platformauzb_live
985 subscribers
1.34K photos
716 videos
45 files
1.1K links
Eng tezkor axborotlar, dolzarb mavzudagi maqolalar, expertlarning chiqishlari, original surat va videolar shu yerda!

Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
📌 Ховос фермерлари ёлғиз эмас — ЎзЛиДеП масалани расмий даражага кўтарди

Сирдарё вилояти Ховос туманидаги фермер хўжаликлари билан боғлиқ юзага келган масала Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутати томонидан расмий равишда кўтарилди. Депутат ташаббуси билан тегишли давлат идораларидан аниқ ва асосланган маълумотлар талаб қилиниб, ҳар қандай қарор қонун доирасида қабул қилиниши зарурлиги қатъий таъкидланди.

Ушбу масаланинг Қонунчилик палатаси даражасида кўриб чиқилаётгани ЎзЛиДеПнинг фермер ва тадбиркорлар манфаатларини изчил ҳимоя қила олишини яна бир бор тасдиқлади. Партия фермерлар фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш тарафдори эканини амалда кўрсатмоқда.

Айтиш жоизки, фермерларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун барқарор ҳамда очиқ ишбилармонлик муҳитини яратиш ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастурида белгиланган муҳим устувор йўналишлардан биридир. Бугун ушбу дастурий мақсадларнинг ҳаётга татбиқ этилаётгани партиянинг сўз билан иш уйғунлигини таъминлаётганидан далолат беради.

@platformauzb
Коррупцияга қарши кураш агентлиги Вазирлар Маҳкамасига маданият вазири Озодбек Назарбековни жазолашни таклиф қилибди.

@platformauzb_live
👍2
Пенсия тайинлашда чет элда меҳнат қилган даврни ҳам иш стажига қўшиш имконияти мавжуд

Агар сиз меҳнат шартномаси асосида хорижда ишлаган бўлсангиз, ўтган давр учун ижтимоий солиқ тўлаш орқали ушбу даврни иш стажига киритиш мумкин.

Ижтимоий солиқ тўлаш тартиби:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — ҳар бир ойга базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) миқдорида;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар — бир йил учун БҲМнинг 4,5 баравари миқдорида;

2020 йил 1 январдан кейинги давр учун — ҳар бир йилга БҲМ миқдорида.

@platformauzb_live
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кредит одам қиёфасида бўлганида қандай бўларди:)

@platformauzb_live
🤣1
❗️Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати (10. 01. 2026)

@platformauzb_live
👍1
Бир қўлда Қуръону биттасида жом,
Баъзида ҳалолмиз, баъзида ҳаром,
Феруза гумбазли осмон остида
На чин мусулмонмиз, на кофир тамом.

Умар Хайём.

@platformauzb_live
🔥3👍1
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Рамазон саналарини эълон қилди

Унга кўра, Рамазон 2026 йил 19 февралда бошланади. Қадр кечаси - 16 мартдан 17 мартгача кутилади.

Рўза ҳайити - 20 март, Қурбон ҳайити - 27 майдан 29 майгача бўлиши мумкин.

Саналар халқаро марказларнинг астрономик ҳисоб-китобларига асосланган. Бироқ, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси огоҳлантирган: агар янги ой бир кун олдин ёки кейинроқ чиқса, байрамлар санаси бир кунга силжиши мумкин.

@platformauzb_live
Адолатсиз ҳукм чиқарган судьялар қамоққа олинибди

Ёзишларича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 21-бошқармаси томонидан ЖКнинг 231-моддаси (Адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш) ва бошқа моддалари билан Тошкент шаҳар судининг 3 нафар судьяси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий хабар берилмади.

@platformauzb_live
👍1
Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари М.Мирзажонов қамоққа олинганлиги айтилмоқда.

@platformauzb_live
👍1
Чет тили ўқитувчиларига сертификат олиш учун яна имконият берилди

B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2026-2027 ўқув йили бошлангунига қадар имконият берилади, — Мактабгача ва мактаб вазирлиги

@platformauzb_live
👍1
Президент Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади.

Рўйхат

@platformauzb_live
Тошкентда айни пайтда Ўзбекистон–Ироқ инвестиция ва бизнес форуми бўлиб ўтмоқда

Тадбирда икки мамлакатнинг расмийлари, ишбилармон доира вакиллари ҳамда 150 га яқин ироқ компаниялари иштирок этмоқда.

Мазкур форум ўзбек–ироқ ишбилармонлик ҳамкорлиги тарихидаги иккинчи бизнес-форум бўлди.

Биринчи шундай форум 2025 йил декабрь ойида Боғдод шаҳрида ўтказилганди.

@platformauzb_live
Iskander Buildingsdan  ажойиб таклиф!

Mezbon лойихасидан хонадонлар учун:

Бош тулов: 84 млндан
Ойлик тулов:
6.7 млндан бошланади. 

Булиб тулаш муддати еса 40 ой!

📍Асосийси ишонч ва шаффофлик!

Биз билан боғланиш учун  👈

Лойиҳа Юнусобод тумани 16-мавзе рўпарасида қад кўтармокда!

☎️Мурожаат учун:
+998787770011

Реклама
@platformauzb
Янги банк ҳақидаги маълумотни kun.uz сайтига 11:55 да жойлабди, Марказий банкнинг ўзи эса телеграмда 11:57 ва 11:58 да чикарди:)

Сайтга хабарни жойлаш ҳам вақт олади, Kun.uz анча олдин ҳаракатни бошлагани аниқ.

Бунинг сабабига недур?

@platformauzb_live
«xazna» иловасида яна бир янги қулайлик — Paynet Xolis

«xazna» иловаси ўз фойдаланувчилари учун ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга тўловларни тез, осон ва ортиқча вақт сарфисиз амалга ошириш имкониятини тақдим этади.

Эндиликда xazna Pay орқали Paynet Xolis QR-кодини сканерлаб, тўловларни бир зумда амалга ошириш мумкин.

📷 Бунинг учун: Paynet Xolis QR-кодини сканерлаш ва xazna Pay орқали тасдиқлашнинг ўзи кифоя.

💰 Иловани юклаб олиш:
Play market / App Store

Реклама
@platformauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎1