Ака-укалар ва ҳаёт
Улар болалигида арзимаган нарсалар учун талашгани-талашган эди. Жанжаллашарди, юмдалашарди, ҳатто бирини-бири уришгача боришарди. Орадан йиллар ўтиб аста-секин улғайдилар ва аста-секин тушуна бошладилар, ака-ука ўртасидаги меҳр-оқибат, ҳурмат, бир-бирини ҳимоя қилиш, бир-биридан ҳеч нарсани аяамаслик. Орадан яна бир неча йиллар ўтиб улар ростмана улғайдилар, уйландилар ва яна болалигига қайтди. Арзимаган нарсалар учун талашгани-талашган, арзимаган нарсаларни деб жанжаллашгани-жанжаллашган, арзимаган нарсаларни деб ҳатто бирини-бири уришгача боришади...
Оқил Тўрақул
https://tttttt.me/drabllar

Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*

😢44👍9🔥7❤1
Саҳарликдан ифторгача
Ким бор, ким йўқ билиб бўлмас,
Саҳарликдан ифторгача.
Шунчаки бўш юриб бўлмас,
Саҳарликдан ифторгача.
Ташналикдан ҳузур топиб,
Ҳар очликдан бир нур топиб.
Қолайлик-да нурга ботиб,
Саҳарликдан ифторгача.
Аллоҳ бизни ислоҳ қилсин.
Гуноҳлардан халос қилсин.
Раййон сенга бандам десин,
Саҳарликдан ифторгача.
Хушу билан ибодатлар,
Тартил билан қироатлар.
Дуоларда ижобатлар
Саҳарликдан ифторгача.
Хурмо экинг жаннатларга,
Севинч беринг юракларга.
Тақлид қилинг салафларга,
Саҳарликдан ифторгача.
Кечаларда қиём учун,
Таровиҳдек инъом учун.
Имкон сўранг етмоқ учун,
Саҳарликдан ифторгача.
Қандай бахтки, рўзадормиз.
Саф ичида биз ҳам бормиз.
Қабул қилсин, умидвормиз
Саҳарликдан ифторгача.
Рислигой Ҳотамова

❤16👍10👎1
Бойлик
— Ээээ, хотин, қачон биз ҳам пулимиз кўпайиб, данғиллама уйларда яшаб, қиммат-қиммат машиналар миниб юрамизакан, а? Қачон бошқаларга ўхшаб, елкамиздан шу “пулсизлик юки” йўқоларкан, а? Қанийди, ҳозир мўжиза содир бўлса-ю, "тап" этиб осмондан бир қоп пул тушиб қолсая, — деди кулиб, ҳаёт ташвишларидан нолиган ширакайф эр...
Шу пайт дарвоза "тарақ" этиб очилди-ю, ҳовлига мактабдан қайтган 2 ўғли ва қизи югуриб кириб келди.
Суҳроб Азимий
@drabllar | обуначилардан

🔥43👍11❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Обуначимиз Нодира Қорабоева Муаттар Йўлдошалиеванинг “Ҳолва” ҳикоясини овозлаштириб видео тайёрлабдилар.
https://tttttt.me/drabllar
https://tttttt.me/drabllar
👍20😢8🔥6👏3❤1
Қинғирлик
“У хонасида ёлғиз ўтирибди. Бир йигит кириб келди ва саломлашиб, қўлига конверт тутқазди. Кейин хонани тарк этди. У конвертни тортмасига ташлаб қўйди...”
Экрандаги тасвирларда ўзини кўрган кишининг чап кўксида оғриқ турди. Қўли билан кўксини тутмоқчи эди, иложи бўлмади. Хонада кишаннинг шиқирлаган товуши ва маҳбуснинг ихрангани эшитилди.
Аслиддин Мустафо.
https://tttttt.me/drabllar
“У хонасида ёлғиз ўтирибди. Бир йигит кириб келди ва саломлашиб, қўлига конверт тутқазди. Кейин хонани тарк этди. У конвертни тортмасига ташлаб қўйди...”
Экрандаги тасвирларда ўзини кўрган кишининг чап кўксида оғриқ турди. Қўли билан кўксини тутмоқчи эди, иложи бўлмади. Хонада кишаннинг шиқирлаган товуши ва маҳбуснинг ихрангани эшитилди.
Аслиддин Мустафо.
https://tttttt.me/drabllar
Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
🔥12❤6🤣6👍5😢1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
✨ Тонгингиз ҳайрли бўлсин!
✨ Муқаддас Рамазон ойининг яна бир куни ҳаммага муборак бўлсин!
✨ Дуоларингиз, амалларингиз ва тутаётган рўзаларингиз қабул бўлсин!
✨ Бугунги кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин.
✨ Яхши кайфият ҳамроҳ бўлсин!
@drabllar

❤14👍3👎2😍2
Талабга кўра таклиф бўлади. Қачон биз 18+ рекламалар орқасидан каналларга обуна бўлишни камайтирсак, бунақа рекламалар шунча камаяди.
18+ рекламалар ортидан кўп обуначи йиғилгани учун ҳам канал админлари шунақа реклама матнини тайёрлайди.
РАД ЭТИНГ — қанчалик қизиқ бўлмасин, шу 18+ рекламалар орқасидан каналларга обуна бўлманг! Ана шунда камаяди булар!!
Каналимда канал эгалари ҳам кўп, биламан. Сизлардан ҳам бундай рекламаларни аста-секинлик билан камайтиришни илтимос қилардим.
Каналимни бир-иккита реклама алмашадиган гуруҳларга қўшиб қўйгандим. Баъзан кўрмай қоламан, баъзан олиб ташлашга кеч бўлади, обуначиларимдан узр сўрайман. Секин-аста бундай гуруҳлардан чиқаман ва фақат сифатли рекламалар олишни бошлайман. Бу бироз вақт талаб қилади.
Кунингиз хайрли ўтсин!

🔥42👍20👏7❤1🙏1
Тарози
— Бўпти, жоним, эрим келганга ўхшайди. Дарвозани очишим керак, — аёл ташқаридан эшитилган машина сигналини таниди. Сўнг шошганча дарвозани очди.
Эркак телефонидаги сўнгги хабарларни ўчирди ва бамайлихотир машинадан тушди.
Аржумандбегим
https://tttttt.me/drabllar
— Бўпти, жоним, эрим келганга ўхшайди. Дарвозани очишим керак, — аёл ташқаридан эшитилган машина сигналини таниди. Сўнг шошганча дарвозани очди.
Эркак телефонидаги сўнгги хабарларни ўчирди ва бамайлихотир машинадан тушди.
Аржумандбегим
https://tttttt.me/drabllar
Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
😢42👍16🤔15🔥7❤3😁3
Бир корхонада ишлайдиган икки ошна иш вақтини тугатди.
— Юр, йўлак четида бироз ўтирамиз.
— Нима қиласан?
— Ишдан қайтаётган қизларни томоша қиламиз.
— Қўйсангчи, юр ундан кўра пиво ичамиз.
— Пивони кейин ичамиз.
Иккинчиси қизларга қарашга унча ҳуши йўқлиги учун аранг кўндирди...
— Анавини қара, сочи узун экан.
— ...
— Бунисини қоматини қара.
— ...
— Эркакмисан, ҳаёт гўзаллигидан баҳра олсангчи!
— ... Ҳов анави қизил кўйлаклиги зўракан.
— Юр кетдик, пиво ичганимиз яхши экан!
— Нима бўлди?
— У мени синглим, аҳмоқ!
— ...
Расул Жураев

👍28😐15🤬6🔥2😁1
Кўпчиликнинг xабари бор яқинда драбл ёзишга қизиқадиган ижодкорлар билан биргаликда “Ринг“ адабий гуруҳини ташкил қилдик ва бу гуруҳда ҳар куни бир мавзуда машқлар ёзиб боряпмиз. Биринчи машқимиз топшириғи “Тонг отди…” жумласини давом эттириб драбл ёзиш эди.
Гуруҳ ичида драбллар овозга қўйилиб, энг кўп овоз йиғган беш ҳикояни сизларга ҳавола этишга қарор қилдик.
Ўқиб ўз фикрингизни (реаксия) билдиришингизни сўраб қоламан.
https://tttttt.me/drabllar
Гуруҳ ичида драбллар овозга қўйилиб, энг кўп овоз йиғган беш ҳикояни сизларга ҳавола этишга қарор қилдик.
Ўқиб ўз фикрингизни (реаксия) билдиришингизни сўраб қоламан.
https://tttttt.me/drabllar
Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
🔥21👍9👏4
#ринг
Насиба
Тонг отди.
Навбатдаги тонгни ҳам тўшакка михланган ҳолда кутиб олди. Шифокорлар нари борса 4-5 соат умри қолган деб уйга жавоб берганларига бугун 48 кун бўлди.
Фазлиддин Тураев

❤51👍29😢17👏12🤣3😐2
#ринг
"Меҳрибон" эр
Тонг отди...
Аёл кечаги калтак зарбида бошидан тушиб кетган рўмолини қайта ўраб, онаси айтганидек "меҳрибон" эри ишга кетиши учун нонушта тайёрлашга киришди...
Гавҳар Рустамбек қизи

🤬35🔥20👍13❤10😢5🤔3
#ринг
Қариси бор уй
Тонг отди.
Аёл келинини, қўшни хонада ухлаётган набираларини бирма-бир исмини айтиб чақирди. Ҳеч қандай жавоб бўлмагач, бемажол қўллари билан деразани итарди: "Ассалому алайкум, Аллоҳнинг фаришталари, не қилайки, дарвозани бориб очишга мадорим етмаяпти, ризқимизни деразанинг тирқишидан бўлса ҳам ҳалолидан етказинглар..."
Марям Турғун қизи

👍43😢23❤15👏4🔥1😐1
Бир обуначимиз “Савиясиз каналлардаги эр золим, хотин мазлум, қайнона золим, келин мазлум сериаллар жонга теккан эди...” деб танқидий изоҳ ёзган эканлар.
Биз танқиддан тўғри хулоса чиқардик ва…
Талабларига биноан, золим келин ва мазлум қайнона ҳақида драбл 😁👇🏻

😁28🤣11🔥10👍5
#ринг
Сўнгги чинқириқ
Тонг отди. Келин қайнонасининг хонаси томон йўл олди
— Ҳа, кампир, кечаси билан уйқу бермай бақирдингиз, туринг энди.
Кампирнинг кўзлари эшикка қараб қотиб қолган, ўзи эса қимир этмай ётарди.
Алибоева Зиёда
https://tttttt.me/drabllar
Сўнгги чинқириқ
Тонг отди. Келин қайнонасининг хонаси томон йўл олди
— Ҳа, кампир, кечаси билан уйқу бермай бақирдингиз, туринг энди.
Кампирнинг кўзлари эшикка қараб қотиб қолган, ўзи эса қимир этмай ётарди.
Алибоева Зиёда
https://tttttt.me/drabllar
Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
😢60👍6🤣6🔥4❤1🤬1
Forwarded from Обид ҚЎЛДОШ олами (Обид Қўлдош)
102-иштирокчи
#Энг_яхши_тақриз
“Агар қайта туғилиш имкони бўлганида мевали дарахт бўлишни истардим”
Обид Қўлдошнинг “Ўрик дарахти” ҳикоясида нега чол қайта туғилиш имкони бўлса, мевали дарахт бўлишни танлайди?
Ҳикояда бу — дарахтлар бир-бирлари билан уришмайдилар, бир-бирларини алдамайдилар ва бир-бирларига оқибатсизлик қилмайдилар — дея изоҳланади.
Инсонлар-чи?
Дарҳақиқат, жанжаллар ҳам уюштирилаётган, ёлғонлар оддий одатга айланаётган, “оқибат” тушунчаси луғатларда қолиб кетаётган замонда инсоннинг инсон бўлгиси келмайди баъзан.
Тупроқдан яралган танасига сабр уруғларини экиш ўрнига, ўткинчи ҳавасларни афзал кўради ҳамда уни миннат ва кибр билан суғоради.
Ҳикояда чол ўрик дарахти ҳамроҳлигида ўтган кунларини эслар экан, неварасига сўнгги илтимосини айтади: “Сен ҳеч бўлмаса, шу дарахтдек бошқаларнинг кунига ярашингни истайман.” Айнан шу ўринда ҳикоянинг ғоясини англаш мумкин. Ўз динидан, қадриятларидан бир зум воз кечмаган кекса чолнинг бутун инсониятдан қилаётган ўтинчи эди бу.
Чолнинг аёли тасвирида ёзувчи “Ҳақиқий ўзбек аёли ана шундай бўлади” демоқчи гўё. Дарҳақиқат, шундай. Ҳикоя сўнггидаги чол ва дарахтнинг умрлари якунини эшитгач беихтиёр кўзга ёш келади.
Барча адабиётсевар инсонларга бу ҳикояни ўқишни тавсия қиламан.
Аржумандбегим
https://tttttt.me/azob4

Обид ҚЎЛДОШ олами
Ҳикоялар, мулоҳаза ва таассуротлар
👍15🔥3❤2
#ринг
Ҳаёт давом этади
Тонг отди.
Кўзлари яна уйқудан очилган Анвар юзини чимдилаб кўрди. Кеча қабрга қўйиб келган онасидан кейин ортиқ яшай олмасам керак деб ўйлаганди...
Элбек Отабек ўғли
https://tttttt.me/drabllar
Ҳаёт давом этади
Тонг отди.
Кўзлари яна уйқудан очилган Анвар юзини чимдилаб кўрди. Кеча қабрга қўйиб келган онасидан кейин ортиқ яшай олмасам керак деб ўйлаганди...
Элбек Отабек ўғли
https://tttttt.me/drabllar
Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
👍35😢24🔥12❤2😐1
#ринг
Оқибат...
Тонг отди.
Эркак бош оғриғига чидолмай уйғонди.
Унинг чап ёнида синган ароқ шишаси, ўнг ёнида эса шишадош улфатининг совиган жасади ётарди.
У кечагина "Энди бошқа ҳеч қачон ичмайман" деб оиласига сўз берган эди...
Довуд Хўжақулов

😢26🔥19👍7❤3🤔2😁1
#ринг
Илинж
Тонг отди.
Наргиза кечаси ювиб печка ёнига илган болаларининг иссиқ кийимларини хавотир билан бирма-бир ушлаб кўрди:
— Хайрият, қурибди…

👍42😢23👏13❤2😐1
🔥14🤣2