Қоронғида уйига кирган ва беркинган шарпани куёв аниқ-тиниқ кўрди. Аммо у ўрнидан қимирлай олмасди. Аёлини огоҳлантириш учун роса уринди, эплай олмади. Тили гапирса, вужуди қимирласа экан, келинчагига “қоч” деса... Ҳали тўйига бир ҳафта ҳам бўлмаган келинчаги эса бир бурчакда туриб, ўзини таъқиб қилаётган шарпани пайқамасди. У ўз юмуши балан банд, атрофга қарамасди ҳам. Аксига олиб бугун уйда иккисидан бошқа ҳеч ким йўқ. Кун бўйи рўзғор юмушларидан чарчаган келинчак, хаста эрига бир қаради-ю, тунги кўйлагини кийиб, ўринга чўзилди. Шунда бурчакда турган шарпа секин қимирлаб, келинга яқинлашди. Деразадан тушган хира ёруғ шарпанинг юзига тушди. Хаста куёв уни ўша заҳоти таниди. Наҳот ўз...
❤4
#онлайнасар
Ҳаётий қисса
Муаллиф: Махмудова Кўҳинур
Давоми…
32-қисм
Кабирага керакли муолажалар қилингач анча ўзига келиб қолди. Шифокордан ўзи учун умуман кутилмаган гапни эшитди. На қувонди на хафа бўлди. Ётган жойида кўзини шифтга қадаб, термулганча шифокордан сўради:
- Нечa ойлик?
- Менимча, уч ойликдан каттароқ, янаям УЗИ текширувидан ўтмагунча аниқ бир нарса деёлмайман. Сиз энди биляпсизми ҳомиладорлигингизни?
- Рости, ҳа.
-Наҳотки, ўзингиздаги ўзгаришларни сезмаган, аҳамият бермаган бўлсангиз.
- Сезгандим аммо иш билан бўлиб эътибор бермагандим.
- Ҳозир озгина дам олиб, ўзингизга келинг, ундан сўнг УЗИ қилиб текширамиз. Менимча, сиз ўзингизни зўриқтириб қўйгансиз.
Кабира ўзгаришларнинг ҳаммаси бошидан ўтган стресслар сабабли бўляпти деб ўйлаганди. Бироқ ҳомиладор бўлиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Эрталабдан кечгача иш-ўқиш билан юриб, тузук овқатланшига ҳам, дам олишга ҳам вақт бўлмасди. Ҳақиқатда, охирги пайтлар ўзига умуман эътибор бермай қўйганди.
Палата ташқарисида турган Дилнавоз ҳам бундан хабар топгач дарҳол қизининг олдиган кирди.
- Қизим, аҳволинг яхшиланиб қолдими?
-Ҳа, Ойи яхшиман анча…
-Шифокор менга ҳам айтди. Қизим, сен менга қулоқ сол: ҳомилангни олдириб ташламасак бўлмайди.
Кабиранинг юраги орқага тортиб кетди.
- Йўқ, истамайман. Мен уни, албатта, дунёга келтираман!
- Сен тушунмаяпсан, қизим. Бу ҳолингда қаерга борасан? Отанг ҳам сени тирик қўймайди. Эртага қорнинг катталашса, на ишингга на ўқишингга боролмайсан. Шунча қийналганинг етмайдими? Боланг туғилса уни қандай қилиб боқасан? Отаси бўлмаса…Болани олдириб ташлаймиз, гап тамом! Кейин бемалол эрга тегсанг ҳам бўлади. Ҳали этак-этак фарзандларинг бўлади. Аммо ҳозир мени гапимга кўнмасанг, кейин бадтар қийналасан!
Кабира индамади. Дилнавоз бориб касалхона гинекологи билан гаплашиб, аборт қилдириш ҳақида ҳам келишиб қўйди. Лекин олдин текширишдан ўтказадиган бўлишди.
- Хўш, боланинг ривожланиши яхши, ҳамма тана аъзолари жойида, қимирлаб турибди. Ҳеч қанақа қўрқинчли ўзгариш бўлмаган. Ҳозир ўн етти ҳафта-ю тўрт кунлик.
- Ҳаммаси яхши бўлса, унда нега мени ичим бунчалик оғриди?
- Яқин орада травма олганмисиз? Яъни нимадир сабаб бўлиб шунақа оғриқни бошдан кечирганмисиз?
Кабира уч ой олдин отаси урганда ичи шунақа қаттиқ оғриганини эслади.
- Ҳа шунга ўхшаш оғриқ бўлган бундан олдин ҳам.
- Ишлайсизми ё ўқийсиз?
- Иккаласи ҳам
- Тушунарли… кўп асабийлашасизми?
- Балки… Тўғриси, охирги пайтлар тезда жаҳлим чиқиб, кайфиятим ўз-ўзидан тушиб кетадиган бўлган.
- Сизга ҳозирги даврда асабийлашиш мумкин эмас. Иложи борича ўзингизни асранг, вақтида овқатланиб, дам олинг.
Дилнавоз шифокорга назар ташлаб қўйди.
- Аборт масаласига келадиган бўлсак, бола аллақачон ривожланиб бўлган, уни олиб ташлашнинг иложи йўқ.
- Бир аммаламасак бўлмайди, жон дўхтир. Болани олдиришимиз шарт.
- Сиз мени тушунмадингиз чоғи, бола соғ-саломат ўсяпти, уни олдириб ташлаш тирик одамни қасддан ўлдириш билан баробар.
- Сизни тушундим, аммо сиз ҳам бизнинг вазиятни тушунинг, илтимос! Наҳотки, умуман иложи йўқ?
- Бор! Бунинг учун болани бўлакларга бўлиб, аъзоларини битта-битта чиқариб олишимиз керак бўлади. Бу эса жуда хавфли жараён, кўп қон кетиши натижасида қизингиз ҳаётдан кўз юмиши ёки кейинчалик ҳомиладор бўлолмаслиги ҳам мумкин.
Шифокорнинг гапларидан Кабиранинг этлари жунжикиб кетди. Дилнавоз эса тарвузи қўлтиғидан тушганча, қизини шифохонадан олиб, Ҳамидаларникига олиб бориб қўйди. Йўл-йўлакай шифокор ёзиб берган дориларни ҳам олишди.
- Сен ўзингни эҳтиётлаб юр! Мен яна бир иккита танишимдан суриштириб, яхши гинеколог топсам, кейин бориб болани олдириб келамиз.
Ҳамида ўқишдан келса шунча гап-сўз! Нима дейишни ҳам билмай қолди.
- Агар ўзинг дунёга кетиришни истасанг, болани олдирмасликка онангни кўндиришинг керак.
#кабира
@drabllar

❤41😢9🤔5🔥1
Эр қўлида бир парча вароқ билан маҳзун бир кўринишда қайтди.
- Суюнчи беринг, биз ҳам энди фарзандли бўламиз, - шод қутиб олди хотини.
- Нима? - ҳайратланиб сўради эркак.
- Жоним ахир шунча йилдан буён кутган эдик-ку, энди биз ҳам фарзандли бўламиз.
Аёл жуда гўзал эди. Эркак уни қаттиқ севарди. Аммо, оилада фарзанд бўлмаса...
- Ишончинг комилми?
- Ҳа, жоним хомиладорман. Бугун бориб текширтириб ҳам келдим.
Аёлининг жавобидан кейин эркак ҳовлига чиқди. Бироздан сўнг аёлнинг қичқирган овози эшитилди. Эркак ўз жонига қасд қилганди. Ҳовлидаги дарахтда эркак жони узилган ҳолда осилиб турар, қўлида эса ўша бир парча вароқ ғижмланган ҳолда турарди.
Вароқда эса...👇🏼

❤1
#ТАҚДИР_ЁЗИҒИ
— Билсангиз нега уйландингиз? — зўрға гапирди.
— Ойим учун. Улар сендан рози эмасман дегандан кейин...
— Тушунарли. Сизни ҳам тушунаман.
— Тушунмайсан. Сен ва сенга ўхшаганлар ҳеч нимани тушунмайди. Тушунишни ҳам исташмайди. Қилар ишни қилиб, бошқаларнинг ҳаётини барбод қилишни биласизлар холос, — Фарруҳ алам билан гапирди.
— Шунақа денг? — Фарангиз иложи борича йиғлаб юбормасликка ҳаракат қиларди.
— Бунчалик юзсиз бўлмасанг? — Фарруҳ унинг иягидан маҳкам сиқди. — Номигагина бўлса ҳам кўзингдан бир томчи ёш чиқмайдия?

❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота меҳрига туймаганлар қанча? Ота-оналик бахтини берган яратган, унга муносиб бўлиш ҳам насиб қилсин🤲
https://tttttt.me/drabllar
https://tttttt.me/drabllar
❤1