ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
13.7K subscribers
99 photos
134 videos
874 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tortlar - bu faqat shirinlik emas, bu san'at !

Agar siz chiroyli tortlarni koʻrishga , ulardan ilhom olishga, yoki shunchaki zavqlanishga qiziqsangiz - @tortlarr kanaliga xush kelibsiz !

📸 Bu yerda sizni kutadi :

•Har xil turdagi tortlar - kalssik, zamonaviy, bayramona va bolalar uchun.

•Estetik rasmlar va qisqa videolar

•Dizayn gʻoyalari, dekorga ilhomlar

•Shunchaki ,, Vav zoʻr chiqqan!" deyish uchun kontent

Albatta obuna boʻling👇

https://tttttt.me/+4Og_A38wJDw0YWQy
6👍3
Қиз

— Қизим контрактга кирса ҳам ўқитаман. Муҳими ўқисин — эр аёли билан суҳбат бошланса доим шундай дерди.
Кунлар ўтди. Имтиҳон бўлди. Мандат чиқди. Қиз ўқишга кирди. Конткакт. Отасинг дўстлари зиёфатга келишди.
— Қизингни ўқитмоқчимисан? — гап ўқиш ҳақида очилиб кетди.
— Ҳа, насиб қилса — шишадаги ароқни охирини косасига қуйди.
— Қиз болага ўқишнинг нима кераги бор? Нима аҳмоқмисан? Қиз бола боши билан шаҳарга юбормоқчимисан? Ҳар хил одам бор-а? Худо сақласину битта яримтасига илакишиб кетса…
— Тағин контракт, каппанг куяди дўстим.
— Шунча йил пул тўлаб ўқитасан, барибир бошқага бериб юборасан-ку. Ўғил бола бўлса экан, чиққан пулларингга ачинмасдинг. Қиз боладан фойда йўқ сенга.
Бири олиб, бири қўйиб отанинг фикридан қайтаришди. Тун яримлаганда бир қизнинг келажагини, орзу-мақсадларини “ўғирлаган“ дўстлари ўз уйлари томон йўл олишди.

Лолахон ОҒАБОЕВА

👉🏻
Драбллар — қисқа ҳикоялар
🤬17😢134👍2😐1
​​Бу хонада минглаб қотиллик юз берар эди.
Бироқ на қотил, на буюртмачи жиноий жавобгарликка тортилар эди.
Арзимаган пулга бажарилар эди ҳаммаси.
Хона тепасида ёзув очиқчасига осилган турарди:


Давоми..
👇👇👇
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Машинасини хотинидан қизғонадиган эркаклар.😁

https://tttttt.me/drabllar
😁10
Forwarded from Post Bot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"AYOL MAKRI" NIMA?😳

ERKAKLAR BU VEDIONI OHIRIGACHA KO'RING SIZ UYLAGAN MAKR EMAS!!
😨👇👇
😁1
#онлайнасар

Ҳаётий қисса
Муаллиф: Махмудова Кўҳинур
Давоми…
37-қисм
Мен бу ерда хизматкорга ўхшаб, одамларнинг уйини тозалаб топган пулим ўзим ишлаган поликлиникадаги бош врачнинг ойлигинидан кўпроқ. Одамга алам қиладиган нарса ҳам шунда.
Кучли бўлсанг, ироданг метин бўлса ҳаммасини эплаб кетасан, фақат Туркияда эмас, ҳамма жойда- бутун ҳаётинг давомида. Сизлар икковингиз ҳам меҳнаткаш, сабрли қизларсиз, бемалол ўз ўрнингизни топиб кетасиз.
- Бизга ҳам иш топиб берсангиз, озгина муддат ишлаб, кейин шу ерда ўқишимизни ҳам давом эттирардик…
- Ҳамида, сен шошма, Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади. Дарровдан ишлашингни истамайман. Олдин бу ернинг тилини ўрган, мослашиб ол !
- Ҳеч бўлмаса сизнинг ёнингизда ишлаб, сизга ёрдам бераман. Аммо бекор юрмайман!
- Мен ҳам тезроқ иш бошлашни истайман, холажон!
Майли, ҳалироқ яна ўйлаб кўрармиз. Ҳозир эса тезроқ чиқа қолайлик. Сизларни жуда чиройли, катта тарихга эга, муҳташам бир жойга олиб бораман. Ундан кейин кечки пайт соҳил бўйига бориб, тоза ҳавода айланамиз. Лекин аввал, биргалашиб овқатланиб оламиз, вақт ҳам пешинга қараб кетяпти. Сизларни балиқдан тайёрланадиган туркча таомлар ошхонасига олиб бораман, овқатлари жудаям мазали ҳам фойдали. Кафенинг шундоққина ёнгинасида Туркиянинг ўша машҳур ширинликлари сотиладиган катта ширинлик дўкони бор, турк пахлавасидан тортиб, турли-туман мазага эга локум, ҳолваларни ҳам топиш мумкин. Нархлари ҳам бошқа жойлардагидан анча ҳамёнбоб. Айниқса, турк чойи билан бирга еса борми бу ширинликларни, мазза қиласан! Ҳа, айтганча, орамизда балиқ еёлмайдиганлар йўқ, менимча а?
Қизлар Саиданинг гапини тасдиқлашди.
- Мен ҳам шу сизлар баҳона шаҳар айланяпман, у бу жойларга бориб вақтимни чоғ ўтказяпманда. Бўлмаса, бунақа юришлар қаёқда дейсиз. Куним иш билан бошланиб, иш билан тугайди. Охирги бор қачон қаергадир бориб ҳордиқ чиқарганимни эслолмайман ҳам.
Овқатлар Саида мақтаганча бор экан. Мазза қилиб овқатланиб олишди. Кабирани ҳам Ҳамидани ҳам ҳайратда қолдирган нарса бу-ҳар қадамда оёғингиз тагидан чиқадиган мушуклар бўлди. Энг қизиғи, улар ўзларини худди шаҳар хўжайинидек тутишар экан. Кафе-ресторанларнинг ичига ҳам бемалол кириб, овқатланиб ўтирган мижозларни овқатига шерик бўлиб, улишини сўраб ҳам олар экан. Жуда қизиқ! Итлар ҳам улардан кам эзозланмас экан. Саида уларнинг бу ҳайратини кўриб, бунинг тарихи ҳақида гапира кетди:
- Аслида нима сабабдан бу ерда мушуклар жуда кўп ва уларга ҳеч ким индамаслигининг ўз тарихи бор. Менга бу ҳақда туркиялик бир дугонам айтиб берганди. Қадимда Усмонлилар даврида кўплаб уйлар ёғочдан қурилган бўлиб, натижада сичқонлар кўпайиб кетган. Уларни йўқотиш мақсадида мушукларни кўпайтиришган экан. Шундан кейин мушукларга бўлган эътибор кучайиб, ҳозиргача одамлар томонидан ғамхўрлик қилиб келинади. Доимий равишда кўчаларда мушуклар учун махсус овқат идишлари егулик билан тўлдирилиб, уларни оч қолмаслиги таъминланади. Қойил қоласан киши! Балки, бунинг бошқа сабаблари ҳам бордир. Нима бўлганда ҳам Туркияда мушукларнинг қадри анча баланд, улар ҳақида қайғурадиган одамлар кўп!
Кабира негадир ғалати аҳволга тушиб қолди. Ўз оиласида шу бир мушукчалик ҳам қадрланмаганини ўйлаб, кўнгли бузилди.
Ундан сўнг Аё София масжидига қадам ранжида қилишди. Кабира билан Ҳамида умрида биринчи бор бунчалик муҳаташам масжидни кўришлари эди. Аслида, масжиднинг ичига олдин ҳам бирор маротаба киришмагаб, фақатгина ташқаридан кўришганди, холос!
- Бу ер иш жойимдан анча узоқда бўлишига қарамасдан тез-тез келишга ҳаракат қиламан. Негадир, ҳар сафар шу ерга келиб азон овозини эшитганимда, кўнглим ором топиб, хотиржам бўлгек ҳис қиламан ўзимни. Бу ернинг гўзаллигини эса ўзингиз кўриб турибсиз.
Кабира ҳам бу манзарани кўриб ҳайратини яхширолмади
- Улкан гумбазлар, баҳайбат қандиллар, беқиёс хаттотлик намуналари- худди эртаклар оламига тушгандекман. Холажон, бу ернинг тарихи ҳақида ҳам биласизми?

#Кабира

https://tttttt.me/drabllar
43👍41😍6🔥2🤔2🤣1
Forwarded from Сиз излаган манзил!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мазза қилиб дам оладиган келинлар … 🤣🥲

Келинжонлаp, кимга таниш? 😅


https://tttttt.me/+UpzijiJeJ4g1NzIy
3😢3🤔1