ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11.6K subscribers
62 photos
62 videos
763 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА 21 кисм Балки аллақачон жиноятчи бўлиб улгургандирман? Ноқонуний чипта савдоси, бир аёлнинг изига тушиш... "Насим Зумрадни ўлдириб, бўйнимга қўйиб юборса-чи?" Мана, қоровулми, қурувчими - кимдир пастда ғўнғир-ғўнғир гапиряпти. Подъездга…
#ЯКШАНБАГАУТАРКЕЧА


22 кисм


Машина жойидан жилди, Зумрад уйига қайтди.
Хўш, қандай сир бўлиши мумкин? Бир йил муқаддам шанбадан якшанбага ўтар кечасиНасимнинг хонадонида аслида не воқеа юз берган? "Босқинчилик ҳақида бошқа бировдан маълумот олишим керак", деган ўйда тўхталдим. Бошқа биров эса, шубҳасиз, милициядаги собиқ ҳамкасбим Шокир эди.
-Кечқурун бўшайман, - деди Шокир мени ички ишлар бўлими олдида кўриб, юзини бужмайтираркан. - Бафуржа гаплашамиз...
-Кечқурун жудаям муҳим ишим бор, - деб эътироз билдирдим-да, Насим ва Зумрад яшаган уй манзилини айтиб, ўтган йили содир этилган жиноят ҳақида бўлимдагилардан сўраб-суриштиришни, кейинроқ қўнғироқлашишимизни айтдим. Адашмасам, бир вақтлар Насим, мен, Шокир - учовимиз пивохонада учрашиб қолгандик. Битта вилоятдан бўлганимиз учун Насим ундан Шокир яшайдиган иумандаги айрим таниш-билишларини сўраганди. Шу тобда Насимнинг мен ҳақимдаги сўнгги хабарларни, хусусан, ишдан бўшаб, вокзал теварагида чиптафурушлик қилаётганимни баайни Шокирдан эшитмаганмикан, деган ўй ҳам йўқ эмасди.
...Унинг юзи янада бужмайди.
-Насим аканинг уйидаги босқинчиликни сўраяпсизми? Худди билмагандай мендан суриштиришингизни қаранг! Нима гап ўзи?
-Насим эсингизда экан, у эски танишим. Биз қачондир бирга ҳам ўтиргандик, пивохонада.
-Шуни айтаяпман-да!
-Билсангиз айтинг, нима бўлган у ерда? Рости... нега қизиқаётганимни кейинроқ тушунтириб бераман, шу вақтгача хабарим йўқ эди, ўлай агар.
-Насим ака қаттиқ сир сақлашни айтган, - деди Шокир бош чайқаб. - Бошқалар билмаслигини илтимос қилган экан, сир тутдик. Лекин тергов бўлаётган ишни мутлақо сир тутиб бўларканми! Қолаверса, ўзингиз ҳаммасидан бохабарга ўхшайсиз.
-Тўлиқ эмас, дўстим.
-Қисқаси, уйини иккита босқинчи босган. Бор пулию тилла тақинчоқларини олиб кетган. Хотинини... - Шокир танглайини тақиллатди.

Давоми бор....

https://tttttt.me/drabllar
19👍11😢6