SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.52K subscribers
20.7K photos
6.82K videos
30 files
21.6K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
#Расмий_хабар⚡️
Хабиб Нурмагомедовнинг Тони Фергюсонга қарши жанги бешинчи маротаба бекор қилинди

📲Дўстларга юборинг📲

Биринчи бўлинг👇👇👇

Sangzor.uz сайти расмий канали⬇️

https://tttttt.me/joinchat/AAAAAD_QQSPXqLpWYGvlHA
#Тезкор #Расмий +49
2020 йил 15 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1214 нафарни ташкил қилмоқда.👇🏻

📲Дўстларга юборинг📲
Биринчи бўлинг👇👇👇
Sangzor.uz сайти расмий канали⬇️
https://tttttt.me/joinchat/AAAAAD_QQSPXqLpWYGvlHA
#Расмий #Баёнот

🔍 Эндиликда Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органларида “Сирли мижоз” тадбирлари ушбу хизматни кўрсатувчи консалтинг ташкилоти ёрдамида ҳам амалга оширилади.

Батафсил: 🔗
https://www.youtube.com/watch?v=-tV3PkIR4F0&feature=youtu.be

Tas ix: 🔗
https://mover.uz/watch/8c1Wcoum/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Хизмат текшируви натижасида ФҲДЁ мудираси лавозимидан озод этилди

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ФҲДЁ бўлимларидан бири билан боғлиқ видео тарқалди. Унда ФҲДЁ бўлими мудираси Н. Н. билан фуқаронинг аудио-суҳбатлари келтирилган.

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда чиқишидан аввал ушбу мазмундаги мурожаат Агентликнинг 1148 ишонч рақами орқали келиб тушган ва маълумот тарқалиши кунига мазкур муаммо ҳал этилиб бўлган эди.

🔍 Мурожаат келиб тушганидан сўнг, Агентлик масъуллари томонидан ўша заҳотиёқ ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилди. Натижада, 5 июнь кунидан ФҲДЁ мудираси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, Н. Н. лавозимидан озод этилди.

🖥 ФҲДЁлар Агентлик тасарруфига ўтганига ҳеч қанча вақт бўлмаганига қарамасдан, бугунги кунда ФҲДЁ бўлимларида ундирилаётган тўловларни амалга оширишда автоматлаштирилган «Биллинг» тизими жорий этилди.

Бу эса, маблағлар фақатгина расмий банк ҳисоб рақамларига келиб тушиб, ортиқча тўловларни олдини олишга хизмат қилади.

Пуллар тўлиқ тушаётганлиги ва қаерга сарфланиши тизим орқали назорат қилинади.

Шунингдек, бугунги кунда ФҲДЁ бўлимлари моддий-техник базаси ҳамда канцелярия моллари билан тўлиқ таъминланмоқда.

Ҳозирда соҳа ходимларининг меҳнатига адолатли ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш чоралари кўрилмоқда.

📲Дўстларга юборинг📲
Биринчи бўлинг👇👇👇
Sangzor.uz сайти расмий канали⬇️
https://tttttt.me/joinchat/AAAAAD_QQSPz2vhY7UztBg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий _баёнот

⚡️"Яшил" ҳудуд Жиззахда коронавирус қайд этилди. 😱😱😔

📲Дўстларга юборинг📲
Биринчи бўлинг👇👇👇
Sangzor.uz сайти расмий канали⬇️
https://tttttt.me/joinchat/AAAAAD_QQSPz2vhY7UztBg
Forwarded from Sevara Zakirova
#Расмий #Муносабат

«Ishonch» газетасининг 2021 йил 20 апрель кунги сонида "ОҒИЗДА БОР-У АМАЛДА ЙЎҚ(МИ?)" номли мақола эълон қилинган.

Давлат хизматлари агентлиги эълон қилинган масала юзасидан қуйидагиларни билдиради.

Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда ҳудудий ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимлари билан бир қаторда, фуқароларимизга қулайлик яратиш мақсадида айрим Давлат хизматлари марказларида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунасига алмаштириш имкони мавжуд.

Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали айнан қайси Давлат хизматлари марказларида ушбу хизматдан фойдаланиш мумкинлиги бир неча бор эълон қилинган.

Барча туман (шаҳар), жумладан, Фарғона вилояти Данғара тумани Давлат хизматлари марказида ушбу хизматдан фойдаланиш имкони йўқлиги махсус қурилманинг хориждан келтирилиши ва кўп маблағ талаб қилиниши билан боғлиқ.

❗️Маълумот учун ушбу хизматдан экстерриториал тарзда, яъни доимий ёки вақтинча рўйхатда турган жойингиздан қатъий назар, рўйхатда келтирилган Давлат хизматлари марказлари орқали фойдаланишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Facebook сахифасида «Маҳалламиздан 10 та ёшга 44 сотихдан ер беришди. Ер олган ёшларнинг ичида уйида иккита мошинаси борлар ҳам бор. Аммо акамга беришмаяпти. сарлавха остида чиққан мақолага расмий муносабат.

✍🏻 Шароф Рашидов туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боришда давом этинг! @axborotxizmatii
#Расмий

Расман: Масжидларда жума намозларини ўқиш бўйича карантин чекловлари бекор қилинди

Муҳокама
натижалари бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 13 августдан эътиборан:

масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатига эга бўлган тақдирда ушбу масжидларда жума намозини ўтказишга рухсат берилади.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube
#Расмий

❗️Ўзбекистон ва Афғонистоннинг ҳарбий самолётлари ўзаро тўқнашиб кетди

Жорий йил 15 август куни Қарши шаҳридаги “Хонобод” аэропортига қўниш учун рухсат сўраган Aфғонистон Ислом Республикасининг 3 та “EMBRAYER-314” русумли ҳарбий самолёти Термиз аэропортига қўниш тўғрисида огоҳлантирилиб, улар Ўзбекистон Республикасининг 2 та “МИГ-29” русумли ҳарбий самолётлари кузатувига олинган.

Лекин кузатув давомида “EMBRAYER-314” ва “MIG-29” русумли самолётлар тўқнашиб, Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудига қулаган. Ушбу самолётлар учувчилари парашют (катапулт) орқали ерга тушишган.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube
#РАСМИЙ

О Г О Ҳ Б Ў Л И Н Г !
Ушбу ҳавола орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг "Telegram" ва "YouTube" тармоғидаги каналга аъзо бўлиб, доимий равишда фирибгарлар фойдаланаётган усуллардан ҳабардор бўлиб боринг.
https://tttttt.me/jizzakh_cyber_bot?start=265757963https://tttttt.me/jizzakh_cyber_bot?start=265757963

Фирибгарлар пластик картангизнинг кодини **** билган тақдирда ундан пул ечиб олишлари мумкин!

@SᗩᑎGZOᖇᑌZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!
#Расмий_муносабат

⚡️Умра тадбирларини ташкил этиш юзасидан
расмий муносабат

🏢 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

🗂 Мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилмоқда.

📌 Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилмоқда:

💵 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўяди;

🕌 “Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлайди;

🕋 “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлишини таъминлайди;

“Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади;

📝 “Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширади.

📊 2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.

❗️ Шу ўринда, муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим:

Мазкур қарор асосида эндиликда фақат “Умра лицензиясига эга” бўлган мамлакатимизда фаолият юритаётган туристик ташкилот “Умра” тадбирларини ташкил этади.

Умра фаолиятини 1 ноябрдан сўнг ташкил қилишни реклама қилаётган ҳар қандай “турфирма”нинг лицензияси мавжудлигини суриштириб олишингизни тавсия қиламиз!

Ноқонуний “турфирма” ёки “турагент”лардан огоҳ бўлинг!

✔️ Эслатиб ўтамиз! Туристик ташкилотлар томонидан “Умра” тадбирлари юқоридаги қарор ижросини қатъий таъминланган ҳолда ташкил этилади.

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#ДИҚҚАТ #РАСМИЙ
❗️UzAuto Motors хабарига кўра, оммабоп моделлар: Кобалт, Дамас Лабога шартномалар бугун очилмайди.
Лекин тез орада очилади.

ЯҚИНЛАРНИ ХАБАРДОР ҚИЛИБ ҚЎЙИНГ


➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_хабар

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган, халқ орасида “Мадам Клод” тахаллуси билан танилган, одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган,  1989 й.т. МИРХАНОВА НИЛУФАР АБДУРАИМОВНА жорий йилнинг 10 январь куни
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари иштирокида Истанбул халқаро аэропотидан Ўзбекистонга депортация қилинди.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади.

©️Бош консулхона