* *
Yarim tun. Negadir u uygʻonib ketdi. Qancha harakat qilmasin baribir uhlay olmadi. Soʻngra oʻrnidan turib sumkasidan nimanidir qidirib topdi.
Bu qalam edi.
Stolga oʻtirguncha hayoliga kelgan barcha fikrlarni qogʻozga tushira boshladi. Hash pash deguncha kichik bir hikoya tayyor boʻldi. Soʻngra u yozganini ilgari yozgan hikoyalari orasiga qoʻshib qoʻydi.
Ludovico Einaudi kolleksiyasidagi oʻzi eng yoqtirgan kuyni qoʻydi va qoʻliga moyqalam olib rasm chiza boshladi.
Negadir mana shu sur'atini olti oyki tugata olmaydi. Bugun u sur'atga "koʻzlar" hadya etdi.
Soʻngra oʻz ijodini toʻxtatdi va uyquga ketdi.
— Mana yigirma yildirki u shunday yashaydi. Yolgʻiz va hokisor.
© Kursant kundaligi
@drabllar

❤13🤔9
Forwarded from Qizalog'im reklama xizmati
🏩Bekbarakada💥
DVOYKALAR SUV TEKIN BÒLIB KETDI
Diqqat narxlarni sindrib tashlimizmi
Bu kanalda hammasi ryal rasm vidyolar bilan qizla😍
Skidka boshlandiii qani ketdik
https://tttttt.me/+l-iqLXuk3AM5ZjQy
https://tttttt.me/+l-iqLXuk3AM5ZjQy
https://tttttt.me/+l-iqLXuk3AM5ZjQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#талабларга_биноан_ҳазил
Йигит ва қиз боғдаги ўриндиқлардан бирида ўтиришарди. Кун иссиқ. Қиз елпинганича деди:
— Жоним, кола олиб келиб беринг.
Йигит дарров ўрнидан турди ва сўради:
— Пепси ичасизми колами?
— Кола.
— Бутылочныйми, баклажкаликми?
— Баклажкалиик.
— Каттасиданми, кичкинасиданми?
Қизнинг асаби таранглашиб, ранги бўзара бошлади.
— Кичкинасидаан.
— Оддийсими, Зеросими?
Қиз бақириб юборди:
— Бўлди, кола ичмайман, оддий сув олиб келинг.
— Хўп, газлими газсизми?
— Газсиииииз!
— Илиқроғиям бўлаверадими, муздек бўлсинми?
— Йўқоолл!!!
— Юриб кетайми, югурибми?
— Уриб юбораман ҳозир!
— Қўлингиз биланми, сумкангиз биланми?
— Ҳайвон!
— Итми, мушукми?
Қизнинг ранги энди оқара бошлади.
— Ўлдираман ҳозир!!!
— Пичоқ биланми, болта биланми?
— Пичоқ билан!
— Бўғизлабми, чавақлабми?
Қиз хушидан кета бошлади.
— Докторга олиб борайми, доктор шу ерга келсинми?
Қиз бутунлай хушидан кетиб, ўриндиққа суяниб қолди. Йигит қизнинг бошини ушлаб кўтариб, сўради:
— Баландроқ кўтарайми, пастроқми?
Жавоб бўлмагач, йигит буни қизнинг нозланиши деб ўйлади-да, кола олиб келгани юриб кетди. 😁
© Ҳабибуллоҳ ЗИЁДОВнинг "ФБ" профилидан олинди.
👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар

🤬5❤4🤣4👍2😁2
Оппоқ-оппоқ...
Баҳор оқшомларидан бири.
Кучли ёмғирдан кейин булутлар орасидан чиққан ой қишлоқ кўчаларини ғира-шира ёритади. Сон-саноқсиз кўлмакчалар билан қопланган шағалли йўлдан икки аёл имиллаб одимлайди.
— Вой, ая оёғимга сув кирди. — ийманибгина гап қотди келин.
— Ўлсина, айланай сиздана, кунталашда шундай бўлади ўзи. Тош билан сувни фарқига бориб бўмайди. Оппоқ-оппоқ жойдан юрувринг. Тошни усти оқарган бўлади, келинжон.
Хола шундай дея ўзича йўл бошлайди.
“Оппоқ-оппоқ жойдан юрувринг”.
Шу гапни қайтара-қайтара олдинга одимлайди.
— Ҳаа, мен биламанда келинжон, оппоқ-оп.... вой, вой, вой мен ўлай.
Тўхташди. Кўлмак суви “билимдон” холанинг ковушларини кўмиб турарди.
Озгина жимликдан кейин қайнона келин бир-бирига қараб кулиб юборишди.
Жасур Махаммадиев
@drabllar | қисқа ҳикоялар

❤29😁15🤔3👍1🥰1
📢 ПРЕМЕРА!
🔥 “Кундош — Қайнона” 🔥
🕯️ Зиддиятлар, ҳасад, ва аёллик кураши!
" — Ўзингча ўғлимга тегволиб, унга эгалик қиламан деб ўйлаганмидинг?
Адашасан! Мен тирик эканман, ўғлимнинг бор эътибори, меҳри фақат менга тегишли.
Уни сенга бериб қўймайман!
Сен бу уйда келинсан, шундай экан, ўрнингни ва ҳаддингни билиб юр!
Йўқса, шундай қиламанки, ўғлимнинг ўзи паттангни қўлингга тутқазади..."
🕊️ Ҳақиқий ҳаётий воқеаларга асосланган янги ҳикоя!

❤6
Ният
Она бир ранги синиқ қизига, бир қошларини чимириб ўтирган қизининг қайнсинглисига қараб кетар олди қўлини дуога очди:
— Илоҳим, қизингизга ҳам худди сиздек "меҳрибон" қайнона насиб қилсин.
Эшқувватова
#мухлислар_минбари
👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
Она бир ранги синиқ қизига, бир қошларини чимириб ўтирган қизининг қайнсинглисига қараб кетар олди қўлини дуога очди:
— Илоҳим, қизингизга ҳам худди сиздек "меҳрибон" қайнона насиб қилсин.
Эшқувватова
#мухлислар_минбари
👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍36❤12😢3
#онлайнасар
Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
16-қисм
Ҳамма нарсанинг охири бор! Ҳаётнинг ҳам, дарднинг ҳам, қувончнинг ҳам, сабрнинг ҳам! Биз:”Сабрли бўл!”- деган гапни ҳаётимиз давомида кўп бора эшитишимиз мумкин. Аммо мана шу сабрнинг ҳам сўнгги бор! Мана шу сабр косаси тўлганда, биз ўзимизни бошқаролмай қоламиз. Ичимиздан портлаб чиққан туғён куч ато этиб, ҳозиргача ҳаммасига индамай, чидиб юрган жойимиздан тўхтаб, исён қилишни бошлаймиз!
Кабиранинг онаси ҳамиша ўғлининг феълидан хавотирда юриб, қизининг ҳам бир кун ёрилиши мумкинлигини ҳисобга олмасди. Бутун хаёли, ўғлини келинига яқинлаштириш, иккаласи бирга туп қўйиб, палак ёзиб кетганини кўришда эди. Ғайратни Кабирага яқин йўлатмай қўриқлаб юриши ҳам, қизини ҳимоялаш мақсадида эмас, балки ўғлининг оиласи тинч бўлиши учун эди.
Букрини гўр тузатади. Ғайратнинг бу феълини ҳам…
У шундай ғайр эдики, уйда кеч кимга билинтирмай синглисига тегажоғлик қиларди. Ёнидан ўтса-қайтса ҳар ерига тегиб, силаб ўтар, фурсат топилди дегунча суйкалишни бошларди.
Бир куни кечқурун Ғайрат хонасидан жаҳл билан отилиб чиқди. Хотини билан гапи қочиб, унга дағ-даға қилиб, эшикни юзига қарсиллатиб ёпганча, хонасини тарк этганди. Аламини нимадан олишни билмай, тишларини ғижирлатганча залга кириб, телевизорни ёқиб, диванга ўзини отди. Икки кўзи телевизорда бўлсада хаёли бошқа жойда эди. Тишлари билан тирноқларини чайнай бошлади. Кабира ишга кетишга тайёрланиб у-ёқдан бу ёққа ўтиб юрганди. Ғайрат шаҳвати қўзиб, уни залга яқинлашишини пойлаб турдида, яқинлашиши билан оғзини бергитганча қўлидан тортиб залга олиб кириб, эшикни беркитди. Йиғидан кўзлари шишиб чиққан Ҳуснора юзини ювиш учун ваннага кетаётиб, уларни кўриб қолди. Ғайрат Кабирани оғзини бўшатмай, қаттиқ қучоқлаганча ялина бошлади:
- Кабира, жоним. Сен нега бунақасан, ҳеч тутқич бермайсан! Мен сени яхши кўришимни бир неча бор айтганман, гапларимга ишонмайсанми? Ҳуснора мендан аразлаган, мени хоҳламаяпти. Хўп деяқол, ҳеч бўлмаса сен билан хуморимдан чиқай, истаган нарсангни муҳайё қиламан, йўқ дема!
Ҳуснора қулоқларига ишонмай ҳаммасини эшитиб турди. Бошқасига сабри етмай, эшикни очиб хонага кирди. Ғайратнинг кўзлари олайиб, нима қилишини билмай, синглисини дўппослашга тушди:
- Мана сенга, сенми ҳали бизни шарманда қиладиган! Ким у, ким билан донг олишиб юрибсан?
Зумда ўзгарган сценарийдан Кабира ҳам Ҳуснора ҳам ҳайратда. Аммо Ҳуснора эшитганларини аниқ эслайди, ҳалиям қулоқлари остида жаранглаб турибди, бу томоша билан эри уни алдолмайди
- Тўхтатинг, тўхтатинг дедим сизга, бу томошани! Мен ҳаммасини эшитдим! Синглингизни оғзини ёпиб хонага олиб кирганингизни ҳам кўрдим!
Ғайрат Кабирани калтаклашдан тўхтаб ўзини оқлай кетти. -Ҳуснора, сен ҳаммасини нотўғри тушунгансан. Бу ялангоёқ қизни адабини бериб қўймоқчи эдим. Бизни шарманда қилиб, нима ишлар қилиб юрибди!?
Ҳали бу томошанинг бошланиши эди. Кабира энди чидолмади, бор овози билан бақириб йиғлаб юборди. Шовқиндан уйдаги ҳамма югуриб келди. Кабира тезда ўзини қўлга олиб, ичидан қайнаб келган ҳамма гапини гапириб ташлади. Ҳамма ҳаммасини келинойисига айтиб берди. Акасининг асл башарасини очиб ташлади! Келинойисининг ранги оқариб, қўллари қалтирай бошлади. Бор кучини йиғиб:
- Юзсиз, ҳайвон экансан! Сен билан ажрашаман! Сенга бошқа айтадиган гапим йўқ!- деганча хонадан чиқаётган пайти қайнонаси уни оёғига ўзини отиб, ялинди. Кабиранинг гапларини ёлғонга чиқариб, уни акасига туҳмат қилишда, бахтини кўролмай, оиласини бузмоқчиликда айблаб, катлаклашди. Мақсад акасининг оиласини сақлаб қолиш бўлсада, Кабира ўзига қилинган бу адолатсизликдан кейин бу уйда ортиқ бир сония ҳам яшолмаслигини ҳис қилди.
Онаси унинг қаердалигини билсада, аммо дадасига индамай юрганди. Кабира ўша куни уйдан қочиб чиқиб, Ҳамидаларникига борди. Ич-ичидан у бутун оиласидан воз кечганди.
#Кабира

😢46❤23👍5🤬4🤔1
Forwarded from Maftuna
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⭕️⭕️⭕️❗️❗️❗️ЁЗ ЧЕГИРМАСИ ОЗИШГА ТАЙЁРМИСИЗ❗️❗️❗️❗️❗️
❗️❗️❗️❗️❗️ОЗИШ ЭНДИ МУАММО ЭМАС ,ОЧ КОЛМАСДАН ЕБ ОЗАСИЗ
🩷🩷🩷🩷ТУГРИ ОВКАТЛАНИБ СОГЛОМ ОЗАСИЗ.АЛОХИДА БОЗОРЛИК КИЛМАЙСИЗ
🟠ОЙДА🟠🟠KГДАН
🟠🟠KГГАЧА ОЗИШ ИМКОНИЯТИДАН ФОЙДАЛАНИНГ✅✅✅
🔥🔥КОТГАН ВАЗННИ ЮРГИЗИШ УЧУН ХАМ АЛОХИДА МЕНЮЛАР БОР💵💵
🇺🇿🇺🇿ДАВЛАТ РУЙХАТИДАН УТГАН ДИПЛОМ ВА СЕРТИФИКАТГА ЭГА ОЛИЙ МАЬЛУМОТЛИ ДИЕТОЛОГ,НУТРИЦИОЛОГ,ВАЛЕОЛОГ➕➕
✅ @Mahbuba_Ravshanovna1
✅ ОЗИШНИ ИСТАГАНЛАР ГУРУХГА ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ
👇👇
https://tttttt.me/+vAZOlImYxA80Njky

ТурМУШ
Эшик очилди. Аёл остонада гўдагини бағрига босганча, кўкарган кўзлари билан мўлтираб турарди:
— Ойижон, илтимос, бу гал мени қайтариб юборманг…
Аржумандбегим
👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
Эшик очилди. Аёл остонада гўдагини бағрига босганча, кўкарган кўзлари билан мўлтираб турарди:
— Ойижон, илтимос, бу гал мени қайтариб юборманг…
Аржумандбегим
👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢30🤬5
Forwarded from أم مصلح الدين
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ajoyib imkoniyat!
kurs ochdik!
Kurs narxi chegirmada: 180 ming
Murojaat uchun: @Aj_admin2
https://tttttt.me/+5q3_o5NxiKo5MmFi
https://tttttt.me/+5q3_o5NxiKo5MmFi
Hoziroq ulaning va hayotingizga
nur olib kiring!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
#онлайнасар
Ҳаётий қисса
Муаллиф: МахмудоваКўҳинур
Давоми…
17-қисм
Бунчалик хор ва масхара қилишларини кутмасдан, аллақачон уйдан кетиб, улардан воз кечишим керак еди- деб ўйлади.
Ҳамидаларникида яшаб, ўз оиласида кўрмаган ғамхўрлик-у меҳрибочиликни ҳис қилди. Уйдан кетиб тўғри иш қилганига яна бир бор ишонч ҳосил қилди.
Одатда ёзги таътилда Ҳамиданинг тоғаси бутун оиласи билан қишлоққа келиб яшарди. Кабира уйидан қочиб борганида ҳам, ҳовлида биргалашиб Ҳамида ва бувисидан ташқари, тоғаси, келинойиси, уларнинг икки ўғли ва бир қизи ҳам яшаётгани учун у йерда қолишга хижолат бўла бошлади. Aйниқса, Ҳамиданинг тоғасининг тўнғич ўғли- Фирдавсдан ёцираб, ҳеч қулайини тополмаётган еди. Ҳамиданинг бувиси ўғлини ёнига чақириб, Кабира ҳақида гаплашишди:
-Кабира менинг неварамдек азиз бўлиб қолган. Унинг бошидан кечирган кўргуликларини ҳам яхши биламан. Сен ҳам озми кўпми хабардорсан. Ҳозир уни уйимизда яшириб ўтиришимиз балки, тўғри емасдир. Aммо мен бу қизни уйига қайтиб, олдингидек зўравон акасининг қўлида қийналиб яшашини ҳам умуман истамайман. Aллоҳ гувоҳ, ёмон ниятда бу қизга уйимиздан жой бермадик. Бир савобли амални бошладикми, охиригача давом еттириш керак. Ҳали олдинда нималар бўлиши фақат Aллоҳгагина аён, балки ота-онаси топиб келиб, олиб кетар. Aммо биз Кабирага қўлимиздан келганча ёрдам бериб, уни ҳимоя қилсак, ИншаAллоҳ бу ишимиз Aллоҳга хуш ёқади.
- Тўғри Онажон. Бунга менинг еътирозим йўқ. Фақат ота-онаси топиб келиб, жанжал қилиб, устимиздан судга мурожаат қилмасин деб қўрқаман.
- Биз бир қизни ҳимоя қиляпмиз! Буёғига Aллоҳ хоҳлагани бўлади.
- Охири бахайр бўлсинда, ишқилиб. - ўғли негадир ўйланиииб турдида яна давом етди
-Ҳозир менинг хаёлимга келган бир фикрни ҳам сизга айцам, сизнинг яхши билан ёмонни фаҳмига йетишингизга шубҳам йўқ! Бу қизнинг ҳам бирор айби бўлганида еди, табиийки сиз уни бунчалик ҳимоя қилмасдингиз. Демак, Кабира ес-ҳушли, яхши қиз.
- Ўғлим, нимани ўйлаганингни тушунгандекман- енди мавзу бутунлай бошқа томонга бурилиб кетганди.
- Ҳа ўзимни онам, сиз мени ичимдагини уқасиз. Фирдавс ҳам институтни келаси йил битиради. Уни ҳам бошини иккита қиладиган пайт яқинлашиб қолди.
- Кабирани кўз остимга олиб қўйганимга анча бўлган. Ҳақиқатда, жуда яхши қиз. Ҳамида билан бир тан-у жон, қиёматлик дугона! Aммо бу масалани яхшироқ ўйлаш керак, қолверса ёшларнинг ҳам фикрини билмасдан туриб, қарор қилиш тўғри емас. Фирдавсжон болам ўқишини тугатиб олсин, унгача Кабира ҳам коллежни битиради. Шошмай турган маъқул!
- Хўп Онам, сиз нима десангиз шуда!
- Сенга айтмоқчи бўлган гапим сал қолса ёдимдан кўтариларди. Фирдавсжон билан укаси Фаррухни шаҳарга жўнатиб юбормасак бўлмайди. Яқинда ўзи ўқиши ҳам бошланиб қолади. Нари бериси икки ҳафта қолди. Кабира ҳам уларнинг олдида юришга хижолат бўлаётгани билиниб турибди. Кеча оқшом Ҳамидага очиқ айтмаган бўлса ҳам, кетадиган бошқа жой топмасам бўлмайди дебди. Балки, бир томондан отаси уни бу йердан топиб олишидан қўрқаётгандир. Лекин бир-бирига бегона, бўй йетган қиз билан йигит бир хонадонда туриши ҳам жоиз емас.
- Сизни тушундим, Она! Ертагаёқ йигитларни шаҳарга жўнатиб юбораман. Бир ҳафтага қолмай ўзим ҳам кетаман, таътилим тугайди. Келинингиз ва набирангиз Фарзона мактаб бошлангунча юришади.
-Жуда соз, сен айтган масалани келин билан ҳам бир гаплашиб кўраман. Қолганига Худо пошшо!
Кабира йигитлар кетгач ўнғайсизлиги анча тарқагандек бўлди. Ҳамида уларни бувиси кетказиб юборганини айтганда, Кабира ҳайратда қолди. Унинг хавфсизлиги ва қулайлигини ўйлайдиган инсонлар ҳам борлигидан боши кўкка йетди. Қани енди ўз ота-онаси ҳам уни шунақа ўйлашганда еди. Уларнинг бу меҳрибончилигидан қанчалик қувонмасин, ундан икки чандон кўп хижолат чекаётганди. Aммо бу оиладаги ҳеч ким Кабирага ёмон муносабатда емасди. Ҳамма унинг кўнглига қарар, худди шу оиланинг аъзосидек кўришарди.

😍32❤20👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💛 Муҳаббат бу баланд совғалар эмас.
Бу ҳар куни бир-бирини тинглаш.
Бу кечқурун «қандай ўтди кунинг?» деган сўз.
Бу унинг диққат билан қараши ва сукутдаги ғамхўрлиги.
Муносабатлар — бу тантанали лаҳзалар эмас,
Бу кундалик ғамхўрликда яширинган самимийлик.
👉https://tttttt.me/drabllar

❤1
Forwarded from 🆂🅷🅰🅼🆂🅸🅽🆄🆁 𝐌꯭ᵒ꯭ʰ꯭ⁱ꯭ᶜ꯭ʰ꯭ᵉ꯭ʰ꯭ʳ꯭ᵃ꯭
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅ @Mahbuba_Ravshanovna1
✅ ОЗИШНИ ИСТАГАНЛАР ГУРУХГА ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ
https://tttttt.me/+vAZOlImYxA80Njky
https://tttttt.me/+vAZOlImYxA80Njky
https://tttttt.me/+vAZOlImYxA80Njky
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#онлайнасар
Ҳаётий қисса
Муаллиф:МахмудоваКўҳинур
Давоми…
18-қисм
Ҳамма унинг кўнглига қарар, худди шу оиланинг аъзосидек кўришарди. Кабира бир ҳафтача уйдан чиқмай юрди. Кейин иш жойини ўзгартириб, қўшни қишлоқдаги кичкина бир тикув цехида ишлай бошлади. Қўлидан келганча уй ишларига ёрдамлашиб, Ҳамида билан бувиси унашмасада, рўзғор харажатларга ҳам ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилди. Анчагина юзлари тўлишиб, кайфияти ҳам чоғ бўлиб юрадиган бўлди. Кабира қанчалик яшириниб юрмасин, барибир уйдагилари уни қаердалигини билишарди. Онаси ҳам дадасига айтмагани билан, шундоққина қўшни маҳаллада яшаб юрган қизи ҳақида хабар топмай қолмагани аниқ! Аммо акасининг оиласи бузилмаслиги ва Кабиранинг ўз хоҳиши билан ҳеч кимга билдирмай уйдан қочгани учун ҳам ҳеч ким уни уйга қайтаришга ҳаракат қилмади. Бир томондан тинч юргани учун кўнгли хотиржам бўлсада, бошқа томондан ўз уйида заррача қадри йўқлигини янаям очиқроқ билгани сабаб юраги алам билан тўлганди.
Бу орада Ҳамиданинг синглиси Ҳалима ҳам келиб-кетиб турганди. Уччала қиз бир бўлиб мазза қилиб гаплашиб, нимадирлар ижод қилиб пишир-куйдир қилишар, онда-сонда шаҳарга ҳам тушиб, айланиб келишарди.
Кабира ўзини тамоман эркин ҳис қила бошлади. Ўзи истаганидек яйраб-яшнаб яшаётганди.
Ҳамиданинг отаси ҳам орада уйланди. Ҳамида бунга ичида қанчалик қарши бўлмасин, ташига ёриб чиқаролмади. Энди ота уйига ҳам бормай қўйганди. Кабиранинг улар билан яшаётгани эса Ҳамида учун айни муддао бўлди. Ҳар кеч дардлашадиган одами бор. Айниқса, ҳар иккисининг ҳам бошига тушаётган қийинчиликлар уларни янада бир-бирини ҳис қилиб, тушунишига сабаб бўлаётганди. Кабира учун Ҳамида ўз туғишган опасидан ҳам азиз! Ўз опаси оғир кунида ёнини олиш у ёқда турсин, аксинча, ундан юз ўгириб, ҳатто тузук гаплашмай ҳам қўйганди.
Шу зайлда беш ой ҳам шув этганча ўтди, кетди. Ҳар ҳолда, Кабира учун уйида бир сониянинг ҳам ўтиши қийиндек туюлгани учун, Ҳамидаларникида вақт қандай оқиб кетганини сезмай қолганди.
Кабира охирги бир ҳафтадан бери ўзгариб қолган. Умуман кўзига уйқу келмас, олдингиданда кўпроқ ўй суриб, паришонхаёл бўлиб қолган. Ичида туғён ураётган ҳислар нимани англатишини тушунолмай ҳалак. Кўнгил, кўнгил, кўнгил! Ажиб ширин, аммо ўта кучли ҳаяжонга солиб юракларни ҳапқиритириб юборадиган туйғунинг номи нима?
У жуда келишган, алпқомат, нимасидир ўзига оҳанрабодек тортувчи ва энг асосийси хушомад қилишни ҳам жой-жойига қўядиган устомон бир йигит! Кимдир сени севиб-ардоқлаши, кўнглингга қараб муомала қилиши, ҳимоя қилиши, меҳр бериши қандай ёқимли а! Эҳҳе, Кабира учун бу туйғулар қанчалик бебаҳо ва қадрли! Бир инсон ёнингда туриб сени борлигингдан қувонса, сенла суҳбат қуриб ором олса бундан ортиқ бахт бормикин? Энди Кабира ўша йигит- Нозимни ҳар куни кўрмаса юраги ҳеч нимадан тўлмайдиган, қўли ишга бормайдиган бўлиб қолганди. Ким у? Қаердан пайдо бўлиб қолди билмайди?
Бошида ҳар куни ишга кетаверишда Кабирага кимдир кузатиб келаётгандек туйиларди. Аммо тўрт томонга аланглаб ҳам кимлигини билолмасди. Бу ҳол бир ҳафтадан зиёдроқ давом этди. Кейин эса ўша кўринмас кузатувчи Кабирага кўриниш берди. Кабира анча вақт ўзини олиб қочиб юрди. Аммо йигит ҳар сафар унинг ортидан келиб:
-Кабирахон, сиз билан гаплашиб олсак майлими?- деганда ҳаяжондан юраги уришда тезлашиб кетар, айтишга сўз тополмасди. Ахийри, бу саволлар ўз жавобини топди. Суҳбат қуришга ошно қалблар ўз суҳбатдоши ила дийдор қўришишди. Кабира умрида биринчи бор шундай хушмуомала, меҳрибон эркак билан рўбарў бўлаётганди. Энди у ишдан иложи борича вақтлироқ чиқишга ҳаракат қилар, Нозим билан узундан-узоқ гаплашиб, унинг овозини эшитишни хоҳларди.
#Кабира
@drabllar
Ҳаётий қисса
Муаллиф:

❤39🤔13👍2😐2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qo‘lingiz gul, didingiz nozikmi?
Unda siz uchun ajoyib yangilik bor!
🧵 “@sharqona_tikuvchilik” tikuvchilik kanali — bu yerda:
✨ Zamonaviy va sharqona usulda tikish usullari
📐 Oddiydan murakkabgacha bo‘lgan andozalar
🎥 Darsliklar, lifehack va maslahatlar
👜 Tikuvchilikni o‘rganmoqchi bo‘lganlar uchun ideal kanal!
💬 Kanalimizga qo‘shiling va mohir tikuvchi boʻling!

#ДИҚҚАТ_САВОЛ
ШОМ ПАЙТИ БОЛАНИНГ КИЙИМИ КЎЧАДА ҚОЛИБ КЕТСА ЗИЁНИ ЙЎҚМИ❓
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с а в) шундай деган эканлар....
Тўлиқ жавоб бу ерда👇👇👇

Лой кўчада
Тандзан билан Экидо исмли икки роҳиб ёмғирли кунда лой кўчадан боришарди. Ёмғир челаклаб қуярди. Улар тўсатдан ипак либосга ўранган ёқимтой бир қизни кўриб қолишди. Соҳибжамол йўлни тўсиб,билқиллаб турган кўлмакдан қандай ўтишни билмай,саросимада тўхтаб турарди. Тандзан «Қани, ёқимтой!» деганча, қизни даст кўтариб кўлмакдан ўтказиб қўйди.
Экидо бутун йўл давоми бошини эгиб олганча, миқ этмай йўл босди. Фақат оқшом тушиб,йўл четидаги ибодатхонада тунаш учун тўхташганда,ортиқ чидолмай Тандзанга заҳрини сочди:
— Биз роҳиблар аёл зотига,айниқса бунақа соҳибжамол қизларга умуман қўлимизни тегизмаслигимиз керак,бу жуда хатарли эканини биласанми? Нима учун шу ишни қилдинг?
— Мен-ку, қизни ўша жойда қолдириб келдим, – деди Тандзан нимтабассум билан. – Сен бўлсанг уни ҳалиям кўтариб юрибсанми?
Шоҳсанам таржимаси

👍10🔥2