arabic.uz (hikmatlar)
34.4K subscribers
15.7K photos
189 videos
5 files
7.66K links
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Download Telegram
9076. Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: “Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли байтларидан бирон ким бетоб бўлса, унга муъаввизотлар (Фалақ ва Наас суралари) ни ўқиб дам солардилар”.

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9077. Дуоси ижобат бўлишини истаганларга тавсия
“Умму Сулайм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: “Дуо қилишим учун калималарни ўргатинг”, деди. У зот дедилар: “Ўн марта тасбеҳ (“субҳаналлоҳ”) айтасан, ўн марта таҳмийд (“алҳамдулиллаҳ”) дейсан, ўн марта такбир (“Аллоҳу акбар”)дейсан. Сўнгра Аллоҳдан ўзингни ҳожатингни сўрайсан, Албатта, У шундай бўлсин, шундай бўлсин, дейди”.

(Имом Аҳмад ривояти).

Бу ҳам унутилган суннатлардан бўлиб, биргаликда уни иҳё қиламиз.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9078. Шайх Саъид Фуда ҳафизаҳуллоҳ ўз саҳифасида қуйидагиларни ёзади:
Ёшларни кучга тўлган навқирон пайти гуноҳларни амалга ошириб, тўғри йўлдан тойилиши учун бир фурсатдир. Шунингдек, ёшлик бу - илм-фан, фазилат ва камолга эришиш вақти ҳамдир. Бу вақтда ушбу амаллар орқали савоб ва яхшиликларга ноил бўлиш имкониятига эга бўлади. Кексаликда эса унга эришиб бўлмайди. Демак, ёш инсон қувватли ва соғлик вақтида комилликни қўлга киритишга қайтиб, бор имкониятини шунга сарф этсин. Мана шу айни ҳикмат ва камолотдир.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9079. Кесик, нокомил хутба: У бисмиллоҳ ва ҳамду саносиз бошланган хутбадир.
Хато, нотўғри хутба: У Қуръондан холи бўлган, ундан ўқилмаган хутбадир.
Ўлик хутба эса, ҳамду сано айтилгач, шаҳодат калималари (Ашҳаду ан лаа иллаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна муҳаммадан расулуллоҳ ) деб айтилмаган хутбадир, ваъздир.

“Девонул араб” китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9080. Буюкларнинг сўзлари сўзларнинг буюгидир
Намоздан Аллоҳ билан аҳд, келишувини янгилаб туриш қасд қилинган, кўзлангандир. Шу сабаб, вақтларининг ораси бир-бирига яқин ҳолда таъйин этилган. Токи, банда Аллоҳнинг зикридан узоқлашиб қолмасин. Аллоҳ таоло айтади: “Бас, Менга ибодат қил ва мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт”. (Тоҳо сураси, 14-оят).

Султонул уламо, шайх Изуддин ибн Абдуссалом.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9081. Жобир розияллоҳу анҳу айтадилар: “Агар тепаликка кўтарилсак такбир, тушганда эса тасбеҳ айтардик”.

Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: Чунки инсон тепаликка кўтарилган пайтда ўзида такаббурликни ҳис қилади. Шу пайтда Аллоҳни улуғ ва буюклигини эсга солиб, «Аллоҳу акбар», деб айтса, ундан бу нарса бартараф бўлади.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Батафсил далил-ҳужжатлардан шариатнинг амалий аҳкомларини истинбот этиш қоидаларини ўргатувчи илм «Усулул фиқҳ»дир.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9082. Тўрт мазҳабнинг фиқҳдаги ривожланиш босқичи
Уммати Муҳаммадияни фиқҳий аҳкомларда тўрт мазҳаб имомларига эргашиш билан чеклангани сабаблари:
Тўрт мазҳаб имомлари эътимод қилган, суянган усуллар бошқаларнинг усулларидан кўра мустаҳкамроқ ва дақиқроқ эди.
Демак, ҳар бир хукмларни чиқаришда эътимод қиладиган усул билан ижтиҳодни даъво қилувчи учун қуйидаги шарт мужассам бўлиши лозимдир.
Мужтаҳид ҳукмларни ишлаб чиқишда Қуръон нассларидан (шаръий матн), набавий ҳадислардан ва саҳобаларнинг асарларидан ҳамда фуқаҳолар иттифоқ қилган шаръий ҳукм олишдаги истинботларда, умумийлик ва хослик бўлган масалалар ўртасини мувофиқлаштирадиган қоидаларга муҳтож бўлади.
Шунингдек, зоҳиран қарама-қарши кўринган масалаларни ечишда ҳам шу қоидаларга эҳтиёжи бўлади.

Ҳанафий фиқҳи куллиясидан.


Изоҳ: «Истинбот» сўзи луғатда «ер қаъридан сув чиқариш» маъносини англатади.
Дийний илмларда эса, шаръий далиллардан шаръий ҳукмларни чиқариш «истинбот» дейилади.
9083. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ дедилар:
«Фақирлик чоғимда ҳадис ва фиқҳни ўрганишга ҳаракат қилдим. Бир куни Абу Ҳанифанинг ёнида ўтирган эдим. Отам келдилар ва менга: «Сен Абу Ҳанифага ўзингни тенглаштирма, унинг нони бутун, сен эса тирикчилик учун ишлашга, маошга муҳтожсан», деди. Отамнинг сўзига кирдим ва илмга бормай қўйдим. Абу Ҳанифа мени ахтариб топдилар ва дарсга қайтишимни таъйинладилар. Мен у зотнинг илм мажлисларига келишга ваъда бердим. Дарсларга қатнай бошлаганимдан сўнг бир куни Абу Ҳанифа менга юз дирҳам тутқазиб: «Дарс ҳалқасини лозим тут, агар бу пул тугаса менга билдиргин», дедилар. Шундан сўнг бироз вақт ўтиб яна юз дирҳам бердилар. Сўнгра менга ёрдам бериб туришга ваъда бердилар».
Ушбу ривоятни сўзлаб бераётган киши айтади. Кейинчалик менга маълум бўлишича, дарсга қатнашдан ман қилган киши оталари эмас, балки оналари экан. Оталари эса, ёшликларида вафот қилган экан. Оналари ўғилларини пул топиш учун кир ювувчи кишига топширган экан. Валлоҳу аълам».

@arabicuz
9084. “Ким азизликни ботил йўл билан талаб қилса, Аллоҳ унга тўғри йўл билан хорликни дучор қилади”.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9085. Ибн Абдулбарр роҳимаҳуллоҳ айтдилар.
Ўз аҳли оиласига хайр-яхшилиги кам бўлган кишидан хайр-яхшилик умид қилинмайди.

«Баҳжатул мажалис» китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9086. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмайди ҳам, покламайди ҳам, уларга назар ҳам солмайди ва уларга аламли азоб бордир: зинокор қария; ёлғончи подшоҳ; мутакаббир камбағал».

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9087. Мен мажнун эмасман. Фақат мен сен эмасман холос.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9088. Ризқ даражалари
Мол-дунё: У ризқнинг энг паст, қуйи даражаларидандир.
Офият, саломатлик: У ризқнинг энг олий, юқори даражаларидандир.
Фарзандлар салоҳияти, қобиллиги: У ризқнинг афзалидир.
Роббул аламийн- Аллоҳ таолонинг ризоси: У энг мукаммал, тамомий ризқдир.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9089. Тўрт нарсаси бўлмагунча кишининг дийни комил бўлмайди:
Инсонларнинг қўлидаги нарсадан умидини бутунлай узмагунча;
Нафсининг маломати, айблашига қулоқ тутиб, унга сабр қилмагунча;
Ўзига яхши кўрган нарсани бошқа инсонларга ҳам яхши кўрмагунча;
Аллоҳнинг ваъдаларига ишонмагунча.

«Адабуддунё вад дин» китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9090. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Ким кийимини поклабди, унинг ғаму ташвиши кам бўлибди,
Ким хушбўй нарса суртса, унинг ақли зиёда бўлибди”.

Изоҳ: Илм толибига ақл ва зеҳнни зиёда этувчи сабабларга риоя этиши ва чалғитувчи, ақлни банд қилувчи машғулот ва афкорлардан ўзини эҳтиёт қилмоғи муҳимдир. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Поклик иймоннинг ярмидир», дейдилар”.

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9091. Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Менга намозимда ўқийдиган бирор дуо ўргатинг», деди. «Аллоҳумма, иннии золамту нафсии зулман касийрон, ва лаа йағфируз-зунуба иллаа анта, фағфирлии мағфиротан мин ъиндика варҳамнии, иннака антал ғофурур-роҳийм»*, дегин», дедилар».

* Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, албатта мен ўз жонимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан ўзга ҳеч ким кечира олмайди. Шундай экан, Ўз ҳузурингдан бўлган мағфират ила мени кечир ва менга раҳм қил. Албатта, Сен Ғофурсан ва Роҳиймсан».

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9092. Дунёда икки кишидан ўзгага роҳат йўқдир:
1. Кўплаб гуноҳларни содир этгану, сўнгра тавба билан уни ўнглашга улгурган киши.
2. Яхшиликларга шошилиб юрувчи киши.

“Адабид дийн вад дунё” китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9093. Вафот этганингда мол-дунёингни меросхўрларинг олиб қолишади, қиёматда бўлса у учун сен ҳисоб берасан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube