ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
13.8K subscribers
69 photos
106 videos
823 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА Илоё, қирилиб ўлинглар. Бошимга яна қандай балоларни тайёрлаб қўйибсанлар. Чиқ, йўқол баринг. Мен ўлишни истайман. Дўхтирнинг хотини, болалари мени қанчалик ёмон қарғаб йиғлашаётгандир. Одамхўрлар. Мен Бахтиёрни ҳам, Эрнестни ҳам эшикдан итариб…
#ТУТҚУНЛИКДА

Эшик зарб билан тақиллади. Очмасам, бузиб киргудай. Очдим. Рашид экан. Мен унга илк бор синчиклаб
разм солдим. Қора қош, қора кўз. Ранги ҳам қора. Мўйлаби қулоғига етишига сал қолган. Сочи узун
ўстирилганидан бантик тақса бўларкан. Гавдали. У эшикни тамбалади. Мен кўрпача устига келиб ўтирдимда, ўнг
қўлимга яширилган пичоқнинг дастасини тутдим.
-Салом, дўндиқча. Кел қани. Ҳали аразлаб ўтирибсанми? Кел, тиззамга. Сени қанча қийналиб олиб келдим.
Осонгина шефга бериб қўяманми? Сен меникисан. Хизматимда бўлган барча қизу жувонлардан дилбарроқсан.
Ўз хоҳишинг билан мени десанг, озодликка чиқараман. Сени жиноятчи, деб қидиришаяпти. Айбсизлигингни
исботлолмайсан. Оқибатда қамалиб кетасан. Мени шайкамга қўшилиб, анча пул ишлаб олсанг, эртага пул билан
ҳамма балодан қутулиб кетишинг мумкин. Ишинг қийин эмас. Эшик тақиллатасан. Бир кечага жой бериб
туролмайсизми? Мусофирман дейсан. Шу пайт биз кириб борамиз. Бошида қийналишинг табиий. Кейин ҳар куни
тушган мулла жирингни санаб виждонни ютасан, ундан кейин яшаш енгил кўчади. Боз устига сен ёш,
соғлом, гўзал аёл сифатида катта пул ишлашинг мумкин. Шаҳарнинг бағри кенг, мен султон бўламан, сен
малика. Кел…
У қўлларини чўзганча мени бағрига имларди. Қўрққанимдан гапиришга ҳам ҳолим келмасди. Кўйлагини
еча бошлагач, ундан ғижиниб, ўта чаққонлик билан эшикни очдим.
Қўлимга пичоқни олиб: «Чиқиб кетинг, бўлмаса ўзимни ўлдираман» -дедим.
Рашид пичоқни кўрдию, тундлашди: -Бахтиёр!
Унинг ҳайқириғидан менинг кичиккина зиндоним «зир» титради. Ўзим ҳам бир учиб тушдим. Бахтиёр олисда
эмас экан. Балки эшик ортида тургандир, дарров бўй кўрсата қолди.
-Пичоқ қаердан келди?
-Кўрганим йўқ,ҳайронман.
-Сизлар базму жамшид қилган кун сабзи тўғраш пайти қолиб кетган эди, бу ёққа ўтгунча уни енг
орасида олиб кирдим, -дедим мен.
-Пичоқни ол, Бахтиёр, -деди у.
Бахтиёр пичоқни олишга уринганда ўзи ўргатган усуллардан бирини ишга солдим. Ортига ўгирилиб чиқиб
кетаётган Рашид ичини ушлаб мук тушиб қолган Бахтиёрни кўриб ҳайрон бўлиб тўхтади.
-Ҳали битта қизга кучинг етмайдими? Латтачайнар.-Қани, дўндиқча, бизга ҳам ишлатиб кўрчи ҳунарингни, -деди Рашид ортига қайтиб. Мен Бахтиёрга
қарадим. У бош чайқади. Индамай туравердим. Пичоқни қўлимдан олди:
-Шундай қиламанки, акажон деб ўзинг оёғимга йиқиласан. Бахтиёр, буни паёгини уз. Менга гала
текинхўр керак эмас. Очлик азобини тотиб кўрсин.
Рашид чиқиб кетди. Бир балодан қутулганимга шукур қилдим. Унинг шовқини ташқарига кўчди. “Шефга
атаганмиш. Сен бандитларда виждон, лафз деган нарса борми? Бир-бирингни ғажишга тайёрсанлар. Пичоғимни олиб
кетмасанг, барингни битта-битта тинчитардим. Жаҳл устида яна машқ қила бошладим. Оёқларим билан деворларни
тепдим. Шунда пастки ёки юқориги қаватдан норози овоз эшитилди. Демак, қўшнилар бор. Бор кучим билан
деразага қўйилган фанерни тепгандим, унинг орқасидан ойна, яна панжара қўйилган экан, фанер ёрилиб кетди.
Деразанинг икки кўзи синди. Панжарага бориб урилган оёғимни ерга босолмай қолдим. Оғриқдан инграб юбордим.

Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
86👍21🔥9😁2🥰1
Қамоқхона кутубхонасидан маҳбус китоб сўраяпти:
— Кечирасиз, «.............» китоби борми?
— «............» китоби бизда йўқ, лекин муаллифи шу ерда.

Хуршид Абдурашид

@drabllar — қисқа ҳикоялар
😁23😢16🤔63🔥3
Оталар

Пул тежаш мақсадида уйига пиёда келаётган отанинг йўлини юпун кийинган бир болакай тўсди:
— Амакижон, қорним жуда оч, ота-онаси йўқ етимга раҳм қилиб нон учун пул беринг!

Ота ўз болаларига ширинлик олиб бориш ваъдаси нега бажарилмаганини қандай тушунтириш ҳақида ўйлаб борар, кўприк тагидан эса “етим” боланинг елкасига уриб мақтаётган одамнинг овози акс садо берарди:
— Баракалла, болам, баракалла! Ҳозир онанг келса, бирга кетамиз.

Аржумандбегим

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢255👏4
***

Наргиза катта-катта қадамлар билан асабий телефонда гаплашиб келарди:
— Эрталаб кир ювадиган машинадан кийимларни олишни унутибман. Ишга келиб эсласам бўладими. Палакат!
Аксига олгандай бугун ишим кеч тугади, боғчага келсам, уйдагилари олиб кетишди деди, эрим мендан олдин ишдан чиққан, шекилли. Ҳозир борсам овқат тайёр эмаслигини баҳона қилиб яна жанжал чиқаради.
— Уйда қайнонанг йўқми?
— Э, сўрама. Ўтган кун қизиникига кетганди. Шу кампир ҳам менга ортиқча даҳмаза. Катта ўғил алоҳида яшайди деб теккандим, қаёқда… Бўпти, дугонажон, яна телефон қиламан. Уйга кеп қолдим.

Алоқа узилди. Наргиза эрининг ғазабига қарши айтадиган гапларини ўйлаб бироз секинлашди, қараса уй олдида эрининг машинаси кўринмади. Уйга кирса кир машинада қолиб кетган кийимлари дорда илинган, болалари ҳовлида копток тепишарди. Ошхона томондан чиқаётган паловнинг ҳиди эса бутун ҳовлига тарқаб улгурган эди.

Аржумандбегим

@drabllar | қисқа ҳикоялар
72👍3
ТУТҚУНЛИКДА

👆👆👆👆

Ёзув устини босинг.
🤣113🤬3
#ТУТҚУНЛИКДА

Бахтиёр кириб келди.
-Нима қиляпсан, жонингдан тўйдингми?
-Ҳа, тўйдим. Сизгаям ишонмайман. Мени алдаб олиб ўтириш учун ҳар куни битта чўпчак тайёрлайсиз.
Энди менга гапирманг. Сиз ҳам шу шайканинг аъзосисизда. Иккинчи имкониятни қўлдан чиқардик. Рашид
ўлса қолганларининг қўлидан ҳеч нарса келмайдику.
-Холида, иложи борича қотилликка қўл урмай чиқиб кетишимиз керак.
-Мени жиноятчи, деб гумон қилишаяпти. Энди менга барибир.
-Ҳали буни исботлашгани йўқ. Сенинг айбинг тасдиқланмаган. Ҳукм чиқмаган. Бу фақат гумон. Гумон
учун асос бор. Сен билан мен эҳтиёткорлик билан қўлимизни қонга бўямай қутулишимиз керак. Ҳали ёшмиз.
Ҳаётдан умидимиз катта.
-Ҳозир Рашид менга тажовуз қилса қўлингиздан нима келарди? Эшик орқасида пусиб туришми?
-Мен ростдан эшик орқасида тургандим. Лекин сенга қўл теккизса, унда инсонларга ўхшаб яшашданумид узиб Рашидни ўлдирардим. Хайриятки, иш унгача бориб тақалмади. Рашид аламини йигитлардан олаяпти. Асли
иши орқага кетди. Пули тугади. «Ов»га чиқишмоқчи. Мен ҳам борармишман.
-Барибир жиноятга қўл ураркансизу.
-Мен унинг ишончига кириб, шаҳарда эркин юриш имкониятини олишим керак. Ҳозир Рашид ҳам, Бадр ҳам
кўпроқ Эрнестдан шубҳаланишаяпти. Газетага чиққанидан бери унинг орқасидан одам қўйилган. Бадр «тинчитиб
қўя қолайлик» деяпти. Қўлга тушса, бизни сотади, деб қўрқишаяптида.
-Қанчалик номардсизлар. Иши юришмаганни сафдан чиқарасизлар. Виждон йўқ, меҳр-шафқат йўқ. Агар
бирор жойдан дўржи пул чиқиб қолса, бир-бирларингни ўлдирасизлар. Нафс бандалари. Номардлар.
Мен Эрнестга ачина бошладим. Ахир у ҳам инсон, титраб турган жон. Жиноятчилардек бераҳм, тубан
одамлар бўлмаса керак. Хомуш ўтирган Бахтиёрга юзландим:
-Бугун кимни қон қақшатмоқчисизлар? Бу тун қайси гўдак етим қолади? Қайси хонадондан
осудалик бутунлай бош олиб кетади? Айтинг, Бахтиёр ака?
-Холида, тушун, бугунги «ов»га қатнашмасам бўлмайди. Боз устига ўзимни кўрсатишим керак. Бу кеч
сенга бошқа биров қоровуллик қилади.
-Эрнестми?

Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
45🤔24👍10🔥5
Иш куни оғир бўлди. “Мактабда ишлаш ҳар кимга ҳам эмасда”. Йўл-йўлакай ўз ўзига гапириб келаркан, уйда кутиб турган рўзғор ишларини ўйлаб юраги сиқилди.
“Ойим келдилар!” Чопқиллаб пешвоз чиққан ўглини нари сураркан, ивирсиб ётган уй гўё тобора кичрайиб уни бўғаётгандай нафаси қайтди.
— Аҳмоқ! Лоақал еган овқатининг идишини тозалаб қўйса бўлади-ку! Ғазабини ютолмай айтиб юборган гапини эшитган ўғлига юзланиб, сохта табассум билан:
— Азизбек ўғлим, мактабингга яхши бориб келдингми? Нечта беш олдинг? — деди.
— Ҳеч қанча! — қўрслик билан қайтарилган жавобдан сергак тортди.
— Ақлли болалар ойисига шундай жавоб қайтарадими, ўғлим? — деди ўзини зўрға босиб.
— Мен дадамнинг ўғлиман-ку, ойи?! — деди юзи тундлашган ўғли ошхонада куймаланаётган отаси томон кетиб бораркан.

Аллома Ҳакимова

@drabllar — қисқа ҳикоялар
😢3614🔥1
#ТУТҚУНЛИКДА

-Йўқ бошқа. Уни Анжелика дейишаркан. Аслида исми Анзиратмиш. Рашиднинг ишонган одамларидан. У бир
кеча сени қўриқлаб, эрта тонгда топшириқ билан бир жойга кетади. Лекин сен эҳтиёт бўл. Кўчага чиқишни
хаёлингаям келтирма. У қўшмачилик қилиб кун кўради. Сен учун Рашиддан ҳам хавфли.
-Қаерга бораяпсизлар?
-Исомиддин деган бойвачча бор экан. Бадр 3 кундан бери ҳовлисини «разведка» қилибди. Бойвачча бугун
Кореяга учиб кетибди. Хотини, болалари ёлғиз қолганмиш.-Бечора аёл. Уни огоҳлантириш керак.
-Аҳмоқ бўлма. Сотқинлик қилолмайман.
-Эрнест қаерда?
-У ҳам сенга ўхшаб, уй қамоғида. Шунинг учун Рашидга мен керак бўлиб турибманда.
-Жиноятчи, ўғри! Тирик қолсам ҳам сизга тегмайман. Қўрқоқ.
Бахтиёрдан жуда норози бўлиб кетдим. Фикру хаёлимни номаълум уй бекаси эгаллаб олди. Бойвачча
бўлсанг, қопағон ит боқмайсанми? Ёки милиция билан боғлиқ пультга улатмайсанми? Мен нима ҳам қила
олардим? Оёғимга шўр пахта босиб анча ўйланиб ўтирдим. Назаримда оғриғи сал босилгандек эди.
Дераза ёриғига қараб хаёлимга бир фикр келди. Бахтиёрдан ип-игна сўрадим. У ғальтак билан игна олиб келди.
Эшик орқасида илинган костюмидан ручка олдим. Бояги газета ёдимга келиб уни топиб олдимда, ёздим:
«Салом яхши инсон. Савоб иш қилишга шошилинг. Шу домнинг 38-хонасида бир қизни безорилар қамаб
қўйишган.Яна бир гап. Исомиддин деган бойваччаникига бугун босқинчилар боришади. Милицияга хабар
беринг, илтимос.
Бечора қиз».
Қоғозни ип билан боғлаб, пастга туширдим. Номозшом пайти бўлгани туфайли биров кўриб, биров кўрмаслиги
мумкин. Шунинг учун ипни қимирлатиб турдим.
Давоми бор…

https://tttttt.me/drabllar
👍5142🔥13🤬3
🌺 БУНЧА БАРДОШЛИСАН АЁЛ

Мудом ғийбатингни қилдилар, жимсан.
Дилсиз, ожиза деб билдилар, жимсан.
Сени йиғлатиб, сўнг кулдилар, кимсан?
Бунча бардошлисан, кучлисан Аёл.

Қучиб қувондилар, ишқин айтдилар.
Гўё қизғондилар рашкин айтдилар.
Кейин унутдилар, сўздан қайтдилар.
Бунча хокисорсан, мунглисан Аёл.

Рузғор деб яшадинг пардоздан йироқ.
Юзингда табассум, кўнглингда фироқ.
Қирққа хам етмасдан оҳ, сочингда оқ.
Бунча беминнатсан, бесассан Аёл.

Ёрга боринг бердинг, билди билмади.
Боланг хам улғайиб қарзин қилмади.
Ғам тўла бағринг, эҳ, кимлар тилмади.
Бунча меҳрибонсан, меҳрсан Аёл…
@drabllar
15😢5😍3👍2🔥1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Мен қайтдим)🩷
27🤗3
Тағофил

Илмий мақоламни тўлдириш учун туман марказидаги кутубхонага йўл олдим. Таксида кетар эканман, ёнимдаги йўловчиларга бир-бир қараб қўйдим. Уларнинг бири 8–10 ёшлардаги сочлари ўрилган қизалоқ, яна бири бошдан оёқ оппоқ ҳижобга ўранган, бир қўлида сумка, бир қўлида тасбеҳ тутган онахон эди. Мен билан саломлашгандан сўнг онахон қизчага юзланди ва олдинроқ бошланган суҳбатини давом эттирди.
— Спорт мактабида ўқийман дегин. Ҳозир ўша ёққа боряпсанми?
— Йўқ, ҳозир инглиз тили курсига боряпман.
 — Ҳаа, шунақа ақлли қизмисан-а?.Онахон уни эркалаб-эркалаб гапга соларди. — Номоз ўқийсанми?
— Йўқ.
— Рўза-чи, рўза тутганмисан ҳеч?
— Йўқ. Дадамни айтиши бўйича ҳали кичик эканман.
— Ҳа, майли. Аммо Аллоҳнинг фарзини биринчи навбатда бажариш керак, болам. Йўқса, динини билиб амалини билмайдиганлар қаторида бўласан. Ғофил бўлма, болам ғофил бўлма.
Қизча бу гапларни эшитди-ю устозидан дакки еган ўқувчидек икки юзи қизаринди. Аммо унинг кўзлари кулиб турар,бу кулиш билан у “Мен албатта бу нарсаларни ўрганаман” дея ўз-ўзига ваъда берарди… Машина бир манзилда тўхтади. Онахон ҳамёнидан йўл ҳаққи узатаётиб ҳайдовчига савол назари билан қаради. Буни дарров сезган ҳайдовчи қисқагина тушунтира кетди.
— Мана шу кўчадан кирсангиз 3-уй. Шафоат фолчи десангиз ҳамма танийди.

Мухлиса Илёс қизи

@drabllar | қисқа ҳикоялар
🤬33😢2411👍10👏3🤔3😐3🔥2
Ака-ука

Бола эди. Қишда печ мўрисидан чиқаётган тутунга қараб хаёл сурарди.
Баҳорда чучмома пиёзига, ёзда ини атрофида чарх ураётган чумчуққа, кузда эса тарвуз пўстлоғидаги тарам-тарам рангларга тикилганча хаёл сурарди.
Улғайди.
Шоир бўлди.

Бола эди. Қишда мўрига термулиб турган акасига қор отиб қочарди. Баҳорда гул-гул очилган атиргулни пайҳон қилар, ёзда чўзмада чумчуқ овлар, кузда бўшанг акасини тарвуз пўчоғи билан урарди.
Улғайди.
Ўғри бўлди.
Бир дарахтнинг мевалари турфа. Бири ширин, бири нордон...


Жасур Махаммадиев

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍2917😢7🔥4
РАШК

Эр-хотин Шом намозини адо қилиб бўлиб , кечки овқат тановул қилишга ўтиришди.
Эр телефонидан видео томоша қилар, хотини эса унинг юз ифодасини жим кузатарди.
— «Жаннатда ҳар бир эркакка ҳурлар берилади». Эр янги видеодаги гапни қайтариб ўқиди ва мийиғида кулиб хотинига назар солди.
Хотин эса гина аралаш ўрнидан туриб кетди.
— Жаннатдаги ҳурмиш...

Қобилбек

#мухлислар_минбари

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
30😍5
Қаерга яширдинг менсиз баҳорни,
аста йўл оламан сенсиз куз томон.
қўлларим ҳориган,дилларим толди,
йўлларим ҳазондир,
йўлларим ҳазон...
қаерга шошади менсиз туйғулар,
алам ва ҳасратдан доимо ўзиб.
юзимда сарғаяр сенсиз кулгулар,
лабимда қовжирар «севаман» сўзи.
умримга тафтини келтиради куз,
изғийман армоннинг излари ора.
ўнгу тушларимда,ҳануз,о,ҳануз
сен борсан,
сен борсан,
сен борсан
қара...
ўзидан ўзини топмайди дунё,
манзилсиз йўлларда ҳайрону сарсон.
баҳорга туташмас умрлар рўё,
тошни ёролмаган ғунчалар ёлғон...

©
👍145😁1😢1
Ҳордиқ

Чиннигужумнинг қуюқ соясида, турфа хил ноз-неъматлару, бўшаган-бўшамаган шишалар атрофида ҳордиқ чиқараётган жўраларнинг суҳбати авжида.
Бир-бирига гап бергиси келмасдан тинмай ўғилларининг шўхликларию, безориликлари ҳақида мақтанаётган оталарнинг гурунги қизигандан қизийди.
Фақатгина Зафар гапга аралашмайди. Дастурхон попугини ўйнаб ўтирган кўйи тўрт нафар жамалаксоч қизчаларини эслаб,онда-сонда жилмайиб қўяди...


Жасур Махаммадиев

@drabllar | қисқа ҳикоялар
🔥3125
ТУТҚУНЛИКДА
Сочлари пала-партиш кесилган, тўзғиган, дидсиз кийинган 35-40 ёшлардаги бир аёл кўринди. Мен ипни тез-тез қимирлатдим. Аёл тепага қарадида, бамайлихотир сигарет тутатди. Ортидан икки -учта йигит кўрингач, ипни узиб, қоғозни олди. Хайрият, хайрият. Оқсаб-оқсаб, хона узра рақсга тушдим. Беш ё ўн дақиқа ўтар, милиция машинасининг узлуксиз сигнали остида мен озодликка чиқаман. Номаълум аёл эса ҳеч нарсадан бехабар болалари билан тинчгина тонг оттиради.

Ширин хаёлларимни Бадрнинг йўғон, бемаъни кулгиси тўхтатди. У эшикни очиб, қорнини ушлаб кула бошлади. «Бечора қиз»… У ўн маротаба такрорлади шекилли, бу сўзни.

Шунда мен нажот йўли ёпилганини билдим. Аёл нега унга бердийкан? Милицияга беринг, вақтим йўқ, дегандирда.

-Анжелика, бу ёққа кел. Мана сенга кўрсатмоқчи бўлган «Кавказ асираси». У келиб-келиб сендан инсоф кутибди. Инсофимни ўн етти ёшимда еб қўйганман, -деб айт. Аёл кириб келди. Юрагим уришдан тўхтагандек бўлди. Бу - ўша. Мен ҳалигина қоғоз узатган аёл. Унинг совуққон қараши, беҳаё илжайганча менга бош-оёқ разм солаётгани, тинимсиз сигарет тутатаётгани кўнглимни айнитди. Кечадан буён тамадди қилмаганим, умидсизлик гирдобига тушганим ўз кучини кўрсатди. Бошим айланиб йиқилганим ёдимда қолди, холос. Қанча ҳушсиз ётганимни билмайман. Ўзимга келганимда ҳамма ёқ сув сепгандек жимжит эди. Ярим соатлар ўтиб, аёл эшикни очиб кириб келди. Унинг ошхонада овқатлангани ва ароқ ҳам ичгани билиниб турарди. Қовурилган колбасани чайнаб-чайнаб, менга тикилди ва қўлининг ёғини эшик пардасига артди.

-Бўйнингдаги «трос»ни Рашид бердими?

-Йўқ, онамники.

-Буёққа узат. Энди меники бўлади.

-Йўқ, онамники. Бировга бермайман, -дедим ғазабланиб.

-Эй, тирранча. Қаерда ўтирганингни унутдингми? Хоҳласам, ҳозир сени бўғиб ўлдираман. Хоҳласам, ўнта эркакни чақириб, сени уларга қўшиб пул ишлайман. Хоҳласам, сени кўчага чиқариб, онангникига олиб бориб қўяман. Баққа ол. Анжеликанинг кимлигини билмас экансан.

Аёл мен томонга келиб бўйнимга қўл чўзди. Занжиримни тортиб, узиб олди. Худди онам билан боғлаб турган ришта узилгандек жон-жаҳдим билан аёлга ёпишдим. Оёғимнинг оғриғига ҳам қарамай унинг тўғри келган жойига тепдим, муштладим. Занжиримни олиб, камзулчамнинг чўнтагига солдимда, ғолибона қарадим.

Анжелика эшик ёнидаги деворга суянганча менга тикилиб қолди. У боягина колбаса чайнаб турган иккита олд тишини қўлига олиб пардага артарди.

-Шен, жаҳл уштида урдингми ёки шпортшменмишан, -деди «С» ҳарфини айтолмай.

-Жаҳл устида, -дедим мен. Онамнинг занжирини сўрамасдан таққандим. Олиб бориб беришим керак. Насияга олиб зўрға қарзини узганлар.

-Агар мен ҳам ўн етти ёшимда шендай кучли бўшайдим… -аёл шу гапни айтиб чиқиб кетди. Балки оғзи-бурнидан оқаётган қонни ювгани кетгандир.

Бахтиёрни ҳозир қанчалик ёмон кўрмай, менга оз бўлсада машқ қилдиргани учун ундан чексиз миннатдор эдим. Агар оёғим панд бермаса, ўрнингдан туролмайдиган қилиб қўярдим, сен ифлос аёлни. Очликни ҳам унутдим. Ўзимни қаҳрамондек ҳис эта бошладим. Киноларда столларни ёки бочкаларни ағдариб олишишади. Менинг зиндонимда афсуски бунақа нарсалар йўқ.

Анчадан кейин Анжелика кириб келди. Унинг қўлидаги патнисда чой, нон, қовурилган колбаса.

-Ол, овқатлан, -деди у. Бояги шаштидан асар ҳам йўқ эди. Қандайдир бўшашган.

-Емайман, балки заҳар солиб келгандирсиз?

-Мана, ўзим ейман. Қараб тур. Ўлмасам, сен ҳам е.

Унинг бамайлихотир кавшанаётганини кўриб оғзимнинг суви қочди, мен ҳам овқатлана бошладим. Анжелика бир қўлида ароқ шишасини ҳам кўтариб келган эди. Шишадан бир пиёла ароқни менга ҳам қўйди. -Ол, «Шаҳрисабз» ароғи, юртингники. Ич.

-Мен умримда ичмаганман. Дадам ҳам ҳечам ичиб келмаганлар. Раҳматли, дадажоним…

https://tttttt.me/drabllar
82😢16👍10😍4
Яқиндагина тухумдан чиққан полапонлар йўқолиб қолгани учун йиғлаётган қиз, меҳр билан қотилнинг бошини сийпаларди.

Сардор Дўст

@drabllar — қисқа ҳикоялар
😢297👍4🥰3
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
ТУТҚУНЛИКДА Сочлари пала-партиш кесилган, тўзғиган, дидсиз кийинган 35-40 ёшлардаги бир аёл кўринди. Мен ипни тез-тез қимирлатдим. Аёл тепага қарадида, бамайлихотир сигарет тутатди. Ортидан икки -учта йигит кўрингач, ипни узиб, қоғозни олди. Хайрият, хайрият.…
#ТУТҚУНЛИКДА

Кўнглим бўшаб кетди. Дадажонимни қўмсаб йиғлаб юбордим. Тошда ҳам гул битади, деганлари рост экан. Аёл ҳам менга ҳамдард бўлди. Бояги шаддод, қаҳри қаттиқ аёл мунисага айланиб қолганди. Тавба, калтаклангани учун шунча ўзгаришми? Инсонни тушуниш бунча қийин экан. Бахтиёрнинг кимлигини англолмай қийналсам, энди бу Анжеликасини нима дейиш мумкин?

Болалигим тутиб, уни боплаб мазах қилдим.

-Боя Анжелика эдингиз, энди Анзират опага айландингизми, дейман, -дедим кулиб.

-Анзират, мени Анзират дейишмаганига кўп йил бўлди-ёв. Унутиб ҳам қўйганман.

Мен уни ўз дардини ёргиси келаётганини тушуниб етдим. Майли, тун узун. Босқинчи ҳамхоналарим бир хонадонни зор қақшатиб келгунча барибир уйқум келмайди. Чунки ўша номаълум аёл ва унинг болалари тақдирини ўйлаб, қўлимдан бир иш келмаганидан ўкиниб ўтирибман.

-Анзират опа, болаларингиз борми? Бўлса, мен тенги бордир? -деб сўрадим.

-Бу тун негадир тўкилгим келяпти. Сенинг ойдек рухсоринга қараб, илк бор ёшлигим ташлаб кетганини англаб етдим. Икки тишимни тепиб синдирганинг учун ошхонадаги ойнакка қарашимга тўғри келди. Қарадим. Ўзимдан ўзим жирканиб кетдим. Наҳс ишлар билан шуғулланган кишининг ранги-рўйи ҳам бошқача бўларкан. Ҳозир уч мучал ёшдаман. Илим илон. Саксон иккинчи йилнинг ёзи эди. Ғазалкент тарафларда ёз кечалари салқингина бўлади. Отам Тошкент шаҳридаги катта идорада ишласада, онам об-ҳавони қизғаниб шундай чиройли, дарё бўйидаги уйни ташлаб димиққан шаҳарга яшайманми, деб унамадилар. Биз тўкин-сочин яшардик. Отамнинг шофёри Тошкент билан Ғазалкент ўртасида бўзчининг мокисидек қатнарди. Аямга аталган зеб-зийнатларгача ўша йигит олиб келарди. Ҳар замон адам ҳовлимизда катта зиёфат берардилар. Ўшанда ҳам уйимиз совға-саломга тўлиб кетарди. Баъзан таниқли қўшиқчилар келиб, ярим тунгача ашула қилишарди. «Қистир-қистир»лар бошланарди. Ўн етти ёшга кирган бўлсамда, адамла мени роса эркалатардилар. Туғилган кунимга тилло соат совға қилгандилар. Ўша пайтлар тенгқурларимга кўз-кўз қилиб тақардим. Улар ҳавас билан қарашаётганини ўзларининг адаси катта ишга ишламаганидан ўкинаётганини ҳис қилардим. Бахт ҳам, тўкинлик ҳам бир кунда ғойиб бўлиши мумкин экан. Ҳа, бир кунда менинг ярқираган ҳаётим саробга айланди…

У жим бўлиб қолди. Кўзларидаги беъмани қарашлари ўрнини армон, ўкинч эгаллади. Чой қуйиб узатдим.

-Кейинчи? Кейин нима бўлди, Анзират опа?

-Сўрама, қизгина. Адам шофёрини ишдан бўшатган экан. Ораларидан қандайдир гап ўтган бўлса керак. Кейин ҳайдовчи адамни бор сир-асрорини «КГБ»га сотган. Ўша куниёқ адамни қамоққа олишибди. Ҳайдовчининг бўшаганини биз эшитмаган эдик. У келиб «янга, энг қимматбаҳо нарсаларингизни машинага ортинг. Ҳозир ОБХСС босади деди». Аям қўрқиб қолиб бўйнидаги тақинчоқларигача, яширилган пулларигача олиб ҳайдовчига берди. Унинг исми Толмас эди. Аямлар, Толмасжон, ука, акайиз қаердалар, -деди.

-Ака, -деди у кўзларида ўт чақнаб. -Бўйнидан осилиб кетди.

У қўли билан бўйнини кўрсатиб «пих» деди. Аямнинг ранглари оқариб кетди. Бири ўн, иккинчиси ўн уч ёшда бўлган укаларим билан ҳушини йўқотаёзган аямни супага судрадик. Толмас ёрдам беришга ҳаракат ҳам қилмади.

У «Ҳой Анзират, бу нарсаларни қаёққа яширишимни сен кўришинг керак. Укаларинг ёш. Машинага мин» деди.

-Анзират, кетма болам. Бойлик менга, отангга вафо қилдимики, энди сенга, укаларингга вафо қилса. Борма. Менинг аҳволим оғир, -деди аям ётган жойидан бош кўтариб.

«Дадам пешона териси билан топган нарсаларни қўш қўллаб бировга топширамизми? Эртага нима қиламиз» -дея машинага ўтирдим. Бу зебу зийнатларни ҳеч кимга бергим келмасди. Толмас машинани тоғ томонга ҳайдади. Икки соатлар чамаси йўл юрдик. Биз дадам билан келган таниш қишлоқлардан ҳам олислаб кетдик. Дача бор экан. Йўл оғир. Машинани нишабликдан зўрға ҳайдаб чиқди. Мен қаерга кўмарканмиз, деб кўзим билан пана жойларни излай бошладим.

-Бу адангни дачаси.

-Биз келганимиз йўқку?

Давоми бор...

https://tttttt.me/drabllar
84😢27👍8🔥3
ТАОМ ҲАҚИ

Жуҳонинг қорни очиб ошхонага кирибди. Аммо таом учун тўлайдиган пули йўқ экан. Шунга қарамасдан у овқат буюриб, тўйгунча овқатланибди. Кейин ошхона эгасини чақириб:
– Мабодо бирор одам таомингни еб, ҳақини тўламаса нима қиласан? – деб сўрабди.
– Юзига шапалоқ тортиб юбораман, – дебди ошхона эгаси.
– Ундай бўлса тезроқ тортиб юбор, шошиб турибман, – дебди Жуҳо юзини тутиб.

@drabllar
🤣449😁8😢2👍1
Келин-куёв турмуш қурганларининг биринчи кунида эшикни ҳеч кимга очмасликка қарор қилишди.

Биринчи бўлиб куёвнинг ота-онаси ёш оилани кўришга келди. Келин-куёв бир-бирига қаради, куёв эшикни очишни истади, лекин қарорлари туфайли шаштидан қайтди. Шундай қилиб, ота-она кўп кутмай қайтиб кетишди.

Ўша куни бироз вақтдан кейин келиннинг оиласи келди. Келин-куёв бир-бирига термулди. Келин кўзида ёш билан “бундай қилолмайман“, деб эшикни очди. Куёв ҳеч нима демади...

Йиллар ўтиб эр-хотин бирин-кетин тўрт ўғил кўришди. Кейин тўрт ўғил ортидан қиз фарзанд дунёга келди. Ота янги туғилган чақалоқ учун катта тантана ўтказишни истади ва ҳамма танишларини таклиф қилди. Хотини эридан нима учун 4 ўғлига бундай тантана ўтказмай, бу сафар бундай қилганини сўради. Эр ўйчан нигоҳ билан шундай жавоб берди:
— Чунки қизим менга эшик очади!

Туркчадан Марям Осиё таржимаси

👉🏻
Драбллар | қисқа ҳикоялар
41😢17👍6🔥1