078. Саодат аҳли билан шақоват аҳли ўртасида ер билан осмонча масофа бор. Саодат аҳли агар бир инсонни Аллоҳнинг маъсиятида кўришса, зоҳирда буни инкор этишади ва ботинда унинг ҳаққига дуо қилишади. Шақоват аҳли эса, уни фош этиб, шарманда қилиш учун инкор этишади. Баъзида унинг номини бадном ҳам қилишади.
Мўмин киши ёлғизликда биродарига насиҳатгўй, омма орасида яширгувчи бўлади. Аҳли шақоват эса бунинг акси; агар бир инсонни гуноҳда кўришса, унга эшикни ёпиб, шарманда қилишади. Буларнинг басиратлари ҳеч порламайди ва ўзлари Аллоҳдан узоқ қилинишади.
Ориф Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ
---
шақоват - бахтсизлик
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur

079. Бир киши айтади: "Суфён ибн Уяйна билан кетаётгандим. Йўлда бир тиланчи чиқиб қолди. Суфён ўзларида унга берадиган нарса тополмадилар ва йиғлавордилар. Мен: "Эй Абу Муҳаммад, сизни нима йиғлатди?", дея сўрадим. "Бир киши сендан яхшилик умидида олдингга келсаю, уни олмаса, бундан ортиқ мусибат борми?!", дея жавоб қилдилар.
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
080. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу асҳобларига: "Сизлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларига қараганда намоз, рўза ва жиҳодни кўп қиласизлар, лекин улар сизлардан кўра яхши эдилар", дедидар. Улар: "Бу қандоқ бўлди?", дея сўрашди.
"Чунки улар сизларга қараганда дунёдан зоҳид (юз ўгирувчи) ва охиратга роғиб (қизиқувчи) эдилар", дея жавоб қилдилар Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу.
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
"Чунки улар сизларга қараганда дунёдан зоҳид (юз ўгирувчи) ва охиратга роғиб (қизиқувчи) эдилар", дея жавоб қилдилар Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу.
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
081. Агар замон аҳлининг исломга муносабатини билмоқчи бўлсанг, масжидлар эшигидаги издиҳомга ёки ҳаждаги "Лаббайкаллоҳумма" калимасининг гумбирлашига қарама! Балки уларнинг шариат душманларига бўлган муносабатларига боқ!
Абул Вафо ибн Уқайл раҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Абул Вафо ибн Уқайл раҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
082. Одамларнинг рўза ё намозига қараманг! Балки сўзлаганда сўзининг ростлигига, бир нарса топширилганда омонатдорлигига ва дунё қўлидан чиқаётган пайтда парҳезкорлигига қаранг!
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
084. Илоҳи, гуноҳлар ичра турволиб истиғфор айтишим тубанлигимдан! Афвинг кенглигини била туриб истиғфорни тарк этишим ожизлигимдан!
Менга ҳожатинг йўқ бўлгани ҳолда қанчалаб неъматлар билан кўнглимни оласан! Сенга муҳтож бўлганим ҳолда қанчалаб гуноҳлар билан нафратингни қўзғайман!
Эй ваъда этса вафо қилувчи зот! Таҳдид қилса, кечиб афв этувчи зот! Улкан гуноҳимни улкан афвингга кирит, эй меҳрибонларнинг меҳрибони!
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Менга ҳожатинг йўқ бўлгани ҳолда қанчалаб неъматлар билан кўнглимни оласан! Сенга муҳтож бўлганим ҳолда қанчалаб гуноҳлар билан нафратингни қўзғайман!
Эй ваъда этса вафо қилувчи зот! Таҳдид қилса, кечиб афв этувчи зот! Улкан гуноҳимни улкан афвингга кирит, эй меҳрибонларнинг меҳрибони!
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
086. Агар кундуз ухламаса ва иш билан машғул бўлмаса, намоз ва зикр билан овора бўлсин. Бу кундуз ишларининг афзалидир. Чунки бу пайт одамларнинг Аллоҳ азза ва жалладан ғафлатда бўладиган ва дунё ташвишлари билан банд вақтлари ҳисобланади. Бандалар эшигидан кетган вақтда Раббисининг хизматида бўлган қалб, Аллоҳ таолонинг поклашига, қурбати ва маърифати учун хослашига ҳақли қалб бўлади. Бунинг фазли тунни бедор ўтказганнинг фазли кабидир. Чунки тун ҳам уйқу билан ғафлатда бўлиш вақтидир. Буниси эса ҳавога эргашиш ва дунё ташвишлари билан ғафлатда бўлиш пайтидир.
"Иҳё"нинг "Вирдлар фазилати" китобидан
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
"Иҳё"нинг "Вирдлар фазилати" китобидан
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
087. Банданинг раббиси ҳузурида икки туриши бор. Биринчи туриш намозда ва иккинчиси Унга йўлиққан Кундаги туриш. Ким биринчи туриш ҳаққини риоя этса, унга иккинчи туришда осон қилинади. Ким у туришга бепарво бўлиб, ҳаққини риоя этмаса, бу туришда унга жуда оғир бўлади.
Аллоҳ таоло айтади: "Ва кечасида ҳам Унга сажда қил ва узоқ кечаларда Унга тасбиҳ айт. Албатта, анавилар шошган (дунё)ни яхши кўрарлар ва оғир кунни ортларида қолдирарлар". (Инсон сураси, 26-27-оятлар)
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Аллоҳ таоло айтади: "Ва кечасида ҳам Унга сажда қил ва узоқ кечаларда Унга тасбиҳ айт. Албатта, анавилар шошган (дунё)ни яхши кўрарлар ва оғир кунни ортларида қолдирарлар". (Инсон сураси, 26-27-оятлар)
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
090. Оёқдан мадор кетди, кўздан нур. Вужуд иллатга тўла, елка гуноҳга. Ҳаётдан кўра, ўлимга яқинмиз..
Аммо қандай Сенга йўлиқамиз, Павардигорим?!. Агар қолган умримизни ибодатингга бағишлаган тақдиримизда ҳам, ҳаётимизни эзгуликларга тўлдирганимизда ҳам, (аслида гуноҳу ёмонликларга устасифаранг бўлиб кетган нафсимизнинг бунга йўл бериши қийин, жудда қийин) олдинги юзиқароликлар туфайли қай аҳволда Олдингда турамиз?!! Сўровларинга нима деб жавоб қиламиз??!
Кечирмасанг, афв этмасанг, раҳматла боқмасанг ва бандам демасанг ҳолимиз хароб, жуддаям хароб!!! Ё Ғаффор, ё Таввоб, ё Роуф, ё Раҳим, ё Раҳмон, ё Рабб..

091. Агар яхши кўрган нарсангда Аллоҳ давомли қилишини хоҳласанг, ўзинг ҳам Аллоҳ яхши кўрган нарсада давомли бўл!
Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ
Изоҳ: Аллоҳ нимани яхши кўришини билмоқчи бўлганлар Унинг каломига боқсинлар. Нимани яхши кўриши ва нимани ёмон кўриши буйруқ ва қайтариқларида мужассамдир.
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ
Изоҳ: Аллоҳ нимани яхши кўришини билмоқчи бўлганлар Унинг каломига боқсинлар. Нимани яхши кўриши ва нимани ёмон кўриши буйруқ ва қайтариқларида мужассамдир.
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
092. Банданинг Аллоҳга яқинлиги зиёда бўлгани сари, унга лаззат ва ҳаловатни шундай туйдириб қўядики, унинг таъмини энди уйғоқликда ҳам, ухлаганда ҳам, овқатланганда ҳам у ҳис қилади. Шунда Аллоҳ таолонинг "Биз уни яхши ҳаётда яшаттириб қўямиз" ваъдаси амалга ошади.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
093. Ким Аллоҳ қалбини очишини ва илм билан ризқлантиришини хоҳласа, унга хилватга ўтиш, кам емоқ, аҳмоқларга қўшилмаслик, инсоф ва одоби йўқ айрим аҳли илмдан узоқлашиш лозим бўлади.
Имом Шофиъий раҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Имом Шофиъий раҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
094. Билгилки, қалб ғийбати мусулмонларга нисбатан гумонда бўлмоқликдир. Гумон - нафс берилиб, қалб мойил бўладиган ҳолатдир...
Билгилки, гумоннинг самараси жосуслик қилмоқдир. Чунки қалб гумон билан қаноатланмайди. Балки ҳолатнинг ҳақиқатига етишни талаб этади. Шу сабаб киши жосуслик қилади. Бу эса шариатда қайтарилгандир.
Абдураҳмон ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ
---
Қаранг, биргина гумон қандай гуноҳларга олиб боради. Ғийбат, жосуслик, улар юзага келтирадиган ёмонликлар..

095. Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Агар бандадан шаҳват ғолиб келиши ёки табиатининг қуввати туфайли гуноҳ воқеъ бўлса, Аллоҳ мана шунисини кечириши мумкин. У гуноҳга, уни хоҳламай ва нафсида қасд қилмай воқеъ бўлади. Бу бандага Аллоҳнинг мағфирати, кечиши ва афвини умид қилинади. Чунки Аллоҳ таоло унинг заифлигини, шаҳвати ғолиб эканини билади. Ҳамма вақт ҳам унга сабр қилолмаслигини кўради. Агар у гуноҳ қиладиган бўлса, Роббисига хузуъли, эзилиб, хавфсираб, нафсидаги шаҳват гуноҳидан хижолатга тушиб ва иймони бу ишни кариҳ кўрган ҳолда қилади. У баъзида нафс чақириғига жавоб қилса, гоҳида иймон чақириғига ижобат этади.
Лекин ким гуноҳдан тап тортмасликка, қўрқмасдан унга қадам ташлашга ва Аллоҳ учун шаҳватни тарк этмасликка ишини бино қилган экан ва гуноҳидан шоду ҳуррам бўлиб, маъсиятга эришганда юмалаб куладиган бўлса, мана шундай одамга унинг билан тавбаси ўртаси тўсилишидан ва унга муваффақ бўлмаслигидан қўрқилади.

096. Али ибн Хашрам айтадилар: "Шофеъийнинг шайхлари Вакиъ ибн Жарроҳнинг қўлларида ҳеч қачон китоб кўрмаганман. Нимани сўзласалар ёддан сўзлардилар. У кишидан қувваи ҳофиза давоси ҳақида сўрадим. "Агар давосини ўргатсам, амал қиласанми?", деб сўрадилар. "Ҳа, Валлоҳи", дедим.
Вакиъ: "Гуноҳни тарк этиш. Бундайини ҳеч тажрибамда кўрмаганман!", дедилар.
Қуръон ёдлаётган ёки илм ўқиётган, лекин қувваи ҳофизасидан шикояти борларга "Вакиъ давоси"ни тавсия этаман.
Дарвоқе, имом Шофеъийнинг бу хусусда машҳур шеърлари бор:
Вакиъга шикоят этдим суи ҳифзимдан,
Иршод этди у гуноҳларни ташлашга.
Айтдики, илм бу - нурдир,
Аллоҳнинг нури берилмас осийга!
(Афсуски шоирмасман. Шоиртаъб дўстларимдан мазкур жумлаларни назмга солишларини умид қиламан. Чунки бу шеърни толиби илмлар шиор қилиб олсалар бўлади)

097. Агар зикр қалбда ўрнашса ва шайтон унга яқинлашса, уни тутқаноқ тутиб қолади. Худди инсонни шайтон тутиб, шайтонлаб қолганидек. Шунда шайтонлар унинг устида тўпланиб: "Бунга нима бўлибди?" дейишади. Улардан бири: "Инс уриб кетибди", дея жавоб қилади.
"Рисалатул қушайрийя"дан