ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11.5K subscribers
66 photos
75 videos
780 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
#ТУТҚУНЛИКДА

-Наркобизнес билан шуғулланамиз. Агар ароқ ичмаса, наша чекмаса, бирорта эркак бу эшикдан бўйлайдими? Келган мижозларимизга «оқи»дан татиб кўришни таклиф қиламиз. Ўрганиб қолишгандан кейин топиб беринг, деб товон ялашга тайёр бўлишади. Кейин катта пулга сотамиз. Сотиб олишга қурби етмай қолганлари азобдан бизни сўкиб кетадилар. Баъзан милицияга ҳам чақишади. Пул тополмай ўлиб кетганлари ҳам бор.

-Қандай қутуласиз?

-Бирортасини қурбон қиламизда. Мен ҳеч қачон ўз қўлим билан сотмайман. Бироқ товар келтириб бераман. Катта миқдордаги пулларни ландавурларга бериб қўйишни истамайман.

-Бирор марта савоб иш ҳам қилганмисиз ўзи?

-Ҳа. Бир гал Наргиза исмли қизни ўринбосарим Оля опа олиб келди. Борадиган жойи, сўрайдиган одами йўқ, -деди. Яхшилик қилиб бошпана бердим, бир-икки сўм пул топсин, деб мижоз топиб бермоқчи бўлдим. Ҳаммадан пулни 70 фоиз олсам, ундан 50 фоиз олишга рози эдим. У ялиниб “Опажон, мен она бўламан. Яхши кўрган йигитим армияга кетди. Бошқа бировга берамиз, деганда унамадим. У келса, менга уйланади, мени бу кўчага бошламанг. Яхшиси фаррошлик қилай, ота-онам оқ қилиб уйдан қувмасайди, йигитимни кутиб ўтирардим. У, «болангни асра. Асрамасанг уйланмайман» деб хат ёзган, -деди. Мен кўндим. У супур-сидир қилиб юрди. Бироқ кўҳликкина бўлгани учун мижозларимизнинг назарига тушди. Менга кўпроқ пул беришди. Улар уч киши эди. Қизни кўндиролмадим. Овқатланаётганида «дори»дан ташладим. Кейин кўзлари сузилиб, ким қаерга етакласа, борадиган ҳолга келди. Эркаклар уни олиб чиқиб кетишди. Эрталаб йиғлаб-сиқтаб келди. «Опа, сизга ишонувдим, нега шундай қилдингиз?» -деди.

-Сен ўз ихтиёринг билан уйдан чиқиб кетдинг. Сени шу хоналарга ҳам киритиб қўяверардим. Ўзинг хоҳладинг, деб уришдим.

-Мен энди расво бўлдим. Яхши кўрганимга теголмайман. Лекин боласини асрашим керак, -деди. Бу бузуқлик ин қурган жойда уни ҳимоя қилиш қийин эди. Ҳар доим сездирмай «дори» едириб, уни эркакларга қўшардим. Боласи олти ойлик бўлганда мазаси қочиб қолди. Дўхтирга кўриниб келди. Важоҳати ўзгарган. Бизга бир оғиз ҳам гапирмай, инқиллаб уйга кириб келди. Биз Оля опа билан юзта-юзта қилиб ўтиргандик. Унинг гапирмагани, силтаниб уйга киргани жаҳлимни чиқарди. Шундан кейин оғриқдан тўлғона бошлади. Боягина тилдан қолган қиз биздан ёрдам сўраб ёнимизга келди ва йиғлай бошлади. Кайфим зўр учун уни томоша қилиб ўтиравердим. У биз ўтирган айвон бурчагига бориб туғди. Бола ўлик эди. Қиз инқиллаб-синқиллаб кўзимга шундай тикилди-ки, юрагим увишиб кетди.

-Илоё дўхтирлар ичингни кавлаб ўлдирсин. Шунча азоб топдим. Дўхтир чақиртирмадинг.

-Туғиш азобини, тўлғоқ нималигини сира кўрмагандим, -дедим «қаҳ-қаҳ» уриб. Икки соатлар қаровсизликдан кўп қон йўқотди. Сўнг ранги оқариб ҳушсизланди. Бизнинг кайфимиз тароқ бўлгани учун таниш дўхтирларни ҳам чақиртирмадик. Унинг азобланганидан қувонардим. Чунки аҳён-аҳён фарзандсизлигим кўнглимга армон соларди. Қизнинг бу азобини кўриб яхшиямки ҳомиладор эмасман, яхшиямки она бўлолмайман, деб ўзимни юпатганман. У оғриқданми, кучсизликданми оёғида зўрға турди. Бир амаллаб гандираклаб келдию, дастурхон устидаги пичоқни олди ва менга суқмоқчи бўлди.

-Одамхўр, менга наша ичиргансан. Боламнинг ўлимига сен айбдорсан. Қотилсан. Келиб-келиб сен ...дан нажот сўрадимми? -деди. Бу уятсиз сўзни эшитавериб этим қотган бўлсада, яхшилигимга ёмонлик қайтараётган қиз асабимни ўйнатди. Менинг кўкрагимга санчмоқчи бўлган пичоқни қўлимдаги сочиқ билан қайтариб олиб қоқ юрагига тиқдим. Сўнг:

-Оля опа, пичоқни суғур. Кўнглим беҳузур бўлаяпти, -дедим.

Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
😢3226👍7🥰3🤬2😐1
#ТУТҚУНЛИКДА

ТУТҚУНЛИКДА 10 КУН (5-Қисм)

-Бекор қилдинг. Боласидан қутулиб эмин-эркин пул ишларди. Фигураси зўр эдида, -деб Оля маст ҳолда пичоқни суғуриб олди. Ҳомилани жанда-жунда латтага ўраб, ахлатга ташладик. Қизни Данил билан Миша гиламга ўраб машинага ортишди. Анҳорга ташлагани олиб кетишди. Пичоқни жавоннинг устига қўйдим. Ёпиғлик қозон ёпиғлигича қолиши мумкин эди. Рўпарамиздаги «дом»да ўрис эру хотин яшайди. Нима балоларни ахлатдан териб юришади. Шу пасткашлар туфайли сиримиз очилиб қолди. Органдан келиб ҳомиладор аёллар суриштирила кетди. Қўшнилар «шу уйда иккиқат қиз супур-сидир қиларди», дебди. Қизнинг ўлиги ҳам топилди. Хуллас, Оля опа қамалиб кетди. Пичоқда унинг бармоқ излари бор эдида.

-Бу яхшилик эмас, ваҳшийликку? Сиздан нафратланаман. Сиз инсон эмас, алвастисиз.

-Унингни ўчир. Боя кўзини қўрқитдим, деб керилма. Беш минутда сени ҳам асфаласофилинга жўнатаман. Унинг ўзи нонтепкилик қилиб менга пичоқ ўқталди.

-Анзират опа, бу бировга қилган яхшилигингиз бўлса, ёмонлигингиз қандай бўлади?

-Ёмонлигимни «Заргар»дан кейин кўрсатаман.

-Мастура беканинг шогирди Анзират бека қандай қилиб бир ожизага қоровуллик қилишни ор билмаяпти. Кимсан «Заргар»нинг қироличаси?

-Аҳмоқ қиз. Мен бу ерга топшириқ билан келганман. Ит эгасига вафо қиладими, йўқми билишим керак.

-Рашидми? - «Заргар»дан олдин сенга қўл теккизса ҳам боши кундада. Тунги ўлжадан улушини бермаса ҳам ажалидан беш кун бурун ўлиб кетади.

-У мен ҳақимда биладими?

-Ҳа. Келган кунинг мулладан эшитган. Сен ҳам ўлжа ҳисобланасан. Фақат тирик ўлжа бўлганинг учун иккига бўлинмайсан.

-Нега мени бир ҳафтадан буён қамаб қўйишган. Шеф чақиртирмаяптими?

-Биринчидан «Заргар» сен баҳона Рашиднинг содиқлигини синаяпти. Агар у сенга кўз олайтирса, демак хоинлик қилади. Иккинчидан, сени бу исқирт ҳолингда «Заргар» қабул қилмайди. Рашид ўлжа билан қайтса, сени парваришлайди.

-Қандай қилиб?

-Бошингга тушса, кўраверасан.

-«Заргар» шу қадар олифтами?

-Йўқ, дидли, фаросатли. Тўғри келган нарсани таъби тортавермайди. Фақат тоза нарсаларни ейди.

-Қоровул кўпми?

-Кўп. Унга бас келолмайсан. Сен мени ваҳший дединг. Ичмаганимда балки Наргизага дўхтир чақиртирардим. Лекин «Заргар» одам боласини ўлдириб, қийнаб ором олади. Кўзига ёмон кўринганни соғ қўймайди.

-Уни орган одамлари билмайдими?

-У жуда айёр. Қоровуллик қилади, деб айтдимку. Баъзан кўнгилли бўлиб жиноятларнинг очилишига ҳам ёрдам беради. Оддий магазин қоровулидан ким ҳам шубҳаланади?

-Ё тавба. Унда ўғриларга бош бўлишга қачон вақт топади?

-Ҳеч кимга айтмаганман. Сен ҳам бировга айтма, унинг қиёфадоши бор. Борганингда бу сирни билишингни сездириб қўйма. Ҳатто ўғрилар ҳам билмайди. Ҳайрон бўлдингми? Пул бор жойда нималар қилиб бўлмайди, қизалоқ.

-Унинг уйи қандай? Ўғрилар тўпланганда биров билмайдими?

Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
49🤔19👍8😢5