🔥Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...
Юракни озорлаб тўймайди фироқ,
Манзиллар яқину кўнгиллар йироқ,
Мен нени хоҳласам эришдим бироқ,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...
Дилимга ҳаваслар тўлдирди дунё,
Гуллатди гоҳида сўлдирди дунё,
Бўлмаган ишимни бўлдирди дунё,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...
Эсласам кўзимда пайдо бўлар нам,
Ичимни ёритмас ёқилса ҳам шам,
Ҳамма нарсам бору ҳаётда эркам,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...
Ишқимни сойларга сўзлаб ўтяпман,
Висолинг ҳаёлда кўзлаб ўтяпман,
Йилларки кечалар бўзлаб ўтяпман,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...
Мени суйганларга менинг хушим йўқ,
Оҳ сени кўрмаган бирор тушим йўқ,
Қўлимда нима бор бунга ишим йўқ,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...
Бахтлиман деб қўяр гоҳида тилим,
Инкор қилаверар барчасин дилим,
Борлиги қувончим бўлган севгилим,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...
Юракни ҳар кеча қийнайди фироқ,
Манзиллар яқину кўнгиллар йироқ,
Мен нени хоҳласам эришдим бироқ,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
Юракни озорлаб тўймайди фироқ,
Манзиллар яқину кўнгиллар йироқ,
Мен нени хоҳласам эришдим бироқ,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...
Дилимга ҳаваслар тўлдирди дунё,
Гуллатди гоҳида сўлдирди дунё,
Бўлмаган ишимни бўлдирди дунё,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...
Эсласам кўзимда пайдо бўлар нам,
Ичимни ёритмас ёқилса ҳам шам,
Ҳамма нарсам бору ҳаётда эркам,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...
Ишқимни сойларга сўзлаб ўтяпман,
Висолинг ҳаёлда кўзлаб ўтяпман,
Йилларки кечалар бўзлаб ўтяпман,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...
Мени суйганларга менинг хушим йўқ,
Оҳ сени кўрмаган бирор тушим йўқ,
Қўлимда нима бор бунга ишим йўқ,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...
Бахтлиман деб қўяр гоҳида тилим,
Инкор қилаверар барчасин дилим,
Борлиги қувончим бўлган севгилим,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...
Юракни ҳар кеча қийнайди фироқ,
Манзиллар яқину кўнгиллар йироқ,
Мен нени хоҳласам эришдим бироқ,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
2❤128🔥15👍10
Audio
*ЗЎР БЎЛИБ КЕТАМИЗ*
Йўқчилик йигитга синов дегани,
Шукур дейман ноним бордир егани,
Ҳали бизларга бир давр келади,
Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа.
Йигит ризқи доим кўчада бўлар,
Тиним билмаганлар роҳатин кўрар,
Ният яхши бўлса ортиғин берар,
Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа.
Билакда куч тўла, мия ғич ақл,
Муҳими ҳаракат, ишонч ва сабр,
Ҳалол бўлиб доим, бўлмасак бахил,
Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа.
Ота онам қилиб турсалар дуо,
Ишларим ўнгидан келар доимо,
Ҳаракат қилганга беради Ҳудо!
Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа.
Йигит кўрки, лафзи, сўзи биландир,
Дадил қадам босган изи биландир,
Йигитни омади ўзи биландир,
Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа.
Виждонни унутмай, иймондан кечмай,
Юрган тўғри йўлдан сира адашмай,
Адо этар фарз-у, қарзни унутмай,
Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа.
✍Абдумуталиб Эргашалиев
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
Йўқчилик йигитга синов дегани,
Шукур дейман ноним бордир егани,
Ҳали бизларга бир давр келади,
Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа.
Йигит ризқи доим кўчада бўлар,
Тиним билмаганлар роҳатин кўрар,
Ният яхши бўлса ортиғин берар,
Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа.
Билакда куч тўла, мия ғич ақл,
Муҳими ҳаракат, ишонч ва сабр,
Ҳалол бўлиб доим, бўлмасак бахил,
Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа.
Ота онам қилиб турсалар дуо,
Ишларим ўнгидан келар доимо,
Ҳаракат қилганга беради Ҳудо!
Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа.
Йигит кўрки, лафзи, сўзи биландир,
Дадил қадам босган изи биландир,
Йигитни омади ўзи биландир,
Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа.
Виждонни унутмай, иймондан кечмай,
Юрган тўғри йўлдан сира адашмай,
Адо этар фарз-у, қарзни унутмай,
Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа.
✍Абдумуталиб Эргашалиев
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
1❤62👍14🔥8
#ПРЕМЬЕРА
🔥Чарчамадим...
Озоринг ошиб кетган
дамлардан чарчамадим,
Аламлардан кўздаги
намлардан чарчамадим,
Чарчадим дунё иши
мадоримни қуритса,
Лек шунда ҳам сен берган
ғамлардан чарчамадим...
Ошиғингга бахт эмас
дард беришни танладинг,
Юрагига армондан
гард беришни танладинг,
Сени дея жонимни
гаровларга қўйсам мен,
Шунда ҳам имкон эмас
шарт беришни танладинг...
Ситамларингга хўп хўп
дейишдан чарчамадим,
Минг ҳайдадинг минг мартта,
келишдан чарчамадим,
Бўлди мени тинч қўйинг
сиздан чарчадим дейсан,
Лек шунда ҳам мен сени
севишдан чарчамадим...
Ғуруримни кўзимдан
узоқларга отган мен,
Андуҳлардан кўксимни
заҳга бериб ётган мен,
Бу ишқнинг бозорида
олганим дард изтироб,
Лекин сенга меҳримни
энг арзонга сотган мен...
Йилларки соғинчингни
ютишдан чарчамадим,
Шамоллардан ифоринг
тутишдан чарчамадим,
Сенку менсиз бахтлардан
чарчаб кетгандирсан лек,
Мен келар деб йўлингни
кутишдан чарчамадим...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
🔥Чарчамадим...
Озоринг ошиб кетган
дамлардан чарчамадим,
Аламлардан кўздаги
намлардан чарчамадим,
Чарчадим дунё иши
мадоримни қуритса,
Лек шунда ҳам сен берган
ғамлардан чарчамадим...
Ошиғингга бахт эмас
дард беришни танладинг,
Юрагига армондан
гард беришни танладинг,
Сени дея жонимни
гаровларга қўйсам мен,
Шунда ҳам имкон эмас
шарт беришни танладинг...
Ситамларингга хўп хўп
дейишдан чарчамадим,
Минг ҳайдадинг минг мартта,
келишдан чарчамадим,
Бўлди мени тинч қўйинг
сиздан чарчадим дейсан,
Лек шунда ҳам мен сени
севишдан чарчамадим...
Ғуруримни кўзимдан
узоқларга отган мен,
Андуҳлардан кўксимни
заҳга бериб ётган мен,
Бу ишқнинг бозорида
олганим дард изтироб,
Лекин сенга меҳримни
энг арзонга сотган мен...
Йилларки соғинчингни
ютишдан чарчамадим,
Шамоллардан ифоринг
тутишдан чарчамадим,
Сенку менсиз бахтлардан
чарчаб кетгандирсан лек,
Мен келар деб йўлингни
кутишдан чарчамадим...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
1❤69👍12🔥7
ONAMNING KO‘NGLI SEZAR chgpt
aslkingmusic
*ОНАМНИНГ КЎНГЛИ СЕЗАР*
Жисмим чекса дард-у, ғам,
Хорғинлик руҳим эъзар.
Жонимга куйиб ҳар дам,
Онамнинг кўнгли сезар.
Бошимга ёғса тошлар,
Етмай қолса бардошлар,
Кўзимдан оқса ёшлар,
Онамнинг кўнгли сезар.
Синовлар келиб қатор,
Ҳолим танг бўлса абгор,
Жим турсам қилмай ошкор,
Онамнинг кўнгли сезар.
Ишларим юрмаса ҳеч,
Омадим кулмаса ҳеч,
Дуо қилиб эрта кеч,
Онамнинг кўнгли сезар.
Нур юзлари ой каби,
Бордир меҳрининг таъми,
Кўпайса елкам ғами,
Онамнинг кўнгли сезар.
Чин муҳлиси, санъатим,
Пойдевори қудратим,
Сиз ва отам давлатим,
Сизлар бор умрим безар.
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Тайёр қўшиқ сотилади мурожат учун
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
Жисмим чекса дард-у, ғам,
Хорғинлик руҳим эъзар.
Жонимга куйиб ҳар дам,
Онамнинг кўнгли сезар.
Бошимга ёғса тошлар,
Етмай қолса бардошлар,
Кўзимдан оқса ёшлар,
Онамнинг кўнгли сезар.
Синовлар келиб қатор,
Ҳолим танг бўлса абгор,
Жим турсам қилмай ошкор,
Онамнинг кўнгли сезар.
Ишларим юрмаса ҳеч,
Омадим кулмаса ҳеч,
Дуо қилиб эрта кеч,
Онамнинг кўнгли сезар.
Нур юзлари ой каби,
Бордир меҳрининг таъми,
Кўпайса елкам ғами,
Онамнинг кўнгли сезар.
Чин муҳлиси, санъатим,
Пойдевори қудратим,
Сиз ва отам давлатим,
Сизлар бор умрим безар.
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Тайёр қўшиқ сотилади мурожат учун
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
1❤72👍9🔥7
#ПРЕМЬЕРА
🔥Мен сизни яшириб қўяман Она...
Ғамлар тополмайди изингизни ҳам,
Алам ёшлолмайди кўзингизни ҳам,
Дардлар эшитмайди сўзингизни ҳам,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Бу телба дунёнинг ёмонларидан,
Қалби муз юзлари сомонларидан,
Кексалик келгувчи томонларидан,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Ажинлар тушмасдан жамолингизга,
Қарилик етмасдан камолингизга,
Оқ сочлар тегмасдан рўмолингизга,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Қўлингиз асолар тутмасдан туриб,
Умр вужудингиз ютмасдан туриб,
Рози бўлишингиз кутмасдан туриб,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Ҳамонки бағрингиз ғамлардан паноҳ,
Улғайдим барига гувоҳман, гувоҳ,
Сизни асрамаслик энг катта гуноҳ,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Жисмингиз оқизмай йиллар сойига,
Ўраб райҳонларга, гулга, шойига,
Кўнглимнинг энг гўзал кўркам жойига,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Кўнглимнинг энг гўзал кўркам жойига,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
🔥Мен сизни яшириб қўяман Она...
Ғамлар тополмайди изингизни ҳам,
Алам ёшлолмайди кўзингизни ҳам,
Дардлар эшитмайди сўзингизни ҳам,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Бу телба дунёнинг ёмонларидан,
Қалби муз юзлари сомонларидан,
Кексалик келгувчи томонларидан,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Ажинлар тушмасдан жамолингизга,
Қарилик етмасдан камолингизга,
Оқ сочлар тегмасдан рўмолингизга,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Қўлингиз асолар тутмасдан туриб,
Умр вужудингиз ютмасдан туриб,
Рози бўлишингиз кутмасдан туриб,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Ҳамонки бағрингиз ғамлардан паноҳ,
Улғайдим барига гувоҳман, гувоҳ,
Сизни асрамаслик энг катта гуноҳ,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Жисмингиз оқизмай йиллар сойига,
Ўраб райҳонларга, гулга, шойига,
Кўнглимнинг энг гўзал кўркам жойига,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Кўнглимнинг энг гўзал кўркам жойига,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
1❤88👍27🔥13
🔥Онам билан...
Турли туман гап-сўзларни тинглар қулоқ,
Давраларга чорлайдилар яқин - йироқ,
Сўзлашаман ҳамма билан дўстлар бироқ,
Суҳбатларнинг энг яхшиси Онам билан....
Дуосидан қўлим ойни тутиб турар,
Эшигимда бахтлар навбат кутиб турар,
Ютқазмайди кўнглим доим ютиб турар,
Омадларнинг энг яхшиси Онам билан...
Болам деса юраккинам дарддан ҳоли,
Буколмайди қаддимни ҳеч ғам шамоли,
Бошим баланд мағрурликда тоғ мисоли,
Савлатларнинг энг яхшиси Онам билан...
Топганимга минг барака берар худо,
Беҳудага қайғурмайман чекиб нидо,
Борликлари бойлигимга жоним фидо,
Давлатларнинг энг яхшиси Онам билан...
Тиззасига бошим қўйсам яйрар таним,
У бор мени енголмайди ҳеч бир ғаним,
Оҳ ёнимда туришлари бахтим маним,
Рағбатларнинг энг яхшиси Онам билан...
Турли туман гап-сўзларни тинглар қулоқ,
Давраларга чорлайдилар яқин - йироқ,
Сўзлашаман ҳамма билан дўстлар бироқ,
Суҳбатларнинг энг яхшиси Онам билан....
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
Турли туман гап-сўзларни тинглар қулоқ,
Давраларга чорлайдилар яқин - йироқ,
Сўзлашаман ҳамма билан дўстлар бироқ,
Суҳбатларнинг энг яхшиси Онам билан....
Дуосидан қўлим ойни тутиб турар,
Эшигимда бахтлар навбат кутиб турар,
Ютқазмайди кўнглим доим ютиб турар,
Омадларнинг энг яхшиси Онам билан...
Болам деса юраккинам дарддан ҳоли,
Буколмайди қаддимни ҳеч ғам шамоли,
Бошим баланд мағрурликда тоғ мисоли,
Савлатларнинг энг яхшиси Онам билан...
Топганимга минг барака берар худо,
Беҳудага қайғурмайман чекиб нидо,
Борликлари бойлигимга жоним фидо,
Давлатларнинг энг яхшиси Онам билан...
Тиззасига бошим қўйсам яйрар таним,
У бор мени енголмайди ҳеч бир ғаним,
Оҳ ёнимда туришлари бахтим маним,
Рағбатларнинг энг яхшиси Онам билан...
Турли туман гап-сўзларни тинглар қулоқ,
Давраларга чорлайдилар яқин - йироқ,
Сўзлашаман ҳамма билан дўстлар бироқ,
Суҳбатларнинг энг яхшиси Онам билан....
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
❤89👍14🔥11
Шарт эмас
Шарт эмас ҳаммага бирдай ёқишим,
Бирма-бир ярақлаб кўнгил олишим.
Хушомад кўчасин кезаверсам гар,
Бир куни жарликка тайин қулашим.
Тушуниб бўлмайди одам зотига,
Қуйиб берсанг улар нима хохламас,
Атрофда ўрмалар иши битгунча,
Фойданг тегмаса гар биров йўқламас.
Чарчадим сохтаки кулиб туришдан,
Кўкларга кўтариб, ёлғон тўқишдан.
Ҳар куни қайталаб ниқоб ортида,
Сарлавхаси бир хил китоб ўқишдан.
Умр деган узун карвон йўлида,
Ҳамманинг ўзига дарди етарли,
Банданинг надомат, отар тошлари,
Вақтинча бир тегиб ўтиб кетарли.
Роббим мени мудом бандаларини,
Рози қилиш учун яратган эмас.
Жонимга хақлироқ Парвардигорим,
Фақат ўзигина ўзи суйса бас.
✍ Зулфия Юсуф
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
Шарт эмас ҳаммага бирдай ёқишим,
Бирма-бир ярақлаб кўнгил олишим.
Хушомад кўчасин кезаверсам гар,
Бир куни жарликка тайин қулашим.
Тушуниб бўлмайди одам зотига,
Қуйиб берсанг улар нима хохламас,
Атрофда ўрмалар иши битгунча,
Фойданг тегмаса гар биров йўқламас.
Чарчадим сохтаки кулиб туришдан,
Кўкларга кўтариб, ёлғон тўқишдан.
Ҳар куни қайталаб ниқоб ортида,
Сарлавхаси бир хил китоб ўқишдан.
Умр деган узун карвон йўлида,
Ҳамманинг ўзига дарди етарли,
Банданинг надомат, отар тошлари,
Вақтинча бир тегиб ўтиб кетарли.
Роббим мени мудом бандаларини,
Рози қилиш учун яратган эмас.
Жонимга хақлироқ Парвардигорим,
Фақат ўзигина ўзи суйса бас.
✍ Зулфия Юсуф
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
❤120👍32🔥4
Tojik Qizlari
aslkingmusic
*ТОЖИК ҚИЗ*
Лаблари шаккарми, ё боли бор?
Ой каби юзларида ҳоли бор,
Сўзлари ширин тожик қизларин,
Сочлари узун, зар рўмоли бор.
Қоп қора қошлари қалингина,
Салом берар кулиб майингина,
Юракдан уради бир кўришда,
Аҳволим бўлдику тайингина.
Чиройли, чиройли бунча чиройли?
Кетворган қомати, юзлари ойли.
Ўзбекча гапирса шеваси гўзал,
Оҳ, тожик қизлари бунча чиройли.
Ярашган дўппию, атлас-у, адрас,
Ҳуснига сулувлар қилишар ҳавас,
Одоби ҳуснидан чиройли бўлган,
Тожик қизларига таърифлар етмас.
Дил бердим ақл-у, ҳушимни олди,
Кун-у, тун-у, хатто тушимни олди,
Кулиб қараб бир нималар дея,
Тожик қиз мендан балога қолди.
Чиройли, чиройли бунча чиройли?
Кетворган қомати, юзлари ойли.
Ўзбекча гапирса шеваси гўзал,
Оҳ, тожик қизлари бунча чиройли.
✍️Абдумуталиб Эргашалиев
Тайёр қўшиқ сотилади
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
Лаблари шаккарми, ё боли бор?
Ой каби юзларида ҳоли бор,
Сўзлари ширин тожик қизларин,
Сочлари узун, зар рўмоли бор.
Қоп қора қошлари қалингина,
Салом берар кулиб майингина,
Юракдан уради бир кўришда,
Аҳволим бўлдику тайингина.
Чиройли, чиройли бунча чиройли?
Кетворган қомати, юзлари ойли.
Ўзбекча гапирса шеваси гўзал,
Оҳ, тожик қизлари бунча чиройли.
Ярашган дўппию, атлас-у, адрас,
Ҳуснига сулувлар қилишар ҳавас,
Одоби ҳуснидан чиройли бўлган,
Тожик қизларига таърифлар етмас.
Дил бердим ақл-у, ҳушимни олди,
Кун-у, тун-у, хатто тушимни олди,
Кулиб қараб бир нималар дея,
Тожик қиз мендан балога қолди.
Чиройли, чиройли бунча чиройли?
Кетворган қомати, юзлари ойли.
Ўзбекча гапирса шеваси гўзал,
Оҳ, тожик қизлари бунча чиройли.
✍️Абдумуталиб Эргашалиев
Тайёр қўшиқ сотилади
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
❤90👍11🔥10
«ЁЛҒОНЧИНИ СЕВМАЙИН»
Сўранг не сўрасангиз,
Борлиғимни берайин.
Фақат, мени алдаманг,
Ёлғончини севмайин.
Яралаб рост сўзингиз,
Алдамасин кўзингиз,
Пок тутинг сиз ўзингиз,
Ёлғончини севмайин.
Сизни севиб куймайин,
Суйманг майли суймайин,
Пушаймонлар бўлмайин,
Ёлғончини севмайин.
Ишқнинг уволи ёмон,
Қайтар дунё, бегумон,
Душман, сўнги пушаймон,
Ёлғончини севмайин.
Сизга фойдам тегмаса,
Эсламайсиз бўлмаса,
Эрмак бўлмайин росса,
Ёлғончини севмайин.
Севдим, бўлманг хатойим,
Кўриб турар Худойим!
Қабул бўлиб дуойим,
Ёлғончини севмайин.
Кўнглим оғрисин майли,
Рост сўзингиз туфайли,
Армоним бўлинг майли,
Ёлғончини севмайин.
Ёлғоннинг умри қисқа,
Учманг, ўткинчи хисга...
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади)
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
Сўранг не сўрасангиз,
Борлиғимни берайин.
Фақат, мени алдаманг,
Ёлғончини севмайин.
Яралаб рост сўзингиз,
Алдамасин кўзингиз,
Пок тутинг сиз ўзингиз,
Ёлғончини севмайин.
Сизни севиб куймайин,
Суйманг майли суймайин,
Пушаймонлар бўлмайин,
Ёлғончини севмайин.
Ишқнинг уволи ёмон,
Қайтар дунё, бегумон,
Душман, сўнги пушаймон,
Ёлғончини севмайин.
Сизга фойдам тегмаса,
Эсламайсиз бўлмаса,
Эрмак бўлмайин росса,
Ёлғончини севмайин.
Севдим, бўлманг хатойим,
Кўриб турар Худойим!
Қабул бўлиб дуойим,
Ёлғончини севмайин.
Кўнглим оғрисин майли,
Рост сўзингиз туфайли,
Армоним бўлинг майли,
Ёлғончини севмайин.
Ёлғоннинг умри қисқа,
Учманг, ўткинчи хисга...
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади)
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
❤67👍20🔥5
«ЎЗБЕКИСТОНИМ»
Хушбўй ифор сочар чаман, гулзоринг,
Мадхингни куйлагай жилға, анхоринг,
Кўзларим қувнатар мовий осмонинг,
Таърифинг айтмоққа ожиз забоним,
Тангрим назар қилган Ўзбекистоним!
Тўрт фаслинг бахорми, серқуёш ўлкам?
Шаффоф хаволаринг тўлдирар ўпкам,
Сийратинг ўктамдир, савлатинг кўркам,
Табиат сийлаган жаннатмаконим,
Тангрим назар қилган Ўзбекистоним!
Бешигим тебратган Онамсан ўзинг,
Бошимда парвона Отамсан ўзинг,
Бунчалар сахийсан, хотамсан ўзинг,
Равнақинг йўлида берайин борим,
Тангрим назар қилган Ўзбекистоним!
Буюк аждодлардан меросимдирсан,
Кўнглим ардоғида эъзозимдирсан,
Юксакка чорлаган парвозимдирсан,
Довруғи бу олам аро достоним,
Тангрим назар қилган Ўзбекистоним!
Мехмондўст эл борми, асли бу элдек?
Сўзга нўноқроғи шеър ёзар мендек,
Ўзига бек асли, азалдан ўзбек,
Миллатим ғурурим, миллатим шоним,
Тангрим назар қилган Ўзбекистоним!
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Улуғ айём мустақиллигимизнинг 35-йиллиги муборак бўлсин!
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
Хушбўй ифор сочар чаман, гулзоринг,
Мадхингни куйлагай жилға, анхоринг,
Кўзларим қувнатар мовий осмонинг,
Таърифинг айтмоққа ожиз забоним,
Тангрим назар қилган Ўзбекистоним!
Тўрт фаслинг бахорми, серқуёш ўлкам?
Шаффоф хаволаринг тўлдирар ўпкам,
Сийратинг ўктамдир, савлатинг кўркам,
Табиат сийлаган жаннатмаконим,
Тангрим назар қилган Ўзбекистоним!
Бешигим тебратган Онамсан ўзинг,
Бошимда парвона Отамсан ўзинг,
Бунчалар сахийсан, хотамсан ўзинг,
Равнақинг йўлида берайин борим,
Тангрим назар қилган Ўзбекистоним!
Буюк аждодлардан меросимдирсан,
Кўнглим ардоғида эъзозимдирсан,
Юксакка чорлаган парвозимдирсан,
Довруғи бу олам аро достоним,
Тангрим назар қилган Ўзбекистоним!
Мехмондўст эл борми, асли бу элдек?
Сўзга нўноқроғи шеър ёзар мендек,
Ўзига бек асли, азалдан ўзбек,
Миллатим ғурурим, миллатим шоним,
Тангрим назар қилган Ўзбекистоним!
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Улуғ айём мустақиллигимизнинг 35-йиллиги муборак бўлсин!
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
1❤45👍13🔥6
#ПРЕМЬЕРА
🔥Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим...
Таърифинг ёзай деб келганларга айт,
Қошингда шамолдай елганларга айт,
Фақат тўрт фасл бор деганларга айт,
Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим...
Келдингу кўнглимда боғлар гуллади,
Қаршимда қор эриб тоғлар гуллади,
Кўксимда минг йиллик доғлар гуллади,
Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим...
Ёритиб юбординг зулматларимни,
Кўкларга кўтардинг хурматларимни,
Оширдинг дунёга ҳимматларимни,
Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим...
Жамолинг ўйласам тугамайди ўй,
Минг турфа гуллардан ифори хушбўй,
Булоқдек покизам юзлари хушрўй,
Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим...
Борсан ҳаётимда бўлмайди қусур,
Ризқимга баракам умримга ҳузур,
Гоҳо ранжитаман кечиргин узур,
Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим...
Сўзларинг қайғудан ҳимоят менга,
Қадрингга етмаслик жиноят менга,
Ўзинг яратгандан иноят менга,
Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим...
Таърифинг ёзай деб келганларга айт,
Қошингда шамолдай елганларга айт,
Фақат тўрт фасл бор деганларга айт,
Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
🔥Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим...
Таърифинг ёзай деб келганларга айт,
Қошингда шамолдай елганларга айт,
Фақат тўрт фасл бор деганларга айт,
Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим...
Келдингу кўнглимда боғлар гуллади,
Қаршимда қор эриб тоғлар гуллади,
Кўксимда минг йиллик доғлар гуллади,
Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим...
Ёритиб юбординг зулматларимни,
Кўкларга кўтардинг хурматларимни,
Оширдинг дунёга ҳимматларимни,
Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим...
Жамолинг ўйласам тугамайди ўй,
Минг турфа гуллардан ифори хушбўй,
Булоқдек покизам юзлари хушрўй,
Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим...
Борсан ҳаётимда бўлмайди қусур,
Ризқимга баракам умримга ҳузур,
Гоҳо ранжитаман кечиргин узур,
Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим...
Сўзларинг қайғудан ҳимоят менга,
Қадрингга етмаслик жиноят менга,
Ўзинг яратгандан иноят менга,
Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим...
Таърифинг ёзай деб келганларга айт,
Қошингда шамолдай елганларга айт,
Фақат тўрт фасл бор деганларга айт,
Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
3❤51👍19🔥6
«АЁЛЛАРНИ СЕВИНГ ЭРКАКЛАР»
Хаяжонга тўлиб юраклар,
Дилда тўла ажиб тилаклар,
Қулоғига айтмай эртаклар,
Аёлларни севинг эркаклар.
Озор бериб ранжитманг сира,
Мехр беринг азобдан кўра,
Ширин сўзни аяманг сира,
Аёлларни севинг эркаклар.
Аёлларни севинг эркаклар,
Қулоғига айтмай эртаклар.
Кўзлар порлаб, ёниб юраклар,
Аёлларни севинг эркаклар.
Суйиб яшанг султони бўлиб,
Суянгувчи қалқони бўлиб,
Дардларининг дармони бўлиб,
Аёлларни севинг эркаклар.
Бахт порласин унинг юзидан,
Хавас қилсин унга малаклар,
Ёш оқмасин асло кўзидан,
Аёлларни севинг эркаклар.
Гуллар тўшанг келса пойига,
Хурматини қўйинг жойига,
Ахир жаннат унинг пойида,
Аёлларни севинг эркаклар.
Бузманг сира ҳаёлингизни,
Ҳақ йўлдаги қарорингизни,
Севинг фақат аёлингизни,
Аёлларни севинг эркаклар.
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади)
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
Хаяжонга тўлиб юраклар,
Дилда тўла ажиб тилаклар,
Қулоғига айтмай эртаклар,
Аёлларни севинг эркаклар.
Озор бериб ранжитманг сира,
Мехр беринг азобдан кўра,
Ширин сўзни аяманг сира,
Аёлларни севинг эркаклар.
Аёлларни севинг эркаклар,
Қулоғига айтмай эртаклар.
Кўзлар порлаб, ёниб юраклар,
Аёлларни севинг эркаклар.
Суйиб яшанг султони бўлиб,
Суянгувчи қалқони бўлиб,
Дардларининг дармони бўлиб,
Аёлларни севинг эркаклар.
Бахт порласин унинг юзидан,
Хавас қилсин унга малаклар,
Ёш оқмасин асло кўзидан,
Аёлларни севинг эркаклар.
Гуллар тўшанг келса пойига,
Хурматини қўйинг жойига,
Ахир жаннат унинг пойида,
Аёлларни севинг эркаклар.
Бузманг сира ҳаёлингизни,
Ҳақ йўлдаги қарорингизни,
Севинг фақат аёлингизни,
Аёлларни севинг эркаклар.
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади)
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
❤54👍9🔥7
ЖИГАРНИ ЙЎҚЛАМАЙ ҚЎЙДИ
Ҳамма ўз-ўзи билан овора,
Дийдалар қотиб борар тобора,
Хасратга тўлган юрак минг пора,
Жигар жигарни йўқламай қўйди.
Замонлар оғир келдими ёки,
Меҳр-оқибат ўлдими ёки
Балки ташвишни тушяпти юки,
Жигар жигарни йўқламай қўйди.
Она тик турар ётган гўридан,
Жигарга жой йўқ уйнинг тўридан,
Узоқлаб кетди бири биридан,
Жигар жигарни йўқламай қўйди.
Йўқламас ака опа-сингилдан,
Надомат тешиб ўтди кўнгилдан,
Силаи рахм узилди дилдан,
Жигар жигарни йўқламай қўйди.
Дунё ишлари хайратга солди,
Етти ётлари азизроқ бўлди
Ўртада қадр-қиммат йўқолди,
Жигар жигарни йўқламай қўйди.
✍ Зулфия Юсуф
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
Ҳамма ўз-ўзи билан овора,
Дийдалар қотиб борар тобора,
Хасратга тўлган юрак минг пора,
Жигар жигарни йўқламай қўйди.
Замонлар оғир келдими ёки,
Меҳр-оқибат ўлдими ёки
Балки ташвишни тушяпти юки,
Жигар жигарни йўқламай қўйди.
Она тик турар ётган гўридан,
Жигарга жой йўқ уйнинг тўридан,
Узоқлаб кетди бири биридан,
Жигар жигарни йўқламай қўйди.
Йўқламас ака опа-сингилдан,
Надомат тешиб ўтди кўнгилдан,
Силаи рахм узилди дилдан,
Жигар жигарни йўқламай қўйди.
Дунё ишлари хайратга солди,
Етти ётлари азизроқ бўлди
Ўртада қадр-қиммат йўқолди,
Жигар жигарни йўқламай қўйди.
✍ Зулфия Юсуф
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
❤26👍9
TALABALIK ❤️SOGʻINCHI
UCHRASHTIRGAN
SHU ✏️QALAM
Koʻzlarimiz bir tanishib,
Endi turli olamda.
Sizning bilan uchrashtirgan
Oddiygina ✏️qalamda
Davr uzra chizdi yurak
Shunday Davron yaratdi
Dilni bogʻlab uzdi yurak
Sogʻinch bilan qaratdi
Shu qalamda siz tomonga
Borgan meni yetaklab
Paxtalarni tergizgan ham
Shu qalamda etaklab
Shu qalamda oq-qorani
Chizib menga oʻrgatgan
Shu qalamda tur-tur yuzning
Boʻyogʻini koʻrsatgan
Baʼzan men ham qolgan boʻlsam
Anduh yoki alamda
Deyolmayman hammasiga
Sababchi shu qalamda
Oʻsha yuzda qaytarmoqqa
Chorlab mening yuzimni
Qadamlarni yoʻlga chizib
Koʻrmoqlikni oʻrgatgan
"TALABALIK" ,-deya yozib
Qisqagina davrimga
Soniyalardan yoʻnilgandan
Soʻnmoqlikni oʻrgatgan
Yana qayta uchrashsak ham
Shu zaminda olamda
Tanishtirgan aslida-ku
Oddiygina ✏️QALAMda
✍Surayyo Sheroli qizi
Samarqand🇺🇿Jomboy
Talabalikni sogʻingan
2010-yilgi SamGASI bitiruvchilariga ulashib qoʻyamiz tv tv
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
UCHRASHTIRGAN
SHU ✏️QALAM
Koʻzlarimiz bir tanishib,
Endi turli olamda.
Sizning bilan uchrashtirgan
Oddiygina ✏️qalamda
Davr uzra chizdi yurak
Shunday Davron yaratdi
Dilni bogʻlab uzdi yurak
Sogʻinch bilan qaratdi
Shu qalamda siz tomonga
Borgan meni yetaklab
Paxtalarni tergizgan ham
Shu qalamda etaklab
Shu qalamda oq-qorani
Chizib menga oʻrgatgan
Shu qalamda tur-tur yuzning
Boʻyogʻini koʻrsatgan
Baʼzan men ham qolgan boʻlsam
Anduh yoki alamda
Deyolmayman hammasiga
Sababchi shu qalamda
Oʻsha yuzda qaytarmoqqa
Chorlab mening yuzimni
Qadamlarni yoʻlga chizib
Koʻrmoqlikni oʻrgatgan
"TALABALIK" ,-deya yozib
Qisqagina davrimga
Soniyalardan yoʻnilgandan
Soʻnmoqlikni oʻrgatgan
Yana qayta uchrashsak ham
Shu zaminda olamda
Tanishtirgan aslida-ku
Oddiygina ✏️QALAMda
✍Surayyo Sheroli qizi
Samarqand🇺🇿Jomboy
Talabalikni sogʻingan
2010-yilgi SamGASI bitiruvchilariga ulashib qoʻyamiz tv tv
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
❤23
*БИРОВНИНГ ҚЎЛИГА ҚАРАТИБ ҚЎЙМА*
Ғурурим номардга талатиб қўйма,
Бошим эгиб ерга қаратиб қўйма,
Ўзингдан ўзгага зор этма Роббим!
Бировнинг қўлига қаратиб қўйма!
Дунё топсам минмай кибр отини,
Ҳавас қилмай дейман бой ҳаётини,
Лек, ори бор бўлган йигит зотини,
Бировнинг қўлига қаратиб қўйма!
Беш кунлик дунё бу, ўтади дарров,
Ким бурда нонга зор, амалдор биров,
Келсада бошимга галма-гал, синов,
Бировнинг қўлига қаратиб қўйма!
Тўрт мужжам соғлом, қувватда билак,
Оилам деб, тинмаса кўксимда юрак,
Йигитга энг оғир шу бўлса керак,
Бировнинг қўлига қаратиб қўйма!
Ризқи бор дунёга келган инсонни,
Қозони қайнасин ҳар хонадонни,
Борига қаноъат қилган ҳар жонни,
Бировнинг қўлига қаратиб қўйма!
Ҳалолдан топайин нонимни илло,
Эгри йўлда эмас, тўғри йўлда то,
Ҳар кимнинг ўзига берсин, аввало,
Бировнинг қўлига қаратиб қўйма!
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади)
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
Ғурурим номардга талатиб қўйма,
Бошим эгиб ерга қаратиб қўйма,
Ўзингдан ўзгага зор этма Роббим!
Бировнинг қўлига қаратиб қўйма!
Дунё топсам минмай кибр отини,
Ҳавас қилмай дейман бой ҳаётини,
Лек, ори бор бўлган йигит зотини,
Бировнинг қўлига қаратиб қўйма!
Беш кунлик дунё бу, ўтади дарров,
Ким бурда нонга зор, амалдор биров,
Келсада бошимга галма-гал, синов,
Бировнинг қўлига қаратиб қўйма!
Тўрт мужжам соғлом, қувватда билак,
Оилам деб, тинмаса кўксимда юрак,
Йигитга энг оғир шу бўлса керак,
Бировнинг қўлига қаратиб қўйма!
Ризқи бор дунёга келган инсонни,
Қозони қайнасин ҳар хонадонни,
Борига қаноъат қилган ҳар жонни,
Бировнинг қўлига қаратиб қўйма!
Ҳалолдан топайин нонимни илло,
Эгри йўлда эмас, тўғри йўлда то,
Ҳар кимнинг ўзига берсин, аввало,
Бировнинг қўлига қаратиб қўйма!
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади)
https://xn--r1a.website/+PBE4iXYSD3NPX6fl
Ⓜ️anba: @sherlar
⭐#like_boss👇
❤20🔥9👍2