platformauzb_live
981 subscribers
1.33K photos
701 videos
42 files
1.09K links
Eng tezkor axborotlar, dolzarb mavzudagi maqolalar, expertlarning chiqishlari, original surat va videolar shu yerda!

Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
15 миллион ўзбекистонликнинг шахсий маълумотлари сиздирилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида ҳукумат тизимларидан камида 15 миллион нафар Ўзбекистон фуқаросининг шахсий маълумотлари ўғирлангани ва «Dark Web»га жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда
Маълумотларга кўра, сиздирилган базада фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи маълумотлар ва бошқа шахсий ахборотлар бўлиши мумкин.

Бирорта расмий нима бўлаётганига изоҳ бериши лозим.

@platformauzb
Аҳолини онлайн рўйхатга олиш платформаси - census.stat.uz ишламай қолди.

Айрим манбаларнинг ёзишича, сайтга киберҳужум бўлган ва ҳакерлар сайтни бузиб киришган.

@platformauzb
census.stat.uz сайти қисқа узилишдан кейин яна ишлаб кетди.

@platformauzb
Ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиққанлигига оид маълумотлардан Кибер хавфсизлик марказининг ҳам хабари йўқ экан.

Энди ўрганишни бошлашибди.

@platformauzb
Маҳмудов Темур Асомидинович Оқдарё тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Унгача Самарқанд вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

@platformauzb
Статистика қўмитаси: онлайн ўтказилган Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнида тўпланган барча маълумотлар алоҳида серверларда шифрланган ҳолда хавфсиз сақланмоқда

Фуқароларнинг рўйхатга олиш билан боғлиқ шахсий маълумотлари ҳимояланган бўлиб, уларнинг хавфсизлиги бўйича ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқлиги маълум қилинди.

Шунингдек, рўйхатга олиш жараёнида ҳеч бир фуқарога тегишли фотосурат олинмаган ва маълумотлар базасига расм юкланмаган.

Маълумотлар миллий ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ қатъий муҳофаза остида сақланмоқда ва ташқи манбалар орқали сизиб чиқиши эҳтимоли мавжуд эмас.

Хуллас, ортиқча хавотирга ўрин йўқ.

@platformauzb
Пардаев Жамшид Арзиевич Пастдарғом тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

@platformauzb
Акрамжон Муроджон ўғли Фозилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Фозилов бунгача Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси лавозимини эгаллаб келган.

@platformauzb
Хакер сиздирилган маълумотларни ўчириб юбориш учун 200 минг евро сўрабди...

@platformauzb_live
😁2
Теша тегмаган ҳангомалару
Болта кесмаган ҳажвиялар,
Ҳам кулдирадиган, ҳам куйдирадиган
Карикатура-ю, фельетонларни соғиндингизми?..

"МУШТУМ" ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИГА ОБУНА БЎЛИНГ!

Шахсан ўзим обуна бўлиб, мазза қиляпман! 👇

"Муштум", барибир – МУШТУМ-да!  👉 @mushtumjurnali

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
Кредит чеклист.xlsx
12 KB
Энди кредит шартномаси расмийлаштирилишидан олдин чеклист тўлдирилади

Яъни кредит олишдан олдин мижоз шартнома шартлари билан тўлиқ танишиб чиққанлигини тасдиқлаб, имзолайди.

@platformauzb_live
Саида Мирзиёева глобал ташаббусларни илгари сурмоқда

Абу-Дабида халқаро «Инсоний биродарлик мажлиси» ўз ишини бошлади. Тадбирда жаҳон сиёсий ва интеллектуал элитасининг 150 нафар энг нуфузли намояндалари — Биринчи хонимлардан тортиб Нобель совриндорларигача иштирок этмоқда.

Форум кун тартибидаги энг муҳим воқеалардан бири — Саида Мирзиёеванинг аёллар етакчилигига бағишланган биринчи сессиядаги чиқиши бўлди. У ўз нутқида инсоний биродарлик ва хотин-қизларнинг жамиятдаги роли масалаларига тўхталиб ўтди.


Сунъий интеллект ва технологияларга асосланган янги глобал тартиботда, сиёсий ва стратегик қарорлар қабул қилинишида аёллар иштироки муҳимлигини таъкидлаб, «Янги дунёни ким қуради?» дея савол қўяди Саида Мирзиёева.

У, шунингдек, инсоний биродарлик ғояларини баландпарвоз сўзлар билан эмас, балки зўравонликка қарши ишловчи қатъий қонун ва адолатли суд тизими орқали исботлаш лозимлигини қайд этади.

@platformauzb
Санкт-Петербургдаги байрамга иқтидорли ўқувчилар қолиб, амалдорларнинг фарзандлари борди

Санкт-Петербургда ўтказилган “Алвон елканлар” битирувчилар байрамига Самарқанд вилоятидан юборилган мактаб ўқувчилари рўйхати жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди. Саёҳатга борганлар орасида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг ўғли ва жияни, шунингдек бошқа масъулларнинг фарзандлари ҳам борлиги айтиляпти – ММТБ буни рад этмади.

Батафсил

@platformauzb_live
😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Biznes uchun oson va ortiqcha hujjatsiz kredit Biznesni rivojlantirish bankida!

"Oson madad" bilan:
5 mlrd so‘mgacha
3 yilgacha
stalgan maqsadga olish mumkin

Foizi xorijiy valyutada 13%, so'mda 25,5% dan boshlab. Mol-mulk garovi asosida ajratiladi.

Hoziroq kreditga ariza qoldiring

Batafsil 1254 raqamida va bank saytida.

Reklama
@platformauzb_live
Сувни тежаш ва ҳосилни ошириш – Агробанкдан муҳим ташаббуслар

Мамлакатимизда етиштирилаётган пахтанинг 80 фоизи ва ғалланинг 95 фоизи айнан Агробанк молиявий кўмагида яратилаётганини кўпчилик билмаса керак. Лекин банк фақат пул бериш билан чекланиб қолмаяпти. 2025 йилда сув тежовчи технологияларни жорий қилишга 2,4 трлн сўм йўналтирилди ва фермерларга Хитойдан 1400 тонна юқори сифатли уруғлар олиб келиб берилди. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида ҳосилдорлик гектарига 50-60 центнергача етди, бу эса деҳқонларимиз даромади ошиши демакдир.

Банкнинг ижтимоий лойиҳалари ҳам таҳсинга сазовор. Сув танқислиги глобал муаммога айланган бир пайтда, Агробанк ташаббуси билан “Сув китоб” қўлланмалари яратилиб, фермерларга бепул тарқатилди. 2026 йилда эса 141 та туманда “Сувчилар мактаби” ва тажриба майдонлари ташкил этилиб, фермерлар замонавий суғориш усулларига ўқитилади. Бундан ташқари, “Маҳаллабай” тизими орқали минглаб аҳоли бандлиги таъминланмоқда.

Келгуси 2026 йил учун режалар янада амбицияли. Сув тежовчи технологиялар ва "яшил" энергетика учун (қуёш панеллари) яна 2,6 трлн сўм ажратиш кўзда тутилган. Шунингдек, замонавий агрокомплекслар ташкил этилиб, мева-сабзавотни етиштиришдан тортиб экспорт қилишгача бўлган занжир яратилади. Агробанк қишлоқ хўжалигини драйверга айлантириш ва экологик барқарорликни таъминлашда етакчи куч бўлиб қолмоқда.

Реклама

@platformauzb