She'riyat olami.
327 subscribers
203 photos
45 videos
7 files
110 links
O'zbek she'riyat olami !

Fikrlaringizni jilovlab oling, ular hamma narsaning boshlanishidir.



Admin bilan bog'lanish: @Sheriyatuz_bot

Muxlis minbari loyihasi uchun
@sheriyatuz_bot
Download Telegram
Siz o'shamu
Шухрат Каюмов (Shuhrat Qayumov)
Shaxsan tanimasamda juda ham xurmat qiladigan insonlarimdan biri Shuhrat Qayumov bizni tark etibdi. Ushbu qo`shiq yoshligimiz xotiralari bir qismi edi.

Joyingiz jannatdan bo`lsin, oxiratingiz obod bo`lsin.

@sheriyatuz
Саҳна узра порлади чироқ,
Ноталардан қўзғалди Мотсарт
Ва актёрнинг дилида титроқ
Кўзин очди -
Энди ўлмоқ шарт!
Ёш режиссор худодай якка,
Душман каби бешафқат,беқалб.
У актёрни тираб деворга
,Ишонтиргин!’‘ - деб қилар талаб.
,,Шундай ўлмоқ керакки... ’’ Қўлин
Силкиб-силкиб уқтиради у.
Саҳна узра бошланди ўлим -
Зулмат каби золим, бетуйғу.
Яна Мотсарт ва яна ўлим
Такрорланар - ўнми, ўн учми...
Актёр фақат сезар вужудда
Совуётган қўлларин учин.
Сўнг равоқда бармоқларини
Тоблар экан қуёшда бир-бир,
Ўз-ўзига актёр шивирлар:
,,Қўрқинчлидир ўлмоқ бари бир...’’

1978

Хуршид Даврон

@sheriyatuz
Forwarded from She'riyat olami.
«СИЗГА ТАЪЗИМ ДЕЙМАН ЭЙ УСТОЗЛАРИМ»

Мактаб остонасин илк бор қаршилаб, Бошимда гир эди кўп саволларим,
Нур сочган қалбимга қуёшга ўхшаб, Сизга таъзим дейман эй Устозларим!

Ёзишни ўқишни ўргатган инсон, Буюк келажакка бўлдингиз нарвон, Қўлларим кўксимда сиз учун хар он, Сизга таъзим дейман эй Устозларим!

Бирор иш ўзидан ўзи бўлмайди, Устоз кўрмай бирор зафар бўлмайди, Бугун сизни қутламай кўнглим тўлмайди, Сизга таъзим дейман эй Устозларим!

Қанча ёш авлодга бердингиз сабоқ, Илм излаганга бўлдингиз чироқ, Саводим чиқарган миннатдан йироқ, Сизга таъзим дейман эй Устозларим!

Ватан нелигини англадим сиз деб, Равнақига хиссам қўшяпман сиз деб,
Бўлсам қани мен хам Устозим сиздек, Сига таъзим дейман эй Устозларим!

Ўз йўлимни топишимда ўрни бўлак, Таълим бериб бизлар учун жони сарак, Устозларим барчасини қадри бўлак, Сизга таъзим дейман эй Устозларим!

Машаққат йўлида толманг сира хам, Кулиб туринг тўқсон хатто юзда хам, Бирингиз Отам сиз бирингиз Онам, Сизга таъзим дейман эй Устозларим!

Насиб этсин тангрим сиздек бўлмоқлик, Юксак андозани сиздан олмоқлик, Менга шараф сизга шогирд бўлмоқлик, Сизга таъзим дейман эй Устозларим!

Абдумуталиб Эргашалиев

#muxlisminbari
@sheriyatuz
Forwarded from She'riyat olami.
ОДДИЙ МУАЛЛИМ

Қадри билинади энди менга гоҳ,
Оддий мактабимнинг ўша беҳашам,
Навоий-ку бизга устоздир, бироқ,
Кимдир ўқитган-ку Алишерни ҳам!
Шундай буюк зотга ҳарф ўргатган ким?
Оддий муаллим-да, оддий муаллим!

Аяган ҳаётнинг санчиқларидан,
Йиқилса кўтарган тўсиқларидан,
Отадек эзилган, ғуссага ботса,
Боладек қувонган ютуқларидан.
Уйқуда шогирдин ўйлаб ётган ким?
Оддий муаллим-да, оддий муаллим!

Йўқдан Берунийни бинолар қилган,
Ҳусайнни Ибн Синолар қилган,
Машрабни машҳури дунёлар қилган.
Абдуллонинг тилин бурролар қилган,
Илон ўйнатгандек сўз ўйнатган ким?
Оддий муаллим-да, оддий муаллим!

Юзга кираман мен Худо хоҳласа,
Эҳтимол, юздан ҳам ўтарман бир кун.
Қайноқ қучоғида ҳурлар чорласа,
Ҳеч кимдан қарзим йўқ кетарман бир кун.
Бўлса ҳам, бир зотда бўлади қарзим,
Оддий муаллим у, оддий муаллим!


Муҳаммад Юсуф.

@sheriyatuz
Forwarded from ТАҒО ТАЙМ
Бир кун келар, домлалар қадри
Тоғ бўлади, осмон бўлади.
Бизга кулган одамлар дарди
Дил тубида армон бўлади.

Бир кун келар, муаллим шўрлик
Санаб юрмай тийинларини,
Дафтар, китоб тутар ҳарбийлар,
Ташлаб чипор кийимларини.

Бир кун келар, машина олар
Домла ойлик моёнасига.
Муаллима қирқ сават солар
Қуда томон тўёнасига.

Муаллимлар таътил пулига
Киз чиқариб, ўғил уйлайди.
Уйланмаган бўйдоқ домлалар
Қиз танлашга чўчиб турмайди.

Бир кун келар, ғам чекмас ҳеч ким
Тушлиги-ю йўл кирасига.
Дам олишга борар домлалар
Оврўпанинг Франциясига.

Бир кун келар, домлани ҳамма
Қадри баланд зот деб билади.
Гўдаклар ҳам прокурорликмас,
Домлаликни орзу қилади.

"Қачон келар ўша кун?"-дерсиз,
Сабр қилинг, сал шошмай туринг.
Ўша кунлар етиб келгунча
Қадрингизни эҳтиёт қилинг!
Қалбингизни эҳтиёт қилинг!


Абдулла Орипов

Уланиш учун 👇
@hamzajumayev
***
Адашиб бораман бу тинч шаҳарга,
Мени қаршилайди тераклар, толлар.
Кўчани уйғотиб сокин саҳарда
Қайгадир боради саҳархез чоллар.

Баҳор кўчабоғда айланар синчков —
Яшашга ким қобил?— ўтказар кўрик.
Қуриган олмани кесади биров,
Шундоқ кўз олдимда гуллайди ўрик.

Ёлғиз чой ичаман.
— Келинг, эй меҳмон!
Қўлимни кўксимга қўяман: — Раҳмат!
Биламан, илтифот озгина ёлғон,
Аммо дилга ёқар бу содда шафқат.

Дўкончи жувонлар кулишар майин,
Ҳазил тушунишар жиддий сўзимни.
Кейин...Бир дераза ортидан — тайин!—
Мен кўриб қоламан сенинг кўзингни.

Учиб ўтиб кетар орадан йиллар...
Бир куни мен сенга бераман савол:
— Ёдингдами, ўша тинчгина шаҳар,
Қатор-қатор терак, қатор-қатор тол?

— Тол? Терак? Қаерда?— Ўйга толасан...
Мен сени қийнайман:— Эслагин бир бор
Кўрмагансан, аммо эслаб қоласан,
Терак қатор-қатор... Тол қатор-қатор...

Аччиғинг чиқади:— Ҳар кун шу аҳвол!
Ухлайман. Чироқни қўйсанг-чи тўсиб...
"Қатор-қатор терак... Қатор-қатор тол..."
Мен шеърлар ёзаман шу кеча ўксиб.

Усмон Азим

@sheriyatuz
Ajoyib kadr, shunday emasmi!?🙂

@sheriyatuz
Ташқарида дилни эзиб ёмғир ёғади...

Ичкарида эса ёмғирданда мунгли ва ҳорғин бир ҳолат...
Кичкиналигимда қўшни болалар билан гоҳ қувламачоқ, гоҳ чиллак, гоҳ копток ўйнаб чарчамасдик. Бир куни мол боқиб юриб, болалар билан хас-хашаклар тўпладик, олов ёқиб, устидан сакраб ўта бошладик. Гуриллаб ёнаётган қуруқ хаслар устидан сакраб ўтарканман, беҳосдан оёғимдаги шиппак қип-қизил олов ўртасига тушиб қолди...
Уйга бир пой шиппакда келдим. Онам воқеани эшитиб, дадамга айтди. Дадам роса койиди. Эркатой эмасманми, пиқиллаб йиғлай бошладим. Мени кўриб, дадамнинг ҳам, онамнинг ҳам кўнгли юмшаб кетди. Дадам тиззасига олди, онам кўзёшларимни артди... Эртасига онам уйдаги бор сарёғни бозорга олиб бориб сотди ва менга янги оёқ кийим олиб берди... Ўша ҳафта тўрт-беш кун ёғсиз овқат едик...

Ўн кун аввал Янги йил баҳона уйга бордим. Иккиси ҳам жуда хурсанд бўлишди. Қанчалик худбин бўлмай, мени яхши кўришади-я... Уларнинг хизматини қиладиган ёшимда мен улар учун нима қилдим? Ҳеч нарса! Ҳеч... Энди дарддан озор чеккаётган онамга, қуч-қувватдан қолаётган, бутун ҳовлининг ташвиши билан банд отамга қачон фарзандлик қиламан?!

Тошкентда дилни эзиб ёмғир ёғади... Ичкарида эса ёмғирданда мунгли ва ҳорғин бир ҳолат...

Янги квартирага келганимга икки ой бўлган эсада, кўникиш қийин кечади. Хаёлларни тарқатиб бирдан ишхонадан телефон бўлади: соат 10 да мажлис! Кўчага чиқарканман қўшни аёлларнинг гаплари қулоғимга чалинади:
- Жуда меҳнаткаш, одобли йигит чиқди шу қўшни!
- Ҳа, нимасини айтасиз? Қайси бахтли ота-онанинг фарзанди экан?

Дилни эзиб ёмғирлар тагида бораман...

Ж.Д

2015

@sheriyatuz
Shahzoda - Seni Osmonimga Olib Ketaman
@yoshlarbop_musiqalar
Singlim deymu seni... sevgilim deymu...
Seni osmonimga olib ketaman....

@sheriyatuz
Forwarded from She'riyat olami.
Суҳбатга тинимсиз аралашаверар
Сенинг жимлигинг... 
Устоз кетди бақога,
Замон айтиб беради,
Ер қандай кўтарганин
Осмон айтиб беради.

Кетди илоҳий сатр,
Дилда жо бўлган қадр.
Олим фироқи надир
Армон айтиб беради.

Кўтариб дин юкини
Ўтди ҳаққа талпиниб -
Илму ирфон тубини
Уммон айтиб беради.

Тобут кетар силкиниб.
ИншаАллоҳ ул Куни
Устознинг кимлигини
Қуръон айтиб беради.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
Yigit paxsa urmoqda.
Ayol belkurakda loy uzatar.
- Tohir, - dedim,
Yigit qayrilmadi.
-Zuhra, -dedim,
Eshitmadi ayol.
- Sevgingiz haqida so'zlab bering, - dedim.
Uzoq o'yga toldilar...
- Hech narsa esimizga tushmadi, -
G'amgin jilmaydilar, nihoyat.

Usmon Azim

@sheriyatuz
⚡️⚡️⚡️Diqqat e‘lon ⚡️⚡️⚡️

Kanalimizni o‘qishingiz uchun
qo‘lqop taqishingiz shart emas.

Hurmat bilan She‘riyat olami mamuriyati.

@sheriyatuz
She'riyat olami. pinned «⚡️⚡️⚡️Diqqat e‘lon ⚡️⚡️⚡️ Kanalimizni o‘qishingiz uchun qo‘lqop taqishingiz shart emas. Hurmat bilan She‘riyat olami mamuriyati. @sheriyatuz»
Forwarded from She'riyat olami.
ХОТИРА

Сарвнинг соясида руҳият,
Ёш ичиб тўляпти дард кучга.
Касб этгандек бирор моҳият,
Соатим бонг урди 13 га.

Қайтиш йўқ. Гарчи ер айлана,
Шунча йил чидаган жонинга тўзим.
Қорни очдир дея ўйлама,
Еб ётибман ўзимни ўзим.

Ҳозир эшик очиб баногоҳ,
Сен кирасан, шалаббо эгнинг.
Қош чимириб урасан оҳ-воҳ,
«Куз ёмғири жонимга тегди».

Октябр... Туз сепиб ярамга,
Эсга солар мудҳиш кезларни.
Қозоннинг тушганин даранглаб...
Ва очиқ қолган кўзларинг.

Ўтаётган сенми ё шамол,
Хотирам ойнасин чертиб.
Ташқарида эзиб куз ёмғири ёғар,
Уйда ётибману ҳўл бўлиб кетдим.

ЖОНТEМИР.
2015

@sheriyatuz
Forwarded from She'riyat olami.
@sheriyatuz Shekspir va Navoiy Tinmas bahru bayt El Classico !
Forwarded from She'riyat olami.
Garchand so'qir ishqning ko'zlari

O'yga botgan yomg'irli shahar,
Elovrayman, ozg'in so'qirman.
Ko'r yomg'irga aylanib, sahar,
Derazangni tinmay, cho'qirman.

Ko'zim oppoq ochilgan paxta,
Tergil uni jonim, etaklab.
Savob bo'lar edi poytaxtda,
Men so'qirni yursang yetaklab.

Tumanlarda tentirab, daydib,
Dalalarda gulxan yoqarman.
Balki bir kun vatanga qaytib,
Dorvozangni topib, qoqarman.

Paypaslayman shahlo ko'zlaring,
Titrayotgan lablaringni ham.
Yuzlarimga bosib yuzlaring,
Shivirlaysan yomg'irday, erkam.

Qalblarga yo'l topar ro'zi shab,
Garchand so'qir ishqning ko'zlari.
Lablar yomg'ir kabi cho'lpillab,
Bir -birini topar o'zlari.

Yomg'ir yig'lar odamday asta,
Ko'z yoshlarin hech kimsa artmas...
Boshqa topqir a'zolar haqda,
Nazarimda, yozish ham shartmas.

✍️ Xoldor Vulqon

@sheriyatuz
Forwarded from She'riyat olami.
Qadrdon itlar


Depsinib raqsga tushadi poyiz,
Uxlar chiroqlarga talangan shahar.
Oy kezar dalalar ustida mayus,
Sukunatni uyqu elitgan mahal.

Yulduzlar koinot kengliklarida,
Kiprikdagi ko'zyosh singari titrar.
Kimsasiz osuda zulmat qa'rida,
Xorg'in akillaydi qadrdon itlar.

✍️ Xoldor Vulqon

@sheriyatuz
Forwarded from She'riyat olami.
Yodingdami o'sha qor, do'stim?
Bultur ko'rgan edik sen bilan,
Nahot o'sha qor yana yog'ar?
#hokku @sheriyatuz