ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11K subscribers
95 photos
104 videos
811 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
Мушкулот

Ака-ука ҳамма нарсани талашиб тенг иккига бўлиб олишди. Фақат тугунини қучоқлаганча мўлтираб турган қари оналарига танлов имкониятини беришди:
— Ким билан кетасиз?

Аржумандбегим

https://tttttt.me/drabllar
😢49🙏52👍2
Гиперинфлация

— Сер, сизни кузатиб турган эдим, ерда ётган пулни тагига қараб, ўзини олмай кетяпсиз?!
— Буни тйшунмайдиган жойи йўқ, пулнинг тагида арзигулик нарса йўқмикан, деб қарадим, холос.

https://tttttt.me/drabllar
🔥20🤔10😁2🤣2
Соф севги

Қиз каравотга чўкди. Бола қиз айнан унинг ёнига ўтирганидан хурсанд бўлиб кетди. Фурсатдан фойдаланиб дилидаги гапни изҳор қилди:
— Мен сизни жуда қаттиқ яхши кўраман.
— Биламан. Мен ҳам, — деди қиз. Сўнгра унинг пешонасидан ўпиб секингина ўрнидан турди. Кетаётиб қайрилиб қаради:
— Энди ухлаш керак.
— Хўп, — деди Бобур. Хонадан чиқиб кетаётган боғча опасига жилмайиб боқди-да, кўзчаларини юмди.

Эркин Шоназаров

https://tttttt.me/drabllar
🤣7318👍8
​​Кўз илғамас уммоннинг бор адоғи,
Боғ-у дала, ўрмоннинг бор адоғи,
Ҳатто мовий осмоннинг бор адоғи,
Аммо олий тафаккурда сарҳад йўқ.
Поён бордир барча азим дарёда,
Поён бордир тоғларда-ю саҳрода.
Поён бордир ҳатто ёруғ дунёда,
Аммо фараз деганларда сарҳад йўқ.
Бу оламнинг жумбоғи кўп,
Бу оламнинг сўроғи кўп,
Бу оламда савол чексиз,
Бу оламда хаёл чексиз...

Анвар Обиджон

https://tttttt.me/drabllar
👍267🔥2
Фақат менга, менга дейдиган теша каби бўлма!
Фақат сенга, сенга дейдиган ранда каби ҳам бўлма!
Ҳам сенга, ҳам менга дейдиган арра каби бўл!

Жалолиддин Румий

https://tttttt.me/drabllar
👍3217🔥4
#шоирона

Аёл

Аёл - опа,
Аёл - ёринг,
Аёл - сингил.
Аёлга бер фақатгина меҳр, кўнгил.
Аёл - ҳаёт, аёл - сабр, аёл - она,
Оғир кунда бўлади у
Чин парвона!
Аёл асар - сўнгсиз китоб,
Аёл - шамол.
Аёл борки,
Бутун борлиқ топар камол.
Аёл борки, яшайверар
Зоти инсон,
Унга бош эг,
Бунга ҳужжат-далил - Қуръон.
Аёл зотин бор вужуди фақат меҳр,
Мумкин эмас унга асло қилмоқ қаҳр.
Хўрламагин уни дебон бир ожиза,
Аёл - бизга Худо берган бир мўъжиза!..

Умархонов Ғиёсхон

https://tttttt.me/drabllar
👍17🔥54
Мурожаатнома

— Исмингиз?
— Умар Раҳимов.
Стулда ўтирган киши ҳужжатларни орасини қидира кетди.
— Йўқ, ака сизнинг мурожаатингиз ҳануз жавобсиз...
— Ука, тушунинг менинг аҳволим ростдан ёмон. Мана шу рухсатномасиз даволанишга ёта олмаяпман. Келаси сафар сиздан жавоб ҳақида сўрагани кела оламанми йўқми билмайман.
— Нима қилай мен ҳам?! Ахир бир буйруқ бўлмаса, рухсат бўлмаса мен ҳеч нарса қила олмайманда.
"Умар Раҳимов, эл билан эллашган одам эди, раҳматлик" — деб фотиҳа тортишди қишлоқ аҳли юзига.
Маҳалла идорасида Умар Раҳимовнинг мурожаатномаси жўнатилмасдан ётгани аламли эди...

Нуриддин Зиё

https://tttttt.me/drabllar
😢15🤬1412👍5
Ҳамма ўз жойида бўлиши керак

Жамиятимиздаги муаммоларнинг катта қисми бировнинг чегарасини бузиш ортидан юзага келмоқда. Канални қисқа ҳикоя ёзишни яхши кўрган, бу йўналишни йўқолиб кетмасдигини хоҳлаган бир инсон сифатида очгандим. Рекламалар берилмасди, кам бўлса ҳам ўзимнинг содиқ обуначиларим бор эди. Ўқишим, ишим, оилам билан бўлиб ойлаб каналга ҳикоя ташламасдим. Улар мени тушунишарди. Кутишарди, бот’дан давом этинг деб илиқ фикрлар юборишарди.

Бироз ўз ишларимдан бўшаганимда яқин дугонамнинг “ёрдам бераман, ривожлантирайлик” деган ташаббуси билан яна канал фаолиятини тиклаяпман. Ва бунинг учун реклама алмашиш керак. Бусиз иложи йўқ.

Тушунаётган, қўллаб-қувватлаётган обуначиларимизга минг раҳмат! Бизни тушунмаганларни эса ушлаб турмаймиз.
Ҳамма ўзига ёққан жойда, ўз ўрнида бўлиши керак.

Ҳаммага яхшиликлар тилаб МЕН🩷
39👍26🔥7😍3
Ишсиз

Уйдаги 10 кишининг ош-овқати, кир-чири, юв-йиғиштирини қиладиган аёл янги туғилган боласига ўзини таништирди:
— Ҳеч қаерда ишламайдиган бекорчи онажонинг билан таниш, болажоним.

Мафтуна Равшан | обуначилардан

https://tttttt.me/drabllar
😢65👍149
Ҳеч қачон ўзингиз ҳақингизда бошқаларга кўп гапирманг!
Эсда тутингки, ҳасад лаҳзаларида кўрлар кўра бошлайди, соқовлар гапира бошлайди, карлар эса эшита бошлайди...

https://tttttt.me/drabllar
🔥27👍202
— Йўқ, у аёл отамга тўғри келмайди, - дерди ўғил. Ота эса индамай маюс ўтирарди.
— Йўқ, у аёл ҳам тўғри келмайди, - ўғил зўр бериб қариндошлар таклиф этаётган аёлларни бирин-кетин рад этарди. Камига эса ёнида ўтирган хотини эрини туртиб "бўлмайди" деб имо қиларди.
— Сенга қанақа аёл тўғри келади ўзи? Кимни айтсак "бўлмайди" дейсан? - қариндошлардан бирининг жаҳли чиқа бошлади.
— Отамга хотинни ўзим топаман. Отамга туғмайдиган хотин керак. Ё ёши ўтганроқ ёки умуман туғмас аёл топиш керак. Мен кенжаман ва бу ҳовлини янги укаларимга қолдириб кетишни умуман хоҳламайман.
Отага қўшилиб ўғил ва унинг хотинидан бошқа ҳамма маюсланди....

Алп Арслон

https://tttttt.me/drabllar
🔥22😢19🤬8👍6
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Яна бир тонгга етказганига шукур!
Кунингиз файзли, хотиржам ва осойишта ўтсин!
Юзингиздан табассум, қалбингиздан меҳр-муҳаббат аримасин!

https://tttttt.me/drabllar
12👍5😍5🙏4
Бир кам дунё

— Ўғлим турақол, келин маҳтал бўлиб қолмасин, — она ўғлига кўзини жавдиратиб қараб турарди.
— Йўқ, бормайман, — ўғил ўрнидан турмоқчи эмаслигини билдириб қўйиш учун онасига қайрилиб ҳам қарамади.
— Нега бормайсан? Нега бормайсан? — она ўғлига ҳавотир бўлиб қараб турарди. — Ахир келиним сени бориб олиб келишингни кутиб ўтирибди. Қудаларга ҳам сени бориб хотинингни олиб келишингни айтиб қўйганман.
— Бормайман дедимми, бормайман. Менга ўғил керак, яна қиз туққан хотиним туғруқхонадан чиқиб қаерга борса бораверсин, — ўғил бақириб юборди.
Қўшни ҳовлида эса... анча йиллардан бери тирноққа зор бўлиб яшаб келаётган эр-хотин уни бақириб айтган сўзларини эшитиб хўрсиниб қўйишди.

Алп Арслон

https://tttttt.me/drabllar
😢48🔥6👍5😐1
#мутолаа

Таёқ билан гиламга уришларидан мақсад гиламни калтаклаш эмас, чангини олишдир. Аллоҳ сенга дард-қийинчилик бериб кирингни олгай. Ахир нега ғам емоқдасан?!

Жалолиддин Румий

https://tttttt.me/drabllar
32🔥12👍7
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🤲 Барчамизга бошланган янги кун омадли ва барокатли келсин.

🤲 Режалаштирган ишларимиз ортиғи билан амалга ошсин!

https://tttttt.me/drabllar
9👍4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Етти осмонга етар
Мазлумларнинг дуоси…

https://tttttt.me/drabllar
🔥17👍105
Хайрлашув одоби (ҳазил)

— Ўтирсанг бўларди, жиян, ош сузиляпти?
— Раҳмат, тоға, рўза эдим. Худо хоҳласа, кейинги сафар. Ҳозир кетмасам бўлмайди.
— Ҳеч бўлмаса бир пиёла чой ичиб кет!

Aржумандбегим

https://tttttt.me/drabllar
🤣64👍9🔥3