ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11K subscribers
98 photos
105 videos
812 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
Китоблар тақдири

«Китоб бериб юборган экансиз, ҳали ўқишга улгурмадим».
«Китобингизни олдим. Бир-икки варақладим. Бирор кун ўқирман».
«Сизникига меҳмонга борганда қизим китобингизни сўрамасдан олиб кетибди, бошини кўтармай ўқияпти. Узр-а... Китобингизни бизга совға қилмайсизми?»

Ҳилола Иброҳимова

https://tttttt.me/drabllar
🔥27👍17🤬3
Ҳадя

Қиз ҳаяжон билан стол устидаги жўнатма қутисини силаб-сийпаларди.
«Қандай яхши! Қандай ажойиб! Туғилган кунимни унутмабди! У мени севади! Нақадар бахтлиман! Қизиқ, ичида нима бор экан? Узукми? Гулларми? Балки мен ёқтирган атирдир? Ҳозир кўзларимни юмиб, қутини очаман ва ичида нима борлигини билволаман... Қандай ёқимли дақиқалар...»
Эшик тақиллади.
– Кечирасиз, яхши қиз, марҳамат қилиб жўнатмани қайтарсангиз... Манзилни адаштиришибди...

Хуршида Абдуллаева

https://tttttt.me/drabllar
😢40👍13🔥4
"Ишбилармон" бошлиқ

— Бўш ўрин бор-ку, нега уни ишга қабул қилмадингиз? — сўрашди бошлиқдан улфатлари.
— Эй, жўралар, унда билим кучли экан...


Тошпўлат Тусназаров

https://tttttt.me/drabllar
😢25🔥14👍6😁4
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Яна бир тонгга етказганига шукур!
Кунингиз файзли, хотиржам ва осойишта ўтсин!
Юзингиздан табассум, қалбингиздан меҳр-муҳаббат аримасин!

https://tttttt.me/drabllar
11👍1👎1
​​​​​​​​​​​​​​Нур

Учгача санайман, чироқ
ёнади, — деди Асрор, сўнгги шамнинг тугаб бораётгани ҳақидаги хаёллардан ҳаммани чалғитиб. Болаларнинг кўзи лампочкага қадалди.
— Би-и-ир. Икки-и. Икки я-а-арим... Тайёрмисизлар!?
— Дадамдан кейин мен санайман, — деди учовлоннинг кичкинаси,
— Кейин мен.
— Кейин мен.
Бирин-кетин болалар навбат олишди.
— Ойи, сиз ҳам санайсизми?
— Менми!? Аёл нафасидаги сукут садосидан, ҳамма жим қолди.
— Мен дадангиз уч деганда чироқ ёнишига ишонаман...
Шам ўз кўз ёшига ботди. Аммо эркак аёлининг табассумини ҳали ҳамон тиниқ кўриб турар эди.
— Уч...

Аржумандбегим

https://tttttt.me/drabllar
👍35🔥65
#мутолаа

"Ҳозир қўлимга милтиқ бериб қўйишса-ю, дарвозадан отам билан онам кириб келишса, шартта отардим. Ана ундан кейин ўзимни ҳам отиб юборишса, майли. Йўқ, аввал суд бўлиши керак. Судда гапиришим шарт. "Боласини ташлаб кетган ота-онанинг жазоси шу", - дейман..."

"Алвидо болалик"дан

https://tttttt.me/drabllar
😢42👍156👏2🤔1
Донолик

Бешинчи қаватдаги хонада ўтирган аёлга қўлёзмани узатдим. Шу чоқ дераза шақиллай бошлади.
– Зилзила! – қўрқиб кетдим мен. − Чиқиш керак!
– Ўтиб кетади, − деди аёл. − Ҳовлиқманг. Ўзингизни босинг.
У мени қўрқоқ деб ўйлаяпти чоғи! Жойимдан жилмадим, аммо силкиниш тўхтамагач, эшикка отилдим.
Бир соатдан сўнг тепага чиқдим.
– Сиз доно экансиз, – дедим аёлга. – Ростдан ҳам ўтиб кетди.
– Кошки, − жавоб берди у табассум қилиб. – Менинг оёқларим ишламайди.

Шониёз Мелибоев

https://tttttt.me/drabllar
👍36😢20🔥10
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Яна бир гўзал тонгни қарши олганимиз учун ҳамд бўлсин!

Тонгда 3 нарсани унутманг:
Шукрни;
Яхши ниятни;
Режа тузишни.

https://tttttt.me/drabllar
8👍3👎1
Заковат

Эр аёлининг ғашига тегмоқчи бўлиб:
— Нима учун Аллоҳ таоло аёлларни гўзал қилиб яратган?! - дея сўради.
— Чунки сиз эркаклар уни севишинглар учун! - жавоб берди аёли.
Эр яна қитмирлик қилиб:
— Нима учун Аллоҳ таоло аёлнинг ақлини ноқис қилиб яратган?! - деди.
Аёл эса пинагини бузмай:
— Чунки у сиз эркакларни севиши учун! - дея жавоб қайтарди.

https://tttttt.me/drabllar
🤣47😁17👍8🔥8
Қари қиз

– Оқ отли шаҳзодангни кутяпсанми ҳалиям?..
– ...
– Балки, шу сафар рози бўларсан?
– ...
– Ээ, ўзинг биласан... Сенга гапирдим нима-ю, гапирмадим нима, мен кетдим.
Эшик ёпилди.
– Ойи, холам кетди. Кўчага чиқишни хоҳлайсизми? – қиз кекса онасига термилди.
– ...
– Ҳа, тушундим. Ҳозир аравачангизни олиб келаман.

Шоҳрух Нажот

https://tttttt.me/drabllar
😢56👍11🔥5👏1
​​#масал

Қарға Бургутга:
— Сен бор йўғи эллик йил умр кўрасан, мен эса уч юз йил яшайман. Сен ҳам агар мен еган нарсани есанг уч юз йил яшай оласан! — дебди.
Бургут Қарғага қараб:
— Сен каби ахлат титиб, уч юз йил яшаганимдан кўра, ҳалол емишимга рози бўлиб эллик йил яшаганим менга афзалроқ! — дебди.

https://tttttt.me/drabllar
🔥32👍187
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Раҳмат ҳаётимда борлигинг учун…

Яқинларингизга муҳаббатингизни кўрсатишдан уялманг!
Хайрли тун!

https://tttttt.me/drabllar
14👍4👎1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🤲 Барчамизга бошланган янги кун омадли ва барокатли келсин.

🤲 Режалаштирган ишларимиз ортиғи билан амалга ошсин!

https://tttttt.me/drabllar
11👍5👎1
Аввал ўзингга боқ

Турсунбой автобусда катталарга жой беришдан қочиб ўзини ухлаганга соладиганларни ёқтирмайди, уларга нафрат билан бир ўқраяди-ю, бошини ойнага қўйиб уйқусида давом этади.

Хуршид Абдурашид

https://tttttt.me/drabllar
🤣51👍5👎2🤔2😢1
Илтимос

− Йиғладингми?
− Қаердан билдинг?
− Илтимос, бу гал дафтаримни нари суриб йиғла... Сенга ёзган хатларим бўялиб кетибди.

Эзо Исматова

https://tttttt.me/drabllar
🤣24👍1711😢2
Зиқналар

Дарвозанинг қаттиқ чертилиши хонадон аъзоларини хавотирга солди.
— Светдандир...
— Газдандир...
— Ишқилиб гадой ҳам бўлмасин, пул бергим йўқ...
— Ваҳима қилмасдан бориб очсаларинг, биламиз,-деди уйнинг каттаси ўдағайлаб.
— Бобо, қўрқманглар, қўшни маҳалладаги Ориф ака вафот этибди, жанозага айтгани келишибди,-деди эшикка қараган болакай.
Ҳамма баравар чуқур нафас олиб бир овозда жўр бўлди:
— Худога шукр...

Меҳригиёҳ Бозорова

https://tttttt.me/drabllar
😢38👍16😁4🔥2
Эҳтиётсизлик

Яйловда чорвани ўтлатиб юрган вақтда ҳолдан тойган онани тўсатдан новвос сузиб олди.
— Кўзга қараш керак эди, ойи, – деди барзангидай ўғил тўшакка михланган онага...

Абдулазиз Аҳмад

https://tttttt.me/drabllar
😢43🤬10😐5👍41
Чин муҳаббат

Йигит мотоциклни катта тезликда учириб кетяпти.
Қиз:
— Илтимос, мен қўрқяпман, тўхтатинг!
Йигит:
— Йўқ, ахир бу ниҳоятда завқли-ку.
Қиз:
— Мен завқли томонини кўрмаяпман. Илтимос,
сал секинлатинг!
Йигит:
— Айт, мени севасанми?
Қиз:
— Ҳа, сизни севаман! Энди тўхтатинг!
Йигит:
— Энди мени қаттиқ қучиб ол ва кўзларингни юм!
Қиз йигитнинг айтганини қилди. Бироз вақт
ўтгач, йигит яна қизга сўз қотди:
— Бошимдагини ечиб, ўзинг кийиб ол! У менга халақит қиляпти...
Эртаси куни газеталарда мақола пайдо бўлди:
“Бошқарувни йўқотган мотоцикл тўрт қаватли бино ёнида ҳалокатга учради. Бу бахтсиз ҳодиса туфайли мотоциклдаги икки кишидан бири омон қолди.
Воқеа бундай бўлганди. Ярим йўлда йигит мотоцикл тормози ишдан чиққанини фаҳмлади. У севгилисига билдирмай, сўнгги марта уни севишини айтишини ва қаттиқроқ қучишини илтимос қилди. Ўз ҳаёти эвазига қизни ўлимдан асраб қолиш учун бошидаги темир каскани кийишга мажбурлади”.

Том Форд

https://tttttt.me/drabllar
😢6118👍9🔥7