SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.52K subscribers
20.7K photos
6.81K videos
30 files
21.6K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
#Муносабат

Давлат хизматлари агентлиги айрим ижтимоий тармоқларда эълон қилинган маълумот юзасидан қуйидагиларни билдиради.

Хабарингиз бор, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш учун мамлакатимизда махсус комиссия ташкил этилди. Мазкур комиссия томонидан беморлар ёки касалликка шубҳа қилинган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва вирус тарқалишини олдини олишга қаратилган қарор қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, 23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимларини қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш ҳамда имкони мавжуд бўлган фаолият турларини онлайн ёки дистанцион тарзда ташкил этилиши белгиланди.

Аксарият фуқароларимиз учун давлат хизматларини анъанавий усулда олиш қулай эканлигини инобатга олган ҳолда, Давлат хизматлари марказлари ўз фаолиятини давом эттирди.

Тўғри, ходимлар иш жойида шахсий ҳимоя воситалари билан хизмат кўрсатмоқда.Бироқ, юқорида айтиб ўтилган Ҳукумат қарорига асосан, Марказлар ходимлари боғча ёшидаги фарзандларига қараш учун меҳнатга лаёқатсизлик (больничный) бўйича вақтинчалик таътилга чиқмоқдалар, бир қисми эса масофадан туриб ишлашга ўтди. Бу эса, ташриф буюрувчилар узоқ вақт кутиб қолишига олиб келиши мумкин.

Яна бир марта эслатиб ўтамиз, ҳурматли фуқаролар!

Марказларимиз орқали кўрсатиладиган деярли барча давлат хизматларини электрон тарзда my.gov.uz портали орқали олиш имконияти яратилган.

Шунингдек, маълумотда келтирилган иккинчи масала юзасидан.

Ҳақиқатдан ҳам тизимда 0.5 ставка асосида ишловчи ходимлар мавжуд.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ушбу ходимлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талаблари асосида ўзларининг ихтиёрий розилиги ва аризаларига мувофиқ ишга қабул қилиниб, айни пайтда Марказларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ходимлар ҳар ойлик иш ҳақи, устама, мартаба даражаси, кўп йиллик хизмати учун ва қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда моддий рағбатлантириб борилади.

Шу сабабли 0.5 ставка штат бирлигида бўлса ҳам ишлаш истагида бўлган талабгорлар талайгина.

Давлат хизматлари агентлиги ҳар бир ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳурмат қилади.

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломат бўлинг!
Forwarded from Jizzax.Uz|Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани “Раваллиқ”, “Тоқчилиқ” маҳаллаларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг қилган мурожаатлари шу кунни ўзидаёқ туман ҳокими бошчилигида, тумангаз ходимлари, мутассади раҳбарлар билан биргаликда ўрганилди. Аҳоли билан юзма-юз учрашув ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари тингланди.

"Hududgaz Jizzax" газ таъминоти филиали матбуот хизмати

📲
Jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:👇

Telegram Live | Facebook | Instagram | @Viloyat_hokimiga_murojaat | Youtube

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
Forwarded from Sevara Zakirova
#Расмий #Муносабат

«Ishonch» газетасининг 2021 йил 20 апрель кунги сонида "ОҒИЗДА БОР-У АМАЛДА ЙЎҚ(МИ?)" номли мақола эълон қилинган.

Давлат хизматлари агентлиги эълон қилинган масала юзасидан қуйидагиларни билдиради.

Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда ҳудудий ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимлари билан бир қаторда, фуқароларимизга қулайлик яратиш мақсадида айрим Давлат хизматлари марказларида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунасига алмаштириш имкони мавжуд.

Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали айнан қайси Давлат хизматлари марказларида ушбу хизматдан фойдаланиш мумкинлиги бир неча бор эълон қилинган.

Барча туман (шаҳар), жумладан, Фарғона вилояти Данғара тумани Давлат хизматлари марказида ушбу хизматдан фойдаланиш имкони йўқлиги махсус қурилманинг хориждан келтирилиши ва кўп маблағ талаб қилиниши билан боғлиқ.

❗️Маълумот учун ушбу хизматдан экстерриториал тарзда, яъни доимий ёки вақтинча рўйхатда турган жойингиздан қатъий назар, рўйхатда келтирилган Давлат хизматлари марказлари орқали фойдаланишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#муносабат

Автоблогерни кўрганда «акажон» деб юборган ЙПХ ходими бўйича расмий муносабат берилди

Ҳолат
жорий йилнинг 10 июль куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Қамчиқ довони ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлида содир бўлган.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube
#Диққат_муҳим #Муносабат

‼️Ишончнома талаб қилинмайди дегани уни расмийлаштириш керакмас дегани эмас

2021 йил 1 сентябрдан
ҳайдовчилардан ишончноманинг сўралмаслиги, ҳайдовчилар ишончнома расмийлаштирмаса ҳам бўлади дегани эмас.

Яъни, ҳайдовчилар худди аввалгидек, ишончномани нотариус орқали расмийлаштиради, Фақат ишончномани ёнида олиб юрмаса ҳам бўлади. Чунки 2021 йил 1 сентябрдан ишончномаларни ЙПХ ходимлари электрон тизим орқали мустақил текширади.

Ишончнома билан бир қаторда техник кўрикка оид ва “тонировка” бўйича ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳам электрон тарзда текширилади.

Демак, ҳайдовчи ушбу ҳужжатларни ҳам ёнида олиб юриши шарт эмас.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Муносабат

“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг
муносабати

Бундан
ташқари ушбу бўлим фаолият кўрсатаётган маъмурий бино фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш учун талабга жавоб бермайди. Ҳозирги кунда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими учун Жиззах шаҳрининг Сангзор маҳалласи ҳудудида замон талабларига жавоб берадиган маъмурий бино лойиҳалаштирилиб, қурилиш ишлари бошланган. (Sangzor.uz изоҳи: Бинони қуриш бошланган, бироқ қачон битказилиши номаълум. Бундан кўринадики ҳайдовчилар яна анча вақтгача ушбу шароити етарли бўлмаган ҳудудга ташриф буюрадилар.)

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube
#Муносабат

"Ўзбек тили тарғиботи бўйича флаерлар ҳеч бир тилни камситишга қаратилмаган" — расмий
муносабат

“Маънавият ва маърифат” маркази Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўзбек тилида сўзлашувчи аҳолининг тилда бор ва мужассам бўлган муқобил сўзлардан тўғри ва ўринли фойдаланишни тарғиб қилгани акс этган флаерлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ушбу тарғибот ишлари муносабат билдирди.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube
#Муносабат

Ҳайвонлар қотили – келажакда инсонлар қотили бўлади. Тошкентда бир нечта ёш йигитлар қасддан ит ва мушукларни автомобиллари билан уриб кетишган

Ҳайвонларнинг уриб кетилгани ҳақидаги видеони чоп этган фелинолог, “Мушуккент” лойиҳасининг волонтёри Раъно Макаренконинг фикрича, бу қилмишлар - жиноят, мушук ва итларни қасддан уриб кетган одамлар эса маньяклардир.

"Бу нормал ҳолат эмас! Бу одамларнинг қилмиши - жиноятдир ва у қонун томонидан кўриб чиқилиши керак! Қасддан ҳайвонларга азоб-уқубат келтирадиган одамлар маньяклардир, улар ўлдиришдан завқ олишади. Албатта, ҳайдовчи айбдор бўлмаган ҳолда ҳайвонларни уриб кетиш ҳолатлари ҳам йўқ эмас. Шундай экан, меҳрсиз бўлмайлик ва совуқ асфальтда ўлиши учун ҳайвонларни қолдирмайлик. Биз фарзандларимизни меҳрибон ва инсонпарвар қилиб тарбияламаяпмизми, келинг, инсон бўлайлик", - деди у. 👇

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube
#Тезкор #Муносабат

❗️Ижтимоий тармоқларда
"Самарқандда бир икки кун залга қатнаб, ўзидан «кўча зўри»ни ясаб олган TikTok'чи — кўчада кетаётган ёши кекса маст кишини тепган ҳолати видеосини ижтимоий тармоқларда тарқатиб мақтанаётганлиги айтилмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган видео ИИБ томонидан ўрганилмоқда.

Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати

👉
@SangzorUz1
#Муносабат
Бугун, 18 март куни соат 20:45 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида жойлашган Латвия -Ўзбекистон қўшма корхонаси "Orial senter" ҳудудида жойлашган матор мой маҳсулотлари (бочкаларда) ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 10 та ёнғин-қутқарув экипажи, 3 та махсус ва 2 та ёрдамчи техникалар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, соат 21:49 да ёнғин қуршаб олинган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.

Ёнғин оқибатида таҳминан омборнинг 2000 м. кв. майдони зарарланган.

So‘nggi yangiliklar👉 @SangzorUz1⚡️
Forwarded from Muslim.uz
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ

Шу кунларда мўмин-мусулмон халқимиз узоқ йиллардан буён истеъмолида қўллаб келган Рамазон ҳайитидан аввалги кунни “Арафа” дейиш масаласида турли баҳс-мунозаралар кенг тарқалмоқда.

Кейинги пайтларда диний ва урфий мавзуларда одамлар ўртасида турли тушунмовчиликлар ҳам кўпайиб бормоқда. Куннинг мавзусига келадиган бўлсак, Рамазон ойи ниҳоясидаги кунни арафа дейишни рад этиш ҳақида чиқишлар кўпайиб кетди.

Маълумки, Қурбон ҳайитидан олдинги кун алоҳида Арафа куни деб номланади. Бу ҳаммага аён, қўшимга изоҳга эҳтиёж йўқ. Аммо, Рамазон ҳайити олдидаги кунни арафа куни дейилиши урфга биноан айтилади. Халқимизда, нафақат Рамазон ҳайити олдидан, балки тўй арафасида, байрам арафасида, имтиҳон арафасида ва ҳоказо ибораларни ишлатиш одат тусига кирган.

Демак, Рамазон ҳайитидан бир кун олдинни “ҳайит арафаси” маъносида “Арафа”, дейиш ҳудди бирор муҳим воқеа-ҳодисага яқин фурсатни “фалон воқеа арафасида” деб айтиш кабидир. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида ҳам “Арафа” сўзи Макка шаҳри яқинидаги тоғ номи, Қурбон ҳайитидан одинги кун каби маъноларни ифодалаш билан бирга байрам ёки бирор тантанали кундан олдинги кун сифатида ҳам келиши баён этилган.

Хуллас, Рамазон ҳайитидан аввалги кунни арафа дейиш ва яхши одатларни қилиш урфда мавжуд. Урф эса, шариатга зид бўлмаса эътиборга олинади. Бу кунда қўшнилар бир-бирларига таом улашиши каби яхши одатлар ҳам бор. Зеро, улуғ алломаларимиз “Ҳайит кунлари шодликни изҳор қилиш диннинг шиорларидандир”, деганлар. Ҳадиси шарифда “Аллоҳ таолога фарзлардан кейинги энг севимли амал мусулмоннинг қалбига хурсандлик киргизишдир”, дейилган.

Шу билан бирга мўмин-мусулмонларнинг Рамазон ҳайити арафаси билан ўзаро бир-бирларини муборакбод этишларида ҳам шаръий монелик йўқ. Зеро, бу худди жума билан муборакбод этиш каби хайрли одатлардан саналади.

Шундай экан, улуғ айём кайфияти кезиб юрган файзли дамларда турли мавзуларни кўтариб чиқиб, инсонларни байрам тадоригидан чалғитиш дуруст эмас. Аксинча Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга байрам қилиб берган икки ийдни ҳар қанча кенг нишонласак, мўмин-мусулмонларга хурсандчилик улашсак, шунча манфаатли бўлади, инша Аллоҳ.

🤲 Ҳақ таоло Рамазон ҳайитини муборак айласин, беҳуда ишлардан Ўзи сақласин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
#МУНОСАБАТ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

Жиззах вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 автомобиль йўлида 4 та юк ташувчи транспорт воситалари иштирокида содир этилган ЙТХ юзасидан дастлабки муносабат.

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
SANGZOR.uz | Расмий Канал
Axborot xabari Bugun, 8-iyun kuni M-39 avtomobil yo‘lining Jizzax viloyati G‘allaorol tumanida to‘rt yuk mashinalar ishtirokida YTH sodir bo‘ldi. Dastlabki ma’lumotlarga ko‘ra, MAN yuk avtomobilida kuzatilgan texnik nosozliklar tufayli Shacman samosvaliga…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУНОСАБАТ

🔷 Жорий йилнинг 8 июнь куни Ғаллаорол тумани ҳудудида юк автомашиналари иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан батафсил


➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#МУНОСАБАТ

🔥 2024 йил 15 июнь куни соат 12:50 ларда, Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 998 км.да, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Кобалт” русумли, 85K600JA давлат белгили автомашинасида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, матор ва салон қисми ёнган.
Ёнғин ФВБ томонидан бартараф этилган. Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Терговга қадар текширувни туман ФВБ олиб бормоқда.

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM