ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11.5K subscribers
106 photos
120 videos
827 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
Бўлган воқеа: Қайноғасини севиб яшаган келин

Ўттиз беш йил олдин сочлари жамалак қиз эдим. Ўшанда ўнинчи синфни энди тугатган, ўн еттига тўлиб-тўлмагандим. Туман марказида яшардик, ўқишга имконим бор эди. Бироқ отам мени ўқитишни истамади. Оилада олти қиз эдик. Мен энг каттаси эдим. Улар мени узатишдан ўзгасини ўйламасди. Шундай бўлди ҳам. Совчилар келиши тўхтаб қоладигандай шошишарди. Бир куни онам келган совчиларни қайтарди. Улар қайта-қайта келаверишди, келаверишди. Ахийри ўғли билан учрашишга онамни кўндиришди. Учрашувга чиқдим. У пайтлар тўйдан олдинги учрашувлар урф эмасди. Кўпчилик қизлар номус қилиб бўлажак турмуш ўртоғини кўрмай розилик берар, суратини бир кўриб ё кўрмай тегиб кетаверарди. Шу боисми, кўришишимиз узоғи билан беш дақиқага чўзилди. Суҳбатлашиш, яхшироқ танишишга вақт, имкон қайда дейсиз. Бир-биримизни кўришга зўрға улгурдик. Етиб боргунгача оёқларим қалтирай бошлаганди, қаттиқ ҳаяжонланардим. Айтилган жойда бўйлари баланд, келишган бир йигит кутиб турарди. У ўзини Асқар деб таништирди. Қайтиб қарашга юрагим бетламади. Титроғимни сездириб қўймай дедим. Тезда хайрлашдик. Юришга мажолим йўқ — бахтиёр эдим. Уйга келиб онамга розиман дедим. Қароримдан ҳамма ҳайрон эди...

Давоми Бор
4
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКуҳинур
Давоми…
23-қисм

✏️✏️✏️
Агар буни хоҳламасангиз, бемалол. Фақат кўнглингиз оғримасин.
Кабиранинг кўз ўнгидан отасининг ваннага олиб кириб сочини калга олаётгани, калтаклар, кўкарган бадани, боғлаб ташланган қўл-оёқлари ўтди. Гўёки ҳижоб унга ўша хотираларни эслатиб туриш учун берилган жазо эди. Ортиқ ўзининг ҳам ҳижоб кийгиси келмай қолганди.
- Тўғриси, мен ҳижобга ўз хоҳишим билан кирмаганман. Бу ҳақида ҳам айтгандим. Дадам кўриб қолиб, яна калтаклаб азоблашидан қўрқиб шундай юраман. Қолаверса, кўча-кўйда мени бу аҳволда таниб олишлари ҳам қийин. Аммо ўзимга қолсаку….
- Ўзингизга қолса бунақа кийинмасмидингиз? Кабира, келинг сизга бир таклиф айтаман. Сиз ҳеч нимадан қўрқманг, ёнингизда мен борманку, ахир. Ҳозир бориб сизга шаҳардаги энг қимматбаҳо дўкондан истаган кийимингизни олиб бераман. Кейин, доим шуларни кийиб юрасиз, бўладими?
Кабира қандай йўл тутишини билмай иккиланиб қолди. Лекин у Нозимнинг гапларига шубҳа қилмай ишонарди. Шунинг учун ҳам унга орқа қилиб, унинг таклифини қабул қилди.
Хайриятки, шаҳарда Ҳамида ва унинг ойиси билан учрашиб қолишмади. Кабира ўша кийим олган дўкондан замонавий, қоматини борича намоён қилиб турадиган кийимда, рўмолсиз чиқди. Аммо негадир кўнгли ҳеч ёришмади. Қилган иши тўғрими ёки нотўғри ҳалиям билмай боши қотган, бироқ аллақачон қарор қабул қилиб, амалда ҳам бажарганди.
Дўкондан чиққанида Кабира бутунлай бошқа одамга айланиб қолгандек эди. Зумда белига тушай деб қолган сочларини ҳам ўзига ярашадиган қилиб турмаклаб олганди. Нозим энди унга бошқача қараётгани, нигоҳларини узмай тикилаётганини сезилиб турарди.
Кечга яқин уйга қайтди. Кечқурун ёлғиз қолгани сабабдан ёнига онасини чақирганди. Аммо энди онаси Кабирани бу аҳволда кўриб нима деса экан. Кабиранинг юраги дукиллаб, энди буёғи нима бўлади деб турганди.
Кабиранинг онаси Дилнавоз қизининг бошяланг юрганига эътибор ҳам бермади. Уйда ҳеч ким бўлмагандан кейин шундай юргандирда деб ўйлагандир балки. У қизига бир йўла бозорлик ҳам қилиб келган эди. Кабира нарсаларни жойлаштириб, онаси билан икковига ёнма-ён жой солди. Дилнавоз оналигига бориб, қизининг безовталигини сезди:
- Кабира, яхшимисан қизим? Нимадандир беҳаловат кўринасан?
- Яхшиман, Ойижон….фақааат
- Тинчликми? Соғлигинг жойидами?
- Ҳа…
Шу топда Кабира онаси билан диллашгиси келаётганди. Аслида бунақа вазият жуда камдан-кам бўларди. Охирги бор қачон бир дил ёриб, она-бола сирлашишганини эслолмайди ҳам.
- Мен… бир йигитни ёқтириб қолдим.
Айтган гапи ўзига ҳам зўрға эшитилди. Дилнавоз эса:
- Қизим, тўғриси, ҳозир сенга нима дейишни ҳам билмайман…
Икковлари ҳам ҳозиргача бўлган воқеларни эслаб, унсиз ёш тўкишди ва яна икковлари ҳам бир-бирларидан кўз ёшларини яшириб, артиб ташлашди.
- Агар сен у йигитни яхшилигига, сени бахтли қила олишига ишонсанг, уни ёқтирсанг, у ҳам сени севса мени ҳеч қандай қаршилигим йўқ! Шундоқ ҳам сени қийнаб юбордик…
Энди Дилнавоз қуйилиб келаётган кўз ёшларини на тўхтатолди на яширди
- Қизим, агар имкони бўлса бизни кечир…
- Ойи, ҳаммаси ўтиб кетди, мен ўзим истагандек эркин, яхши ҳаётда яшаяпман. Сиқилиб, ёш тўкишга ҳожат йўқ! Мен сизга яна бир нарса айтмоқчиман… Мен… мен ҳижобдан кечдим. Ортиқ унақа рўдапо кийимларни кийиб юрмоқчи эмасман. Кабиранинг онаси кўзларини бир муддат катта-катта қилиб, унга термулиб турдида, деди.
- Ҳаммаси виждонингга ҳавола! Ортиқ сени мажбурлашни истамайман!


#Кабира
@drabllar
36👍13🤔9😢5😐1
Азиз илмий сафарига чиқар экан, хотини Нилуфарга меҳр билан қараб:
– "Мен сенга тўлиқ ишонаман," деди.

Бир ойлик сафар охирида, у эрта қайтишга қарор қилди. Бу ҳақда Нилуфарга айтмади — сюрприз қилмоқчи эди.

Тун яримда уйга етиб келди. Эшикни аста очиб, ичкарига кирди.

Залда чироқ ёниб турган, телевизор эса ўчирилган. Аммо кимнингдир кучли кулгиси ва секин мусиқа овози эшитиларди.

Азиз юрак уриб, хатто нафас олишни ҳам унутган ҳолда эшик томон борди. Шу пайт, ичкаридан аёл овози чиқди:

– “Мен фақат сизнинг бағрингизда ўзимни аёл деб ҳис қиламан...”

Азиз эшикни секин очди ва...

🟥 Давоми...
4🤬3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум. Хайрли кун🕊

Кун давомида :
Қалбингизни гўзаллик
🌹,
Юрагингизни хотирижамлик,😊
Қадамингизни омад,
Лабингизни табассум,
🤍
Юзингизни нур,

Ниятларингизни поклик,
🕊
Тарк этмасин дилга яқинларим !

Яқинларга ҳам улашинг!👇
@drabllar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Yuzini nurli tiniq va chiroyli boʻlishini istaganlar uchun Qur'oni Karimda bir oyat borki unda ajoyib sir yashiringan.

Baʼzilarda husnbuzarlar va ulardan qolgan dogʻlar boʻladi ulardan xalos boʻlish uchun ushbu duoni yodlab har kuni shu ishni qilsa yuzi nurli va goʻzal boʻladi.

Batafsil koʻrish uchun tezroq kanalga obuna boʻling....
“Кечирилмас” айб

У ишдан бўшатилди.
Чунки унинг айби кўп эди. Кечириб бўлмасди айбини. Ишхонадаги ҳамма гувоҳ эди унинг айбига. Оқлаб бўлмасди гуноҳини. Шу сабабли ҳам ходимлар қистови билан бўшатилди.
Унинг ягона айби — ноҳақликка чидолмасди, ҳақиқат тарафдори эди у. Начора...
Ишдан бўшатилди у. Ҳали яна қанча ишдан бўшатилиши керак...

К. Аслонов

@drabllar — қисқа ҳикоялар
👍128😢4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат 

Рақамингизни текширинг‼️

Туғулган санангиз тасодиф эмас. Ҳар бир рақам ҳаётингизга таъсир кўрсатади.

Ўзингиз ҳақингизда билмаган нарсаларни очишга тайёрмисиз?
👇👇👇👇👇👇👇👇👇


1🩷2❤️3🧡4💛5💚6🩵7💙8💜9🖤10

11🩶12🤍13🤎14💔15❤️‍🔥16❤️‍🩹17

1819💕20💓21💗22💖23💝24

25💝26❤️27 ❤️‍🔥28❤️‍🩹29💚30🩷31


Жавоблар👇
1
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
24-қисм
✏️✏️✏️
- Ойи ҳаммаси ўтиб кетди, мен ўзим истагандек эркин, яхши ҳаётда яшаяпман. Сиқилиб, ёш тўкишга ҳожат йўқ! Мен сизга яна бир нарса айтмоқчиман… Мен… мен ҳижобдан кечдим. Ортиқ унақа рўдапо кийимларни кийиб юрмоқчи эмасман. Кабиранинг онаси кўзларини бир муддат катта-катта қилиб, унга термулиб турдида, хўрсиниб деди
- Ҳаммаси вижнонингга ҳавола! Ортиқ сени мажбурлашни истамайман!

Кабира цехга аммаллаб етиб келди. Унинг ранглари оқариб кетган, боши ҳам чир айланиб, қулоқлари шанғиллаётганди. Хайрият, ишхонасига етиб келди. Ўзи эрталабдан авзойи бузилиб уйғонган. Сабаби кечқурун Ҳамида билан суҳбатлашганидан кейин уйқуси қочиб, саҳаргача ухлолмай, тонг ёришай деганда кўзи илиниб, одатдагидан кеч уйғонганди. Ҳамида билан суҳбати Нозим билан бўлган учрашув ва қилган қарори ҳақида эди. Ҳамида айтарли бирор нима демади:
- Ўзинг шуни хоҳлабсан, мен нима ҳам дердим. Рости, бу масалада сени на оқлаш на қоралаш ниятим йўқ. Нима бўлса ҳам яхшиликка деб умид қиламан. Лекин менга ростини айтмаганинг учун хафа бўлдим. Нозим билан кўришганингни айтаманда, биров сени йўлдан тўхтатиб қолармиди?
- Ойингдан хижолат бўлиб, айтолмагандим, тўғриси. Кечир, Ҳамида мендан ранжиб қолишингни хоҳламайман
- Бундан бу ёғига ҳеч нимани яширмасликка сўз берсанг, майли бу сафаргисини кечираман.
- Хўп, яна учрашувга таклиф қилса, сени ҳам олиб чиқаман, Нозим акам билан таништириб қўяман.
- Майли, фақат эҳтиёт бўл! Ҳижобингни еч деса, рози бўлибсан, сени яна алдаб-авраб бир балога гирифтор қилмасин.
- Йўқ, Ҳамида, дарров ёмон хаёлларга борма. Нозим ака унақа одам эмас!
- Шундай деб умид қиламан. Сен мени гапимдан хафа бўлма, сени бировга хафа қилдириб қўйишни истамайман.
- Раҳмат сенга Ҳами…Сен бўлмасанг нима қилардим-а?
Суҳбатдан сўнг Ҳамида икки дақиқа ўтар ўтмас ухлаб қолди. Аммо Кабиранинг кўзига уйқу келмади. Энди Ҳамиданинг гапларини ўйлай бошлади. Ростан ҳам Нозим ўзи қанақа одам, кўринганидек яхшими? У ҳақида ўзи нима билади? Қайсидир кун Нозим билан ишдан гаплашиб қайтаётганида узоқдан кўриниб турган кўчани кўрсатиб, ўша кўчанинг бошидаги биринчи уй бизни уйимиз деганини эслади. Кейин оиласи ҳақида айтганлари: битта опаси билан укаси борлигини, дадаси билан биргалашиб бизнес қилишини, онаси эса уй бекаси эканини айтган. Айтишича, ҳозир иқтисод соҳасида институтнинг тўртинчи босқич талабаси, амалёт ўтаб юрганмиш, асосий бизнеслари мебель сотадиган дўконлари бўлиб, у ерга ҳар хил давлатлардан замонавий мебеллар олиб келиб сотишаркан. Хуллас, у ҳақида билганлари шу! Яна:
- Коллежни битирсангиз, танишларим кўп-ўқишга киришингизга ёрдам бераман!- деган. Гап-сўзлари, юриш-туришидан ҳеч ҳам ёмон болага ўхшамайди. Кабира шуларни ўйлай-ўйлай ухлолмаганди.
Эрталаб уйғонгач эса нонушта ҳам қилмасдан, шошилганча ишга кетди. Аммо йўлда кетаётиб, Нозим билан учрашган жой- сомсахонанинг ёнида кимдир билан гаплашиб турган акаси-Ғайратни кўриб қолди. Кўрди-ю оёғидан мадор қочди. Дарров ортига бурилиб, бошқа кўчага кириб кетди. Оёқлари қалтираб, ҳеч ўзига бўйсунмаётганди. Ўзи бурилган кўчадан кесиб ўтиб, ишхонасига борса бўларди. Кабира камдан-кам бу йўлдан юрарди. Сабаби доимий қатнайдигам йўлидан кўра сал узоқлик қилади. Янги асфальт қилингани учун фақат қор-ёмғирда цехга шу кўча орқали етиб борарди. Йўл тугаш ўрнига узоқлашиб кетаётгандек. Орқасига қарай-қарай қадамини тезлатишга уринар, бироқ хаёлида янаям секинлашиб бораётгандек эди. Ниҳоят, цехга кириб олди. Ойнадан тўрт томонга аланглаб, ортидан ҳеч ким кузатиб келмаётганига ишонч ҳосил қилиб, сўнг енгил нафас олди. Ранглари оқариб кетганини кўрган цехдаги ишчилар Кабирага сув келтириб беришди.
Озгинадан кейин ўзига келиб, ишини бошлашга тарадуддланди. Ичида ўйлади: “ Шунчалик ҳам қўраманми? Кўча тўла одам бўлса, менга нима ҳам қила оларди? “

#кабира

@drabllar
🤔3323👍5🤣4
ТУН ВА ТУШ

Ойижон ёмон туш кўрдим, Қўрқиб кетябман илтмос мени ёлғиз қолдрманг. Алисани бу гапларни эшитган онаси унга тушунтира бошлади. Қизалоғим қўрқма шунчаки бу туш ҳаммада бўлб туради. Бу уйда қўрқинчли ҳечнарса йўқ қўрқма қизим. Анна қизини ҳонада ёлғиз қолдирди, Алиса бир ўзи ёлғиз қоронғу хонада. У турган хона ойнаси ташқарига қараган 2-қаватда жойлашган эди. Алиса кечадан бери дахшатли тушлар кўра бошлади. Қўрқинчли бир аёл унга кўп кўринарди. Мана бу тун ҳам нима бўлшини ҳечким билмайди. Куз ойларини оҳри ноябрь хаво совуқ эди. Ташқаридаги шамолни овози ғуввуллаб қизни баттар қўрқитарди. ТУНГИ соат 22:30 Алисани онаси ўз хонасида ухлаб ётибди. Қизалоқни Ёши ўн иккида бўлса ҳам калласи яхши ишлайди ҳудди катталардек фикрлайди. Ҳуллас тун Алиса уйқуга кетди. Бир пайт шамолда очилган ойна овоздан қиз чўчиб уйғониб кети. Бу ростдан ҳам даҳшатли эди, қиз ойнани берктиш учун дераза олдига яқинлашди ва деразани ёпмоқчи болди. Шунда ойнада...........😳😳
3😢1
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
25-қисм
Ранглари оқариб кетганини кўрган цехдаги ишчилар Кабирага сув келтириб беришди. Бироздан кейин ўзига келиб, ишини бошлашга тараддудланди. Ичида ўйлади: “ Шунчалик ҳам қўрқаманми? Кўча тўла одам бўлса, менга нима ҳам қила оларди?”
Илгари цехдагиларнинг ҳаммаси ҳам Кабира билан гаплашишмасди. Унга бошқа оламдан келган одамдек қарашарди. Рўмол ўрамай қўйганидан сўнг Кабирага дугона тутунган қизлар ҳам кўпайди. Бошқаларнинг ҳам унга муомаласи ўзгара бошлади. Кабира инсонга биргина рўмоли туфайли бошқача кўз билан қарашларига ҳеч тушунолмасди.

Орадан етти ой ўтди.

Кабира билан Нозим бир-бириларига анча ўрганиб қолишганди. Айниқса, Нозим кундан кунга Кабирага яқинлашишни, у билан кўпроқ вақт ўтказишни хоҳларди. Тез-тез учрашувга таклиф қилар, шаҳар айлантириб, кинога олиб тушарди. Ҳар-ҳар замонда кийимлар ҳам олиб бериб турарди. Нозимнинг диди билан Кабираники унча мос келмасада, Кабира у олиб берган одамни ўзига жуда ҳам жалб қиладиган, очиқ-сочиқ, ёрқин ранглардаги, тор кийимларни индамай олар, бошқа пайт киймаса ҳам, Нозим билан учашганда, албатта, ўша кийимларни киярди.
Ҳамида билан бирга репититорга қатнаб, ўқишга тайёрланишни ҳам бошлаганди. Ишини ташламоқчи эди. Аммо пул масаласи туфайли давом эттиришга мажбур бўлди. Бироқ энди ҳар куни эмас, ҳафтада уч кун бориб ишлайдиган бўлди. Қилган ишига қараб ҳисоб-китоб қилиниб, ишбай ойлик олади. Нозим ҳам тез-тез қўлига пул тутқазиб туради. Қисқаси, энди у анча ўзини йўлини топиб олгандек эди.
Кечқурун Нозим билан телефонда гаплашганида унга:
- Эртага сизни зўр жойга олиб бораман. Дарсдан чиққач, уйга келиб ясаниб турсангиз, ўзим мошинада келиб сизни олиб кетаман- деди. Нозимнинг шахсий мошинаси йўқ. Балки таксида келишни мазарда тутгандир. Хуллас, Кабиранинг ичи қизий бошлади. Одатда, қаерга олиб бормоқчилигини олдиндан айтиб, роса мақтаб-мақтаб олиб борарди. Бу сафар қаерлигини ҳам айтмади. Дарсда ҳам бутун хаёли Нозим билан бўладиган учрашувда бўлди. Ниҳоят, амаллаб дарсни тугатиб олдида, Ҳамидага пешиндан кейинги курсига боролмаслигини- Нозим билан учрашмоқчилигини айтиб тез уйга жўнади. Ҳамида ҳам энди Нозимга анча ишонар, ҳатто у билан танишиб ҳам олганди. Шунинг учун кўнгли хотижам, Кабира билан хайрлашиб, фақат кечга қолиб кетмасликларини тайинлади.
Кабира уйга келиб, кийиниб-тараниб, ўзига оро бериб Нозим келишини кутиб ўтирганди. Бир пайт телефони жиринглади. Нозим кўчада кутиб турганини айтди. Чиқди:
- Ассалому алайкум Нозим ака яхшимисиз?
- Ваалайкум ассалом Кабирахон, бунча очилиб кетибсиз? Мен яхши, ўзингизчи? Ҳам ўқиш ҳам иш билан чарчаб қолмаяпсизми?
- Йўқ раҳмат. Анча кўникиб қолдимку…
- Хўш, мана бу сизга- қўлидаги чиройли нақшлар билан безатилган пакетни Кабиранинг қўлига тутқазди- кириб мана шуни ичидаги кийимни кийиб чиқинг, сиздан илтимос!
Кабира ҳайрон қолиб, нима дейишни ҳам билмай, пакетни олганча уйга кириб кетди. Ичида бир ҳовуч ҳам чиқмайдиган бир мато турганди. Қўлига олиб қараса, у кўйлак экан. Фақат ўта калта ва ўта тор. Кабира аввалига, буни киёлмайман деб чиқариб бермоқчи бўлди. Аммо негадир унақа ҳам қилгиси келмади. Бир муддат нима қилишни билмай иккиланиб турди. Кейин таваккалига эгнига илиб кўрди. Ўзи озғингина ва бўйи калта бўлгани учун бу кўйлак ўзи ўйлаганичалик тор ва калта турмади. Лекин барибир кўринишидан “анақароқ” қизлар киядиган кийимга ўхшарди. Шунинг учун кўйлакни устидан енгил матодан қилинган узун нимчасини ҳам кийволди. Мошинани Нозим тенги бир йигит бошқараётганди. Олдинда Кабирадан ташқари яна битта қиз-кийиб олгани бор йўғи бир қарич ҳам чиқмайдиган “шортик” бироқ ўшаям ярмидан кўпи йиртиқ-ямоқ! Эгнидаги кофтаси ҳам ҳаминқадар- орқаси бутунлай очиқ. Кабира билан Нозим эса орқа ўриндиқда бирга ўтириб кетишяпти. Кабиранинг кўнгли ғаш бўла бошлади. Нозимдан:
- Қаерга кетяпмиз?- деб сўради?

#кабира
https://tttttt.me/drabllar
43🤔24🤬12👍2🔥2
📢 ПРЕМЕРА!
🔥 “Кундош — Қайнона” 🔥
🕯️ Зиддиятлар, ҳасад, ва аёллик кураши!

" — Ўзингча ўғлимга тегволиб, унга эгалик қиламан деб ўйлаганмидинг?
Адашасан! Мен тирик эканман, ўғлимнинг бор эътибори, меҳри фақат менга тегишли.
Уни сенга бериб қўймайман!
Сен бу уйда келинсан, шундай экан, ўрнингни ва ҳаддингни билиб юр!
Йўқса, шундай қиламанки, ўғлимнинг ўзи паттангни қўлингга тутқазади..."


🕊️ Ҳақиқий ҳаётий воқеаларга асосланган янги ҳикоя!
1🤔1😐1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қай ўғилдан камдир, айтинг қизингиз..

Яқинларга юбориб қўйинг!


✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿

👉 @drabllar
7👍1
#онлайнасар

Ҳаётий қисса:
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
26-қисм

- Кабира биласизми, ўйлаб қарасам сиз билан бирга дискотекага бирор марта бормаган эканмиз. Шунга, бир ўйнаб-кулиб келайлик дедим-да.
Кабира бадтар хавотирга туша бошлади.
- Нозим ака, мен унақа жойларга ҳечам бормаганманда... Қўйинг, бошқа жойга борайлик, илтимос. Негадир оёғим тортмаяпти.
- Қўйсангизчи, Кабира… Ёнингизда мен борманку, ахир! Сиз ҳеч нарсадан хавотир олманг. У ер сиз ўйлаганчалик ёмон жой эмас. Ё менга ишонмайсизми?
- Ишонаман, фақат боргим келмаяптида ўша дискотекага…
- Қўрқманг, ёнингизда мендек ҳимоячингиз бор! Мана қаранг, мени мушакларимга. Агар биттаси сизга кўз сузадиган бўлса ўзим адабини бериб, туғилганига пушаймон қиламан. Овқатланиб, ўйин-кулгу қилиб тезда қайтамиз, хўпми?
- Майли, сизга ишонганим учун боряпман. Фақат тез қайтамиз!
- Бўлди, келишдик. Сиз қачон кетамиз десангиз ўшанда турамиз!
Мошинадан тушгандан сўнг ичкари, тор кўчага кириб, яна анча пиёда йўл босиб, қанақадир бинонинг ертўласига киришди. Соат пешиндан кейинги учга яқинлашиб қолган бўлсада, ичкари худди қоронғу тушгандек зим-зиё эди. Ўша қоронғу хонадан яна бир эшик очилиб, ичкарига киришди. Турли-туман чироқлар мусиқа ритмига мос ўчиб ёнар, ҳар томонда йигит-қизлар ичиб-чекиб ўтиришар, хоҳловчилар ўртага чиқиб рақсга тушиб, кўнгилхушлик билан овора эди. Кабирага бу жой умуман ёқмади. Бирор баҳона қилиб бугун учрашувга чиқмасам бўларкан, деб ўйлади, хаёлида. Аммо бир томондан - келсам, умримда бир бора келибман-да, шунақа жойга. Ҳар ҳолда, энди дискотека деса, қанақа жойлигини биламан. Майли, озгина ўтириб, кейин қайтамиз, деб ўзига таскин берди. Нозим мошинадан тушганда, Кабиранинг эгнидаги узун нимчасини қолдириб чиқишга амаллаб кўндирганди. Энди эса улар ўтирган столда икковларидан бўлак мошинада бирга келишган қиз ва йигит ҳам жой олди. Овқатдан олдин ичимликлар буюртма қилишди. Кабирадан нима ичишини сўраганда:
-Менга фарқи йўқ, сиз нима ичсангиз, шундан ичавераман, деб жавоб берди. Хаёлида ҳозир ҳар хил шарбат-у газли ичимликлар келадигандек. Стол устини бир пасда ичимликлар билан тўлдириб ташлашди. Ҳаммаси алкоголли ичимликлар эди. Кабира Нозимнинг баъзида ароқ ичиб туришини билса-да, ўзининг ёнида ичишини кутмаганди. Нозим ҳаммага тўлдириб қадаҳ қуйиб чиқди. Бирма-бир узатди. Кабира:
-Йўқ, менга керак эмас. Мени биласизку, мен… мен ичмайман- деди
- Ие, ахир ҳозиргина менга фарқи йўқ, сиз нима ичсангиз шундан ичавераман дедингизку, энди нимага рад этяпсиз?
- Мен бунақа ичимликлар келишини билмагандимда…
- Майли, майли ҳеч қиси йўқ. Фақат ҳозир мени қўлимни қайтармайсиз, келишдикми? Биттагина ичасиз, тамом бошқа ичинг деб айтмайман.
- Минг бор узр ичолмайман буни…
- Кабирахон, мени яхши кўрасизми?
- Нозим ака…..уялтирманг энди одамни!
- Бу қадаҳ бизнинг муҳаббатимиз учун аталган. Фақатгина шуни ичсангиз кифоя, бошқа умуман мажбурламайман.
Кабира иккилана-иккилана Нозимнинг қўлидаги стаканни олиб, ичди. Ичини куйдириб ўтиб кетган бу ичимликдан негадир зум ўтмай ҳолдан тойиб, ухлагиси келди.
Эсида қолгани боши узра учиб юрган юлдузчалар бўлди. Кейин ҳушидан кетдими, ухлаб қолдими фарқига бормади.
Кўзини очганда ўзини худдики, уйқудан тўйиб уйғонгандек ҳис қилди. Аммо бир муддат кўзи очиқ бўлсада, ҳеч нимага тушунмай шифтга термулиб ётди. Кейин секин-секин ўзига кела бошлади. Кимман? Қаердаман? Нималар бўляпти? Нега бу хонада ётибман? Бошидан эслашга ҳаракат қилди. Нозим билан мошинада қаергадир келишгани, эгнидаги алламбало кўйлаги, охирги эслай олгани қўлидаги қадаҳни кўзини юмиб, нафас ҳам олмай ичиб юборгани бўлди. Ундан сўнг нима бўлди. Қанчалик уринмасин бошқа ҳеч нимани эслолмади. Секин атрофни кузата бошлади. У ётган ётоқнинг тўғрисида телевизор, чап томонида икки кишилик ўтириб овқатланадиган стол-стул бор эди.

#Кабира

@drabllar
44🤔6🤬6👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менга жуда кераксиз опа…

Опаларга юборамиз

👉https://tttttt.me/drabllar
👍3😢1
#ибрат

Фарзандимизни ҳулқидан нолишимиз, аслида ўзимиздан нолишимиз.

Уни бирор ишни уддалай олмаётганидан кимгадир гапираётган вақтимиз ўзимиз нимани амалга ошириб қўйганимизга бир эътибор берайлик.

Чунки, у нимадир чиройли бажариши, чиройли сўзларни гапириши ва чиройли амаллар кўрсатиб бериши аслида бизнинг ўзимизга боғлиқ.

Биз нима бўлсак, фарзандимиз ҳам шу бўлади...

https://tttttt.me/drabllar
5👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

ПАЙШАНБА ТОНГГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌷Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
🌷Гуллар ифори ила шаббода елса.
🌷Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
🌷Ажабмас бирма-бир ижобат бўлса🤲


КУНИНГИЗ ХАЙРУ БАРОКАТГА ТЎЛА БЎЛСИН!
https://tttttt.me/drabllar
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУДА ХАМ ТАЪСИРЛИ КЛИП👍

МЕХР ВА ОҚИБАТ ХАҚИДА

Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
@drabllar
👍1😍1
⁉️ Qanday qilib chuqur nafas olish stressni kamaytiradi?
***

Koʻrnib turadi asli haqiqat,
Bilardim, eng yomon tomonlaringni…
Yolgʻoning chiroyli chiqardi faqat,
Balki sevgandirman yolgʻonlaringni…

Toʻgʻri-da, boʻlmasdi gaplaring rosti,
Qanday haqiqatga oshiq boʻlay men…
Sevgiga yolgʻonlar kerak emasdi,
Sof ishqni havasga alishtirding sen…

Sukutlar jam boʻldi ichimda bir kun,
Sabrning uyiga oʻt qoʻydilar jim…
Va oʻsha lahzadan sen ham men uchun,
Hech kimga aylanding, shunchaki hech kim…)

Yasemin
👏21
Forwarded from Umidim𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫
Ман 7 йиллик тажрибага эга. Болалар ва Оила Психологи Дилфуза Суюновна сизларга ўзимни ютуққа эриштирган барака сирларини ўргатаман.

Нега бой аёлга айланишингизга ишонч йўқ,нега эрингизни даромади ошмаяпти?
Неча йилдан буён қарзларингиз қайтарилмаяпти?

Баъзи яширин тўсиқлар бор, улар:
• Қарздорлик ҳисси ва тўланмаган қарзлар
• Доимий норозилик — ҳаёт, ер, эр, фарзанд, ўтмишдан
• Қалбдаги оғриқ, салбий ният, “менга бўлмайди” деган ёпиқ ишончлар

🧿 “Baraka sirlari” 5 кунлик курсимизда сиз:
Баркани тўсувчи омиллар ва уларни топиш
Қалбни тозалаш ва ризқ эшикларини очиш
Дуо ва ниятни барака вибрациясига кўтариш
Сизнинг шахсий барка манбангизни фаоллаштириш
усулларини ўрганасиз.

https://tttttt.me/+8cejimb06-NmM2Q6
https://tttttt.me/+8cejimb06-NmM2Q6
3🤬2