Республиканский Онкологический Центр - Онкология Ўзбекистон
2.06K subscribers
9.51K photos
929 videos
25 files
3.84K links
Download Telegram
Кўкрак бези саратони касалликларини ташхислаш.

Агар сизда бирон бир шубҳа ёки кўкрак саратони белгиси пайдо бўлса, профессионал кўрикдан ўтиш учун шифокорга ташриф буюринг. Маммолог бир қатор тадқиқотлар ўтказади:

Ультратовуш текшируви:
Деярли ҳар қандай клиникада мавжуд усул ва ўсимта уч ўлчовли тасвирини ўрганиш имконини беради.

Мамография:
Бу сут безларининг рентгенографиясини назарда тутадиган асосий диагностик усул. Унинг ёрдами билан ўсимтани (шишни), унинг шакли ва ўлчамини аниқлаб олиш мумкин.

Компютер томография:Компютер томографияси кўкрак ва ўсмаларнинг структурасини рентген нурлари асосида ўрганиш учун ҳам ишлатилади.

Магнит-резонанс томография: МРТ бошқа тадқиқотлар натижасида олинган маълумотларга ойдинлик киритади.

Биопсия: Бу усул ўсимта турини аниқлашга ёрдам беради. Ёмон сифатлилик микроскоп остида ўсимта тўқимаси бўлакларини ўрганиш орқали аниқланади.

|telegram | sayt | instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM