SANGZOR.uz | Фойдали маълумотлар
1.8K subscribers
24.2K photos
8.14K videos
40 files
24.9K links
Sangzor.uz'dan - Har soatda bir yangilik...

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
Forwarded from Sof.uz | Fintech blog
​​📌Қозоғистон товарларнинг айримларига акциз солиғи бекор қилинди📌

🔸2019 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон бир қатор қозоқ товарлари учун акциз солиғини бекор қилади. Акциз солиғи солинадиган қозоқ товарлари сони 208 тадан 50 тагача камаяди, дея хабар беради Қозоғистон инвестиция ва ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

🔸"Акциз солиғи экспорт даражаси юқори бўлган товарларга нисбатан пасайган. Масалан, ўсимлик ёғи, қандолат маҳсулотлари, шоколад, консерва маҳсулотлари, атир-упа ва гигиена маҳсулотларига акциз солиғи бекор қилинди", дейилади вазирлик хабарида.

🔸Бундан ташқари, мазкур рўйхатга ёғоч, пластмасса, маиший техникалар ҳамда заргарлик буюмлари ҳам киритилган.

🔸2018 йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси 2,6 млрд долларни ташкил этган (Ўзбекистондан Қозоғистонга 1,2 млрд долларлик маҳсулот экспорт, 1,4 млрд долларлик маҳсулот импорт қилинган), бу кўрсаткич ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан 38,6 фоиз кўп.

#акциз #солиқ #импорт
http://ishbilarmon.uz/ozo-iston-tovarlarning-ajrimlariga-akciz-soli-i-bekor-ilindi/