Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Синхрон ўсмалар: Уларни даволашда нималарга эътибор бериш керак?
❓Таҳлилларга кўра, дунёда ҳар йили 20 миллион нафарга яқин киши онкологик хасталикларга чалиниб, улардан тенг ярми саратон асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юммоқда. Шу боис ҳам “рак” билан касалланиш эҳтимоли ҳақидаги фикрларнинг ўзи бугун кишини қўрқувга солади. Агар у иккита бўлса-чи? Инсон ўзи бир вақтда ҳар хил турдаги саратон билан касалланиши мумкинми?
✅ Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов жавоб берди.
💬 — Жаҳон тиббиётида бундай ҳолатлар, айниқса, сўнгги пайтларда кўп учрамоқда, — дейди мутахассис. — Турли органларда бир вақтнинг ўзида ривожланаётган ўсмалар синхрон, умрнинг турли даврларида пайдо бўладиганлар эса метахрон деб аталади.
🔬 Синхрон саратоннинг пайдо бўлиши инсон организми ўсмаларнинг кўпайишига қарши курашмаётгани, яъни иммунитет умуман “ишламаётганидан” далолат беради. Масалан, ошқозон ракидан азият чекаётган беморни қўшимча текширувдан ўтказиш жараёнида унда ўпка ёки ичак саратони ҳам аниқланган ҳолатлар бўлган.
🧬 Ушбу хасталик келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири ирсий мойилликдир. Тамаки чекиш, нотўғри овқатланиш, ичкилик каби зарарли одатлар ҳам синхрон ўсмалар пайдо бўлиш хавфини оширади.
🩻 Кўпинча илк босқичларда касаллик ҳеч қандай белгиларсиз кечиши туфайли уни ташхислашда маълум қийинчиликлар туғилиши мумкин. Бунинг учун чуқур лаборатор таҳлиллар, магнит-резонанс ва компьютер томография текширувлари бажарилиши лозим.
💊 Шифокор синхрон ўсмаларни даволаш тактикасини танлашда касалликнинг босқичи, беморнинг ёши, умумий аҳволи каби омилларни инобатга олади. Бунда унинг ҳаётига кўпроқ хавф туғдирувчи ёки бартараф этиш осонроқ бўлган рак биринчи бўлиб даволанади. Бу жараён индивидуал тарзда оператив муолажа, кимёвий терапия, нур терапияси, иммунотерапия каби усулларни қўллаган ҳолда ташкил этилади.
🫁 Шуни алоҳида айтиб ўтиш лозимки, айрим ҳолларда синхрон саратон битта органга метастаз ҳам бериши мумкин.
❗️Онкологик касалликларга чалинган аксарият беморлар буни ҳукмдек қабул қилиб, тушкунликка тушади. Айримлар эса муолажалар самара беришига ва касалликдан тўлиқ фориғ бўлишига ишонмасдан, ҳатто, даволанишдан бош тортади. Аммо замонавий тиббиёт нафақат битта, балки синхрон саратонни ҳам тўлиқ ва асоратсиз даволашга қодир. Муҳими, бемор соғлом ҳаётга қайтишга умидини узмаслиги ва мутахассисларнинг барча кўрсатмаларини бажариши керак.
🥗 Саратон бартараф этилгач, беморнинг саломатлигини тиклашда реабилитация даври жуда муҳим. Бунда комплекс ёндашувни қўллаш мақсадга мувофиқ. Хусусан, жисмоний терапия, парҳез, фармакотерапия онкологик кассаликни бошдан кечирган инсон иммунитетини мустаҳкамлашда яхши фойда бериши мумкин. Бу даврда бемор яқинларининг руҳий далдасига ҳам муҳтож бўлади.
‼️ Синхрон ўсмаларни даволаш – бу аниқ диагностика, тўғри муолажа усуллари ва мутахассислардан юқори малакани талаб этувчи мураккаб вазифа. Онкологик касалликларга чалинишдан ҳеч бир инсон суғурталанмаган, албатта. Бироқ, бунинг хавфини камайтириш ҳар биримизнинг ўз қўлимизда.
🏃♂️ Бунинг учун соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қилиш, жисмонан фаол бўлиш, зарарли одатларга ружу қўймаслик, мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиш лозим.
|telegram | sayt | instagram