Ziyo.uz | "Ziyo" media markazining rasmiy kanali
1.66K subscribers
6.71K photos
1.88K videos
168 files
8.21K links
Savol va takliflar bo`yicha: @Ziyomediamarkazibot

Sayt manzili: www.ziyo.uz

Instagram: https://www.instagram.com/ziyostudiyasi/

Facebook: facebook.com/ziyomedia

Guvohnoma: №1046-sonli
Download Telegram
#Ҳадис_шарҳи

Келинг, бу пурмаъно ҳадис шарҳи билан яқиндан танишиб чиқамиз:
“Қуръон ўқийдиган мўмин утружжага ўхшайди. Унинг ҳиди ѐқимли, мазаси ширин”.
Утружжа – апелсинга ўхшаган мева. Унинг ҳажми ўртача, кўриниши чиройли, ранги сариқ-қизғиш. Утружжанинг ажойиб ранги киши эътиборини тортади. Унга қараган инсон кўнглида қувонч пайдо бўлади. Қолаверса, утружжанинг хушбўй ҳиди, тотли мазаси бор.
Утружжа мевалар ичида энг зўри бўлгани учун ҳам мўмин киши мана шу мевага ўхшатилмоқда. Мўминнинг қалбида имони бор, нифоқ йўқ. У Қуръон ўқийди. Қуръон ўқиши шундоқ юз-кўзидан билиниб туради. Мўминнинг ташқи кўриши гўзал, хулқи чиройли. Асосийси ички олами – қалби гўзал. Бундан чиқди, комил мўмин бўлиш учун ҳам сиртини, ҳам ичини тўғрилаш керак. Қалбни ислоҳ қилишда, етук мўмин бўлишда Қуръоннинг аҳамияти жуда катта.
Қуръон ўқийдиган мўминнинг – худди утружжа каби – таъми мазали: қалбида имон мустаҳкам ўрнашган, ҳидиям хушбўй – одамлар унинг қироатини эшитиб роҳатланадилар, ажр-савоб оладилар, Қуръон ўқишни ўрганадилар.
Эътиборли жиҳати шундаки, ҳадисда “Қуръон ўқийдиган” дейиш билан Қуръонни ойда-йилда бир эмас, доим ўқиш лозимлигига ишора қилинмоқда. Зеро, комил мўмин банда Аллоҳнинг Каломини токчаларда ғариб ҳолда қолдирмайди, муттасил ўқиб-ўрганади, илоҳий таълимотларга мувофиқ яшайди.
“Қуръон ўқимайдиган мўмин эса хурмо кабидир. (Хурмо мевасининг) ҳиди йўқ, аммо мазаси ширин”. Буям ажойиб ўхшатиш. Ҳар бир бандадан талаб этиладиган асосий нарса имондир. Мўмин банда имони билан қадрли. Лекин Аллоҳга, охират кунига ишонса-ю, Парвардигори Китобини ўқимаса, унинг қадри пасаяди. Шунинг учун бўлса керак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръон ўқимайдиган мўминни хурмога ўхшатяптилар. Хурмонинг мазаси жуда ширин, лекин ҳидлаб кўрсангиз, ҳиди йўқлигига амин бўласиз. Бундан чиқди, Қуръон ўқимаслик, ўқишни ўрганишга ҳаракат қилмаслик мўмин банда учун айб саналади.

@ZIYOUZ
ИШЛАР ЎЗ АҲЛИДАН БОШҚАЛАРНИНГ ҚЎЛИГА ЎТИШИ ҲАҚИДА
#ҳадис_шарҳи

CАВОЛ: “Қачонки ишлар ўз аҳлидан бошқа кишилар қўлига ўтказилса, қиёматни кутаверинг”, деган ҳадисни шарҳлаб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳадиснинг матни қуйидагича:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا ضُيِّعَتِ الأَمَانَةُ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ قَالَ : كَيْفَ إِضَاعَتُهَا يَا رَسُولَ اللَّهِ ؟ قَالَ : إِذَا أُسْنِدَ الأَمْرُ إِلَى غَيْرِ أَهْلِهِ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ (رواه الإمام البخاري)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон омонат зое бўлса, қиёматни кутавер”, дедилар. “Унинг зое бўлиши қандоқ, эй Аллоҳнинг Расули?” дейишди. “Қачон иш ўз аҳлидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер”, дедилар” (Имом Бухорий ривоят қилганлар).
Бу ҳадиси шарифдан омонат нафақат савдо-сотиқ ёки молиявий нарсаларда, балки, маънавий соҳада ҳам, жумладан раҳбарлик ишбошиликда ҳам бўлишини англаб оламиз.
Уламоларимиз ишнинг ўз аҳлидан бошқага топширилишини, дин ва дунё ишларида мазкур ишлардан хабарсиз, мутахассис бўлмаган кишиларнинг уларга бош бўлиши, деб изоҳлаганлар.
Омонат зое бўлса, барча иш чаппасига кетади. Ҳайдовчи омонатни зое қилса, йўловчиларнинг ҳаёти хавф остида қолади. Ўқитувчи омонатни зое қилса, келажак авлод илмсиз, жоҳил бўлади. Қурувчи омонатни зое қилса, бинолар қулаб, шаҳарлар вайрон бўлади. Шифокор омонатни зое қилса, беморлар ҳалок бўлади. Ота-она омонатни зое қилса, фарзандлар тарбияси бузилиб, ахлоқсиз болалар кўпаяди. Эр-хотин омонатни зое қилсалар, оилалар бузилади. Уламолар омонатни зое қилсалар, дин ҳукмларига тўлиқ амал қилиш йўқолади, мусулмонларнинг ҳуқуқлари топталади. Раҳбарлар омонатни зое қилсалар, халқ адолатсизлик ва зулмдан эзилади.
Хуллас, бир ишни номуносиб кишига топширилса, у ўзига берилган мансаб ва вазифанинг билимдони, лойиқ кишиси бўлмагани учун, табиийки, ўша ишда жуда кўп хатоларни содир этади, ишни тўғри йўналишда олиб бормай, омонатни зое қилади, бунинг ортидан эса кўнгилсизликлар юзага келади.
Бу ҳадиси шариф ҳозирги кунимизда ҳам амал қилиш жуда ҳам долзарб бўлиб турибди. Бир соҳа ходими ўз соҳасини ривожлантириш, камчиликларини тўғрилаш ўрнига бошқа соҳани, унинг ходимларини айбини қидириб юриш билан банд бўлади. Натижада ўз соҳаси касодга учрайди (Манба: “Ҳадис ва ҳаёт” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@ZIYOUZ
"МУСУЛМОН БИЛАН КОФИРНИ АЖРАТИБ ТУРУВЧИ АМАЛ НАМОЗДИР" ҲАДИСИНИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?
#ҳадис_шарҳи

538-CАВОЛ: "Мусулмон билан кофирни ажратиб турувчи амал намоздир" ҳадисини ким ривоят қилган? Бу ҳадисни қандай тушуниш мумкин? Шу ҳадисни батафсил тушунтириб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз саволда зикр қилиб ўтган ҳадисни Имом Муслим ўзларининг саҳиҳларида ривоят қилганлар:
عن جابر قال: سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول: إن بين الرجل وبين الشرك والكفر: تركَ الصلاة؛ رواه مسلم.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Албатта киши билан ширк ва куфр орасини намозни тарк қилиш ажратиб туради", деганларини эшитдим", деганлар.

Уламоларимиз мазкур ҳадиси шарифни шарҳлаб, айтадиларки, намозни тарк қилувчилар икки тоифа бўлади.
1. Намозни фарз эканини инкор қилиб тарк қилувчи.
2. Намозни фарз эканини инкор қилмайди, аммо бепарволик ва дангасалик қилиб намозни тарк қилувчи.
Биринчи тоифа кишилар иймонсиз экани борасиди уламолар ихтилоф қилишмаган, бил иттифоқ бундай кишиларни диндан чиқган дейишган.
Иккинчи тоифа кишилар борасида жумҳур уламолар ҳусусан имом Абу Ҳанифа ва шогирдлари, имом Молик, Суфён Саври, Имом Музаний ва Куфалик уламолар бу тоифа кишилар кофир бўлмайди аммо гуноҳи кабира қилган бўлишади деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.
@ZiyoUz
#Ҳадис_шарҳи

«Сизлардан бирор кишининг уйи дарвозаси ёнидан анҳор оқиб турса, у ҳар куни шу анҳорда беш марта ювинса, нима деб ўйлайсизлар: “Унда кир қоладими?” деб сўрадилар.Саҳобалар “Йўқ”, дейишди. Шунда у зот: “Беш вақт намоз ҳам анҳорга ўхшаб гуноҳларни ювиб туради”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти).

Инсон хатодан холи эмас, билмасдан бомдод намозидан кейин хато қилиб қўйса, пешин намозини ўқиши билан хатоси ювилади. Шомдан кейин хато қилса, хуфтонни ўқиш билан хатоси ювилади Беш вақт намоз билан ювилмайдиган каттароқ хато қилган бўлса, жума намози хатосини ювади. Хатолари ундан ҳам каттароқ бўлса, Рамазон ойида ювилади. Ундан ҳам каттароқ бўлса, ҳайит намозларида, ундан ҳам қолганлари бўлса, ҳажда ювилади.

ziyo.uz https://tttttt.me/ZiyoUz
#Ҳадис_шарҳи

“Ким ризқи кенг, умри узун бўлишини хуш кўрса, қариндошлик алоқаларини боғласин” (Муттафақун алайҳ).

Силаи раҳмни узиш гуноҳи кабиралардандир. Шуни билиб ҳам ҳеч бир сабабсиз силаи раҳмни узган киши жаннатга кирмайди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Кесувчи жаннатга кирмайди” (Имом Бухорий ривояти).
Силаи раҳм қариндошлар билан чиройли муносабатда бўлиш, уларнинг хурсандчиликларига шерик, мусибатларига ҳамдард бўлиш, муҳтожларга ёрдам бериш, уларни доимо зиёрат қилиб туриш, кўнгилларини олиш, дилларини оғритишдан сақланиш, улардан бирор ёмонлик етса ҳам кек сақламай кечириб юбориш, қалбида уларга нисбатан ҳасад ва адоват сақламасдан ўртада муҳаббат пайдо қилиш йўлида бор куч-ғайратини сарф қилиш каби фазилатларни ўз ичига олади.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

ziyo.uz https://tttttt.me/joinchat/AAAAAEEoAzWM6mTQINgoXw