ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
3.04K subscribers
25 photos
508 links
Романлар очко ҳисобига ютса, ҳикоя нокаут билан ғолиб келади.

• Канал яратувчиси:
Нилуфар Обидова(Аржумандбегим)

• Боғланиш: @Arjumandbegimga_yozishbot
Download Telegram
Туҳфа

Шифокор касаллик варақасига бепуштлик хулосасини қўйганини кўрганида унчалик сиқилмаган экан...
Азоблиси буни турмуш ўртоғига айтиш бўлди...
Эрини бақириши, жаҳл қилиб, уйдан қувиб солишини кутганди. Аниқроғи шунга тайёргарлик кўриб нарсаларин тугиб қўйишга ҳам улгурганди...
... У кутгандай бўлмади... Эри аввалгидан меҳрибон, ғамхўр бўлгандек туюлди наздида.
Қанча дашномларга чидашмади. Ўзику тақдирига тан берган бўлсада, эрининг ортидан отилаётган сўзлар юргагига тиғдай ботарди...
Ўғлининг туғилган кунида меҳмонларни кузатиб, ошхонада идиш юваётган мунис аёл шу хотираларни ўйлаганча, берган туҳфаси учун яратганга шукрона айтишдан тўхтамасди.

Қувончбек Каримов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
Қардош эллар билан адабий алоқалар

Ўзбек ёш ижодкорлари
Темурмалик ЎКТАМОВ,
Аслиддин МУСТАФО,
Нодир ҚУЛМАТОВ,
Лобар ЖАББОР,
Нигора МУҲАММАД,
Аржумандбегим,
Нилуфар УЛУҒБЕКОВНА,
Сухроб АЗИМИЙ,
Нурияхоним,
Қобилбек ЗИЁ,
Эзоза ИСМАТОВА,
Эркин ШОНАЗАРОВ,
Дилобар АСЛИДДИН қизи,
Нуриддин ЗИЁ ларнинг митти ҳикоялари Қирғиз Республикасининг "Агартуу айдыңы" ("Маърифат зиёси") нашрида қирғиз тилида эълон қилинди.

Таржимон: Нодирбек Йўлдош.

👇
http://ruhesh.kg/ky/category/show/news/2569/ozbek-zhash-kalemgerlerinin-chakan-angemeleri

Драбллар | қисқа ҳикоялар
Forwarded from OYINA.UZ
Диққат, танлов!

Яқинлашиб келаётган 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Oyina.uz портали "Қисқа ҳикоялар" танловини эълон қилади.

Хотира, қадр ва тинчлик мавзусида ёзилган митти ҳикоялар 8 май кунига қадар @oyinauz_bot манзилида қабул қилинади.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланган уч нафар ғолиб диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
Куйиклар

Уруш. Новвойхонада ишлаб қайтган акаларининг тугуни белига боғлиқлигини кўриб, сингилларнинг кўзида парчаланган умид аста-секин томчилай бошлади. Ака айбли бошини эгди:
– Кечиринглар, бугун бирорта ҳам нон куймади...

Аржумандбегим

Драбллар | Қисқа ҳикоялар
Forwarded from OYINA.UZ
“Қисқа ҳикоялар” танлови ғолиблари аниқланди (рўйхат)

📨 Портал ботига икки юздан зиёд ижодий ишлар келиб тушди. Айтиш керакки, аксарият иштирокчилар қисқа ҳикоя ўрнига иншо, қатра, шеър, баён ҳамда катта ҳажмдаги ҳикоялар йўллаган.

Батафсил: https://oyina.uz/kiril/posts/6292

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
“Қисқа ҳикоялар” танлови ғолиблари аниқланди (рўйхат) 📨 Портал ботига икки юздан зиёд ижодий ишлар келиб тушди. Айтиш керакки, аксарият иштирокчилар қисқа ҳикоя ўрнига иншо, қатра, шеър, баён ҳамда катта ҳажмдаги ҳикоялар йўллаган. Батафсил: https://oy…
Оғриқли хотира

2-ўрин
(Менимча, 1-ўринга арзирли ҳикоя)
 
Зийрак беш кундан бери овқат емас, нуқул ҳаллослаб югурар, кўзлари мўлтираб ғингширди. Доктор чақирдик, аммо итимизнинг аҳволи ўнгланмади. Айтишларича, унга заҳарли дори едиришган, шу боис жон беролмай қийналаётганди...
 
Бобом урушда жароҳатланган оёғини судраганча оқсоқланиб уйга кириб кетди. Бироздан сўнг ов милтиғини кўтариб чиқди ва кўзларини очишга-да мадори қолмаган Зийракка тўғрилади. Ит қочмади, тек қотди. Аммо бобомнинг милтиқ тутган қўллари дағ-дағ қалтирай бошлади. Ранги ўчди. Сўнг гурсиллаб супага ўтириб қолди. Бақувват қўллари билан аввалига қулоқларини ёпди, кейин бошини чангаллади.
 
– Йўқ, йўқ, дўстим, Маъруф бундай қилолмайман. Сен, албатта, яшайсан! Бўлди, гапирма. Етказиб бораман... етказаман. Фақат чида, чидасанг бўлди. Чида дўстим, чида. –  Бобом бир муддат жимиб қолди. – Дўстим, мени кечир...
 
Бобом шундай деб бирдан чуқур “уҳ” тортди ва милтиқни олди-да, итни шарт отиб ташлади...
 
Мастура Бўриева

Драбллар | қисқа ҳикоялар
Forwarded from Birburchak
📚"Ali va Nino": Batumicha hayot yoxud ishq afsonasiga o'zbekcha qarash

Qurbon Said "Ali va Nino"da ikki din vakillarining bir-biriga oshiqligi orqali o‘sha jamiyatning xarakterini, muammolarini ko‘rsatib berishga urinadi. Ishq bilan omuxta qilingan vatan tushunchasini odamning ensasi qotmaydigan bir shaklda e’zozlashga undaydi...

Batafsil o'qish:👇

https://telegra.ph/Ali-va-Nino-07-14

🖋Qora qalam - adabiyot haqida!
Forwarded from OYINA.UZ
Қисқа ҳикоялар танлови

Ватан, Озодлик, Тинчлик мавзуларида ёзилган митти ҳикоялар 20 август кунига қадар @oyinauz_bot манзилида қабул қилинади.

Батафсил: http://oyina.uz/kiril/announcement/61

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
ДЎСТ

– Мен сени дўстинг бўлмоқчиман!
– Бор-е..
– Илтимос, мени ўзингга дўст қил.
– Йўқ, кет..
– Дўстинг бўлай...
У унинг ортидан тинмай юраверди. Ташқаридан қараганлар унинг бу инсонда нима иши бор экан, деб ҳайрон бўлишлари табиий эди.
– Кел, дўст бўламиз!
– Йўқ, дедим-ку!
– Дўст бўлсак, яхши эди-да..
У тинмай ушбу таклифини қайтараверди, у таслим бўладиганга ўхшамасди.
– Мен дўстинг бўлишни хоҳлайман...
– Йўқ, бўлмайди!
– Дўст бўлақолайлик!
– Бўлмайди...
– Дўстинг бўлай!
– Йўқ, дедим-ку!!! - у бироз овозини баланд қилди, - кет, дедим, бор!
У хафа бўлди.
– Мен шунчаки, дўстинг бўлишни хоҳлагандим..
У хафа бўлганини сезиб қолди.
– Хафа бўлма, мен сен билан дўст бўлолмайман...
– Нега, нега мен билан дўст бўлолмайсан?
– Мен сен билан дўст бўлганимдан кейин, сен ҳақингда қайғуришим керак, сени ўзимни яхши кўргандек яхши кўришим керак, яхши ва ёмон кунингда сен билан бирга бўлишим керак, булар ҳали бошланиши, - деди ҳалиги бир дона ҳам дўсти йўқ одам, - мен буни уддалай олмасам керак деб қўрқаман, кечир, - деди-ю, дўстлик таклиф қилган одамдан узоқлашди...

Аҳмад Али Муҳаммад

Драбллар | қисқа ҳикоялар
Yaxshilik

- Qiynalib qoldim yaxshilar, mendan qaytmasa xudodan qaytsin..

- Pulingiz bo‘lmasa piyoda yurmaysizmi? nima qilasiz avtobusga chiqib? Tez pulini to‘lab qo‘ying!

Chiptachining bu qilig‘iga yigit chidab tura olmadi. Cho‘ntagidan pulni oldiyu chiptachining qo‘liga tutqazdi.

- Siz uchun men to‘ladim,tushavering xola.

Kampir ko‘zlaridagi yoshni tiyolmay, yigitni duo qila-qila avtobusdan tushib qoldi.

Yigit o‘zini juda yengil his qilar va avtobus o‘z bekatiga yaqinlashgani sari xavotirga tushardi.

«Chiptachiga nima beraman?!»

© Shohrux Najot

https://tttttt.me/drabllar
БАХТ ҲАҚИДА БАЛЛАДА

Мен бахтни кўрганман. Кўрганман. Аниқ.
Ўрдада ногаҳон келган рўбарў.
Қиш куни. Палтога олган ўраниб,
Бесас бир ҳайратда қотганман: – Вой-бў!..

Йўлкалар четида баланд чинорлар,
Қатор тизилишган. Беҳаракат. Жим.
Донг қотган бекатлар, қорлар, шиорлар...
Аммо бахт эканин билмаган – ҳеч ким.

Бахт жуда чиройли эди! Чиройли!
Чиройли! – совуқда юзин яшнаши.
Ҳатто қор пойида ғирчиллар эди,
Танини эзса ҳам ўткир пошнаси.

Юзи теграсида рўмоли – туман.
Бир учи кифтига ташланган эди.
Лолликдан бошқа ҳол бўлган эди манъ –
Уни кўриб бу иш бошланган эди.

Мен бахтни кўрганман. Кўрганман. Аниқ.
Ҳатто кўзларимиз учрашган бир зум.
Ўртада бўлмаган салому алик,
Фақат лабларига қўнган табассум.

Шу тарз ўтиб кетган ёнимдан. Ташхис:
Жоним чиқмасликка у дам яраган.
Ўгрилиб қарасам, ортимга илкис,
Ишонинг-ишонманг, бахт ҳам қараган!

Шундан буён менга бу дунё бир пул!
Номард ғалвалари беролмас озор.
Юрагим эрта-кеч шеър билан машғул –
Бахтни учратганман! Нима ғамим бор!

Ёниб кириб келсам (юришим – сарбаст!) –
Фасод давраларга – ғийбат тинади,
Ахир, менга ҳеч ким келолмайди бас –
Бахтга дуч келганим барча билади.

Мардлигим билишар (дўсту ёв огоҳ!):
Нечун “юр” деб бахтни қистамаганман,
Бахтни этмаганман не учун ҳамроҳ?..
Бебахт бўлишини истамаганман.


© Усмон Азим

https://tttttt.me/drabllar
Бола эдим.
Онамга «Дарахтга чиқаман, ёрдам беринг!» дедим. «Биров чиқариб қўйган жойдан тушолмайсан, қулайсан» деди.

Бир умр бу гапни унутмадим...

https://tttttt.me/drabllar
Бир каттакон амалдор йиғилишда.
— Мана, ўртоқлар, кризисни бошдан ўтказаяпмиз, бу йил гўшт маҳсулотларининг нархи ошиб кетиш арафасида, шунга қандай чора кўрасизлар?

Ҳамма жим турса, бир отахон туриб:
— Энди кўпрок ишлашимизга тўғри келади. Кунига 8 соат эмас 12 соат ишлаймиз.
— Яшанг, отахон. Кейинги йил сут маҳсулотларининг ҳам нархи ошиб кетса, нима киласизлар?

Яна ҳамма жим, бироз вакт ўтиб, ўша отахон туриб:
— Унда 12 соат эмас 16 соат ишлаймиз.
— Барака топинг, отахон. Ҳамма шу отахондек фикр қилиши керак. Айтайлик ундан кейинги йил нон маҳсулотларининг ҳам нархи ошса, унда нима чора кўрасизлар?

Отахон яна туриб:
— Агар шундай бўлса, ноилож 24 соат ишлашга мажбурмиз...
— Барака топинг, ота. Кечирасиз, сиз ўзи нима иш қиласиз, отахон?
— Гўрковман, болам, гўрков...

https://tttttt.me/drabllar
Гапиришни ўрганиш учун одам боласига икки йил кифоя. Тилни тийишга ўрганиш учун олтмиш йил керак.

©Расул Ҳамзатов

https://tttttt.me/drabllar
#Табассум

Бир фақиҳ вақти-вақти билан шифти қисирлаган товуш чиқарадиган уйда ижарада турар экан. Уйнинг эгаси ижара пулини сўраб келибди.
Фақиҳ: ʼʼУйнинг шифтини тузатиш керак, қисирлаган товуш чиқаряптиʼʼ, дебди.
Уйнинг эгаси: ʼʼҚўрқма, у Аллоҳга тасбеҳ айтяпти!ʼʼ, деб жавоб берибди.
Шунда фақиҳ: ʼʼТасбеҳ айтса-ку, майли, лекин ҳушуъга берилиб, сажда қилиб юборишидан қўрқаман-да!ʼʼ, деган экан. 

Доктор Оиз Қарнийнинг "Табассум қилинг" китобидан

https://tttttt.me/drabllar
                 ТЎҒРИЛИК

Совчи дер: — Отахон, берингиз дуо,
Жуда тўғри йигит бўлғуси куёв.
Ота дер: — Тўғрилик яхши-ю, аммо
Бундайлар рўзғорин боқолмайди-ёв.

                               2008 йил 22 июль

✍️Абдулла Орипов

https://tttttt.me/drabllar
Жудаям эски сериални бор вужудим билан томоша қилмоқдаман. Фақат ичимда "Онам шу ерда кулганди", дейиш учунгина.

© Мубашшир Аҳмад

https://tttttt.me/drabllar
Ичиб олиб хар куни уйида жанжал кўтарадиган ва ичкилик сабаб оғир дардга чалинган бир ароқхўрнинг ўғли онасига қараб айтди:
— Ойижон, мен катта бўлсам жудаям кўп ича оладиган кучли йигит бўламан!

Бу гапдан қўрқиб кетган она, кўзлари ола-кула бўлиб фарзандидан сўради:
— Нималар деяпсан, болам?
Агар бутун дунё ароқларини ичиб юбора оладиган йигитга айлансам, фарзанди бор бошқа дадалар ичмайди ва, хеч бўлмаса, уларнинг дадаси ичкиликдан касал бўлмайди! Тўғрими, ойижон?

Она бу гапдан маюс тортиб, деворга суяниб қолди. Касалликдан қийналиб нариги хонада ётган ота бу гапни эшитиб, жимгина йиғларди...

Хулоса ўзингиздан!

https://tttttt.me/drabllar
Ҳаётимизда учта энг муҳим инсон бор:
— отамиз;
— онамиз;
— устозимиз.

• Агар пул билан муаммо бўлаётган бўлса, демак отамиз билан муаммо бор.
• Агар жамиятдаги обрўйимизга путур етаётган бўлса, онамиз билан муаммо бор.
• Агра илмда ўсиш бўлмаса, устоз билан муаммо бор.

Шу учаласини рози қилмаганча ҳаётда биров бирор нарсага эриша олмайди.

https://tttttt.me/drabllar
#ибрат

АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР

• Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...
• Бизни севганларга озор берамизу - севмаган инсонларга пояндоз бўламиз...
• Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз...
• Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз...
• Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфат берамиз...
• Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...
• Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз.
• Озгина пулимизни йўкотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу - аммо хеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз..

https://tttttt.me/drabllar