#онлайнасар
Ҳаётий қисса
Муаллиф:МахмудоваКўҳинур
Давоми…
18-қисм
Ҳамма унинг кўнглига қарар, худди шу оиланинг аъзосидек кўришарди. Кабира бир ҳафтача уйдан чиқмай юрди. Кейин иш жойини ўзгартириб, қўшни қишлоқдаги кичкина бир тикув цехида ишлай бошлади. Қўлидан келганча уй ишларига ёрдамлашиб, Ҳамида билан бувиси унашмасада, рўзғор харажатларга ҳам ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилди. Анчагина юзлари тўлишиб, кайфияти ҳам чоғ бўлиб юрадиган бўлди. Кабира қанчалик яшириниб юрмасин, барибир уйдагилари уни қаердалигини билишарди. Онаси ҳам дадасига айтмагани билан, шундоққина қўшни маҳаллада яшаб юрган қизи ҳақида хабар топмай қолмагани аниқ! Аммо акасининг оиласи бузилмаслиги ва Кабиранинг ўз хоҳиши билан ҳеч кимга билдирмай уйдан қочгани учун ҳам ҳеч ким уни уйга қайтаришга ҳаракат қилмади. Бир томондан тинч юргани учун кўнгли хотиржам бўлсада, бошқа томондан ўз уйида заррача қадри йўқлигини янаям очиқроқ билгани сабаб юраги алам билан тўлганди.
Бу орада Ҳамиданинг синглиси Ҳалима ҳам келиб-кетиб турганди. Уччала қиз бир бўлиб мазза қилиб гаплашиб, нимадирлар ижод қилиб пишир-куйдир қилишар, онда-сонда шаҳарга ҳам тушиб, айланиб келишарди.
Кабира ўзини тамоман эркин ҳис қила бошлади. Ўзи истаганидек яйраб-яшнаб яшаётганди.
Ҳамиданинг отаси ҳам орада уйланди. Ҳамида бунга ичида қанчалик қарши бўлмасин, ташига ёриб чиқаролмади. Энди ота уйига ҳам бормай қўйганди. Кабиранинг улар билан яшаётгани эса Ҳамида учун айни муддао бўлди. Ҳар кеч дардлашадиган одами бор. Айниқса, ҳар иккисининг ҳам бошига тушаётган қийинчиликлар уларни янада бир-бирини ҳис қилиб, тушунишига сабаб бўлаётганди. Кабира учун Ҳамида ўз туғишган опасидан ҳам азиз! Ўз опаси оғир кунида ёнини олиш у ёқда турсин, аксинча, ундан юз ўгириб, ҳатто тузук гаплашмай ҳам қўйганди.
Шу зайлда беш ой ҳам шув этганча ўтди, кетди. Ҳар ҳолда, Кабира учун уйида бир сониянинг ҳам ўтиши қийиндек туюлгани учун, Ҳамидаларникида вақт қандай оқиб кетганини сезмай қолганди.
Кабира охирги бир ҳафтадан бери ўзгариб қолган. Умуман кўзига уйқу келмас, олдингиданда кўпроқ ўй суриб, паришонхаёл бўлиб қолган. Ичида туғён ураётган ҳислар нимани англатишини тушунолмай ҳалак. Кўнгил, кўнгил, кўнгил! Ажиб ширин, аммо ўта кучли ҳаяжонга солиб юракларни ҳапқиритириб юборадиган туйғунинг номи нима?
У жуда келишган, алпқомат, нимасидир ўзига оҳанрабодек тортувчи ва энг асосийси хушомад қилишни ҳам жой-жойига қўядиган устомон бир йигит! Кимдир сени севиб-ардоқлаши, кўнглингга қараб муомала қилиши, ҳимоя қилиши, меҳр бериши қандай ёқимли а! Эҳҳе, Кабира учун бу туйғулар қанчалик бебаҳо ва қадрли! Бир инсон ёнингда туриб сени борлигингдан қувонса, сенла суҳбат қуриб ором олса бундан ортиқ бахт бормикин? Энди Кабира ўша йигит- Нозимни ҳар куни кўрмаса юраги ҳеч нимадан тўлмайдиган, қўли ишга бормайдиган бўлиб қолганди. Ким у? Қаердан пайдо бўлиб қолди билмайди?
Бошида ҳар куни ишга кетаверишда Кабирага кимдир кузатиб келаётгандек туйиларди. Аммо тўрт томонга аланглаб ҳам кимлигини билолмасди. Бу ҳол бир ҳафтадан зиёдроқ давом этди. Кейин эса ўша кўринмас кузатувчи Кабирага кўриниш берди. Кабира анча вақт ўзини олиб қочиб юрди. Аммо йигит ҳар сафар унинг ортидан келиб:
-Кабирахон, сиз билан гаплашиб олсак майлими?- деганда ҳаяжондан юраги уришда тезлашиб кетар, айтишга сўз тополмасди. Ахийри, бу саволлар ўз жавобини топди. Суҳбат қуришга ошно қалблар ўз суҳбатдоши ила дийдор қўришишди. Кабира умрида биринчи бор шундай хушмуомала, меҳрибон эркак билан рўбарў бўлаётганди. Энди у ишдан иложи борича вақтлироқ чиқишга ҳаракат қилар, Нозим билан узундан-узоқ гаплашиб, унинг овозини эшитишни хоҳларди.
#Кабира
@drabllar
Ҳаётий қисса
Муаллиф:

❤46🤔15👍2😐2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qo‘lingiz gul, didingiz nozikmi?
Unda siz uchun ajoyib yangilik bor!
🧵 “@sharqona_tikuvchilik” tikuvchilik kanali — bu yerda:
✨ Zamonaviy va sharqona usulda tikish usullari
📐 Oddiydan murakkabgacha bo‘lgan andozalar
🎥 Darsliklar, lifehack va maslahatlar
👜 Tikuvchilikni o‘rganmoqchi bo‘lganlar uchun ideal kanal!
💬 Kanalimizga qo‘shiling va mohir tikuvchi boʻling!

❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ_САВОЛ
ШОМ ПАЙТИ БОЛАНИНГ КИЙИМИ КЎЧАДА ҚОЛИБ КЕТСА ЗИЁНИ ЙЎҚМИ❓
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с а в) шундай деган эканлар....
Тўлиқ жавоб бу ерда👇👇👇

Лой кўчада
Тандзан билан Экидо исмли икки роҳиб ёмғирли кунда лой кўчадан боришарди. Ёмғир челаклаб қуярди. Улар тўсатдан ипак либосга ўранган ёқимтой бир қизни кўриб қолишди. Соҳибжамол йўлни тўсиб,билқиллаб турган кўлмакдан қандай ўтишни билмай,саросимада тўхтаб турарди. Тандзан «Қани, ёқимтой!» деганча, қизни даст кўтариб кўлмакдан ўтказиб қўйди.
Экидо бутун йўл давоми бошини эгиб олганча, миқ этмай йўл босди. Фақат оқшом тушиб,йўл четидаги ибодатхонада тунаш учун тўхташганда,ортиқ чидолмай Тандзанга заҳрини сочди:
— Биз роҳиблар аёл зотига,айниқса бунақа соҳибжамол қизларга умуман қўлимизни тегизмаслигимиз керак,бу жуда хатарли эканини биласанми? Нима учун шу ишни қилдинг?
— Мен-ку, қизни ўша жойда қолдириб келдим, – деди Тандзан нимтабассум билан. – Сен бўлсанг уни ҳалиям кўтариб юрибсанми?
Шоҳсанам таржимаси
👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар

👍12🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shundoq ham gunohim keragidan koʻp,
Qalbimdan u bandang ismini oʻchir…
Eslamay qoʻygandim ammo shu bugun,
Xudojon men uni sogʻindim kechir…
Garchi qolmagandir haqqim zarracha,
Oldingda koʻksimni oʻymoqda vijdon…
Oʻylamay yurgandim to bugungacha,
Netay sogʻinch meni yendi Xudojon…
Aslida u bandang mutloq kerakmas,
Bilmayman shu kecha sogʻindim biroq…
Koʻnglimga Sen buyur, sen hohlasang bas
Mening soʻzlarimga solmaydi quloq…
✍🏻Yasemin
🎙️Saadiya Ikramovna
Qalbimdan u bandang ismini oʻchir…
Eslamay qoʻygandim ammo shu bugun,
Xudojon men uni sogʻindim kechir…
Garchi qolmagandir haqqim zarracha,
Oldingda koʻksimni oʻymoqda vijdon…
Oʻylamay yurgandim to bugungacha,
Netay sogʻinch meni yendi Xudojon…
Aslida u bandang mutloq kerakmas,
Bilmayman shu kecha sogʻindim biroq…
Koʻnglimga Sen buyur, sen hohlasang bas
Mening soʻzlarimga solmaydi quloq…
✍🏻Yasemin
🎙️Saadiya Ikramovna
😢6❤2👍1
Forwarded from ADMINKA MALIKA💯
XITOY OPTIM BREND KILOSI
💗Hamasi
💡 💡 O’zinggiz va oila azolaringgiz uchun yoki online magazin ochib daromad olishni istasanggiz bu kanalimiz aynan siz uchun📢 📢 📢 📢 📢
Kargo kilosi:3$ 4$ 5$ 6$ gacha
@Lola_1222
https://tttttt.me/onlineKurssss
https://tttttt.me/onlineKurssss
https://tttttt.me/onlineKurssss
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
ТЕЛЕГРАМДА ЯГОНА КИЗАЛОКЛАРИМИЗ УЧУН ГУЗАЛ
уйга
Кучага
Богчага
Мактабга
КИЙИШГА АСАЛ ФАСОНЛАР БЕРИБ БОРИЛАЁТГАН КАНАЛ МАНЗИЛИНИ КОЛДИРАМАН👇👇
https://tttttt.me/+WrCBbNAHNNQ4NWJi
https://tttttt.me/+WrCBbNAHNNQ4NWJi
Чиройли расмлар
https://tttttt.me/+Khw0meBt3U1mMWIy

🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен орзусан, ушалмас тилак,
Қадам етмас жойсан биламан.
Буни ўзи сезмаса керак,
Аёлингга ҳавас қиламан.
Ҳар тонг кўрар кулишларингни,
Шуни деб ҳам бағрим тиламан.
Ўйлаб бирга юришларингни,
Аёлингга ҳавас қиламан.
Овозингни эшитар ҳар кун,
Ёнидасан кунми, ёки тун,
Сендан жаҳлим чиқиши мумкин,
Аёлингга ҳавас қиламан.
Омади бор аёл ўшадир,
Боринг унга бахтлар қўшадир,
Уйингиз энг бахтли гўшадир,
Аёлингга ҳавас қиламан.
Учрасайдим сени аввалроқ,
Бўлармидим сенга яқинроқ,
Аммо лекин ва яна бироқ,
Аёлингга ҳавас қиламан.
© Ясeмин
🎙️Севара Юлдашева
Қадам етмас жойсан биламан.
Буни ўзи сезмаса керак,
Аёлингга ҳавас қиламан.
Ҳар тонг кўрар кулишларингни,
Шуни деб ҳам бағрим тиламан.
Ўйлаб бирга юришларингни,
Аёлингга ҳавас қиламан.
Овозингни эшитар ҳар кун,
Ёнидасан кунми, ёки тун,
Сендан жаҳлим чиқиши мумкин,
Аёлингга ҳавас қиламан.
Омади бор аёл ўшадир,
Боринг унга бахтлар қўшадир,
Уйингиз энг бахтли гўшадир,
Аёлингга ҳавас қиламан.
Учрасайдим сени аввалроқ,
Бўлармидим сенга яқинроқ,
Аммо лекин ва яна бироқ,
Аёлингга ҳавас қиламан.
© Ясeмин
🎙️Севара Юлдашева
👍6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота-онанг борлиги бахтинг,
Бўлсин қалбда шижоат аҳдинг,
Онанг тожу отангдур тахтинг,
Дўстим, етгин улар қадрига.
Ота-онанг ҳеч хор бўлмасин
Қаттиқ нонга куни қолмасин,
Бедор кутиб кўзи толмасин.
Дўстим, етгин улар қадрига.
Баъзи нокас кимсалар бордур
Қадрига етмаганлар хордур
Йўқотганлар уларга зордур
Дўстим, етгин улар қадрига.
Қариялар уйларида хор
Улар учун бу дунёлар тор
Боласининг сўзларига зор
Дўстим, етгин улар қадрига.
Қайтар дунёлигин ўйлагин,
Болангга мақтабон сўйлагин,
Оёқларин ўпиб сийлагин,
Дўстим, етгин улар қадрига
Жанонларни рози қилганлар,
Ота-она бағрин тилганлар.
Азоб бериб, дилин юлганлар,
Дўстим, етгин улар қадрига.
Охиратни ўйламайсизлар,
Иймон нима сўйламайсизлар.
Меҳр бериб, бўйламайсизлар,
Дўстим, етгин улар қадрига.
📱 Яқинларизга хам Улашинг
https://tttttt.me/drabllar
Бўлсин қалбда шижоат аҳдинг,
Онанг тожу отангдур тахтинг,
Дўстим, етгин улар қадрига.
Ота-онанг ҳеч хор бўлмасин
Қаттиқ нонга куни қолмасин,
Бедор кутиб кўзи толмасин.
Дўстим, етгин улар қадрига.
Баъзи нокас кимсалар бордур
Қадрига етмаганлар хордур
Йўқотганлар уларга зордур
Дўстим, етгин улар қадрига.
Қариялар уйларида хор
Улар учун бу дунёлар тор
Боласининг сўзларига зор
Дўстим, етгин улар қадрига.
Қайтар дунёлигин ўйлагин,
Болангга мақтабон сўйлагин,
Оёқларин ўпиб сийлагин,
Дўстим, етгин улар қадрига
Жанонларни рози қилганлар,
Ота-она бағрин тилганлар.
Азоб бериб, дилин юлганлар,
Дўстим, етгин улар қадрига.
Охиратни ўйламайсизлар,
Иймон нима сўйламайсизлар.
Меҳр бериб, бўйламайсизлар,
Дўстим, етгин улар қадрига.
📱 Яқинларизга хам Улашинг
https://tttttt.me/drabllar
❤5👍1😢1
Forwarded from IYI UNIVERSITETI (rasmiy) kanal ©
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bugun hujjat topshiring – ertaga orzular sari yo‘l ochilsin!
• Psixologiya
• Pedagogika
• Iqtisodiyot
• Boshlang‘ich ta’lim
+998712058622
+998994902441
+998997902441
+998994802441
Rasmiy sahifalarimiz:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#онлайнасар
Ҳаётий қисса
Муаллиф: КўҳинурМахмудова
Давоми…
19-қисм
Нозим билан ишдан кейин тез-тез учрашадиган бўлишди. Кабира бир томондан кўчада бегона йигит билан юрганини биров кўриб қолишидан ҳадиксирасада, Нозимни кўрди дегунча, ҳамма нарса эсидан чиқар, бутун фикр-у хаёли унда бўларди. Нозим ҳам доим ҳазил-ҳузул билан гапирар, Кабира унинг ҳар сўзига жон қулоғини бериб тинглар, бир гапига ўн кулиб, гўёки ичида бор дардларидан халос бўларди. Нозим ҳам уни гапини бўлмай тинглар, Кабира бошидан ўтган ҳамма воқеаларни бирма-бир айтганда унга ҳамдарлик қилиб, бундан буёғига ёнида ҳамиша тоғдек ҳимоячиси бўлишини таъкидларди.
Кабира учун ҳамма қийинчиликлар ортда қолгандек туйиларди. Онаси ҳам тез-тез телефон қилиб ҳол-аҳвол сўраб, баъзида Ҳамидаларникига ҳам бозорлик қилиб Кабирани кўришга бориб турарди. Онасининг айтишича, дадаси ҳам унинг қаердалигини билгач:” Агар ўша ерда қийналмай, тинч яшаётган бўлса майли ҳозирча яшаб тураверсин. Ғайратни алоҳида уйга чиқарсак, қайтади”-деганмиш. Аммо акасининг бу юришида ҳали янги уй олишга пул жамғаргунча, қанча вақт кетади фақат Аллоҳга аён.
Бу гапларга энди Кабира унчалик ҳам аҳамият бермаётганди. Айниқса, Нозим билан танишиб қолганидан кейин кўп нарсага эътибор бермайдиган бўлиб қолганди. Ҳатто кундалик икир-чикир юмушлар, ўзининг юриш-туришига ҳам. Тунов куни ишга кетаётиб бошқа кўчага кириб кетиб қолганини сезмай қолибди. Йўлидан чиққан баҳайбат итнинг вовиллашидан ўзига келиб, бегона кўчадалигини фаҳмлади. Хайриятки, итнинг эгаси шу атрофда экан, Кабира турган жойида тош қотиб нима қилишини билмай турганида келиб итини олиб кетди.
Ўй-хаёлларидан энди уни тушунадиган, тинглайдиган, мурувват кўрсатадиган бир инсон жой олганди. Кабира бу туйғуларни нима деб аташни ҳам билмаётганди. Муҳаббатми, дўстликми ё шунчаки ўрганиб қолишми? Ҳамидага бу ҳақида аймаса, бунақада ёрилиб кетиши тайин! Бугуноқ кечқурун шу масалада гаплашишга аҳд қилди.
- Ҳамиии
-Ҳоу, лаббай
- Сенга бир нарса айтмоқчиманда, лекин қанақа қилиб айтишни билмаяпман
- Ҳооо, сизам ёриларкансизда а? Мени энг яқин дугонанг эканимни унутаёздингми дебман. Нималар бўлаётганини сезмади деб ўйлайсанми?
- Нима деганинг бу нега унутарканман сени! Шунчаки бу масалада нима дейишни ҳам билмайманда
- Мана мен биламан, сен ошиқ бўлгансан! Оқ от минган шаҳзодангиз кимлигни билсак бўладими?
- Исми Нозим. Ўзи анчадан бери орқамдан кузатиб юрганди. Яқинда у билан гаплашишни бошладим. Икки ҳафтача бўлиб қолди.
- Шунча пайт менга айтмай ичингда қандай сақлаб юрдинг а, Кабира? Лекин мен хаёлпараст бўлиб қолганингдан аллақачон ҳаммасини сезгандим.
- Ҳамидааа, буёғи нима бўларкин энди?
- Билмадим-у аммо сени келинойи қилишдан қуруқ қоладиганга ўхшайман
- Қанақа келинойи, тушунмадим . Нима деганинг бу?
- Тоғам ўғли Фирдавсга сени келин қилмоқчи эди. Бувим ҳам шу ниятда эдилар. Шунчаки, сен хижолат бўлма деб индамай юргандим.
Кабира Ҳамиданинг бу гапидан довдираб қолди. Шундай меҳрибон оиланинг келини бўлиш ҳақида ҳеч ўйламаган ҳам экан. У ҳақида ҳамма нарсани била туриб келин қилмоқчи бўлишгани эса уларнинг қанчалик кенг феъл, одамларнинг гап-сўзлари билан яшамайдиган, кўнгли тоза инсонлар эканини билдирарди. Кабира жон деб уларга келин бўлишга рози бўларди аммо кўнгил деган нарсалар ҳам борда. У Фирдавс ҳақида деярли ҳеч нима билмайди. Унга умуман эътибор ҳам бермаган. Қолаверса, энди ҳаётига Нозим кириб келди. Ҳозир бутун хаёли унда.
#кабира

❤19😢14🤔3