Республиканский Онкологический Центр - Онкология Ўзбекистон
2.06K subscribers
9.51K photos
929 videos
25 files
3.84K links
Download Telegram
🟦🟦🟦

🖥 ССВ: Вазирлик расмий сайтида миллий клиник протоколлар ва стандартлар билан танишиш мумкин

Маълумки, жорий йил 5 февраль куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг Лойиҳа офисига хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда миллий клиник протокол ва стандартларни халқаро мезонларга мослаштириш вазифаси топширилган эди.

➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ЖССТ билан ҳамкорликда янги методология тасдиқланди ва унинг асосида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида янгиланган миллий клиник протоколлар тасдиқланиб келинмоқда.

💻 Ҳозирда вазирликнинг www.ssv.uz расмий сайтида клиник протоколлар ва стандартлар бўлими мавжуд бўлиб, унда бу борада қабул қилинаётган ҳужжатлар, тасдиқланган миллий клиник протоколлар ва тиббий стандартлар билан батафсил танишиш мумкин. Бу бўлим доимий равишда босқичма-босқич янгиланиб бормоқда.

🗂 Миллий клиник протокол ва стандартларни такомиллаштириш жараёни йил охиригача давом этади ва жами 300 дан ортиқ касалликларни даволашга мўлжалланган ва тиббиёт ходимлари учун дастуриламал бўладиган клиник протоколлар тасдиқланади.

|telegram | sayt | instagram
Chet tili sertifikatlar ro'yxati-ustama-qabul-uchun.pdf
1.1 MB
#Chet_tili_sertifikati
#Rasmiy
#Ustama

Хорижий
тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қарори, 29.05.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3515

|telegram | sayt | instagram