SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.56K subscribers
20.2K photos
6.5K videos
29 files
21.1K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шимолий ярим шарда 2022 йилнинг ёз ҳарорати.🌡📈

Ёз ойларида шимолий ярим шарнинг кўплаб минтақаларида юқори иссиқлик кузатилган.

Айниқса, Россия ва Канада шимолий қутб доиралари, Хитой маркази, Ҳимолай ва Помир тоғликлари, Европа ҳамда АҚШнинг кўплаб штатларида ёз ҳарорати меъёрдан 3-5 даража юқорилаб кетган.

Ёзги салқинлик ёки меъёр атрофидаги ҳароратлар Греландия ороли маркази, Саудия Арабистон ярим ороли жануби ва Сибирда кузатилган. Ушбу майдонлар иссиқ ҳарорат кузатилган майдонлардан анча кичик.

Ёзда тинимсиз ва талофатли муссон ёмғирини бошидан кечирган Покистон эса шимолий ярим шардаги ''энг совуқ ёз ойи'' гувоҳи бўлди.

Ўзбекистонда ҳам ёз ойлари ҳарорати меъёр ва меъёрдан 1-2 даража юқори кузатилган.

Ғарб иқлимшунослари шимолий ярим шарда бу каби ёз манзарасини (ўта иссиқ ва совуқ минтақалар шундоққина чегарадош жойлашиши) Тинч океанидаги ''Ла-Ниньо'' фенемони фаоллашганидан кўришмоқда.

#global_isish

@Sangzoruz1
Forwarded from Uzb_Meteo
Профессор Тожикистонда музликлар эриб кетишини олдини олиш мумкинлигини таъкидлади.

Тожикистон Фанлар Академияси музликларни ўрганиш маркази директори профессор Абдулҳамид Қаюмов бутун дунёни ''Вахш тажрибаси''га эътибор қаратишини сўради. Тажриба ўтказилган ҳудудда тажрибадан сўнг, ўртача ҳаво ҳарорати 5 даражагача пасайган.🌡📉

Профессор музлик ҳудудларидан пастда сув омборлари қуриш ва дарахтзорлар ташкил этиш орқали, глобал иқлим исишини музликларга таъсирини камайтириши мумкинлигини оммага уқтирмоқда.

Тожик олими Вахш вилоятидаги қурилган сув омбор туфайли, атрофда чўллашган ландшафт ўрнида гектарлаб, ихоталанган ўрмонлар ташкил этилганини, бу яшил масса ва катта сув ҳавзаси 80-100 км радиусдаги майдонда ҳаво ҳароратини ўтмишга нисбатан 3-5 даражага пасайиб кетганини таъкидлади. Бутун дунёда исиш жараёни кетаётган бир пайтда, Тожикистоннинг айни тажриба майдонида ҳаво ҳарорати кескин пасайган.

Айни дамда дунёнинг Италия ва Тожикистон каби давлатлари бу тажрибадан фойдаланмоқда.

''Музликлар эришини олдини олишда музлик майдонларидан пастда айнан сув омборлар қуриш ва ўрмонзорлар ташкил этиш ўз самарасини бериши керак'' дейди олим...

#global_isish
#Гидрологик_ишлар

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарвуз ва қовун экспортида ижобий натижалар.

Давлат статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан жорий йил 72 % га кўп қовун ва тарвуз экспорт қилинган. Мазкур икки маҳсулотдан тушган фойда 33 млн АҚШ долларини ташкил этган.

Охирги йиллар тарвуз ва қовун етиштириш Ўзбекистонда камайиб бораётган ҳодиса эди. Бунга асосий омил шубҳасис, минтақадаги қурғоқчилик ва сув етишмовчилик сабабларидир.

Сувни кўпроқ талаб этадиган бу икки неъмат жорий йил март ойидаги аномал ёғингарчиликлар ортидан, жойларда яхшигина ҳосилга кириб борган кўринади.

Аслида сувни кўп истеъмол қиладиган тарвуз ҳосили Ўзбекистонда сўнги йиллар йилдан йилга камайиб кетаётганди. Юқоридаги инфографикадан буни кўриб, билиб олишингиз мумкин.

Минтақада қурғоқчилик ва иқлим исиши эндигина авж олаётган 2016 йил ''старт йилллари'' арафаси Ўзбекистонда йилига биргина тарвуз ҳосили 2 млн тоннадан зиёд эди. 2019-2021 йиллар оралиғида бу кўрсаткич 1,2 млн тоннага тушиб кетган.

#global_isish

@sangzoruz1