SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.56K subscribers
20.1K photos
6.47K videos
28 files
21K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
Сибир дарёларини Орол денгизига буриш ғояси...

Об ва Иртиш дарёларини жанубга буриш, Қозоғистон орқали канал қуриш ортидан дарёларни Сирдарёга қўшиб юбориш ғояси 1949 йилда туғилган.

1949 йил СССР Фанлар академияси абадий музлик фанлари институти академики Владимир Обречев келгусида Мирзачўл ва Қизилқумни ўзлаштириш ортидан Орол денгизи қуришини олдиндан билган.

Олим томонидан Сибир дарёларини жанубга йўналтириш мегалойиҳаси нафақат Марказий Осиё мамлакатлари, балки ҳозирги Россиянинг жануб буғдой арелларида ҳам келгусида иқлим "яхшигина" мўътадил бўлишига эришиш тахмин қилинган (совуқ дарёларнинг Марказий Осиёга чуқур кириб келиши, иқлим ўзгараши жанубдан иссиқ ҳавонинг шимолга томон чиқиб кетиши олди олиниши назарда тутилган ва пировардида бу шимолдаги музликларни тез эриб кетиши билан боғлиқ ҳимоя вазифасини ҳам ўташи мумкин бўлган) ва Сталинга бу ғоя тўғрисида қуйидаги мазмунда хат йўллаган:

''Ўртоқ, Сталин, мамлакатимиз юқори иқтисодий сакрашга эришиши ва ғарб давлатларини иқтисодда ортда қолдириши учун Сибир дарёлари, хусусан Иртиш ва Об дарёларини Ўрта Осиёга буриш зарур.

Мақсад: Омск, Курс, Челябинск, қолаверса Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон республикаларини сув ресурслари билан барқарор таъминлаш, пахтачиликка куч беришга эришилади'' - дейилади мактубда.

Сталин бу ғояни қўллаб-қувватлайди ва 1950-йил олимни Сталин премияси билан мукофотлайди. Аммо, қарор чиқаришга шошилмайди. У кутилмаганда ўша пайтлари эндигина ҳарбий метеорологияси риволанаётган АҚШ билан ғояни келишиш учун жўнатади (балки, шу ҳужжатдан сўнг АҚШ метеорология йўналишида ҳарбий соҳаларда фойдаланишни бошлаб юборгандир).

АҚШ экспертлари агарда шимолий йўналишдаги дарёларнинг жанубга буриш лойиҳаси амалга ошса, 15 йилдан сўнг АҚШнинг Калифорния штатида Сибир совуқлари, Россия шарқида эса тропик ҳаво массалари ҳукмрон бўлиши тўғрисида хат жўнатишади. Амур дарё ҳавзаси бўйида банан ва тропик тўтиқуш турлари барқ уриб яшаши мумкинлиги айтилади.

Сталин ўзининг подшолик умри давомида Сибир дарёларини жанубга буриш лойиҳасини бошлашга шошилмайди. Бунга унинг вақти ҳам етмасди. Ундан кейин тахтга келган Хрущёв ҳам мазкур ғоя устида кўп ўйланади. Мега гидролойиҳа ишлаб чиқилади, аммо, у ҳам лойиҳани амалий охирига етказмайди.

Ҳозир глобаллашув, иқлим ўзгариш кескинлашаётган даврда юқоридаги лойиҳани амалга ошириш табиийки имконсиз. Ўзбекистонда глобал иқлим ўзгариши, ўзгариш фонида реал сув танқислигига дуч келаётган минтақада юқоридагига ўхшаш қандайдир ''қармоққа илинарли'' макромасштабли мегалойиҳалар ишлаб чиқиш вақти келган.

#Гидрологик_ишлар

@sangzoruz1
Forwarded from Uzb_Meteo
Профессор Тожикистонда музликлар эриб кетишини олдини олиш мумкинлигини таъкидлади.

Тожикистон Фанлар Академияси музликларни ўрганиш маркази директори профессор Абдулҳамид Қаюмов бутун дунёни ''Вахш тажрибаси''га эътибор қаратишини сўради. Тажриба ўтказилган ҳудудда тажрибадан сўнг, ўртача ҳаво ҳарорати 5 даражагача пасайган.🌡📉

Профессор музлик ҳудудларидан пастда сув омборлари қуриш ва дарахтзорлар ташкил этиш орқали, глобал иқлим исишини музликларга таъсирини камайтириши мумкинлигини оммага уқтирмоқда.

Тожик олими Вахш вилоятидаги қурилган сув омбор туфайли, атрофда чўллашган ландшафт ўрнида гектарлаб, ихоталанган ўрмонлар ташкил этилганини, бу яшил масса ва катта сув ҳавзаси 80-100 км радиусдаги майдонда ҳаво ҳароратини ўтмишга нисбатан 3-5 даражага пасайиб кетганини таъкидлади. Бутун дунёда исиш жараёни кетаётган бир пайтда, Тожикистоннинг айни тажриба майдонида ҳаво ҳарорати кескин пасайган.

Айни дамда дунёнинг Италия ва Тожикистон каби давлатлари бу тажрибадан фойдаланмоқда.

''Музликлар эришини олдини олишда музлик майдонларидан пастда айнан сув омборлар қуриш ва ўрмонзорлар ташкил этиш ўз самарасини бериши керак'' дейди олим...

#global_isish
#Гидрологик_ишлар

@uzb_meteo