Мусибат етган киши дуоси
@QORILARUZOFFICIAL
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
#Хайрли_тонг
🌹 Розилик билан ҳаёт зийнатланади!
☺️ Табассум билан муаммолар енгиллашади!
📿 Истиғфор билан эҳтиёжлар қондирилади!
🤲 Дуо билан мушкуллар осон бўлади!
☀️ Яна бир тонг, яна бир умид, яна бир имконият берган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌾 Кунимиз хайрли ва барокатли, энг муҳими фойдали ўтсин!
#Улашинг
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Хайрли_тонг
🌹 Розилик билан ҳаёт зийнатланади!
☺️ Табассум билан муаммолар енгиллашади!
📿 Истиғфор билан эҳтиёжлар қондирилади!
🤲 Дуо билан мушкуллар осон бўлади!
☀️ Яна бир тонг, яна бир умид, яна бир имконият берган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌾 Кунимиз хайрли ва барокатли, энг муҳими фойдали ўтсин!
#Улашинг
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙 💐
💐 ЖУМА КУНИ АЛЛОҲ ТАОЛО БАРЧАМИЗГА: 🤲
🚪💐 Яхшилик эшикларини,
🚪💐 Омонлик эшикларини,
🚪💐 Соғлик эшикларини,
🚪💐 Неъмат эшикларини,
🚪💐 Барака эшикларини,
🚪💐 Куч-қувват эшикларини,
🚪💐 Дўстлик эшикларини,
🚪💐 Раҳмат эшикларини,
🚪💐 Ризқ эшикларини,
🚪💐 Илм эшикларини,
🚪💐 Мағфират эшикларини,
🚪💐 Муҳаббат эшикларини
ЖАННАТ ЭШИКЛАРИНИ БИЗ УЧУН ОЧСИН!!!
💐🚪💐🚪💐🚪💐🚪💐🚪💐🚪💐
💐💐🌞ЖУМА МУБОРАК!😊💐💐
☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
#Улашинг
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
💐 ЖУМА КУНИ АЛЛОҲ ТАОЛО БАРЧАМИЗГА: 🤲
🚪💐 Яхшилик эшикларини,
🚪💐 Омонлик эшикларини,
🚪💐 Соғлик эшикларини,
🚪💐 Неъмат эшикларини,
🚪💐 Барака эшикларини,
🚪💐 Куч-қувват эшикларини,
🚪💐 Дўстлик эшикларини,
🚪💐 Раҳмат эшикларини,
🚪💐 Ризқ эшикларини,
🚪💐 Илм эшикларини,
🚪💐 Мағфират эшикларини,
🚪💐 Муҳаббат эшикларини
ЖАННАТ ЭШИКЛАРИНИ БИЗ УЧУН ОЧСИН!!!
💐🚪💐🚪💐🚪💐🚪💐🚪💐🚪💐
💐💐🌞ЖУМА МУБОРАК!😊💐💐
☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
#Улашинг
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Жума кунининг одоби ва қилиниши зарур бўлган гўзал амаллар
Аллоҳ таоло яратган кунларнинг энг афзали жума кунидир. У куннинг улуғ фазилатлари бор бўлиб, қуйдагича суннат ва одобларга тақсимланади.
1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир”.
(Имом Бухорий (879) ривояти)
2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидага бориб, одамлар орасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг истаганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта, Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради”.
(Имом Бухорий (883) ривояти)
Бу муборак ҳадисда жума куни ғусл қилиш билан бирга покланиш ҳам зикр қилинди. Мазкур ҳадисда шундай таълим олишлик келиб чиқадики, ҳадисда зикр қилинган покланишдан мақсад фақат ғусл қилиш эмас, балки бошқа руҳий ва маънавий жиҳатдан келиб чиқадиган ишларни ҳам қилиш экан. Шунга биноан, жума куни аврат ва қўлтиқ тукларини тозалаш, тирноқларни олиш ҳамда мўйлабни қисқартириш жума кунининг одобларидан саналади.
Баъзилар покланиш ниятида жума куни соқолини ҳам қиртичлаб олади. Лекин бу жуда ҳам катта хато.
Шунингдек, айрим оёғи ҳидланадиган кишилар доимо, хусусан, жума куни имкон қадар шу ишнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади; чунки масжидга борганда намозхондан ноқулай ҳидлар чиқмаслиги керак ва бошқа намозхонларни ҳам озорлантирмасликлари зарур.
3) Атир сепиш: жумага борганда одамларга турли хил ёқимсиз ҳидлар билан озор бермаслик учун атир сепиш шу куннинг суннатларидан саналади;
4) Энг чиройли кийимларни кийиш ва сочни ёғлаш: мусулмон киши жума намозига борганда фақат қалби эмас, балки ташқи кўринишлари ҳам гўзал бўлиши лозим. Шунинг учун жума намозига боришдан олдин энг чиройли кийимларини кийиши ва агар соч узун бўлса, соч учун ишлатиладиган махсус ёғлар ёрдамида уни тартибга келтириб олиш ҳам суннатдир;
5) Мисвок ишлатиш ёхуд тишни ювиш: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида, мен уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлардим”, – деганлар.
6) Юқоридаги ҳадисда айтилган савобга эришиш учун масжидга боргандан сўнг одамлар орасидан ҳатлаб ўтмаслик кераклиги айтиб ўтилди. Чунки бу иш ўтирганларда сизга нисбатан нафрат уйғотади;
7) Каҳф сурасини ўқиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради”.
(Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган, бу ҳадисни шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган);
8) Кўп дуо қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан сўраб дуо қилиб турса, албатта, Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради”, – деганлар ва қўллари билан бу вақтнинг жуда ҳам қисқалигига ишора қилганлар (Муслим (1926) ривояти).
Бироқ ҳадисда бу вақт қачон экани аниқ айтилмаган. Шу вақтга тўғри келиб қолиш ниятида жума куни вақтни ҳеч ҳам бекорчи нарсаларга сарфламай, доим дуода бўлиш мақсадга мувофиқ саналади;
9) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар.
(Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган);
10) Бошқа кунлар қолиб, жума куни рўза тутмаслик: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳеч ким жума куни рўза тутмасин. Бироқ ундан бир кун олдин ҳам ёки бир кун кейин ҳам рўза тутса унда мустаснодир”. (Бухорий (1985)

САЖДАИ САҲВ 👇
Намознинг фарз ё вожибларидан бири вақтидан кечиктириб бажарилса ёки вожиб амали унутилиб,
бажарилмаса, қаъдаи охирада (охирги ўтиришда) фақат «Аттаҳийят» ўқилиб,
ўнг томонга салом беради ва «Аллооҳу акбар», деб икки марта сажда қилади ва яна ўтирган ҳолда «Аттаҳийят», «Саловот», «Роббана» дуоларини ўқиб,
ўнг ва чап томонга салом бериб намозни тугаллайди.
Бу икки сажда «саждаи саҳв» (хатони ўнглайдиган сажда) дейилади.

ФОТИҲА СУРАСИ
(Қуръони карим сураларининг маънолари)
Бу сура Қуръон нусхаларида Маккада нозил қилинган деб келинаётган бўлсада, тафсир ва ҳадисларда у Мадинада ҳам такроран нозил қилинган, дейилади. Шунинг учун ҳам бу суранинг номларидан бири - «Сабъул-масоний», яъни «икки бор нозил қилинган етти оят» демакдир.
Суранинг ўнга яқин номлари бўлиб, улардан энг машҳури «Фотиҳа», яъни, «очувчи» - сураларнинг жойлашиши бўйича аввалида қўйилгани учун унга шу ном берилган. «Ал-Ҳамду» сўзи билан бошлангани учун бу ном билан ҳам аталади. Ислом дини мафкураси ва аҳкомларини мухтасар шаклда ўзида мужассам этгани учун «Уммул-Қуръон», яъни «Қуръоннинг онаси» номи берилган. Мазкур етти оятни шарҳлаб баъзи муфассирлар бир неча жилдлик асар ёзиб қолдирганлар.
«Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим» ояти «Фотиҳа» сурасининг таркибига кирадими ёки у кейин қўшиб қўйилганми деган масалада мужтаҳидларнинг баъзилари уни шу сурадан деб санаганлар. Бошқалар эса Қуръондаги 113 та сура бошланишидаги ҳамма «Бисмиллоҳ»лар ҳам сураларининг таркибий қисмидан эмас, балки уларни бир-биридан ажратиб турувчи - фосила сифатида жойлаштирилган, деганлар. «Бисмиллоҳ» ояти фақат бир жойда - Намл сурасининг 30- оятида келган, деб таъкидлайдилар.
Абу Ҳанифа (Имом Аъзам) ҳам шу фикрда бўлганлар. Шунинг учун Ҳанафий мазҳабига мансуб хаттот ва ноширлар томонидан кўчирилган ва чоп этилган Қуръон нусхаларида, хусусан Туркия ва Покистонда нашр этилган нусхаларда «Фотиҳа» сурасининг бошида келган «Бисмиллоҳ»га рақам қўйилмайди. Араб дунёсида чиқадиган Қуръонларда эса унга биринчи рақам, «Фотиҳа» сурасининг биринчи оятига эса 2 рақамини қўядилар.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
2. Ҳамд оламлар Рабби - Аллоҳгаким,
Изоҳ: Ҳамд сўзи арабча бўлсада, мусулмон халқлари тилида кўп ишлатилиши ва унинг мазмуни ҳам бир қадар тушунарли бўлиб кетгани учун таржимасиз ўзи берилди. Аслида ҳамд - бу мақтов демакдир. Лекин бу мақтов Аллоҳгагина хосдир. Яъни, Аллоҳдан бошқага ҳамд сўзини ишлатилмагани маъқул. Зеро, ҳамд - бу мақталувчидаги яхши сифатларни ҳар қанча таъриф ва тавсиф қилса ҳам озлик қилишини англатади. Инсонни мақтаганда эса мадҳ сўзини ишлатган маъқул. Зеро, мадҳ - бу мақталувчида мавжуд бўлмаган яхши сифатларни ҳам қўшиб мақташдир. Оятдаги «оламлар»дан мурод бутун мавжудотдир.
3. (У) меҳрибон, раҳмли
4. ва жазо куни (қиёмат)нинг эгасидир.
5. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз!
6. Бизни шундай тўғри йўлга бошлагинки,
7. (у) Сен инъом (ҳидоят) этганларнинг йўлидир
Изоҳ: Аллоҳ инъом этган кишилар - пайғамбар, сиддиқ ва шаҳидлардир.
ғазабга учраган ва адашганларнинг эмас!
Изоҳ: Аллоҳнинг ғазабига учраганлар - Мусо қавмининг итоатсизларидир (Бақара сураси, 61-оятга қаралсин). Адашганлар эса - Исо қавмининг, «Аллоҳнинг фарзанди бор» дейдиганларидир.

Фотиҳа сураси
@QORILARUZOFFICIAL
БАҚАРА СУРАСИ
Бақара сигир демакдир. Сурада Мусо алайҳиссалом қавми орасида номаълум шахс томонидан бир киши ўлдирилганда, Аллоҳ таоло бир сигир сўйиб, унинг бир бўлаги билан ўликни урсинлар, деб буюради. Шу буйруқни бажаришганда мурда тирилиб, ўз қотили кимлигини айтиб беради. Шу сабабли сура сигир номи билан аталган. Бу Қуръондаги энг йирик сура бўлиб, унда эътиқод (Ислом мафкураси), ибодат, муомала, ахлоқ, никоҳ, талоқ ва идда каби масалалар баёни билан бир қаторда Мусо алайҳиссалом, Фиръавн ва Исроил авлоди ўртасидаги можаролар ўз аксини топган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1. Алиф, Лом, Мим.
Изоҳ: Алиф, Лом, Мим. Қуръонда 27 та сура шу каби ҳижо (алифбо) ҳарфлари билан бошланади. Уларни «Ҳуруфи муқаттаот», яъни, таркибдан ажратилган ҳарфлар деб аталади. Бу ҳарфларнинг мазмуни ёки нималарнинг аломати эканлиги тўғрисида баҳс юритиш ман этилган. Уларнинг маъносини фақат Аллоҳнинг Ўзи билади деб эътиқод қилиш зарурдир. Лекин баъзи муфассирлар ўз тафсирларида уларни изоҳлашга ҳам уринганлар.
2. Ушбу (илоҳий) Китоб (Қуръон) шубҳадан холи ва (у шундай) тақводорлар учун ҳидоят (манбаи)дирким,
3. улар ғойиб (диний хабарлар)га имон келтирадиган, намозни мукаммал ўқийдиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан (садақа ва) эҳсон қиладиганлардир.
4. Яна, улар Сиз (Муҳаммад)га ва Сиздан илгари (ўтган пайқамбарларга) нозил қилинган нарса (илоҳий китоблар)га имон келтирадиган ҳамда охират (қиёмат)га қатъий ишонч ҳосил қиладиганлардир.
5. Айнан улар Парвардигорлари томонидан (ато этилган) ҳидоят узрадирлар ва айнан улар нажот топувчилардир.
6. Ҳақиқатан, куфр (имонсизлик)ни танлаганлар - уларни огоҳлантирсангиз ҳам, огоҳлантирмасангиз ҳам, уларга барибир - имон келтирмайдилар.
7. Уларнинг диллари ва қулоқларига Аллоҳ муҳр уриб қўйган. Кўзларида эса парда (бор). Улар учун улкан азоб (тайёрлаб қўйилгандир).
8. Одамлар орасида шундайлар ҳам борки, улар «Биз Аллоҳга ва охиратга имон келтирдик», - дейдилар. Ваҳоланки, ўзлари мўмин эмаслар.
9. Улар (бу билан) Аллоҳни ва имон келтирганларни алдамоқчи бўладилар. Лекин, ўзлари сезмаган ҳолда ўзларинигина алдайдилар.
10. Уларнинг дилларида хасталик (шубҳа ва кибр касали) бор. Аллоҳ уларга (шу) хасталикни зиёда қилди. (Мўминмиз, деб) ёлғон гапирганлари учун уларга (охиратда) аламли азоб бордир.

(Давоми)
11. Уларга: «Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилманглар!», - дейилса, улар: «Албатта, биз асл ислоҳчилармиз», - дейдилар.
12. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар.
13. Уларга: «Сизлар ҳам (ана у) одамлардек имон келтиринглар», - дейилса, «Биз (шу) нодонларга ўхшаб имон келтирамизми?!» - дейдилар. Огоҳ бўлингки, уларнинг ўзлари нодондирлар, лекин (буни ўзлари) билмайдилар.
Изоҳ: Билол, Суҳайб каби қуллар ва бошқа баъзи бечораҳол кишилар имон келтирганларида, мунофиқлар уларга ҳақорат назари билан боқиб, уларнинг сафига қўшилишдан ор қилганлар.
14. Имон келтирган кишиларга дуч келиб қолганларида: «Биз ҳам имон келтирдик», - дейдилар. Ўз шайтонлари (бошлиқлари) билан холи қолганларида эса: «Биз, албатта, сизлар билан биргамиз, фақат биз (мўминларни) мазах қилувчилармиз, холос», - дейдилар.
15. Аллоҳ уларни «мазах қилади» ва уларнинг шу (ҳаддан ошган) туғёнларида адашиб юришларига қўйиб беради.
Изоҳ: Аллоҳнинг «мазах қилиши» уларнинг қилмишларига яраша жазо беришидир. Туғён ҳолатларида давом этишлари эса берилажак жазонинг ортишига сабаб бўлади. Аллоҳ уларни шу ҳолатда давом эттириши уларнинг зараригадир.
16. Ҳидоят (тўғри йўл) ўрнига залолат (нотўғри йўл)ни сотиб олганлар ўшалардир, (лекин) бу савдолари фойда қилмади ва ҳақ йўлга юрувчи ҳам бўлмадилар.
17. Улар бамисоли бир олов ёққан кимса (йўловчи)га ўхшайдилар: олов унинг атрофини ёритганида, Аллоҳ (бехос) нурларини кетказиб, уларни зулматлар ичра (ҳеч нарсани) кўролмайдиган ҳолда қолдиргани кабидир.
18. (Улар) кар, соқов ва кўрдирлар. Бас, улар зинҳор (ҳидоятга) қайтмагайлар.
Изоҳ: Уларнинг карлиги - ҳақ гапларни тингламасликлари, соқовликлари - ҳақ гапни гапирмасликлари, кўрликлари эса ҳақ нарсани кўриб, тасдиқ этмасликларидир.
19. Ёки (яна бир ўхшатиш) осмондан жала келтирувчи булут кабики, унда зулмат, момақалдироқ ва чақмоқ бўлиб, (улар остида) яшин тегиб ўлишдан қўрқиб, бармоқларини қулоқларига тиқиб олурлар. Аллоҳ эса кофирларни (ҳар томондан) қуршаб олувчидир.
20. Чақмоқ уларнинг кўзларини кўр қилгудек бўлади. (У) ҳар гал ёритганида (озгина) юриб оладилар, уларга қоронғи туширганида эса (жойларида) туриб қоладилар. Агар Аллоҳ хоҳласа эди, уларни қулоқ ва кўзларидан (момақалдироқ овози ва чақмоқ ёруғлиги билан) жудо қилган бўлур эди. Зеро, Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир.
Изоҳ: Мунофиқлар тўғрисида нозил қилинган оятларда Аллоҳ таолонинг уларга нисбатан айтган қаттиқ гаплари чақмоққа ўхшатилмоқда.

31. (Аллоҳ) Одам (Ато)га барча номларни ўргатди. Сўнг уларни фаришталарга (бирма-бир) кўрсатиб деди: «Агар ростгўй бўлсангиз, ана у нарсаларни номлари билан Менга айтиб берингиз!»
32. (Улар) дедилар: «Зоти покинг ҳаққи, бизда Ўзинг билдирганингдан ўзга илм йўқдир. Албатта, Сен илм ва ҳикмат эгасидирсан».
33. (Аллоҳ) айтди: «Эй, Одам, уларга номлари билан айтиб бер». Уларга номлари билан айтиб берганида, (У) деди: «Мен осмонлар ва Ер сирларини, сизлар ошкор қилаётган ва яшириб юрган нарсаларингизни билурман, демаганмидим?!»
34. Эсланг, (эй, Муҳаммад,) Биз фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» - деб буюришимиз билан улар сажда қилдилар. Фақат Иблис бош тортиб, кибр қилди ва кофирлардан бўлди.
Изоҳ: Бу оятни «кофирлардан эди» деб таржима қилиш ҳам мумкин. Унда «Иблис - Аллоҳнинг билишича - олдиндан қалбида куфрни яшириб юрар эди»,- деган маъно чиқади.
35. Биз яна айтдик: «Эй, Одам, сен ва жуфтинг (Ҳавво) жаннатда яшангиз ва хоҳлаган жойларингизда ундан (неъматларидан) бемалол тановул қилингиз. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангиз, (акс ҳолда) золимлардан бўлиб қолурсиз».
Изоҳ: Таъқиқланган дарахт-узум ё анжир ёки олмо ёхуд буғдой экани ҳақида ривоятлар бор.
36. Бас, шайтон иккисини (васваса билан) ундан тойдириб, турган жойларидан (жаннатдан) чиқарди. Биз (уларга) айтдик: «Бир-бирингизга (келажак зурриётингиз билан ўзаро) душман бўлиб, (Ерга) тушингиз! Маълум вақтгача (ажал етгунча) сизлар учун Ерда барқарорлик ва (ундан) фойдаланиш (бордир).
37. Бас, Одам Раббидан (тавбага доир) калималарни қабул қилганидан сўнг (Аллоҳ) унинг тавбасини ижобат этди. Албатта, У тавбаларни қабул этувчи, раҳмли зотдир.
38. «У ердан (жаннатдан) ҳаммангиз тушингиз», - дедик. Бас, сизларга Мендан ҳидоят келганда, ҳидоятимга эргашганларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмайдилар.
Изоҳ: Бу ерда иккита сўзни изоҳ қилиш лозим. Бири - «ҳаммангиз». Одам билан Ҳаво икки киши бўлса, нега уларга кўплик шакли ишлатилди, дейилса, жавобига тафсирларда у иккисидан кейинчалик пайдо бўладиган авлоду зурриётлари назарда тутилганлиги айтилади. Иккинчиси - «жаннатдан чиқингиз!» дейилмасдан, «тушингиз!» дейилишидан жаннатнинг юқорида эканлигига ишорат этилган. Дўзах пастда бўлгани учун унга «кириш» сўзидан кўра, «тушиш» лафзи кўп ишлатилиши ҳам шу эътибор биландир.
39. Кофир бўлган ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар, айнан ўшалар дўзах аҳлидирлар. Улар унда (дўзахда) абадий қолурлар.
40. Эй, Исроил авлоди, сизларга инъом этган неъматимни эслангиз, аҳдимга вафо қилингиз, токи Мен ҳам сизларнинг аҳдингизга вафо қилай ва Мендангина қўрқингиз!
Изоҳ: Исроил авлоди кимлар? Исроил Яъқуб алайҳиссаломнинг лақаби. Араб тилида Бану Исроил дейилади. Яҳудийларга нисбатан шу иборани ишлатиш одат бўлган.

41. Ўзларингиздаги нарса (Таврот ва Инжил)ни тасдиқ этувчи ҳолда нозил қилган нарсам (Қуръон)га имон келтирингиз. Уни биринчи бўлиб инкор этувчи бўлмангиз. Оятларимни озгина баҳога сотмангиз ва Мендангина қўрқингиз
42. Ҳақни ноҳақлик билан қориштирмангиз ҳамда била туриб, ҳақиқатни яширмангиз.
Изоҳ: Ҳақиқатни яширганлари - қўлларидаги Тавротда ёзилган Муҳаммад алайҳиссаломнинг сифатлари ёзилган оятларни йўқ қилиб юборганликларидир. Яҳудийлар охирги пайғмбар ўзларидан чиқмасдан араблардан чиққанлигига ҳасад қилиб, шундай ёмон ишларга қўл урганлар.
43. Намозни мукаммал адо этингиз, закот берингиз ва рукуъ қилувчилар билан бирга рукуъ қилингиз.
44. Китоб (Таврот ва Инжил)ни ўқиб туриб, одамларни яхшиликка буюрасизлар-у, ўзларингизни унутасизларми?! Ақлни ишлатмайсизларми?!
45. (Аллоҳдан) сабр ва намоз ила ёрдам сўрангизлар. Дарҳақиқат, у (намоз) оғирдир. Илло, итоатлиларга (оғир) эмас.
46. Улар (итоатлилар) Раббиларига (охиратда) юзма-юз бўлишларини ва Унга қайтажакларини (ҳақ деб) билурлар.
47. Эй, Исроил авлоди, сизларга инъом этган неъматимни ва сизларни оламлар узра афзал қилганимни эслангиз.
Изоҳ: Ўз замонларидаги бошқа кишилардан устун қилгани ҳақида эслатмоқда. Яъни, уларга илм, имон, амали солиҳ каби сифатлар ато этгани ва улар ичидан пайғмбарлар ва одил подшоҳларни чиқаргани, улар шундай яхши ҳолатдан ёмон ҳолатга ўзгариб кетганларини танқид қилмоқда.
48. Бирор жон бирор нарсада бошқа жоннинг ўрнига ўтмайдиган, ундан шафоат ҳам қабул қилинмайдиган ва (гуноҳлари учун) бадал ҳам олинмайдиган ҳамда уларга ёрдам берилмайдиган кундан (қиёмат кунидан) қўрқингиз!
49. Сизларни (Мусо қавмини) оғир азоблар билан қийнаган, ўғилларингизни қатл этиб, хотинларингизни тирик қолдираётган Фиръавн навкарларидан қутқарганимизни ҳам эслангиз. Бунда Раббингиздан сизларга улкан синов бордир.
50. Сизлар сабабли денгизни (ўн иккига) бўлиб, сизларни қутқарганимиз, кўз ўнгингизда Фиръавн лашкарини ғарқ қилганимизни ҳам эслангиз.
Изоҳ: Денгиздан ўн иккита йўл очиб, Мусо лашкарини ўтказиб юборганидан кейин, уларни қувиб келаётган Фиръавн лашкари денгиз ўртасигача кириб келишгач, Аллоҳ таоло сувни юргизиб юборгани ва Фиръавн ўз лашкари билан ғарқ бўлиб, ҳалок бўлганини баён этмоқда. Нима учун айнан ўн иккита йўл очилди, деган табиий савол туғилади. Жавобига тафсирларда Исроилга мансуб ўн икки «сибт» - авлод бўлган. Шу ададнинг эътибори билан ўн икки рақами қайд этилган, дейилади. Мусо алайҳиссалом ўз қавми сув сўраганда ҳам тошни уриб, ўн икки чашма чиқарганлари шу муносабат биландир.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида:
«Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади», бўлади марҳамат қилганлар.
Шундай экан ижобат лаҳзаларини ғанимат билиб, хайрли дуолар қилайлик.
Жума айёмингиз муборак бўлсин!