ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11K subscribers
97 photos
105 videos
811 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
#ТУТҚУНЛИКДА

Шошилма қизгина. Сени қутқазишнинг йўли топилар. Мен сен билан. Сени яхши кўриб қолдим. Қанийди,
эркин бўлсак. Шу бугун совчи жўнатардим. Мактабни тугатганингдан сўнг уйланардим. Пичоқни ўзингга урма.
Ма, яшириб қўй. Балки бу билан уларни бирин-кетин тинчитиб қочармиз. Фақат сен ўзингни ўлдирма, сиқилмай тур,
илтимос.
Бахтиёрнинг юзига тикилдим. Ҳатто мен тимдалаган юзидаги қонталаш излар ҳам унга ярашиб тургандай.
Қоп-қора кўзларида катта ўйлов ва қўрқув бордек. Ҳартугул, хаёли жойида эмас. Севиб қоптилар. Мен
ўғрига тегишга рози бўлармидим. Унга бўйсуниб пичоқни яшириб қўйдим, Жон ширин эканда. Бахтиёр
кўзимга энг яқин одамимдек кўрина бошлади. Бу ҳам тўдага адашиб кириб қолган. Балки икковлашиб
қочармиз. Асосий қоровулим шу йигитку. Тўданинг ичидаги энг чиройли, ёш йигит ҳам шу. Менга қўполлик
қилмаяпти. Бадрнинг тепиб чиқиб кетганини эслаб, хўрлигим келди.
-Агар менга ачинсангиз, милицияга телефон қилинг, -дедим ялиниб.
-Мен ҳам ташқарига чиқолмайман. Улар менга ишонишмайди. Эрнест кузатаяпти.
Шошилмаслик керак. Кеч бўлсин. Бу ерга қизлар келади. Ичиб маст бўлиб ухлаб қолишса...
-Маст бўлиб қутуришсачи? Унда мен нима бўламан. Боя Бадр «тунда сен йигитлар қўлида улоқ бўласан»
деди.
-Мен ўлмасимдан бу савдо бошингга тушмайди. Ўлсам, сени ҳимоя қила олмайман. Балки худо биз
тараф бўлар. Айтчи, қочиб кетсак, менга тегасанми?
-Ўғрига тегмайман. Барибир қамалиб кетасиз.
-Жиноятим унча оғир эмас. Дўхтирни мен қўшилиб тепмадим. Рашиддан қўрқиб тепасида турдим, холос.
Жазо муддатимни ўтагунимча кутиб туролмайсанми. Ҳали ёшсанку?
Унинг бу илтимосидан энсам қотди. Ўзим нима аҳволдаю, келажак ҳақида ўйласам.
-Мени келажагим йўқ, энди. Шунинг учун бўлмағур гапларни қўйинг. Энди менга ёруғ дунё
керакмас.
-Исминг нима асли?
-Холида.
-Яноғингдаги холинг учун шундай ном қўйишгандир. Кўзларинг чиройли, катта-катта, маъсум.
-Ҳали шеър ҳам тўқирсиз.
-Арзийсан. Ҳеч бўлмаса катта шоирларнинг шеърларидан айтиб бераман.
-Шеър айтиш ўрнига менга оқ рўмол топиб келсангиз. Дадаси учун битта рўмол ўрамаган қиз ҳам
фарзанд ҳисобланадими?
-Мени кечир. Бу гапларнинг мавриди эмас, -дея Бахтиёр ўрнидан туриб кетди.
Мен ёстиқни олиб ёнбошладим. Қўл-оёқларим қақшаб оғрирди. Шу кўйи ухлаб қолибман. Тушимда яна
дадам: менинг хонамга бир сават нон кўтариб келяпти. Бошимда ўтириб, сочларимни силаяпти. Бирам ёқимли.
Дадажон, мени олиб кетинг, бу дунёми, у дунёми, сизнинг ёнингизда бўлсам бас, деб йиғлаб этагидан
тутяпман. Бироқ дадам мени олиб кетмадилар. Ортидан «дадажон» деб бақириб уйғониб кетдим. Қарасам, тепамда
Бахтиёр ўтирибди. Сочларимни силаган ҳам шу бўлса керак. У менга чой тутди, кўп алаҳсираганимни айтди.
Ёнида эски оқ сурп. Қўлимга олиб икки буклаб бошимга ўрадим.
-Уларнинг базми бошланмадими? -дедим ҳорғин овозда.
-Базм тугаб, тонг отяпти, -деди у мамнун.
-Демак, иккинчи тонг ҳам отяпти. Рашид бу кеча ҳам мени тинч қўйибдида.
-Ҳа, Рашиднинг «дугона»си келди. Икки-учта қизлар. Аввал роса танса тушишди. Кейин хоналарга кириб гум
бўлишди.
-Нега уйғотмадингиз? Қочардик. Балки ҳали ҳам кеч эмасдир. Тушимда дадам нон бердилар. Бу ризқ.
Демак, мен ўлмайман.
-Илоё, ўлмагин, Холида. Эрнест эшик олдида ўтирибди. Бир қултум ҳам ичмаган.
-Пичоғимиз борку. Битта Эрнестга кучингиз етмайдими?
-Мулла акаям уйғоқ. Қарта ўйнаб ўтиришибди. Ҳозир иложи йўқ. Кечга ош олиб келувдим. Уйғотмадим.
-Оши бошидан қолсин.

Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
👍6338😢14🔥8🤔6🤣3😁1
МУҲАББАТ

Баҳор келиши билан оқ, сариқ, қизил ва бинафшаранг гуллар очилди. Улар узра ёш ва қувноқ капалаклар учиб юрар, биридан иккинчисига қўниб, қисқа ҳаётнинг гўзаллигидан завқланарди. Бир куни жозибали капалак бўтакўзга қўнди ва гул унга ошиқи беқарор бўлиб қолди.
— Азизим, учиб кетма, илтимос! — деди ёлбориб бўтакўз.
— Қўйвор, — деди капаклак, — анави наъматакка қўнгим келяпти.
— Йўқ, меникисан, умримнинг охиригача сени севаман!
Бўтакўзнинг муҳаббати бағоят кучли эди. Капалак эса гулга ҳижрон азоби озор етказмасин учун учиб кетмади. Бироқ кўп ўтмай ўзи зерикишдан вафот этди.


©Александр Неверов

@Drabllar
🔥20😢12👍53
БАХТ ИЗЛАБ...

Бувам билан бувимнинг тўйларига бугун эллик йил тўлди. Ҳелен билан яшаётганимга бир йил бўлмай туриб ажралишга қарор қилган куним шу ҳақда ўйладим ва оёғимни қўлимга олдим-да, уларнинг ҳузурига югурдим.
— Эллик йил бирга яшаш бахти нима? Буни қандай уддаладингиз?
Бувам жавоб беришидан аввал мириқиб кулди.
— Бу саволни берган экансан, демак, рафиқанг билан тил топишишда қийналяпсан. Бошқалар каби оғриқ бераётган тишдан дарҳол қутулиш ўрнига уни сақлаб қолишга уринаётганингдан хуpсандман. Мен бенуқсон аёлни излашдан тўхтаб, ўзим бенуқсон эркак бўлишни истаган куним бувингни топганман.

Роберт Рул

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍439🔥8
​​​​​​​​Қозиқ

Қизим, ихтиёринг ўзингда. Биз сени, мана шуни танлайсан, деб мажбурламаймиз. Юрагингга қулоқ тут. Бу сенинг ҳаётинг. Мана икки номзод, бировини танла!

Aржумандбегим

@drabllar | қисқа ҳикоялар
😁41🔥9😢9👍5🤔21
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА Шошилма қизгина. Сени қутқазишнинг йўли топилар. Мен сен билан. Сени яхши кўриб қолдим. Қанийди, эркин бўлсак. Шу бугун совчи жўнатардим. Мактабни тугатганингдан сўнг уйланардим. Пичоқни ўзингга урма. Ма, яшириб қўй. Балки бу билан уларни бирин…
#ТУТҚУНЛИКДА


-Унда ҳориб қоласан. Сен узоқ вақт асираликда қоладиганга ўхшайсан. Яхшиси, овқат егин, кейин
спортдан хабаринг бор экан. Мен билан шуғуллан. Қачондир ўзингни ҳимоя қилишингга тўғри келади.
-Улар менга индашмайдими?
-Қиш чиққунча сени роса боқишади. Кейин шефга олиб бориб совға қилишади. Кеча меҳмонлардан бири -
шефнинг ёрдамчиси шундай таклиф қилди.
-Шеф, ким у?
-Мен ҳам, ҳатто Рашид ҳам танимаймиз. Танишиш учун сен баҳона бўласан, шекилли. Бу орада кўп. Мен буларнинг ишончини қозониб кўчага бемалол чиқадиган бўлиб олсам, милиция ва уйингдагилар билан
боғланардим.
-Озодликка чиқиш энди менга аввалги бахтиёрлигимни қайтариб бермайди. Бироқ дўхтирнинг, дадамнинг
қотиллари жазоланишини истайман, -дедим Бахтиёрга.
Мен энди ўлим ҳақида эмас, ўч олиш ҳақида ўйлаётгандим. Тушимда дадам менга ризқ берди. Демак,
қасос олиш учун умр берди. Ўзимни ўлдирсам, Бадр айтганидек, Сирдарёнинг балиқларига ем бўламан, холос.
Мен Бахтиёрга ювинишим кераклигини айтдим. У мени ваннага киритиб, устимдан қулфлади ва ошхонага кетди.
Жароҳатларим азоб берсада, ювиниб икки кунлик ғам-ғуссаларни ортга ташлагандек тетиклашдим. Қум, тош, лой
ёпишган сочларим яна жилоланди. Кўзгуга қараб, кўзларимга термулдим. Кўзгудаги гўзал кўпкарида улоқ
бўлмаганидан мамнун боқарди. Бироқ бу «Дўндиқча» шефга аталган. Шеф ким? Бирор ашаддий жиноятчими?
Террористми? Наркоманми? Ҳарқалай, Бахтиёрнинг гапига кирганим маъқул. Спорт билан шуғулланаман.
Жиноятчиларга қарши яккама-якка кураша оладиган бўлишим керак. Спорт комплексида қатнашганим
ёдимга тушди. Онам чемпионатга қатнашишимга рухсат бермаган эдилар. Уч йилгина бориб кейин ташлаб
қўйгандим. Агар анча пайт шуғулланганимда, Расул дўхтир омон қолармиди?
Давоми бор...


https://tttttt.me/drabllar
👍4831😢19😁3🤔2
НОГИРОН

– Баъзан тушимда олабўжидан қочаман. Уйғониб кетгач эса, йиғлайман. Қўрқиб кетганимдан эмас, уйғониб кетганимга...

Муҳаммадхон Юсупов

➡️ Драбллар | қисқа ҳикоялар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢42👍85
БАХТ ҲАҚИДА БАЛЛАДА

Мен бахтни кўрганман. Кўрганман. Аниқ.
Ўрдада ногаҳон келган рўбарў.
Қиш куни. Палтога олган ўраниб,
Бесас бир ҳайратда қотганман: – Вой-бў!..

Йўлкалар четида баланд чинорлар,
Қатор тизилишган. Беҳаракат. Жим.
Донг қотган бекатлар, қорлар, шиорлар...
Аммо бахт эканин билмаган – ҳеч ким.

Бахт жуда чиройли эди! Чиройли!
Чиройли! – совуқда юзин яшнаши.
Ҳатто қор пойида ғирчиллар эди,
Танини эзса ҳам ўткир пошнаси.

Юзи теграсида рўмоли – туман.
Бир учи кифтига ташланган эди.
Лолликдан бошқа ҳол бўлган эди манъ –
Уни кўриб бу иш бошланган эди.

Мен бахтни кўрганман. Кўрганман. Аниқ.
Ҳатто кўзларимиз учрашган бир зум.
Ўртада бўлмаган салому алик,
Фақат лабларига қўнган табассум.

Шу тарз ўтиб кетган ёнимдан. Ташхис:
Жоним чиқмасликка у дам яраган.
Ўгрилиб қарасам, ортимга илкис,
Ишонинг-ишонманг, бахт ҳам қараган!

Шундан буён менга бу дунё бир пул!
Номард ғалвалари беролмас озор.
Юрагим эрта-кеч шеър билан машғул –
Бахтни учратганман! Нима ғамим бор!

Ёниб кириб келсам (юришим – сарбаст!) –
Фасод давраларга – ғийбат тинади,
Ахир, менга ҳеч ким келолмайди бас –
Бахтга дуч келганим барча билади.

Мардлигим билишар (дўсту ёв огоҳ!):
Нечун “юр” деб бахтни қистамаганман,
Бахтни этмаганман не учун ҳамроҳ?..
Бебахт бўлишини истамаганман.


© Усмон Азим

https://tttttt.me/drabllar
14👍9😢2😍2
“Кечирилмас” айб

У ишдан бўшатилди.
Чунки унинг айби кўп эди. Кечириб бўлмасди айбини. Ишхонадаги ҳамма гувоҳ эди унинг айбига. Оқлаб бўлмасди гуноҳини. Шу сабабли ҳам ходимлар қистови билан бўшатилди.
Унинг ягона айби — ноҳақликка чидолмасди, ҳақиқат тарафдори эди у. Начора...
Ишдан бўшатилди у. Ҳали яна қанча ишдан бўшатилиши керак...

К. Аслонов

@drabllar — қисқа ҳикоялар
😢33😐12🤬10👍76🔥3
Тинчлик истаги

— Ахир, мени ҳам бахтли яшашга ҳаққим бор-ку. Ўзим яхши кўрган инсон билан ҳаётимни давом эттиришни хоҳлайман. Эртага борадиган жойимда тошдай қотиб, тинч-xотиржам яшашим керак.Тўғрими, бобожон? Гапирсангизчи сиз. Хаётнинг паст-у баландини кўрган инсонсиз ахир.
— Болам, эртага мен ҳам борадиган жойимда тинч-xотиржам яшашни хоҳлайман...

Суҳроб АЗИМИЙ

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍2413
#ТУТҚУНЛИКДА

Кинолардаги каратэчи қизлардек
бўлишни жуда-жуда хоҳлардим. Бўм-бўш кўнглимни орзу-истаклар қамраб олган эди. Ванна эшигини тақиллатдим.
Бахтиёр ҳозиру нозир турган экан. Дарҳол эшикни очиб, мени кулбачага бошлади.
-Очилиб кетибсан, -деди кўз узолмай.
-Шефга аталганимни эшитиб, очилиб кетдимда. Яна ёқмай қолмайин.
-Қайдан биласан? Балки олтмишни уриб қўйган чолдир. Балки тоғ ортида ўлаксахўрлик қилиб юрган
қузғунларнинг биридир. Ўша тенгингми?
-Йўқ... Афсус, энди тенгимни излашдан маҳрумман. Синфдошларим орасидан уч-тўрттаси менга севги изҳор
қилган эди. Уларни ҳам тенгим, деб билмагандим. Мана, энди бир чолга совға қилинаман. Ҳали унга ёқаманми,
йўқми, билмайман. Йўлакдаги пичинг аралаш суҳбатимиз Эрнестни кўриб, бирдан узилди.
-Салом, дўндиқча. Хона манзур бўлдими дейман, тинчиб қолдинг. Ёки Бахтиёр билан ачомлашиб,
уйингни унутдингми?
-Ўчир, сариқвой! Ҳали сени сепкил босган юзингни тирноқларим билан шундай сийпалайки, онанг ҳам
таниёлмай қолсин. Қоровулнинг юзига қара, ҳали бу ҳолва. Сен ҳам қоровуллик қиладиган кун келар. Ўшанда
дўхтирни тепган мана шу узун оёқларингни ёқиб, тафтига исинаман, -дедим уларнинг гап оҳангига тақлидан.
-Ҳҳу, тилинг чиқиб қолибдику. Тинчликми? Ҳа, айтгандай, бандалик дўндиқча, отанг кетиб қолиптиймиш.
Бахтиёрнинг қўлини силтаб ташлаб, Эрнестнинг сочига ёпишдим. То Бахтиёр ажратиб олгунча, бир тутам
сочини юлиб олдим. У сўкина-сўкина ортда қолди. Хонага кирсам, Бахтиёр дастурхон тузаб қўйибди. Кечаги
тасқаралардан қолган нозу неъматлар эканлигини билиб, овқатланмайман, -дедим бўғилиб.
-Овқатлан, ҳозиргина келишдикку. Улар билан қачонгача юлишасан? Муштлашишга тайёр бўлишинг
керак. Устоз керак бўлса, мана мен. Интернатдан кетгунимча каратэ билан шуғулланганман. Бемалол булар
билан олишишим мумкин. Бироқ, сени олиб чиқиб кетолмаслигимдан қўрқаман. Бунга сен ҳам тайёр бўлишинг
керак.
Ҳарқалай, бахтимга Бахтиёр бор экан. Меҳрибончиликни жойига қўяди. Шуям мени мазах қилса, хўрласа,
нима қилардим? Эрнест сариқнинг пичингларини унутишга ҳаракат қилиб нонуштага ўтирдим.
Бахтиёр менга жавондаги китоблар орасидан спорт тўғрисида икки-учта китоб топиб берди. Ёглар ҳақида илк бор
тасаввурга эга бўлдим. Ташқаридагиларга билдирмай, машқ қила бошладим. Руҳиятим енгиллашди. Ўлим ҳақидаги
совуқ ўйлардан, қўрқувдан қутула бошладим. Бир ҳафта «дўндиқча»ни унутишди. Бахтиёр билан тинимсиз машқ
қилиб айрим усулларни ўрганиб олдим.
-Сендан яхши шогирд чиқаркан. Баъзилар бир ойда ўргана олмайдиган усулларни бир ҳафтада ўзлаштирдинг.
Қойил.
-Улар шунчаки ўрганишади.

Давоми бор...

https://tttttt.me/drabllar
👍7134
Ош бўлсин

Ҳар тонг севимли хотини учун романтик нонушта тайёрлайдиган шаҳарлик аканинг, патнисда тандирдан янги узилган иссиққина нон билан ширчой олиб келаётган келинини кўриб, укасига ҳаваси келди.

Аржумандбегим

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
🔥30👍12😢11🤣86
Osmondagi oyman deb kibrlanma, atrofingga yaxshilab nazar sol, yorug'likning asl manbai qayerdan kelayotganini ko'rasan...

filmdan
@Arjumandbegim
👍222
​​Mezon

—Ertaga majlisga kim boradi? Mening otam yo'q, onamning esa tuzukroq ko'ylagi.

©Arjumandbegim
@Arjumandbegim
😢46👍4🔥4
Ўзбек фожиаси

— Мен сени тушунаман, қизим. Лекин одамлар нима дейди?!

Аржумандбегим

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢23👍17🔥97
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
#ТУТҚУНЛИКДА Кинолардаги каратэчи қизлардек бўлишни жуда-жуда хоҳлардим. Бўм-бўш кўнглимни орзу-истаклар қамраб олган эди. Ванна эшигини тақиллатдим. Бахтиёр ҳозиру нозир турган экан. Дарҳол эшикни очиб, мени кулбачага бошлади. -Очилиб кетибсан, -деди кўз…
#ТУТҚУНЛИКДА

Мен каби тепасида қилич ярақлаб турса, ҳаётига, ор-номусига таҳдид бўлса,улар ҳам балки бир соатда ўрганарди. Бахтиёр ака, биласизми, нимани ўйладим? Мабодо худо ёрлақаб шу
зиндондан эсон-омон қутулсам, ўқишимни давом эттирсам, физкультура ўқитувчиси бўлардим. Ўшанда қизларга
ўз-ўзини ҳимоя қилишни ўргатардим. Бошига ташвиш тушса, таслим бўлишни афзал кўрадиган қизлар камаярди.
Ожиза, деб хўрламоқчи бўлган йигитлар панд еб қолаверарди. Бу жуда керак эканлигини энди ҳис қиляпман. Ҳа,
айтгандай, ким биландир олишишим керак.
-Бизда рақиб.
-Йўқ. Сиз мени аяйсиз. Эрнестнинг жиғига тегиб кўрсам...
-Бунга ҳали барвақт. Шошилма. Инсон нималарга қодирлигини рақибига дарров билдириб қўймаслиги керак. Унда
тез енгилади. Мана, мени улар бир ношуд, қўрқоқ йигит, деб ўйлашади. Шундай ўйлаганлари маъқул.
Шу пайт Эрнест хонага кириб келди. Ранги оқариб кетган. Қўлида газета.
-Бахти, мени қидиришаяпти. «Правам» қолиб кетганидан ташвишланиб юргандим. Расмимни ҳам беришибди.
Бахтиёр «Постда» газетасини қўлига олди. “Диққат «Қидирув» деган сарлавҳа остида биринчи бўлиб Эрнестнинг
расми турарди. «Қарши шаҳар ИИБ томонидан қуйидаги шахс жиноят содир этганликда гумонланиб қидирилмоқда.
Эсенов Эрнест Исматович, 1975 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Ҳеч қаерда ишламайди. Яшаш
жойининг тайини йўқ. У Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этганликда
гумонланиб терговдан қочиб юрибди. Асосий белгилари: бўйи 170-175 сантиметр, сочи, қоши сариқ, кўзи кўк,
новчадан келган. Юзида сепкиллари бор.
Юқоридаги шахсни кўрган ёки қаердалигини билганлардан Қарши шаҳар ИИБга ёки яқин атрофдаги милиция
бўлимига хабар беришлари сўралади».
Хабарни ўқидиму Эрнестнинг довдираган кўзларига қараб, «Яшасин, милиция» дедим, Худди ҳали замон
мени топишиб, онажонимнинг бағрига элтишадигандек қувониб кетдим.
-Пастига қара, ўзингни ҳам ўқийсан. Кўп қувонма, -деди Эрнест хомуш тўнғиллаб.
Мен газетани юлқиб олиб, ўқий бошладим. Мени бедарак йўқолганлар сафига ёзишгандир, деб ўйлаб хато
қилибман. Жиноят содир этишда гумонланаётган эканман. Ё художон. Бир камим шу эди. Нега? Бу савол билан
Бахтиёрга юзландим.-Ўзингни бос. Ахир ўша куни дўхтирни уйдан сен чақириб чиққансан. Бу аниқ. Бироқ йўлда безориларга
дуч келганларингни ҳали милиция ҳам, дўхтирнинг оиласи ҳам билмайди.
-Вой, шўрим. Ҳали ҳамма мени одам ўлдириб, Эрнест билан қочиб кетган, -деб ўйлаётган бўлса.

Давоми бор...

https://tttttt.me/drabllar
57😢24👍17🔥6
Куйиклар

Уруш. Новвойхонада ишлаб қайтган акаларининг тугуни белига боғлиқлигини кўриб, сингилларнинг кўзида парчаланган умид аста-секин томчилай бошлади. Ака айбли бошини эгди:
– Кечиринглар, бугун бирорта ҳам нон куймади...

Аржумандбегим

Драбллар | Қисқа ҳикоялар
😢669
Donishmand ona

Bir onadan so‘rashdi:
ㅡQaysi bolangizni ko‘proq yaxshi ko‘rasiz?
Ona javob berdi:
ㅡQaysiki kasal bo‘lsa–yu, hali tuzalmaganini, qaysiki, uydan chiqib ketib hali qaytmaganini, to hayot ekanman, hammasini...


Saida tarjimasi
@drabllar
22🔥11👍3👏2
Оқибат

Етимхона тарбияланувчиси 1 млрд пул ютиб олди. Қариндошлари ўзида йўқ хурсанд.

Хушнуд Тошпўлатов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢659🤬1
Ақлли ҳимоя

Ёши улғайиб қолган жанг санъати устаси қайтиб майдонга тушмасликка қарор қилди. Бироқ бир куни уни ёш ва манман бир полвон олишувга чорлади. Уста бунга эътибор қаратмади, жим ўтираверди. Ёш жангчи энди уни масхаралашга, аждодларини ҳақоратлашга тушди. Аммо бу ҳам кўзланган натижани бермади.

Охир-оқибат ёш полвоннинг ҳафсаласи пир бўлди, қўлини ювиб қўлтиғига урди-да, кетди.

Қария устанинг шогирдлари унинг хатти-ҳаракатидан ҳайрон қолди, айримлари эса таъна қила бошлади:

– Наҳот сизга ўзингизнинг ёки аждодларингизнинг шаъни қадрли бўлмаса?!

Устоз бу саволга савол билан жавоб берди:
– Агар сизга бирор нарса совға қилишса, лекин уни олмасангиз, ҳадя кимда қолади?
– Эгасининг ўзида қолади-да! – дейишди улар.

– Ҳасад, ғазаб ва нафрат ҳам худди шундай. Агар биз уни қабул қилмасак, у эгасида қолади.

Ориф Толиб

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
🔥228👍6👏4
Синфдош дугоналар учрашуви

Мактабда улар ораларидан қил ўтмас дугона эдилар.

– Қўнғироқ қилиб тур, унутиб юборма, – деди у дугонасига битирув оқшомида.
– Албатта, сен ҳам.

Мактабни битирганларига эллик йил тўлиши муносабати билан уюштирилган синфдошлар учрашувида улар шу пайт давомида биринчи марта гаплашишди.

– Сени кўрганимдан хурсандман.
– Мен ҳам.
– Қўнғироқ қилиб тур, унутиб юборма.
– Албатта, сен ҳам

Девид Ҳофман

👉🏻
Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢2010👍8😁5🔥3🤬1