Уни поклаган нажот топур
@UniPoklaganNajotTopur
1.32K
subscribers
259
photos
1
video
113
links
Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳнинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.
Admin:
@muazzin_91
Бизнинг яна бир каналимиз ☞
@MubashshirAhmad
Download Telegram
Join
Уни поклаган нажот топур
1.32K subscribers
Уни поклаган нажот топур
264. Тўрт нарса қалбинг ёришмоғига ёрдам беради.
1. Кўп зикр қилиш.
2. Доимий сукутда бўлиш.
3. Хилватга чекиниш.
4. Емоқ-ичмоқни камайтириш.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ
Уни поклаган нажот топур
265. Сени Аллоҳдан чалғитган ҳамма нарса бахтсизликдир.
Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ
Уни поклаган нажот топур
266. Одамларга қачон ҳожатинг тушса, гарчи у бир қултум сув бўлсада, уларнинг олдида ҳожатинг қадар қадринг тушади.
Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ
Уни поклаган нажот топур
267. Гуноҳ сенинг наздингда кичрайгани сари Аллоҳ ҳузурида улғаяди. Сенинг наздингда улғайгани сари Аллоҳ ҳузурида кичраяди.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ
Уни поклаган нажот топур
268. "Эй Эгам, гуноҳларимга боқсам даҳшатга тушмоқдаман. Карамингга қарасам умидвор бўлмоқдаман. Агар афв қилсанг энг яхши раҳмлисан. Агар азобласанг ҳаргиз зулм қилмассан!"
Уни поклаган нажот топур
269. Ашъас ибн Сивор айтадилар: "Язид ибн Рақоший ҳузурларига кирганимда: "Шўрим қурисинки, обидлар ўтиб кетиб, менда тўхтаб қолишди" дедилар. Ваҳоланки Язид қирқ йилдан бери рўза тутардилар.
Уни поклаган нажот топур
270. Тун узундир, уни уйқунг билан қисқартирма. Кун мусаффодир, уни гуноҳинг билан кирлама.
Яҳё ибн Муоз роҳимаҳуллоҳ
Уни поклаган нажот топур
271. Банда Аллоҳга қалби билан юзланса, Аллоҳ унга мўминларнинг қалби билан юзланади. Шунда улар уни яхши кўриб қолишади.
Ҳарам ибн Ҳайён роҳимаҳуллоҳ
Уни поклаган нажот топур
272. Ғами дунё ва амаллари хато бўлган кишининг ҳолига вой! Эрта (охират) учун у қандай нарса тақдим этяпти? Нима эксангиз, шуни ўрасиз.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
Уни поклаган нажот топур
273. Энг кучли оғриқ қалбнинг гуноҳдан оғриши. Ўлимдан шиддатли нарса йўқ. Ўтиб кетганлар тафаккур учун ва ўлим эса насиҳат учун етарлидир.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
Уни поклаган нажот топур
274. Ёдда тутгилки, жаннат аҳли Аллоҳни зикр қилмаган соатга афсусланганчалик бирор нарсага афсусланмайди.
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ
Уни поклаган нажот топур
275. Азобланишнинг тури кўп бўлсада, сабаб - Уни тўсадиган парданинг борлигидир.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ
Уни поклаган нажот топур
276. Банда қалби қаттиқлик ва Аллоҳдан узоқ бўлишдан ҳам кўра оғир уқубатга дучор бўлмайди. Дўзах қаттиқ қалбларни эритиш учун яратилган. Аллоҳдан энг узоқ қалб қотган қалбдир.
Уни поклаган нажот топур
277. "Ҳикматнинг боши Аллоҳдан қўрқмоқдир".
Уни поклаган нажот топур
278. Саид ибн Мусаййиб айтадилар: "Агар шайтон нимадан ноумид бўлса, шунда аёллар томондан келади". Ибн Мусаййиб саксон тўрт ёшларида ҳам: "Менинг наздимда аёллардан кўра хавфли нарса йўқ", дердилар.
Уни поклаган нажот топур
279. Ҳасан Басрий ва Умар ибн Абдулазиздек хавфлари кучли зотларни кўрмадим. Гўёки дўзах фақат икковлари учун яратилгандек эди.
Язид ибн Ҳавшаб роҳимаҳуллоҳ
Уни поклаган нажот топур
280. Мени Ўзингга шу даражада яқин қилибсанки, ҳатто Сени мен деб ўйлабман.
Ҳаллож
Уни поклаган нажот топур
281. Обид Аллоҳдан хавф қилганидан ибодат этса, ориф Унга шавқдан ибодат қилади.
Абу Яъқуб Наҳржурий роҳимаҳуллоҳ
"Рисалатул қушайрийя" китобидан
Уни поклаган нажот топур
282. Дунёни севган уч нарсадан қутилмайди:
1. Давомли ғам-ташвиш.
2. Доимий қийинчилик.
3. Туганмас пушаймонлик (айниқса охиратда).
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
Уни поклаган нажот топур
283. Дунё тўғрисида розилик, зоҳидликдан яхшироқдир. Чунки рози банда ўз даражасидан ортиғини истамайди.
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ