоқни ўйлаб иш қиладиган бўлганида…
#ГУНОХ

5 кисм



яна ва яна гўдагининг юз-
кўзларига суқлана-суқлана термулди. Кўзларига ёш тўлиб-
тўлиб термулди... Ш у пайт гўдак кулимсираб қўйди.
Бу ҳолат аёлнинг юрагини баттар хуружга келтирди. Ўзи-
ни йўқотаёзган аёл шу онда гўдагини бағрига олиб тўйиб-
тўйиб эркалагиси, муаттарлик ва мафтункорликда бу дунё-
да ўхшаши йўқ чақалоқ исидан маст бўлгиси келди.
Бироқ рўпарадаги бино зинапояларидан эшитилган оёқ то-
вушлари аёлни бирдан сергаклантирди. Аёл шошиб шу томон-
га қаради. Қирқ-эллик қадамча наридаги зинадан оқ халатли,
ёши эллик бешларга яқинлашган кўзойнакли, басавлат хотин
шошилмасдан, аммо шу томонга дахшат билан қараган кўйи
тушиб келарди. Гўдаги ёнида турган аёл аввал сесканиб кет-
ди, сўнг гўё бир сонияда эсини йиғиб олган каби чаққонлик
билан елкасига осиб олган қора сумкасини титкилаб буклоқ-
лик бир парча қоғозни олди ва уни апил-тапил йўргакнинг ичи-
га тиқди. Шундан кейин аёл гўдагини ўриндиқда қолдирган-
ча жон ҳолатда ўзини эшикка урди.
Воқеанинг бунақа ривожланишини кутмаган бўлса ке-
рак, аввал анг-танг қолган кўзойнакли ходима дарҳол зи-
пиллаб қочиб кетаётган аёл орқасидан югурди ва йўл-йўла-
кай қичқирди:
— Ҳой, сингли-и-им, тўхтанг, шошманг-ей!..
А лбатта, аёл бу чақириқни эшитди. Лекин ўзини эшит-
магандай тутган кўйи эш икдан отилиб чиққан захоти катта
кўчада у ёқдан - б у ёққа ўтиб турган йўловчилар оқимига
қўшилиб, кўздан ғойиб бўлди.
«Болалар уйи» эшигидан изма-из отилиб чиққан кўзой-
накли ходима эса гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа аланглаганча қизил
кўйлакли аёлни қидирди, тополмагач, эшик олдида лол ту-
риб қолди. Худди шу маҳал ўриндиқда қолдирилган гўдакнинг ав-
вал секин, кейин чинқириб йиғлай бошлагани эшитилди ва
бу йиғи ходимани ҳушёр торттирди.
Ходимадан ҳам бурун ҳозиргина овқатланиб чиққан
беш -олти бола йиғлаётган боланинг овозини эшитишган
заҳоти аллақачон югуриб етиб келишганди. У лар бири
олиб, бири қўйиб гўдакни йиғидан тўхтатм оқчи бўлиш ар-
ди, лекин чақалоқ «онамни топиб беринглар» деётгандай
зорланиб йиғлаш ини қўймасди.
Кўзойнакли аёл дарҳол изига қайтди. У етти-саккиз ёшли
дўмбоқ болаларнинг қий-чув қилиб чақалоқни қўлма-қўл
олишаётганини кўргач, қадамини янада тезлатаркан, олис-
даноқ уларга қараб хитоб қилди:
— Ҳой-й, тиниб-тинчимаганлар, болани йиқитиб қўйманглар тағин!
Ш ош иб етиб келган ходима ҳамон «инга-инга» қилаёт-
ган чақалоқни болаларнинг қўлидан авайлабгина олди-да,
бағрига босиб, аллалаш га тушди. Гўдак йиғиси бироз па-
сайди. Аёл гўдакнинг ю зига тикилганича чуқур «уҳ» торт-
ди. Сўнг:
— Эссизгина бола, — деб пичирлаб қўйди.
Ч ақалоқ оғзини очди, бошини гох у томонга, гоҳ бу то-
монга буриб тамшаниб тамшаниб олди-да, йиғисини кел-
ган жойидан давом эттирди. Аёл яна аллалаганди, гўдак
жимиб қолди. Сўнг тилининг учини юпқа лабларига теги-
зиб-тегизиб олди-да, там ш ана бошлади.
Х одима гўдакнинг очиққанини сезди.
Ш у пайт иккинчи қаватдаги дераза очилиб, ундан бўйла-
ган бир ёш аёл ходима қараб:
— Роҳила опа, сизни директор опа сўраяптилар, — деди.
— Хўп, хозир бораман, — деганича Роҳила опа деганла-
ри гўдакни опичлаб, аста ўрнидан турди.

«Нима қилиб қўйдим?..»

Гўдагини болалар уйига ташлаб қочгандан бери орти-
дан ёв қуваётгандай шошиб-ҳаллослаб кетаётган қизил
кўйлакли аёл ногаҳон йўл ўртасидаги тошга суриниб кет-
ди-ю, муккасидан тушишига бир баҳя қолди. М абодо уни
қарш и тарафдан келаётган иккита қиз ушлаб қолмаганида,
йиқилиши аниқ эди.
Қизлардан бири:
— Гулсарамисиз, мунча шошилиб қаёққа бораяпсиз? —
деди ҳайрон бўлиб.
Г улсара «ялт» этиб қизларга қаради-да, уларни қўшни
ётокхонадаги талабаларга ўхшатди , лекин исмларини
дарров эслай олмади. Бунинг устига ҳозир ўйлаб ўтира-
диган, улар билан сухбатлашиб кетадиган вақт эмасли-
гидан минғирлаб қизларга миннатдорчилик билдирган булдию йулини давом этди.


Давоми бор...

https://tttttt.me/drabllar
62😢17🤔7👍3🤬1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 5 кисм яна ва яна гўдагининг юз- кўзларига суқлана-суқлана термулди. Кўзларига ёш тўлиб- тўлиб термулди... Ш у пайт гўдак кулимсираб қўйди. Бу ҳолат аёлнинг юрагини баттар хуружга келтирди. Ўзи- ни йўқотаёзган аёл шу онда гўдагини бағрига олиб…
#ГУНОХ


6 кисм


муюлишгача шу тахлитда боргачгина қадами-
ни бироз секинлатди. Сўнг чўнтакларини қайта-қайта кав-
лаш тирди; қўлига илингани 7 сўм 55 тийин бўлди. Бу пул
билан уйига аранг етиб бориши мумкин...
Гулсара тақдирини, бугунини, келажагини ўйлагани сай-
ин ўзини дунёдаги энг бахтсиз аёллар қаторига қўяр ва айни
пайтда ўзидан-ўзи нафратланиб кетарди. Шу топда жувон
ўзининг ғариб бошини қаёққа уришини билолмай гаранг
эди.
Г улсарани бир хаёли ётоқхонага, бир хаёли ўзини шу куйларга солган Шамсиддиннинг олдига, яна бир хаёли эса
қишлоққа — ота-онаси бағрига боришга ундар эди. Бунинг
устига пулиям тугаб қолган...
Ётоқхонадаги қизларга кўринса сири очилиб қолишидан,
Шамсиддинга борса, ундан натижа чиқмаслигидан, қишлоққа
— ота-онасининг ҳузурига жўнаса «Ёзги имтиҳонлар даврида
нима қилиб юрибсан?» қабилидаги саволларга дуч келиши-
дан хавотирланган Гулсара чувалашган фикрларини бир жой-
га йиғолмай, хаёл сура-сура одамлар гавжум бекатга яқинла-
шиб қолганида шундокина олдидан чинқириб ўтган трамвайнинг овозидан юзига совуқ сув сепилгандай чўчиб кетиб, дар-
ров ўзини четга олди...
Гулсара тез юрганиданми, қатгиқ қўрқувдан ва умидсиз-
ваҳимали ўй-хаёлларга берилганиданми, қора терга ботгани-
ни бекатда туриб қолганида, эсаёттан елвизак шамол забти-
дан сезди. Сезди-ю сумкасидан даструмолчасини олиб, юз-
кўзларини артди. Аёлнинг назарида хамма унга жирканиб ёки
нафратланиб қараётгандай эди. Ўзаро гаплашиб, қиқирлаша-
ётган анави йигит-қизлар ҳам гўё шу топда унинг устидан ку-
лишаётгандай, уни масхара қилашаётгандай. Ш уларни ўйлаб
турганида таниш рақамли автобус келганини кўриб қолдию,
бу ердан тезроқ кетишга шошганиданми, Гулсара дарҳол унга
чиқиб олди. Бироқ... автобус ичидаги йўловчилар ҳам унга
ёмон кўз билан қарашаётгандай туюла бошлади...


Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
41🤔10👍9🤬2🤣1
Forwarded from Сиз излаган манзил!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз ҳеч кимни яхши кўришга мажбур эмассиз ва шу билан бирга…

https://tttttt.me/+kzS88DOSi6AxYmNi
4😐2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзгани ислоҳ қилишдан аввал, ўзимизни ислоҳ қилайлик.
Ҳар биримиз...


https://tttttt.me/drabllar
👍132
#Кўнгил

Айтишларича, нимани кўпроқ унутишни истасак, шуни кўп эслар эканмиз...
11👍6
Forwarded from Сиз излаган манзил!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👩‍👦 Эркакни дунёга келтирган ҳам, уни тарбиялайдиган ҳам аёл.
Меҳрибон онанинг қўлида ўсган бола, эртага бошқа бир аёлнинг қисматини белгилайди.

Шунинг учун, аёл фақат қизини эмас, ўғлини ҳам меҳр беришга, ҳурмат кўрсатишга ва масъулиятди бўлишга ўргатиши керак. Чунки эркак оила қуришни, аёлни тушунишни ва фарзандга меҳр беришни онадан ўрганади.

🔸 Қиз болани бахтли қилиш учун ўғил болани тўғри тарбиялаш керак.
Тарбия — келажакни қуришдир.


https://tttttt.me/+UpzijiJeJ4g1NzIy
15🔥3👍1
Хавфсиз ёрдам

«Топиб бер деяпман, бола!»
Бир қўли билан дарахт шохини ўзига томон тортиб турган Салимнинг олма узишга чоғланган иккинчи қўли қўшнининг девор ошган дағдағали хитобидан бир зум ҳавода муаллақ қолди. ㅡ Ҳа, кўнглидан ўтказди ㅡ демак, Шокир ака яна ичиб олиб уйида жанжал қиляпти. Дарахт шохини секин қўйвориб, қўшни девор ёнига туриб олди. «Пичоқни ташланг, дада!» ㅡ Вой тавба, ана холос! ㅡ бирдан сесканиб кетиб ёқасини ушлади. ㅡ Нимадир қилиш керак, лекин нима?
Тортишув узоқ давом этди. У гоҳ лабини тишлади, гоҳ оғзини қўли билан беркитди, гоҳ бош чайқади. Лекин елкасига оғир юк ортилган одамдай энгашганча қимир этмай эшитиб тураверди.
Йўқ, Салим ҳам анойилардан эмас, чорасини топади. Ахир у маҳалланинг фаол вакили! Жамоатчи! Туйқус хаёлига келган фикрдан муаммонинг ягона чорасини топган кишидай ҳис этди ўзини ва содир этилажак жиноятга гувоҳ сифати бориб айтадиган гапларини бирма бир ўйлай кетди: «Қотил – Шокир Худойбердиев...»

Аржумандбегим

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
24🤔5🔥3😐1
👇👇👇👇👇👇


ГУНОХ


👆👆👆👆

Гуноҳ ёзувини босинг
13😁7👍4😢2🤔1🤣1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларнинг севимли спорт тури қайси.😁

https://tttttt.me/drabllar
11😁1
Hech ortingizga qaraganmisiz? Sezganmisiz bu dunyoda hamma narsa omonat ekanligini...xuddi ko'zdagi yosh singari...yoshlik,go'zallik,mansab,sevgi va yoningizdagi qadrli inson...Bizdan keyin nima qoladi?!

Menimcha yaxshi nom va yaxshi amal😊

#hayrlikun🌞🌻
👍3😢32
Forwarded from Сиз излаган манзил!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёл кишини гўзал ва соғлом бўлиши учун қайси витаминлар керак бўлади?

Видео фойдали бўлган бўлса яқинларингизга улашинг!


👉
https://tttttt.me/+UpzijiJeJ4g1NzIy
8👍1
🌿 Олимлар тажриба синови ўтказишибди.🤗

Аёлларни қачон гапи тугар экан деб, икки аёлни бир хонали квартирага жойлаштиришибди. Барча керакли озиқ–овқат билан таъминлаб кузатишибди.
1 ой ўтибди, 2 ой ўтибди, 3 ой ўтса ҳамки аёлларни
6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илмсизлик инсонни хонавайрон қилади. Муносабатлар, пул ёки соғлиқ билан учрайдиган муаммоларни илм орқали ўзгартириш мумкин.
https://tttttt.me/drabllar
3
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 6 кисм муюлишгача шу тахлитда боргачгина қадами- ни бироз секинлатди. Сўнг чўнтакларини қайта-қайта кав- лаш тирди; қўлига илингани 7 сўм 55 тийин бўлди. Бу пул билан уйига аранг етиб бориши мумкин... Гулсара тақдирини, бугунини, келажагини…
#ГУНОХ


7 кисм


Гулсара автобус вокзалига кириб келганида кабоб ва со-
мсанинг иштахани очадиган ислари дим оғига урилиб, ке-
чадан бери туз тотмагани учун кўнгли бироз бехузур бўлиб
кетди. У чеккароқдаги сомсапазлардан иккита картош кали
сомса харид қилиб, сумкасига солиб қўйди.
Сал ўтмай карнайлардан чиқаётган манқаланган овоз Бу-
хорога автобус жўнаётганини эълон қилди.
Гулсара автобусга чиқди ва бир семиз аёлнинг олдидаги
бўш ўринга бориб, аста утириб олди.
Зум ўтмай автобус орқасига озгина тисарилиб олгач,
шиддат билан олдинга интилди.
Гулсара ёнида ўтирган аёлга секин кўз қирини ташлади:
икки юзи шиширилган қизил шардай дум-думалоқ, семизли-
гидан ҳансирайди, оғзидан мурчли кабобнинг хуштаъм ҳиди
анқийди. Семиз аёл юз-кўзларидан сирғалиб тушаётган тер-
ларини тез-тез артиб, орасида олтин узуклари ялтираб тур-
ган тўм тоқ бармоқларида тутган қаттиқ гулли қоғоздан
ясалган елпиғичини елпиб-елпиб қўяди.
Семиз, гавдали бу аёлнинг ёнида Гулсара катта ва семиз
она қўйнинг олдидаги кечагина туғилган кўзичоқдай қим-
тинибгина ўтирарди.
М урчли кабобнинг ёқимли ҳиди кечадан бери туз тот-
маган Гулсаранинг иштаҳасини очиб, безовта қилди.Г улсара энди йўлда олган сомсасини емоқчи бўлганида
ўзидан икки қатор олдинги ўриндиқда ўтирган бир ёш ке-
линчакнинг қўлидаги чамаси тўрт-беш ойлик чақалоқ чин-
қираб йиғлашга тушди.
Келинчак эса гўдагининг йиғисини эшитмагандай ёни-
даги қора кўзойнакли барваста йигитга ниманидир куйиб-
пишиб уқтирарди. Ниҳоят келинчак гапини тўхтатмаган
ҳолда боласининг оғзига сўрғич тутди. Чақалоқ уни бир
тамшаниб чиқариб ташлади, шекилли, яна йиғи овози ку-
чайди. Гулсара гўдакнинг овозини эшитиши билан шу та-
раф га термулиб, чақалоқ ва онанинг ҳар бир ҳаракатини
хавотирланиб кузата бошлади.
Гўдакнинг «инга-инга»лаб йиғлаши Гулсаранинг изтиробга тўла қалбини баттар эзиб юборди. Баногоҳ жувонга
шу топда ўзининг боласи йиғлаётгандай туюлиб кетдию, бу
туйғу унинг тирсиллаб турган кўкракларини беихтиёр ийдириб юборди...


Давоми бор


https://tttttt.me/drabllar
37🤔15👍1😁1
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ГУНОХ 7 кисм Гулсара автобус вокзалига кириб келганида кабоб ва со- мсанинг иштахани очадиган ислари дим оғига урилиб, ке- чадан бери туз тотмагани учун кўнгли бироз бехузур бўлиб кетди. У чеккароқдаги сомсапазлардан иккита картош кали сомса харид…
#ГУНОХ


8 кисм


Қалбида ва вужудида пайдо бўлган ғалати
бир туйғу жувонни ўз забтига олди. Гулсара ўзи сезмаган
ҳолда кафтларини борган сари нам тортаётган сийналари
учига босди, кўзларини юмиб, ўзини болалар уйида қолди-
риб келган гўдагини мириқиб эмизаётгандай ҳис этди.
И кки қатор олдиндаги келинчак ҳамон боласини эмизиш
ўрнига, унинг елкасига қўли билан секин уриб-уриб қўйиб,
«ў-ў-ў» дея юпатмоқчи бўлар, чақалоқ эса йиғисидан тўхта-
мас эди.
Гулсара кўзларини юмиб олди... Назарида ўзининг гўда-
ги очиқиб, чинқириб-чинқириб йиғлаб иккала кўкрагини би-
рини олиб, бирини қўйиб эмаётгандай... Ногоҳ ютоқиб-юто-
қиб эмаётган чақалоқ бирдан ғойиб бўлдию, жувоннинг тир-
силлаб турган кўкраклари бўш аш иб қолди.
Ш у пайтгача ъис қилиб кўрилмаган туш унарсиз туйғулар Гулсаранинг нотинч қалбини бўғма илондай чулғаб
олди: ж увоннинг бақириб йиғлагиси, ўзини шу кўйларга
солган Шамсиддинни, кейин эса ўзини қаттиқ жазолагиси
келиб кетди. Ж увон бехосдан ш анғиллай бош лаган қулоқ-
ларини маҳкам чангаллади, кўзларига қуйилиб келаётган
алам ёшларини артди, автобус деразасидан пардани сурибқўйиб, тобора қоронғилаш иб бораётган далаларга ҳеч нарса кўрмаётган нигоҳини тикди...
Ҳайдовчи ёнида тикка турган йигит билан янги чиққан
автобусларнинг афзалликлари тўғрисида сухбатлашиб бо-
рар, йўловчиларнинг аксарияти эса уйқуга кетишган. Ҳали-
ги келинчак ҳам, унинг йиғлоқи боласи ҳам ухлаб қолиш-
ди.

Давоми бор
.


https://tttttt.me/drabllar
40😢19👍5🤬3😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонгги_салом

☀️ Aссалому алайкум. Янги тонг муборак бўлсин! 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

https://tttttt.me/drabllar
10
#Бuсмuллаҳ

Ассаламу алайкум Азизларим!!!
Янги кун муборак бўлсин!!!

🌸🕊
Аллоҳ сизга
ниятларингиз ижобат
бўладиган қувончли, 
файзли, омадли кун
ато этсин!!!
Барча берган неъматларинг
Бугунги Қуёшли кун
учун ўзинга хамду санолар бўлсин!!!

┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
🌼🕊
♥️💕ҚАЛБИ ГЎЗАЛЛАРГА ҚУТЛУҒ САЛОМЛАР🕊
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://tttttt.me/drabllar
3👍1
Нур

Сайди ака отадан ёш етим қолди. Орқасидан тоғаси, акаси, яна бир нечта қариндоши бирма-бир у дунёга риҳлат қилди. Сайди аканинг онаси эзилиб кетди. Кўзимгаю қалбимга қувонч бўлсин дея ўғлини ёш уйлантирди. Бир йил ўтар-ўтмас ўғил набирали бўлди. Йўқотганларимнинг ўрнини тўлдирди деб уни эркалади. Тарафкаши бўлди, халоскори бўлди — ота-онаси оддийгина танбеҳам беролмади. Катта бўлган сари эркалашларнинг натижаси кўринар — арзанда такасалтангга айланиб борарди. Боланинг ҳолини кўрдию буви ҳам набирани ота-онасига топшира қолди:
— Болангга яхшилаб тарбия берсанг бўлмайдими?! Кимга тортган бу, биздан ҳали бунақа бетутуруқ чиққани йўқ!
Кўча боласига айлантирилган бола ота-онасига бўйсунармиди...
Кўп ҳунар кўрсатди. Уйланибам — худди ипини узган буқадай — кечалари кўча дайдир, уйдан чиқиши билан телефонининг антеннаси ўчадиган бўлди.
Фарзандли бўлди. Ширингина ўғил кўрди. Бобосининг жону дили бўлди. Бобоси билан кун ўтказарди.
Сайди ака бир куни ўғли билан экинларга қараркан, ўйнаб юрган неварачасига тешача билан келди. Дадасининг ёнидан гўёки ишлай бошлади. Дадасига қаради, чопиқ қилинган экин тупроғини картошка юзига тортяпти. Ўзича дадасига тақлид қилиб ишлай бошлади. Тешача билан тупроқ тортди. Сайди аканинг эса юзига табассум югурди:
— Хайрият, энди уйда ҳеч ким бўлмасаям хавотир олмасамам бўлаверади. Мабодо кимларгадир қўнғироқ қилиб тушолмасамам ёнимдан ажралмайдиган одам тупроқ тортишни билади...

Ғиёсхон Умархонов

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
28😢14🤣1