Rashid Usmonov live
1.42K subscribers
628 photos
621 videos
14 files
759 links
Спорт ва саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмоновнинг телеграм канали.
Веб сайт: www.usmonov.uz
Боғланиш ва муҳокама учун гуруҳ: https://tttttt.me/rashidusmonovlivechat
Ютубе: https://www.youtube.com/c/RashidUsmonov
Download Telegram
#Эълон #Таъзия

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

Ассалому алайкум барча “Rashid Usmonov live” тармоғининг обуначилари, Абдурашид акани таниган, танимаган, муҳлис бўлган, яқин ва узоқ қариндош, дўсту-биродарлари!

Биродаримиз Рашид Усмонов Ражабович (Абдурашид Бухорий) бугун тонгда Аллоҳ берган ўткир касаллик туфайли вафот топдилар. Аллоҳ раҳматига олсин! 🤲 Барча яқинларига сабри жамийл тилаймиз, ҳақларига дуо қилишни сўраймиз. 🤲

Жаноза эртага Бухоро шаҳрида ўқилиши кутилмоқда.
Вақти ва жойи тез орада кейинги хабарда эълон қилинади.

https://tttttt.me/usmonovuz
Азизлар, биродаримиз, акамиз, уммат ва табобатнинг жонкуяр ўғлони, Рашид Усмонов лайф тармоғининг асосчиси, саломатлик ва спорт тарғиботчиси, тадбиркор Рашид Усмонов (Абдурашид Бухорий) боқий оламга риҳлат қилдилар.

Жаноза эртага - 1 декабрь - пайшанба куни соат 10:00 да ота хонадонида бўлиб ўтади.

Манзил: Бухоро вилояти, Бухоро тумани, Работақалмоқ ҚФЙ (Маданият). Бухоро шаҳридан тахминан 7 км узоқликда.

Дафн: Хўжа Кабўтпўш қабристонида бўлади.

Биродаримизнинг сафарлари бехатар, иймонлари саломат, савол-жавоблари осон, ётадиган жойлари жаннат боғчаларидан бир боғча бўлсин.

https://tttttt.me/usmonovuz
Live stream started
Live stream finished (2 minutes)
Forwarded from Dr. Shuhrat Ibrohim (Dr. Shuhrat Ibrohimogli)
Бухорода Рашид Усмонов биродаримизни жанозасига кўплаб инсонлар келишди. Бу ҳам у кишининг шу қисқа умрлари давомида кўплаб хайрли ишларни қилиб улгуриб қолганлигини бир белгиси бўлса ажаб эмас. Аллоҳ раҳматига олсин Абдурашид акамизни.
🤲 Я Робб, ўзинг барчамизни бу дунёни мўмин ҳолда тарк этишликни, жаннатларда дийдор кўришишликни насиб қилгин!🤲

https://tttttt.me/tibbiyot_konsultanti
Forwarded from abdurahmon️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Buyuk tabiblar izidan (Nodir Abdusamad Shoshiy (Alimov))
*ХОТИРА*

Биродаримиз Абдурашид Бухорий (Рашид Усмонов) хотирасига:

Наслимиз Одамдур, аслимиз турпоқ,
Одамдек яшагин, ибрат ол ўртоқ!
Кимдур олдин кетар, кимимиз кечроқ,
Бу ҳаёт карвони, тўхтамас мутлоқ!

Бухорий ўтдилар, Хоразмий ўтди,
Синолар кетдилар, Ҳорунким ўтди,
Темурбек, Кўрагон, Бобур, Ҳамидхон,
Моҳиржон ўтдию, Рашид ҳам ўтди.

Ҳакимий
01.12.2022 й. – Жумадул аввал 1444 ҳ
Тошкент, пайшанба.

https://tttttt.me/tib_ilm
📣 Ассалому алейкум азиз “Rashid Usmonov live” канали аъзолари!

Абдурашид Усмонов (Аллоҳ раҳматига олсин) ҳаётлик вақтида янги бир лойиҳамиз асосчиларидан бирига айланишга улгурган эдилар. Мана энди ушбу лойиҳа “ASH-SHIFA akademiyasi” номи остида ўз фаолиятини бошлади. Умид қиламизки лойиҳамиз инсонларга кўп манфаатли бўлиб чиқади ва келажакда уни асосчилари, жумладан Rashid Usmonov номидан садақаи жория бўлиб қолади.

Марҳамат ушбу янги канал ва лайф чат гурруҳимизга аъзо бўлингиз, яқинларизни ҳам таклиф қилингиз ва фойдали маълумотларни улашингиз.

Таклиф ва мурожаатлар бўйича👇
https://tttttt.me/ash_shifa_livechat га ёзишлариз мумкин.

Каналга ўтиш ва улашиш учун линк👇
https://tttttt.me/ash_shifa_akademiyasi

Биз билан бирга қолганлариз ва қўллаб-қувватлаганлариз учун барчангизга ташаккур билдирамиз. 👍🤲

Ҳурмат ила “ASH-SHIFA akademiyasi” жамоаси ®️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Rashid Usmonov live
Барча мусулмон аҳлига улуғ байрамимиз Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!

Шу кунларга етказганига, шу лаҳзалар билан қувонтирганига, Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин.