13485. Бир киши имом Жунайд раҳимаҳуллоҳни вафотларидан кейин тушида кўриб: «Эй имом, Аллоҳ сиз билан қандай муомала қилди?» деб сўради.
Имом: «Ишоралар (илмий баҳслар) кетди, иборалар (чиройли сўзлар) йўқ бўлди, (дунёдаги амаллардан эса ) тун ярмида ўқиган бир неча ракат намозимиздан бошқаси фойда бермади», дея жавоб берди.
Бас, Унга ибодат қилинг ва тоат-ибодатингизга эмас, Унга суянинг, таваккул қилинг. Роббимиз карамли Зотдир.
Абул Макорим Шофеий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

😢116❤114🔥22👍10😱2
13486. Аёли йиғлаганда кўз ёшларини артиш суннат
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «София онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдилар. У кишининг навбатлари бўлган ўша куни София онамиз юришда секинлаб қолдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини кутиб олдилар. София онамиз йиғлар ва: «Мени секин юрадиган туяга миндириб қўйдингиз», дердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз қўллари билан у кишининг кўз ёшларини арта бошладилар ва у кишини юпатдилар».
Имом Насоийнинг «Сунанул кубро»даги ривояти.

❤169😢80👍24🤩18🔥3
13487. “Бу Роббим тарафидан раҳматдир...”- деди”, Каҳф сураси, 98-оят.
Зулқарнайн одамларни Яъжуж ва Маъжуж ёмонлигидан ҳимоя қилган улкан тўғонни қуриб битиргач, ўз ютуғи билан мақтанмади.
Балки у: «Бу Роббим тарафидан раҳматдир», деди.
Сиз ҳам ҳар бир қилаётган ишингизда, ҳар бир қилаётган яхшилигингизда, ҳар бир эришаётган ютуғингизда... «Бу Роббим тарафидан раҳматдир», деб айтинг.
Чунки У Зотнинг тавфиқи (эриштириши, ёрдами) бўлмаса, на бажара олардингиз, на ясай олардингиз ва на муваффақиятга эриша олардингиз...
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Зулқарнайн одамларни Яъжуж ва Маъжуж ёмонлигидан ҳимоя қилган улкан тўғонни қуриб битиргач, ўз ютуғи билан мақтанмади.
Балки у: «Бу Роббим тарафидан раҳматдир», деди.
Сиз ҳам ҳар бир қилаётган ишингизда, ҳар бир қилаётган яхшилигингизда, ҳар бир эришаётган ютуғингизда... «Бу Роббим тарафидан раҳматдир», деб айтинг.
Чунки У Зотнинг тавфиқи (эриштириши, ёрдами) бўлмаса, на бажара олардингиз, на ясай олардингиз ва на муваффақиятга эриша олардингиз...
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤140😢61👍36🔥13🤩1
Тарихдаги буюклар
📜Абу Ҳанифанинг Қуръонга эътиборлари
Имом Абу Ҳанифа обид, зоҳид ва тақводор зот эдилар. Фатво, илм ва фиқҳ каби кўплаб масъулиятлари бўлишига қарамай, Қуръон билан алоҳида ҳолатлари бор эди. У зот кундузи илм ва фатво билан банд бўлсалар-да, тунда Роббиси билан холи қолиб, Қуръон хатм қилар ёки айрим оятларни тонггача такрорлаб чиқар эдилар.
Қосим ибн Маън ривоят қилади: "Абу Ҳанифа бир кеча то тонггача Қамар сурасидаги: "Ҳа, уларга ваъда қилинган вақт Соатдир. Ва у Соат офатлироқ ва аччиқроқдир", оятини ўқиб, йиғлаб, тазарру билан такрорлаб чиқдилар".
Имом Абу Ҳанифанинг ўзлари айтардилар: "Баъзан бомдоднинг икки ракатида (суннатида) Қуръондан икки ҳизб ўқирдим".
Замондош олимлардан бири айтади: "Абу Ҳанифани кун бўйи одамлар орасида илм билан ўтирганини кўриб: 'Бу киши қачон ибодатга вақт топади?' деб ҳайрон бўлдим. Уни кузатдим, одамлар билан хуфтонни ўқиб уйига кирди, ҳамма тарқалгач, масжидга чиқиб то тонггача намоз ўқиди. Бир неча кеча кузатдим, бу унинг доимий одати экан".
Аллоҳ имом Абу Ҳанифани ўз раҳматига олсин! У зот ҳижрий 150-йилда вафот этдилар. Одамларнинг кўплигидан Бағдодда жанозалари олти марта ўқилди. Қабрлари ўша ерда.

😢120❤84👍30😱3🔥1
Рамазонни қаршилаб
📜Нафл рўзанинг афзали Рамазонга яқин бўлганидир
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Шаъбон ойида рўза тутиш уруш ҳаром қилинган ойларда рўза тутишдан афзалдир. Нафл рўзаларнинг энг афзали Рамазон ойига яқин бўлганларидир, (Рамазондан) олдин ёки кейин.
Бу рўзанинг рўзалар ичидаги манзиласи фарз намозлари билан бирга ўқиладиган равотиб суннатлар кабидир. Улар фарзлардаги камчиликларни тўлдиради. Рамазондан олдин ва кейин тутиладиган рўзалар ҳам худди шундай.
Яъни, равотиб суннатлар оддий нафл намозлардан қанчалик афзал бўлса, Рамазондан олдин (Шаъбонда) ва ундан кейин (Шавволда) тутиладиган рўзалар ҳам Рамазон ойидан узоқроқдаги вақтда тутиладиган бошқа (нафл) рўзалардан фазилатлироқдир".

❤85👍31😢20😱3
13488. Тўрт имом (имом Абу Ҳанифа, имом Молик, имом Шофеий ва имом Аҳмад ибн Ҳанбал) ҳақиқий пешволар эди. Уларнинг атрофида фикрий, сиёсий, ижтимоий ва қонунчилик жиҳатидан шаклланган изчил мактаблар мавжуд эди. Бу ҳолат «Фиқҳул акбар», «Муватто» ёки «Рисола» ёки «Муснад» бўлсин, бирдек эди. (Яъни улар фиқҳда ҳам, фикрий, ташкилий, сиёсий ва ижтимоий соҳаларда ҳам юксак қобилиятларга эга эдилар).
Доктор Али Муҳаммад Саллобий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Доктор Али Муҳаммад Саллобий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤95👍40🔥16🤩6
13489. Ўзига сеҳр, жин тегиши ёки ҳасад теккан деб ҳисоблайдиганларнинг тахминан 90 фоизи аслида шунчаки руҳий (психологик) касалликларга чалинганлардир.
Руқя (дам солиш) соҳаси бўйича тадқиқотчи шайх Али Ёсин.
Изоҳ: Кўп ҳолларда инсонлар кучли стресс, депрессия ёки тушкунликка тушганларида, бунинг сабабини сеҳр ёки ҳасаддан қидиришни бошлайдилар. Инсон ўзига (бу ҳақда аниқ билимга эга бўлмасдан) «менга сеҳр қилинган» деб нотўғри ташхис қўйиб олса, бу унинг руҳий ҳолатини янада ёмонлаштириши мумкин.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Руқя (дам солиш) соҳаси бўйича тадқиқотчи шайх Али Ёсин.
Изоҳ: Кўп ҳолларда инсонлар кучли стресс, депрессия ёки тушкунликка тушганларида, бунинг сабабини сеҳр ёки ҳасаддан қидиришни бошлайдилар. Инсон ўзига (бу ҳақда аниқ билимга эга бўлмасдан) «менга сеҳр қилинган» деб нотўғри ташхис қўйиб олса, бу унинг руҳий ҳолатини янада ёмонлаштириши мумкин.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
👍126😢44❤41🔥17😱10
13490. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтдилар: Шундай бир фитна бўладики, унда кишиларнинг ақллари кўтарилиб кетади (ёки ақлдан озадилар), ҳатто бирор бир ақлли, оқил кишини кўришга қодир бўлолмайсан».
Нуайм ибн Ҳаммод, «Ал-Фитан» асарида ривоят қилган.
Изоҳ: «Ақлларнинг кўтарилиши»: Бу ибора икки хил маънони англатиши мумкин:
1. Одамлар мантиқий фикрлаш қобилиятини йўқотиб, ҳиссиётларга, ваҳимага ёки оломон психологиясига берилиб кетадилар.
2. Жамиятда ақлли, доно кишиларнинг сўзи ўтмай қолади ёки улар четга сурилади.
Фитнанинг таъсири: Фитна шундай муҳитни юзага келтирадики, унда ҳақиқат билан ёлғон аралашиб кетади. Бундай пайтда одамлар энг оддий ҳақиқатларни ҳам англай олмай қоладилар.
«Бирор ақлли кишини кўрмайсан»: Бу муболаға бўлиб, жамиятда соғлом фикрловчи инсонларнинг жуда камайиб кетиши ёки уларнинг овози фитна шовқини ичида эшитилмай қолишига ишора қилади.

😢140❤32👍22🔥10😱7
Асмоул ҳусно
📜Абу Умома розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар у билан дуо қилинса, (албатта) ижобат қилинадиган Аллоҳнинг Исми Аъзами учта сурададир: Бақара, Оли Имрон ва Тоҳа", дедилар. Ибн Можа ривояти.
▫️Ҳишом айтади: "Бақара сурасидагиси “Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум", Бақара, 255-ояти,
Оли Имрондагиси “Алиф, лам, мийм. Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум", Оли Имрон сураси, 1-2-оят,
Тоҳа сурасидаги “Ва ъанатил вужууҳу лил ҳаййил қоййум", Тоҳа, 111 -оятларидир", деди. Ибн Мордавайҳ ривояти.

❤125😢37👍32🔥8🤩4
13491. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга тушгач, ўлим келтирилиб, жаннат билан дўзахнинг ўртасига қўйилади, сўнг сўйилади.
Сўнгра жарчи: «Эй жаннат аҳли, энди ўлим йўқ. Эй дўзах аҳли, энди ўлим йўқ», деб нидо қилади. Шунда жаннат аҳлининг сурурига сурур, дўзах аҳлининг маҳзунлигига эса маҳзунлик қўшилади».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Сўнгра жарчи: «Эй жаннат аҳли, энди ўлим йўқ. Эй дўзах аҳли, энди ўлим йўқ», деб нидо қилади. Шунда жаннат аҳлининг сурурига сурур, дўзах аҳлининг маҳзунлигига эса маҳзунлик қўшилади».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢194❤39🔥16👍14😱3🤩2
13493. Дарс хонасида икки нарса бир жойда жам бўлмайди: телефон ва китоб.
P.S. ▫️Вақт қадри: Телефондаги биргина билдиришнома сизни 5 дақиқага чалғитса, асл ҳолатингизга қайтиб, диққатни жамлашингиз учун яна камида 10-15 дақиқа вақт кетади.
▫️ Илмнинг сифати: Агар китоб ўқиётганда ёнингизда телефон бўлса, ўқиган нарсангиз хотирада яхши қолмайди. Чалғиш натижасида "юзаки мутолаа" юзага келади.
▫️Диққатнинг бўлиниши: Инсон мияси бир вақтнинг ўзида ҳам китобдаги маълумотни чуқур таҳлил қилиб, ҳам ижтимоий тармоқлардан келаётган хабарларга жавоб бера олмайди. Телефон диққатни ўғирловчи энг катта воситадир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
P.S. ▫️Вақт қадри: Телефондаги биргина билдиришнома сизни 5 дақиқага чалғитса, асл ҳолатингизга қайтиб, диққатни жамлашингиз учун яна камида 10-15 дақиқа вақт кетади.
▫️ Илмнинг сифати: Агар китоб ўқиётганда ёнингизда телефон бўлса, ўқиган нарсангиз хотирада яхши қолмайди. Чалғиш натижасида "юзаки мутолаа" юзага келади.
▫️Диққатнинг бўлиниши: Инсон мияси бир вақтнинг ўзида ҳам китобдаги маълумотни чуқур таҳлил қилиб, ҳам ижтимоий тармоқлардан келаётган хабарларга жавоб бера олмайди. Телефон диққатни ўғирловчи энг катта воситадир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤91😢82👍30🔥13😱4
Шариф ой остонасида
📜Рамазон ҳақидаги суҳбатлар Рамазон ойида эмас, Шаъбон ойида бўлиши керак. Чунки Рамазон - тайёргарлик кўриш ойи эмас, (Қуръон тиловатида, рўза, таровеҳ намозларида ва закот, садақаларда фаол бўлиб) амал қилиш ойидир.

❤98👍44😢23🔥12🤩8
Ҳидоят
قال النبي ﷺ : يقول الله عز وجل: يا عبادي! كلكم ضال إلا من هديته. فاستهدوني أهدكم
📜 Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таборака ва таолонинг шундай деганини айтиб бердилар: «...Эй бандаларим, Мен ҳидоят қилганлардан бошқа барчангиз залолатдасиз, бас, Мендан ҳидоят сўранглар, сизларни ҳидоят қиламан..."

❤131😢98👍21🔥9😱1
13494. Шуҳрат ва диплом (ёки гувоҳнома) — илм ва адабиётда ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган икки нарсадир.
Зеро, илмнинг пойдевори тажрибанинг муваффақияти, мантиқнинг тўғрилиги ва ақлнинг тасдиғига қурилади.
Адабиётнинг пойдевори эса ҳис-туйғунинг содиқлиги, идрокнинг ўткирлиги, отифанинг (ҳиссиёт) юксаклиги, фикрлар жамланмасининг қуввати ҳамда ибора ва ижронинг маҳоратига қурилади.
Маҳмуд Муҳаммад Шокир.
Изоҳ: Илм фақат қоғоздаги диплом ёки танилиш билан ўлчанмайди; у мантиқ ва амалий тажрибага асосланиши керак.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Зеро, илмнинг пойдевори тажрибанинг муваффақияти, мантиқнинг тўғрилиги ва ақлнинг тасдиғига қурилади.
Адабиётнинг пойдевори эса ҳис-туйғунинг содиқлиги, идрокнинг ўткирлиги, отифанинг (ҳиссиёт) юксаклиги, фикрлар жамланмасининг қуввати ҳамда ибора ва ижронинг маҳоратига қурилади.
Маҳмуд Муҳаммад Шокир.
Изоҳ: Илм фақат қоғоздаги диплом ёки танилиш билан ўлчанмайди; у мантиқ ва амалий тажрибага асосланиши керак.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤61👍37😢10🔥8
Эълон
#hikmatlar
📚 2 китобдан иборат "Ҳикматлар энциклопедияси"- саодатга етакловчи ҳикматлар" китоби сотувда
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: «Ким илмни яхши кўрмаса, унда яхшилик йўқдир», деганлар. Илмни яхши кўриш, уни ўрганишни яхши кўриш, уни ўргатувчи илм аҳли, устозларни яхши кўриш, албатта кишини яхшиликка элтади, саодатга етаклайди.
Муҳтарам китобхонларимизга маълумки, 2008 йилда асос солинган arabicuz сайти ва каналида бериб бориладиган ҳикматлар асосида тайёрланган ва “Саодатга етакловчи ҳикматлар” номи остида аввал 4 та китоб ҳолида нашр этилган ва ундаги ҳикматлар сони 4000дан кўпроқни ташкил этарди.
🔖 "Munir" нашриёти томонидан устоз Анвар Аҳмад муаллифлигида "Ҳикматлар энциклопедияси"- саодатга етакловчи ҳикматлар" номида, янги кўриниш ва дизайнда, сараланган, тўлдирилган ҳикматлар 2 та катта китоб ҳолида нашр этилиб дунё юзини кўрди. Улар совғабоп қутига жойланган бўлиб, икки китобдан жой олган ҳикматлар сони 12500га яқинни ташкил қилади.
Эътиборли жиҳати, ҳикматлар тўплами бундай шаклда илк марта нашр этилмоқда. Китоб айни дамда сотувда.

👍82❤47🤩12🔥7
13496. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Ислом ғариб ҳолда бошланди ва қандай бошланган бўлса, ўшандай ғариб ҳолга қайтади. Ғарибларга тубо* бўлсин”, дедилар.
Имом Муслим ривояти.
*Тубо – шодлик; хурсандчилик; жаннат; жаннатдаги дарахт.
📝 Аллома Маждуддин ибн Асир: «Ғариблар - булар Аллоҳнинг арқонига (динига) маҳкам ёпишган, Исломнинг аввалида бўлган ва охирида ҳам бўладиган мусулмонлардир. Уларнинг бундай номланишига сабаб — аввалда ҳам, охирда ҳам кофирларнинг озорларига сабр қилганлари ва Ислом динига содиқ қолганларидир», дедилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Имом Муслим ривояти.
*Тубо – шодлик; хурсандчилик; жаннат; жаннатдаги дарахт.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢94❤50👍26🔥2😱1