arabic.uz (hikmatlar)
34.5K subscribers
15.7K photos
190 videos
5 files
7.7K links
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Download Telegram
9058. Бугун умматимиз қийналиб изтироб чекаётган нарса узоқ давом этмас. Ҳолат албатта ўзгариши керак. Сабр умид билан қоришган бўлмоғи лозим. Аллоҳ бизнинг ҳолимизни ўзгартириши учун биз ўз нафсимизни ўзгартирмоғимиз зарур.

Шайх Юсуф Қарзовий.

Изоҳ: “Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас”, (Раъд сураси, 11-оят).

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9059. “Саҳиҳул Бухорий” баъзи инсонлар тасаввур қилганларидек, Имом Бухорийнинг сўзлари эмас балки, у зот Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан саҳиҳ билиб жамлаганидир. Энди кимки ундаги бир жумлани танқид қилар экан, албатта у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзини танқид қилган бўлади. Имом Бухорий ишончли, сиқа нақл этувчидир, етказувчидир. Унинг ишончли эканига барча у зотни таниганлар жам бўлиб келишишган. Бирон кимса унинг ростгўйлиги ва ҳифзига шубҳа қилмаган, бу хусусда баҳслашмаган.

Шайх Муҳаммад Ҳасан Деду.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9060. Аъробий киши бир қавмнинг олдидан ўтган эди, уни устидан масхара қилишди. У уларни олдига қайтди ва шундай деди: “Кишилар гўё икки киши кабидирлар. Сўзловчи ғаниматга эга бўлган ва сукут қилувчи саломат бўлгандир. Аллоҳга қасамки, сизлар бўлса сукут қилувчи каби саломат ҳам бўлолмадинглар ва сўзловчи каби ғаниматга ҳам эга бўлмадинглар!”.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9061. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳоратни Аллоҳ таоло буюрганидек мукаммал қилса, фарз намозлар ўзидан олдинги фарз намоз ораси(даги хатолар)га каффорат бўлади», дедилар»

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9062. Ўзинг зоҳид бўлсанг-да, аёлинг ва фарзандларингни зоҳид бўлишга мажбурлама. Уларнинг ҳақ-хуқуқларини эҳтиётла, риоя қилгин.

Доктор Юсуф Қарзовий.

Изоҳ: “Зуҳд” сўзи луғатда оз, кам нарса маъносини англатади. У рағбатнинг тескариси бўлиб, тарк қилиш, юз ўгириш маъноларини билдиради.
Шаръий истилоҳда дунё, мол-мулк, обрў ва мансаб муҳаббатидан юз ўгиришдир. Зоҳидлик таркидунёчилик эмас. Дунёдан бутунлай воз кечиш ҳам эмас. Зоҳидлик дунё нарсаларига боғланиб, уни яхши кўриб қолмаслик ва дунёнинг озига кўниш. Келганида қувонмай, кетганида маҳзун бўлмасликдир.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9063. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Бизга етиб келишича, албатта фаришталар мўмин учун қиш келганда, унинг туни узун бўлиб қоим бўлиши ва кундузи қисқа бўлиб рўза тутишидан хурсанд бўлиб шодланишар экан”.

Абу Хотимнинг “Зуҳд” китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9064. Асмоий айтади: “Холид ибн Аҳмаднинг олдиларига кирсам кичик наматни устида ўтирган экан. Менга ёнига ўтиришга ишора қилди. Мен: “(Мен ҳам ўтирсам) сизга торлик қилиб қолади”, дедим. У зот бўлса: “Дунё бутун кенглиги билан икки адоват қилганга торлик қилса, бир қаричгина ер икки дўстга кифоя қилади” деб жавоб берди.

Имом Замахшарийнинг “Робийъул аброр ва нусусил ахбор” асаридан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Намозга уйғотишда ёрдам берувчи дуо

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ухлаш олдидан: «Аллоҳумма лаа туамминнаа макрока, валаа тунсинаа зикрока, валаа таҳтик ъаннаа ситрока, валаа тажъалнаа минал ғофилийн. Аллоҳумма ибъаснаа фий аҳаббис сааъаати илайка, ҳаттаа назкурока фатазкуронаа, ва нас`алака фатуътиянаа ва надъувака фатастажийба ланаа, ва настағфирока фа тағфиро лана», деб айтса, Аллоҳ унинг учун энг маҳбуб бўлган пайтда уйғотиш учун бир фариштани жўнатади. Агар турса турди, бўлмаса, фаришта кўтарилади-да, юқорида Аллоҳга ибодат қилади. Кейин бошқа фаришта келиб, уни уйғотади. Агар турса турди, бўлмаса, фаришта кўтарилади-да, юқорида Аллоҳга ибодат қилади. Кейин бошқа фаришта келиб, уни уйғотади. Агар у киши туриб, дуо қилса ижобат этилади. Агар турмаса, Аллоҳ азза ва жалла унинг учун ўша фаришталарнинг савобини битади», дедилар.

Ибн Нажжор ва Дайламий ривояти.

(Маъноси: «Аллоҳим макрингдан бизни хотиржам қилиб қўйма. Зикрингни биздан унуттирма. Биздан сатр пардангни очиб шарманда қилма. Бизларни ғофиллардан қилма.
Аллоҳим! Бизларни, Ўзингга энг маҳбуб бўлган вақтда уйғотгин, токи биз сени эслаб зикр қилайлик, Сен ҳам бизни эслагин. Ва Сендан сўрайлик, уни бизга ато қилгин. Сенга дуо қилайлик дуоларимизни ижобат қил. Сенга истиғфор айтайлик бизни мағфират қил»).

https://tttttt.me/arabicuz
https://www.instagram.com/arabicuz/
www.arabic.uz
9065. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дедилар: “Жума намозларига шошилинглар. Албатта Аллоҳ таоло жаннат аҳлига ҳар жума куни тупроғи оқ кафуурдан бўлган баландликдан намоён бўлади. Жаннат аҳли жумаларга қанчалик эрта келганлари миқдорича Унга яқинроқ бўладилар”.

“Фатҳул барий ли ибни Ражаб” китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9066. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Сабр қилинглар, чунки бундан кейин то Роббингизга йўлиққунингизча бирор замон келмайдики, кейингиси ундан ёмонроқ бўлмаса», деганларини эшитдим”.

Имом Бухорий ривояти.

Зубайр ибн Адийдан ривоят қилинади:
«Анас ибн Моликка бориб, Ҳажжождан кўрганларимиздан унга шикоят қилдик. Шунда у: «Сабр қилинглар, чунки бундан кейин то Роббингизга йўлиққунингизча бирор замон келмайдики, кейингиси ундан ёмонроқ бўлмаса. Мен буни Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман», деди».

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9067. Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Илм талаби улуғ фазилат ва шарафли мартабадир. У тенги йўқ, бемисл амалдир”.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9068. Сиздан кўра кўркамин бу кўзим ҳеч кўрмаган
Шоир Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳунинг шеъри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги энг гўзал таърифидир:
Сиздан кўра кўркамин бу кўзим ҳеч кўрмаган,
Сиздан кўра яхшисин аёллар ҳеч туғмаган.
Сиз барча айблардан холи ҳолда яралдингиз,
Сиз худди ўзингиз хоҳлаганингиздек яралгансиз.
Кунлардан бири Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бошқа вақтлари чиқмайдиган бир соатда кўчага чиқди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратди. Расулуллоҳ ундан: «Нима сени бу вақтда кўчага чиқарди эй Абу Бакр?» дедилар. У зот бўлса: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган шавқ ва у зотнинг юзига қараш, уни кўриш (истаги мени кўчага чиқарди)», дея жавоб бердилар.

Ҳоким «Мустадрак»ида ривоят қилган.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9069. Шайх, аллома Абдулҳамид ибн Бадийсдан: “Нима учун китоблар таълиф этмадингиз?” деб сўрашганда, у зот: “Мен кишиларни таълиф этиш билан машғул бўлдим”, деб жавоб берган эканлар.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9070. Қуръони карим қироати саҳифалар, калималар ва ҳарфларни санаш эмас балки, унинг маъноларига кўра яшаш учун уни фаҳмлаб тушуниш, сўнгра унга амал қилиш ва ундан ўзинг ва бошқаларга ҳукм олиш учундир.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9071. Амр ибн Муҳаммаддан ривоят қилинади:
«Арво билан Саъид ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайл ҳовлисининг бир бўлаги устида тортишиб қолди. У: «Уни ўзига ташлаб қўйинглар, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким бир қарич ерни ҳақсиз олса, қиёмат куни бўйнига етти қават ер осиб қўйилади», деганларини эшитганман. Эй Аллоҳ! Агар у ёлғончи бўлса, кўзини кўр қил, қабрини ўз ҳовлисида қил!» деди.
Мен унинг кўр бўлиб, «Мени Саъид ибн Зайднинг дуоси урди» деб, деворларни пайпаслаб юрганини кўрдим. У ҳовлида юриб кетаётган пайтда ҳовлидаги қудуқ устидан ўтаётиб, унга тушиб кетди ва ўша унинг қабри бўлди».

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9072. Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Қалбнинг давоси беш нарсададир:
– Қуръонни тафаккур билан қироат қилиш, ўқиш.
– Қоринни бўш тутиш, кўп емаслик.
– Қиёмул лайли, таҳажжуд ўқиш.
– Саҳарларда тазарру қилиш.
– Солиҳлар мажлисларини лозим тутиш, улар билан ҳамсуҳбат бўлиш.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9073. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳқирламоқчи бўлишади. Аллоҳ таоло бўлса: “Ва сенинг зикрингни юқори кўтармадикми? ” дея марҳамат қилади. (Шарҳ сураси, 4-оят).
Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни орти кесик бўлиб, ишини давом этмаслигини, вафотидан сўнг ҳамманинг ёдидан чиқишини хоҳлашади. Аллоҳ таоло бўлса: “Албатта, сени ёмон кўриб айбловчининг ўзининг орқаси кесик” дея марҳамат қилади. (Кавсар сураси, 3-оят).
-Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ёмон кўришади.
-Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз.
-Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилишади.
-Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар айтамиз.
-Аллоҳим, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилаётганларни барчасини Сенга топширамиз!
-Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот, салом ва баракотингни насиб эт!
Аллоҳим, қиёмат куни у зотни шафоатларига эриштиргин ва жаннатда ёнларида бўлишни насиб этгин!

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter |
9074. Салафи солиҳларнинг таълим борасидаги манҳаж-йўллари қуйидагича бўлган: “Улар кичик талабаларини илмда тадрийжан, босқичма-босқич юқори даражаларга кўтариб боришган ва катталарига киришиш, бошлашдан аввал уларни кичик илмий масалалар билан тарбиялаб боришган”.

Аллома, шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9075. Хотиржамлик ва иззат ҳалолдадир. Хавф ва хорлик ҳаромдадир.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube