Азиз илмий сафарига чиқар экан, хотини Нилуфарга меҳр билан қараб:
– "Мен сенга тўлиқ ишонаман," деди.
Бир ойлик сафар охирида, у эрта қайтишга қарор қилди. Бу ҳақда Нилуфарга айтмади — сюрприз қилмоқчи эди.
Тун яримда уйга етиб келди. Эшикни аста очиб, ичкарига кирди.
Залда чироқ ёниб турган, телевизор эса ўчирилган. Аммо кимнингдир кучли кулгиси ва секин мусиқа овози эшитиларди.
Азиз юрак уриб, хатто нафас олишни ҳам унутган ҳолда эшик томон борди. Шу пайт, ичкаридан аёл овози чиқди:
– “Мен фақат сизнинг бағрингизда ўзимни аёл деб ҳис қиламан...”
Азиз эшикни секин очди ва...
🟥 Давоми...

❤5
Нур
Сайди ака отадан ёш етим қолди. Орқасидан тоғаси, акаси, яна бир нечта қариндоши бирма-бир у дунёга риҳлат қилди. Сайди аканинг онаси эзилиб кетди. Кўзимгаю қалбимга қувонч бўлсин дея ўғлини ёш уйлантирди. Бир йил ўтар-ўтмас ўғил набирали бўлди. Йўқотганларимнинг ўрнини тўлдирди деб уни эркалади. Тарафкаши бўлди, халоскори бўлди — ота-онаси оддийгина танбеҳам беролмади. Катта бўлган сари эркалашларнинг натижаси кўринар — арзанда такасалтангга айланиб борарди. Боланинг ҳолини кўрдию буви ҳам набирани ота-онасига топшира қолди:
— Болангга яхшилаб тарбия берсанг бўлмайдими?! Кимга тортган бу, биздан ҳали бунақа бетутуруқ чиққани йўқ!
Кўча боласига айлантирилган бола ота-онасига бўйсунармиди...
Кўп ҳунар кўрсатди. Уйланибам — худди ипини узган буқадай — кечалари кўча дайдир, уйдан чиқиши билан телефонининг антеннаси ўчадиган бўлди.
Фарзандли бўлди. Ширингина ўғил кўрди. Бобосининг жону дили бўлди. Бобоси билан кун ўтказарди.
Сайди ака бир куни ўғли билан экинларга қараркан, ўйнаб юрган неварачасига тешача билан келди. Дадасининг ёнидан гўёки ишлай бошлади. Дадасига қаради, чопиқ қилинган экин тупроғини картошка юзига тортяпти. Ўзича дадасига тақлид қилиб ишлай бошлади. Тешача билан тупроқ тортди. Сайди аканинг эса юзига табассум югурди:
— Хайрият, энди уйда ҳеч ким бўлмасаям хавотир олмасамам бўлаверади. Мабодо кимларгадир қўнғироқ қилиб тушолмасамам ёнимдан ажралмайдиган одам тупроқ тортишни билади...
Ғиёсхон Умархонов
👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар

❤9
Сени кутаман
«Қаршиландик,
қадамлар илдам...»
Тун саҳнасин кўзинг билан ёп.
Тушларимиз келмай ўнггидан,
Мени топ!
— Икром.
— Нима?
— Тасаввур қил, агар мен бутунлай кетиб қолсам...
— Қаерга кетсанг?
— Қаерга бўлса ҳам-да.
— Нега кетасан?
— Гапимни бўлмай тур. Тасаввур қил, агар мен бутунлай кетсам, мени излаб ортимдан борасанми?
Йигит бир зум ғамга чўмди, киприкларини пирпиратиб оҳиста оғиз жуфтлади.
— Ростини айтайми?
— Aйт, - қиз кутилажак жавобдан юраги энтикди.
— Ростини-я?
— Ростини.
Йигит қизнинг саволчанг кўзларига ортиқ бардош бера олмади.
— Ортингдан тош отаман- деди-ю, хахолаб кулиб юборди ва уни доимгидек қувиб кетишини билиб олдинлаб кетди. Қиз унинг бунақа ҳазилларига ўрганиб қолган бўлса ҳам, негадир шу сафар ишонгиси келганди, индамади...
Йигит сой бўйидаги мажнунтолнинг ёнига етганда тўхтади. Қизнинг ўйчан қадам босиб келишидан юраги хира тортди.
— Хафа бўлдингми?
Қиз йигитдан кўзларини олиб қочди.
— Йўқ...
— Менга қарачи? - қиз қаролмади. Эркалаб айтилган бу чорловдан кўнгли бўшаб кетди. Киприкларидан бирин-кетин ёшлар сирғала бошлади.
— Воой, бу қизни қаранг, йиғлашини. Бир қарасанг, кампирларга ўхшаб савол беради, бир қарасанг ёш болага ўхшаб йиғлайди. Бўлди қилсангчи, ҳазиллашдим ахир.
— Ростанми? - аразлаган кўйи бошқа жавоб кутгандек йигитга кўз остидан қаради.
— Вой буни пешонасини қаранг, тириштирганингдан ҳозир иккита қошинг битта бўлиб қолади...
— Ҳазиллашма, бўлди қил- қиз аразлаб мажнунтолнинг нариги тарафига ўтиб олди.
— Оббо, бўпти-бўпти. Тош эмас кесак отаман. - Йигит яна кулиб юборди, у қизнинг кўнглини кўтармоқчи эди. Aммо акси бўлди. Қиз чуқур жимликка чўмди.
— Бугун нимадир бўлдими сенга, бирор гапим ёқмаяпти.
— Ҳеч гап йўқ, шунчаки ўйлаб қолдим: кетадиган одам ҳамиша ортидан кимдир қайта дийдор умидида ёнишини, кўзига бир томчи бўлса ҳам ёш олишини, ҳеч қурса нигоҳи билан уни унутмаслигини айтишини хоҳлар экан. Кетаётган жойидаги бутун ўтмиши биргина хайрлашув эшиклари билан муҳрланар, ўша эшикка қараб унинг ичидаги ранглар ҳам ўзгариб кетар экан...
Йигит негадир эшитишни истамади. Гўё қизнинг гапларидан уни йўқотиб қўяётгандай ҳис қилиб асабийлашиб кетди.
— Бўлди қилсанг-чи, нималар деяпсан. Қанақа кетиш?! Қанақа эшик?! Ҳеч ким ҳеч қаёққа кетаётгани йўқ-ку?! Қаердан топдинг бунақа гапларни?! Бас қил, юр кетамиз. У шартта ўрнидан турди-ю, одимлаб кетди.
Қизнинг юрагидан нимадир узилгандек бўлди. Ўрнидан туриб йигитнинг ортидан жим қараб қолаверди.
— Юрсанг-чи?! - Йигит ҳали ҳам жаҳлдан тушмаган, бир неча дақиқада анча олислаб кетган эди. Қизнинг жавобсиз қараб тураверишидан ҳақиқат англашилиб турарди. Aммо йигит буни тан олишни истамади. — Келмасанг, келма. Қолавер ўша ерда... Кетармиш...Қаёққа кетасан... Сени ҳеч қаёққа юбормайман...Кетармиш-а?!- Йигит кун бўйи шу саволлар ичида яшади. На еди, на ичди, на ухлади. Ҳеч кимни ҳис қилмади.
— Кетаман дейдими? Қишлоқни, сойни, мажнунтолни... мени ташлаб-а?! - Сўнгги саволдан танаси музлаб кетди. Тонг энди оқариб келаётганига қарамай, қизнинг уйи томон югурди. Индамаса, уйига тўғри кириб бормоқчи эди...Aммо... Aммо михланган эшик ва бир парча қоғозга ёзилган икки энлик мактубгина уни тўхтатиб қолди...
"Сени кутаман..."
Аржумандбегим
Драбллар | @Arjumandbegim

❤11😢3👍1
Forwarded from Dildan Tabrik (oilali)
💖🌟 DILDAN TABRIK LOYIHASI 🌟💖
🫶 Qalbingizdagi samimiyatni biz yetkazamiz! 🫶
Assalomu alaykum, azizlar! 🤗
Siz ham yaqinlaringizni tug‘ilgan kuni yoki maxsus sanalarida o‘zgacha tabrik bilan hayratda qoldirmoqchimisiz? 🎉
📢 Endi bu juda oson!
Biz siz uchun jonli AUDIO va VIDEO tabriklar tayyorlaymiz:
✨ Ta’sirli so‘zlar
✨ Kutilmagan tarz
✨ Unutilmas xotira
💰 Narxlar juda arzon:
🎤 Audio tabrik — faqat 3⃣0⃣ ming so‘m
🎥 Video tabrik — faqat 4⃣5⃣ ming so‘m
🎯 Afzalliklarimiz:
✅ Faqat siz uchun yozilgan maxsus tabrik
✅ Sifatli ovoz va video montaj
✅ Tez va ishonchli yetkazib berish
💌 Buyurtma berish uchun:
📲 @Maftuna1905v
📞 +998907410849
🔗 Guruhimizga qo‘shiling:
👉 🎯 @Dildantabrikchust 🎯
❤️ Yaqinlaringizni chin dildan quvontiring — biz yordam beramiz! ❤️

❤1👍1
#онлайнасар
Ҳаётий қисса
Муаллиф: Махмудова Кўҳинур
Давоми…
38-қисм
- Холажон, бу ернинг тарихи ҳақида ҳам биласизми?
- Ҳа оз-моз, бир икки бор бу ерга келиб, гид хизматидан фойдаланганимда билиб олгандим. Эсимда қолгани бўйича айтиб бераман, бу масжид минг йилдан зиёд тарихга эга. Византия императори Юстиниан И буйруғи билан, адашмасам олтинчи асрнинг ўрталарида қурилган. Беш йилдан кўпроқ вақт мобайнида ўн мингдан зиёд ишчилар ишлаб, қуриб битказишган экан. Бу ер жуда кўп воқеларга гувоҳ бўлган дейилади. Жанг-у жадаллар, қирғинбарот қон тўкишлар. Орада одамлага бошпана вазифасини ҳам ўтаган. Ўтган йилларгача музей вазифасини ўтаб келган. Мана бир йилдирки, бу ер қайта масжид деб эълон қилиниб, азон овози янграб келмоқда.
-Ойи, сиз бу ер ҳақида шунча нарсани билар экансиз-а? Эшитиб қойил қолдим- ҳайратдан кўзларини катта-катта қилиб деди Ҳамида.
- Йўқ, унчалик эмас! Бу ернинг тарихи узундан-узоқ воқеаларга тўла! Қизиққан бўлсангиз, қўлингиздаги телефонни ёрдамга чақиринг, ичи тўла маълумот. Интернетга ёзсангиз барчаси дарё бўлиб оқиб келади. Мен фақат гид тушунтиб берган баъзи бир маълумотларнигина айтдим, холос! Рости, қолганига унча қизиқмаган эканман. Мен учун бу ернинг гўзаллигидан баҳра олиш муҳим бўлган ҳамиша!
Масжидни яхшилаб айлангач, у ердан чиқиб соҳил бўйига бориб мазза қилиб сувнинг мавжланишини, Босфор денгизи тўлқинларини томоша қилишди.
Бугунги кун қизлар учун ҳақиқатда таасуротларга жуда бой кун бўлиб ўтди. Бунинг учун Саидага миннатдорчилик билдириб, Кабира кечқурун унинг ҳамма ерини массаж қилиб қўйди. Массаж курсида ўрганганлари анча эсидан чиққан бўлсада, қўл хотираси билан керакли нуқталарни топиб қилинган массаждан сўнг Саиданинг бор чарчоқлари чиқиб, эртанги иш куни учун куч олди.
Кабира ўйлаб-ўйлаб қарор қилди:
-Ҳамида менга бу ерлар жуда ҳам ёқди. Шу ерда қолиб ишлашни истайман. Аммо сен мендан хафа бўлмагин, мен бир нарсага қарор қилдим, қарши бўлмайсан деган умиддаман.
- Яхши ўйлабсан, ишламоқчилигинг тузук, қароринг қанақа экан яна?
- Мен олдин иш топиб, кейин алоҳида квартирага чиқиб кетаман. Фақат тўғри тушун, мен ўз ҳаётимни қайтадан, ўзим меҳнат қилиб қурмоқчиман! Турк тилидан ҳам оз бўлсада хабарим бор, биласан олдин ишлаган жойимда иш бошқарувчим турк эди. Фақат туркча гапирарди.
- Дугонажон, майли сен қандай қарор қилсанг ҳам мен қаршилик қилмайман! Энг асосийси, яшашга интилишинг ошибди, мен шундан хурсандман!
Ҳамиданинг онаси ҳам тезда Кабира учун ўзларига яқин жойдан иш топиб берди. Бир бойвачча хонадонда ёши улуғ онахонга ғамхўрлик қилиши, ош-овқатини қилиб бериши керак эди. Икки-уч кун ичида суруштириб-суруштириб Кабира учун янги уч-тўртта ижарага уй ҳам топди. Энди уларни ҳар бири билан танишиб, биттасини танлаш керак эди. Албатта, бу вазифани Саида қизларга топширди.
- Сизларга манзилни тушунтираман, қандай боришингизни ҳам. Ҳамма топган уйларим бир-бирига яқин жойда жойлашган. Кириб-чиқиб, томоша қилинглар, қайси бири маъқул келса кейин мен ўзим бориб гаплашиб келаман янаям келиштиб беришади нархларини ҳам!
#Кабира
@drabllar

👍32❤11🔥6😍1
Forwarded from Umidim𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫 via @Post_Padsbot
--- сен, сен, ҳозироқ бу ёққа кел, кел дедим сенга яқинлашарди унинг важоҳатидан қўрқиб кетдим ёнимга келди юзимга шунақанги тарсаки туширди
--- сен билан яшамайман, сенга қўлимни ҳам теккизмайман ҳароми сенгаа теккан қўлларим ҳаром бўладии мендан ўзингни олиб қочишинг бекор эмас, ажрашамиз, гап тамом деди мен эса юзимни ушлаганча ерда ётардим у бераётган зарбалар оғриқли эди...
ҲИКОЯНИНГ ДАВОМИНИ МАНА ШУ КАНАЛДА👇👇
https://tttttt.me/Nazlim_hikoyalari/5068

❤3
Forwarded from ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
СТАТИСТИКА
Жувон газета ўқиб ўтирар экан, ғалати бир статистикага дуч келди: «Мамлакатимизда ҳар бир оилага уч яримтадан фарзанд тўғри келади».
– Ёлғон! Ғирт уйдирма бу! – дея газетани ирғитиб юборди жувон. − Ишонмайман бу статистикага!
«Бизда, ҳеч бўлмаса, шу яримта ҳам йўқ-ку!» – дея унсиз йиғларди у.
Сабаби, жувон тирноққа зор эди.
Жасур КЕНГБОЕВ
@drabllar — Илмда зиқна бўлманг, улашинг!

😢17❤1