arabic.uz (hikmatlar)
34.4K subscribers
15.7K photos
190 videos
5 files
7.7K links
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Download Telegram
«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.
#asmaulhusna

Ал- Мужиб

“Бас, Ундан мағфират сўранг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим ўта яқиндир, ўта ижобат қилувчидир”, Ҳуд сураси, 61- оят.

Аллоҳ таолонинг ал Мужиб исмининг маъноси шулки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дуо қилувчиларнинг дуоларига жавоб беради, безовта, ҳалакларга ёрдам беради, музтар-ночорларга ижобат қилади, сўровчиларнинг саволларига ижобат қилади, Унга дуо қилган мўминни ноумид қўймайди, Унга муножат қилиб илтижо қилган мусулмонни қайтармайди ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандалари Ундан барча диний ва дунёвий манфаатларини сўрашларини яхши кўради.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Мен ижобатнинг эмас, дуо қилишнинг ғамини чекаман. Агар дуога илҳом берилса, ижобати ҳам бирга келади», дедилар.


@arabicuz
«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.
#asmaulhusna

☪️ ал Афувв жалла жалалуҳу

Аллоҳ таоло айтади: "...албатта, Аллоҳ ўта афв қилувчидир, ўта қодирдир", Нисо сураси, 149 - оят.

Афувв - афвнинг муболағасисидир. Яъни, Алллоҳ таоло кўп авф қилувчидир. Авф қилиш маҳв қилиш, ўчириш ва гуноҳдан ўтиб юбориш ва у гуноҳга иқоб бериш, жазолашни тарк қилишдир. Албатта Аллоҳ таоло ёмонликларни ўчириб юборувчи, маъсиятларни кечириб, ўтиб юборувчи ва уларнинг асоратларини кетказиб юборувчи ўта авф қилувчидир, Афуввдир.
Аллоҳ таолонинг Афувв исми Ғофур исмига яқиндир. Лекин ундан кўра маъноси кенгроқдир. Чунки ғуфроннинг маъноси сатр қилиш, беркитишдир. Афвнинг маъноси эса ўчиришдир.

📕 Ҳаррос раҳимаҳуллоҳ айтади: "Агар У зотнинг ғуфронининг камоли ва ҳилмининг кенглиги бўлмаса эди, унинг устида содир қилган маъсиятларининг кўплиги сабабли Ер юзи унинг аҳли билан бирга йўқ бўлиб, чўкиб кетган бўларди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан Ўз карами ила бизни авф қилишини сўраймиз.

@arabicuz
«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.
#asmaulhusna

📖 ал – Ҳаққ (жалла жалалуҳу)

“Бас, мана шу Аллоҳ сизнинг ҳақ Роббингиздир. Ҳақдан сўнг залолатдан ўзга нима бўлади?”, Юнус сураси, 32-оят.

ал-Ҳаққ: яъни, Унда шак ва шубҳа йўқдир. Зотида ҳам, исмлари ва сифатларида ҳам, улуҳиятида ҳам шак-шубҳа йўқдир. У ҳақ маъбуддир ва Ундан ўзга барҳақ илоҳ йўқдир. У таборака ва таоло ҳақдир. Унинг исмлари ва сифатлари ҳақдир. Унинг барча хабарлари ҳақдир. Унинг ваъдаси ҳақ, Унинг учрашуви, лиқоси ҳақ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тун қўйнида намозга турсалар: “...Антал ҳаққу, ва ваъдукал ҳаққу, ва қовлукал ҳаққу ва лиқооука ҳаққ. Вал-жаннату ҳаққун, ван-наару ҳаққун, вас сааъату ҳаққ. Аллоҳумма, лака асламту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту...” деб дуо қилардилар. Имом Бухорий ва Муслимлар ривояти.

Маъноси: “Сен ҳақсан, ваъданг ҳақдир, Сўзинг ҳақдир, Сенга йўлиқиш ҳақдир, жаннат ҳақдир, дўзах ҳақдир, Соат ҳақдир. Аллоҳим, Сенга таслим бўлдим. Сенга иймон келтирдим. Ўзингга таваккул қилдим..”.
«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.
#asmaulhusna

🌙 Аллоҳ (жалла жаллалуҳу)

“Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратувчисидир”, Зумар сураси, 62 – оят.

У Аллоҳнинг гўзал исмлари ичидаги энг улуғ исмдир. У шунингдек, асмоиул ҳуснонинг Қуръони каримда энг кўп зикр этилганидир. У Қуръонда 2200 (икки минг икки юз) мартадан кўпроқ айтилган. (Айрим маълумотларда 2700 марта)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Аллоҳ - бутун маҳлуқотлари устида убудият ва улуҳият соҳиби бўлган зот”, дедилар. Яъни, Аллоҳ — жалолат, камолот ва улуғворлик васфларига эга бўлган зотки, мана шу васфлар туфайли илоҳ бўлишга ва ҳокисорлик, хузуъ, синиқлик ва бўйсиниш билан ёлғиз Ўзи хосланишга лойиқ бўлди. (Ибн Жарир тафсири)

Изоҳ: Аллоҳ таоло 33 оятни Аллоҳ исми билан бошлаган. Аҳли илмларнинг бир жамоаси у билан дуо қилса ижобат қиладиган, у билан сўралса берадиган Аллоҳнинг Аъзам исми яъни, "Исмуллоҳул аъзам" мана шу Аллоҳ исми деб, айтганлар. Бу исмни ўзига хос хусусиятларидан бири, бу исм Аллоҳнинг гўзал исмларининг асли бўлиб, қолган исмлар бу исмга изофа бўлиб келади.

@arabicuz
«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.
#asmaulhusna

🕌 Ал Малик жалла жалалуҳу

“Бас, ҳақ подшоҳ – Аллоҳ юксакдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У карамли Аршнинг Роббидир”, Муъминун сураси, 116 – оят.

🔹Ал Малик – яъни, яратиш, буюриш ва жазодаги мутлақ тасарруф Уники бўлган Зотдир. Жамики ъулвий - олий ва суфлий- пастки олам Уникидир. Уларнинг барчаси унинг бандалари ва мулкларидир ва барчаси Унга муҳтождирлар.
Сен Аллоҳ субҳанаҳу таоло Малик (ҳукм қилувчи Зот), Маалик (эгалик қилувчи Зот) ва Малийк (қудратли Подшоҳ Зот) эканини билганингдан сўнг, ибодатда Ундан ўзгага юзланишдан қаттиқ ва қаттиқ сақлангин, эҳтиёт бўлгин. Барча маҳлуқотлар ожиздирлар, ўзлари учун ҳам, бошқалар учун ҳам бирон нарсада фойда беролмайдилар, молик эмаслар.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма антал Малику лаа илаҳа илла анта роббий ва ана ъабдука золамту нафсий ваътарафту бизанбий, фағфирлий зунубий жамийъа, фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта...”, дея дуо қилардилар.

Маъноси: Эй Раббим, Сен Маликдирсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен раббимсан, мен эса, бандангман. Мен нафсимга зулм қилдим. Гуноҳларимни эътироф қилдим. Гуноҳларимнинг барчасини кечиргин, чунки гуноҳларимни Сенгина кечирасан, холос.

🔹Изоҳ: Аслида «малик» сўзи эгалик қилувчи эмас, ҳукм қилувчи деганидир. «Мим» ҳарфига алиф қўйиб, «маалик» деб чўзиб ўқилса, ҳукм қилувчи эмас, эгалик қилувчи деган маъно чиқади. Аллоҳ таолонинг Малик исми эса ушбу иккала маънони ҳам англатади, яъни эгалик ҳам қилади, ҳукм ҳам юритади. Аллоҳ таолони «мааликул мулк» сифати у зот ҳамма нарсанинг яратилишига ҳам, тасарруфига ҳам, оқибатига ҳам эга деган маънодадир.

@arabicuz
«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.
#asmaulhusna

📖 ар – Раззоқ (жалла жалалуҳу)

Албатта, Аллоҳ Ўзи кўплаб ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир”, Зориёт сураси, 58 – оят.

🔹ар – Раззоқ: яъни, кўп ризқ соҳибидир. Еру осмондаги жонзот борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг қароргоҳларини ҳам, сақланиб турадиган жойларини ҳам билур.
🔹 Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилганинигизда оч кетиб тўқ қайтадиган қушдек ризқланган бўлур эдингиз», дедилар». Имом Термизий, Аҳмад ва Ҳокимлар ривоят қилган.
Албатта Аллоҳдан ризқ сўрашнинг энг улуғ йўли Унга иймон келтириш ва тақво қилишдир.
🔹Саъдий дедилар: “Ризқ икки навдир: аввалгию охиргиларни, яхшию ёмонни қамраб олувчи шомил ризқ. Бу баданлар ризқидир. Яна хос ризқ ҳам бор. У қалблар ризқидир”.

@arabicuz
«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.
#asmaulhusna

☪️ ал Вакил (жалла жалалуҳу)

Аллоҳ таоло айтади: (У) машриқу мағрибнинг Роббидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Уни ўзингга вакил тут”, Муззаммил сураси, 9 – оят.

🔹ал Вакил: У бандаларининг ризқларини вакилидир. Уларнинг эҳтиёж, масолиҳларида қоимдир. Таваккулнинг маъноси, дунё ва охират ишларида яхшиликлар, манфаатларни жалб қилишда, зарарларни даф этишда қалбнинг Аллоҳга суянишидир. У шунингдек, инсонларнинг қўлидаги нарсадан умид қилмаслик ва Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага қатъий ишончдир.
Аллоҳдан ўзга ҳеч ким ато этолмайди, ман қилолмайди ҳамда фойда ҳам беролмайди, зарар ҳам етказа олмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларида келади: “Аллоҳумма роҳматака аржуу, фала такилний ила нафсий торфата ъайнин”, Ибн Можа ривояти.
(Мазмуни: “Аллоҳим, раҳматингдан умидворман, мени кўз очиб юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўймагин”).

Аллоҳга таваккул қилиш бу - қалбнинг Унга суяниши, У ҳақида ҳусни зон(яхши гумон)да бўлишидир. Таваккул у билан талаб қилинган нарса ҳосил бўлувчи ва у билан макруҳ, ёқимсиз нарса даф қилинувчи энг улуғ сабаблардан биридир.

🔹Изоҳ: “Таваккул - борлиқда Аллоҳдан бошқа амалга оширувчи зот йўқ экани, яратиш ва ризқ бериш, ато қилиш ва ман этиш, зарар ва фойда, камбағаллик ва бойлик, касаллик ва саломатлик, ўлим ва ҳаёт ҳамда бошқа барча нарсалар Аллоҳ таолодан эканига ҳеч шубҳасиз аниқ ишонишдир. (“Мирқотул мафотийҳ”дан).

@arabicuz
«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.
#asmaulhusna

☪️ ал-Вадуд (жалла жалалуҳу)

"Роббингиздан мағфират сўранг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим ўта раҳмлидир, яхшиликни раво кўрувчидир", Ҳуд сураси, 90 – оят.

Ал-Вадуд: яъни, набийларини, расулларини ва уларга эргашганларни яхши кўрадиган ва улар ҳам уни яхши кўрадиган зот. У Зот улар учун барча нарсадан суюклироқдир. Уларнинг қалблари У зотнинг муҳаббатига тўлгандир.

Ибн Саъдий раҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида айтадилар: “У зот яратганларига гўзал мукофотлари, кенг оят, белгилари, чиройли лутф-марҳаматлари, ошкора ва махфий неъматлари сабаблари севилган Зотдир. У вадуддур - яхшиликни раво кўрувчидир. Вааддир, мавдуудир – яхши кўрилгандир.
Аллоҳ авлиёларини ва пок бандалари- асфиёларини яхши кўради, улар ҳам Уни яхши кўрадилар. У зот уларни севди ва уларнинг ҳам қалбларига муҳаббат, яхши кўришни жойлади. Сўнгра улар у билан Уни яхши кўрсалар, бу муҳаббатларига мукофот учун бошқа бир севги билан уларни яхши кўради”.

“Мухтасару фиқҳил асмааил ҳусна” асаридан.

@arabicuz
"Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг", Аъроф сураси, 180-оят.
#asmaulhusna

☪️ Ал-Карим жалла жалалуҳу

“Эй инсон! Карамли Роббинг хусусида сени нима алдаб қўйди?!”, Инфитор сураси, 6-оят.

🔹Ал-Карим: Аллоҳ таолонинг мўмин қалбларга севимли бўлган исмларидан бири. Яхшилиги кўп, ато этиши камаймайдиган сахий, яхшилик, иззат-шараф ва фазилатларнинг навларини Ўзида жам этган Зот.
Карим барча мақтовга сазовор нарсаларнинг ўзи ичига олган исмдир. Яхшилиги кўплиги сабаб, унинг қамрови барчани - шукр қилувчи шокирни ҳам, инкор қилувчи кофирни ҳам ўраб олувчидир.
Агар неъматига шукр қилиш уни зиёда этса, куфр, инкор қилиши эса ўша неъматнинг заволига олиб келади. Энди кимки буларга қарамасдан, барчасини ҳеч бир такаллуфсиз ўзида жам этса, у мутлақ саховатли карамли зот бўлади. Айнан шунинг учун ҳам бу зот фақат Аллоҳдир, жалла жалалуҳу.

🔹Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ Каримдир, карамни, саховатни, буюк хулқларни яхши кўради. Турли разилликлар ва ёмон иллатлар учун ғазаб қилади”, дедилар. Ҳоким, Абдураззоқ ва Байҳақий ривояти.

Изоҳ: Аллоҳ таолонинг Карим исмининг маъноси, карамли ва саховатли, яхшилиги ва атоси кўп, хайр ва яхшилиги доимий, қадри улуғ, шаъни буюк, камчилик ва офатлардан пок, икром қилувчи, неъмат берувчи, марҳамат қилувчи, эвазсиз берадиган, сабабсиз берадиган, муҳтож бўлган-у муҳтож бўлмаганга берадиган, ваъда берса вафо қиладиган, катта бўлсин, кичик бўлсин - ҳожатларнинг ҳаммаси унга арз қилинадиган, унга бош уриб борганни тарк қилиб қўймайдиган Зотдир, демак. (“Асмаул Ҳусна”дан)

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
“Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг”, Аъроф сураси, 180-оят.
#asmaulhusna

☪️ Ал - Ҳамид жалла жалалуҳу

“Эй одамлар! Сизлар Аллоҳга муҳтождирсиз. Аллоҳ ўта беҳожатдир, ўта мақталгандир”, Фотир сураси, 15-оят.

Ал- Ҳамид: Ҳамднинг ҳаммаси У учун бўлган зот. У зотида ҳам, исмларида ҳам, сифатларида ҳам маҳмуд, яъни мақталган зотдир. Энг гўзал исмлар ва энг мукаммал сифатлар Унингдир. Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг Китобини ҳамд билан очган, бошлаган. Бошида ва охирида Унга ҳамд бўлсин, зоҳиран ва ботинан Унга шукр бўлсин.У ўта мақталган - Ҳамиддур, қадри беҳад юксак – Мажиддур.

Ҳамд икки навдир: Аллоҳнинг бандаларига қилган эҳсонига ҳамд айтиш, бу шукрдан. Иккинчиси: Аллоҳ таоло ўзи мустаҳиқ бўлган, камолот сифатлари учун ҳамд айтиш. Бу турдаги ҳамдга фақат комиллик сифатлари билан сифатланган Зотгина лойиқ бўлади.

🔹Изоҳ: Ҳамд мақтовларнинг энг улкани ва энг кенгидир. Аллоҳ таолога ҳамд айтиш ҳар бир нарсанинг руҳидир ва ҳамма нарсанинг қоим бўлиши Аллоҳнинг ҳамди биландир. Ал-Ҳамийд сўзи Қуръонда 17 жойида, ҳамд сўзи эса Қуръони каримда 40 ортиқ ўринда келган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
"Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг", Аъроф сураси, 180-оят.
#asmaulhusna

☪️ ал-Азиз
жалла жалалуҳу

"Ва билгингки, албатта Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир", - деди". Бақара сураси, 260 -оят.

Азизнинг маъноси: У ҳеч бир нарса унинг ожиз қилолмайдиган, душманларидан интиқом олишда қаттиқ, барча нарсадан кучлироқдир. Қаҳри, ғалабаси билан барча нарсадан азиз бўлган Зотдир. Ман қилувчидир,
Унга тенглашиб бўлмайдиган ва Унга ғолиб келиб бўлмайдиган. Унинг азизлиги олдида машаққатлар ожиз қолувчи, Унинг қуввати олдида қаттиқлик, шиддатлар мулойим тортиб, юмшоқ бўлувчидир.
У зот Расули ва мўминларга азизликни ато этгандир. Кимки азизликни истаса, уни Аллоҳга ибодат қилиш орқали, Унинг Китобини ва Набийи соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатини ушлаш орқали талаб қилсин.
Аллоҳ таоло куч-қудратни У зот субҳанаҳудан бошқадан истаган, кофирлардан бўлган Аллоҳнинг душманлари билан мана шу азизликнинг йўлидир, деган гумон билан дўстлик қилган қавмларни мазаммат қилган.

🔹Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ бизни Ислом билан азиз қилган қавммиз. Агар азизликни Исломдан бошқа жойдан изласак, Аллоҳ бизни хор қилади”, деганлар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
"Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг", Аъроф сураси, 180-оят.
#asmaulhusna

☪️ ал-Қоҳир жалла жалалуҳу

“У бандалари устидан мутлақ ғолибдир. У устингизга ҳафазаларини юборур”, Анъом сураси, 61-оят.

Бандалари устидан Қоҳир - мутлақ ғолибдир. Бўйинлар унинг олдида эгилган ва қудратли золимлар ҳам унинг олдида залил, хор бўлгандир.
Халқларининг устидан ўлим ила мутлақ ғолибдир. Бу Аллоҳ таоло бандаларига тақдир этиб битган ўлим бўлиб, халқларнинг қуввати ҳар қанча кучли бўлмасин, золим ҳукмдорларнинг қудрати қай даражага етишмасин, ўлимни ўзларидан қайтаришга, даф этишга қодир эмаслар.
Инсонлар ўзларидан кетказишга қодир бўлмаган турли касалликлар, мусибат ва ғам-қайғулар борки, Аллоҳ таоло улар билан инсонлар устидан ғолиб келган.

🔻Саъдий айтади: “У зот бандаларининг устидан шомил иродасини, омматан хоҳишини юритади. Улар бу хусусда бирон нарсага молик эмаслар. Бирон ҳаракат ёки саканот бўлсин, барчаси Унинг изни билангина бўлур”.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube