Уни поклаган нажот топур
1.32K subscribers
259 photos
1 video
113 links
Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳнинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Admin: @muazzin_91

Бизнинг яна бир каналимиз ☞ @MubashshirAhmad
Download Telegram
244. Қалбдаги Сенинг ўрнинг, қалбнинг ҳаммасидир..

Ҳаллож
245. Жаннат қасрлари зикр баробарига қурилади. Агар зикр тўхтаса қурилиш ҳам тўхтайди.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
246. Аллоҳнинг зикрига ёрдамлашадиган кишилар билангина дўст бўлгин.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
Абу Довуднинг "Зуҳд" китобларидан
247. Қилган амалларини одамлар билишини севмоқ яширин шаҳватдир.

Ибн Асир роҳимаҳуллоҳ
248. Таваккул - одамлардан умидсиз бўлиш билан, уларнинг ёрдамларига кўз тикишни тўхтатиш.

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ
249. Ким Аллоҳдан қўрқса, ундан Аллоҳ ҳамма нарсани қўрқитиб қўяди.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
250. Аллоҳни севган Аллоҳдан умид қилганда, Аллоҳдан ўзгани умид қилмайди.

Имом Қушайрий роҳимаҳуллоҳ
251. Агар роҳат-хотиржамликда бўлсангиз Аллоҳга яқин қиладиган икки ракатни ғанимат билинг. Агар бекорчи сўз гапирмоқчи бўлсангиз, унинг ўрнига тасбеҳ айтинг.

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ
252. Нафсим нафсимни узоқ излади. Қачонки нафсимни тарк этганимда нафсимни топдим.

Зоҳида
253. Гуноҳнинг юзда қоралиги, қалбда зулмати, ризқда заифлик ва камайиши, халқ қалбида эса нафрати бўлади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу
254. Ибодатларнинг афзали - зикр билан кўзнинг бедор бўлиши.

Робиа Адавийя роҳимаҳаллоҳ
255. "Ким нафсини ўлдирса, қалбини тирилтиради".
256. Улуғларимиз уч нарсани васият қилишарди: "Тилни тийиш, кўп истиғфор ва узлат".

Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ
257. Ўзингча одамларни менсимаслигинг, тузалмас дарддир.

Абу Усмон Ҳайрий роҳимаҳуллоҳ
258. Истиқомат* кароматдан устундир.

Абдулҳаким Арваший роҳимаҳуллоҳ
---
* Истиқомат - шариатда кўрсатилганидек тўғри йўлда собит туриш.
259. Сакинат, ҳаловат, файз ва раҳмат маскани - масжид.
Аллоҳ қалбимизни унга боғласин!
260. Аллоҳ сари юзланган кўп, лекин етишган кам..

Абул Баракот Синдий
261. Одамлар амалидан хабардор бўлмоқларини севиш - яширин шаҳватдир.

Ибн Асир роҳимаҳуллоҳ
262. Ҳақиқий шукр - Аллоҳ берган неъматни У ҳаром қилган ишларга ишлатмасликдир.

Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ
263. Инсон ҳар доим ҳам жазолаш учун синовга дучор этилавермайди. Балки тарбиялаш учун ҳам синалади.

Имом Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ