platformauzb_live
979 subscribers
1.33K photos
701 videos
42 files
1.09K links
Eng tezkor axborotlar, dolzarb mavzudagi maqolalar, expertlarning chiqishlari, original surat va videolar shu yerda!

Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
IMG_4298.MOV
8.3 MB
Тошкентдаги онкология шифохоналари ўрнига кўп қаватли уйлар қурилиши 100 фоиз аниқ масала экани айтилмоқда.

Тарқалган видеога кўра, "домлар"ни Хаджаевнинг жияни қуради. Қайси Хаджаев экани очиқланмаган.

Ушбу шифохоналар ва атрофидаги "заправкалар" ҳам бузилиши кутиляпти.

@platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тарихдаги энг уқувсиз ва бой фирибгар ҳақида

@platformauzb_live
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар онкология клиникаси ёпилганидан кейинги аҳвол экан.

Бизда эса пули бор одам, ҳатто, туппа-тузук ишлаб турган касалхонани ёптириб, ўрнига "дом" қуриб юбориши ҳам мумкин.

@platformauzb_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу Афғонистондаги тўйдан лавҳа экан.

@platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёмғир суви тоза ресурсми ёки фойдаланилмаган имконият?

Кўпинча ёмғир сувига оддий табиий ҳодиса сифатида қаралади. Лекин мутахассисларнинг фикрича, у тўғри йиғилса ва фильтрланса, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, маиший ва техник эҳтиёжлар учун самарали ресурсга айланиши мумкин. Айниқса, сув танқислиги кучайиб бораётган бир пайтда бу масалага юзаки ёндашиб бўлмайди.

Ана шу нуқтаи назардан, ёмғир сувларидан фойдаланиш мавзусининг илмий асосда муҳокама қилиниши жуда муҳим. Экологик партиянинг “Олам” мунозара клубида бўлган суҳбатда олимлар ва соҳа мутахассислари ёмғир сувининг хусусиятлари, уни хавфсиз сақлаш ва қўллаш имкониятлари ҳақида атрофлича фикр билдиришди. Бу ерда аниқ маълумотлар ва реал ёндашувлар устувор бўлганлиги суҳбатнинг салмоғини янада оширган, дейиш мумкин.

📹 Тўлиқ муҳокамани партиянинг YouTube саҳифасида томоша қилинг.

@platformauzb_live
Матбуот котиблари аттестациядан ўтказилмоқда

Ҳокимиятлар, вазирлик ва идоралар матбуот котиблари мажбурий аттестациядан ўтказилмоқда.

Аттестация жараёнлари Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилмоқда.

Айтишларича, матбуот котибларининг катта қисми аттестациядан ўта олмаяпти.

@platformauzb_live
Нью-Йоркдаги метролардан бирида, ғижжакчи (скрипкачи) ўз созида 45 дақиқа давомида куй чалади. Бир-икки қарсакдан ташқари, у бор йўғи 25-30 доллар чой-чақа тўплайди.

Аслида бу скрипкачи дунёдаги энг яхши мусиқачилардан бири саналган Жошуа Белл эди.

Ушбу метрода Жошуа ғижжак (скрипка) учун ёзилган 3,5 миллион долларлик энг мураккаб асарлардан бирини ижро этади.

Метрода ғижжак чалишидан икки кун олдин Жошуа Белл Бостон театрида чиқиш қилади ва ҳар бир ўриндиқлар учун чипта нархи ўртача 100 доллар атрофида бўлади...

Тадқиқот шуни кўрсатдики, ғайриоддий нарса оддий муҳитда порламайди ва кўпинча эътибордан четда қолади ва ҳатто паст баҳоланади.

Сен мукаммал бўлишинг мумкин, лекин агар сенга муносиб баҳо беришмаса, хотиржамликни йўқотма ва ўзингга тегишли бўлган тарафга, истеъдодинг қадрланадиган, керакли бўладиган жойга ҳаракатланишда давом эт!

@platformauzb_live
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан Тошкент вилояти ва пойтахт йўналишида ҳаракатланувчи такси ҳайдовчиларини таҳқирлаб, зўрлик ишлатган ҳолда, ҳар ой улардан ноқонуний улуш талаб қилиб келган “Бычок“ лақабли шахс бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

@platformauzb_live
👍2
Давлат органи ҳужжати бўйича фаолият юритган шахслар ва тадбиркорлар энди ушбу ҳужжат бекор бўлиб кетганда мулкидан маҳрум бўлиши ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келмаслигига оид ҳужжат лойиҳаси тайёрланади.

Олий суднинг 2026 йил биринчи ярим йиллиги учун тайёрлаган иш режасида мазкур ҳужжатни тайёрлаш май ойига мўлжалланган.

Амалдаги тартибга кўра, масалан, бирор ҳокимият қарори билан қурилган дўкон, агар ушбу қарор бекор бўлиб кетса, ҳеч ўйланмай бузилишга тушади.

@platformauzb_live
Мубашшир Аҳмад колонияда ошхона ишлари билан шуғулланаётгани маълум қилинди

Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги вакили 5-сонли колонияга мониторинг ташрифини амалга оширди.

Текширувда Мубашшир Аҳмад тиббий ёрдамдан шикояти йўқлигини, соғлиғидаги ўзгаришлар аввалдан мавжуд касалликлар билан боғлиқ эканини билдирган.

Унинг айтишича, меҳнатга ўз хоҳиши билан жалб этилган, қўшимча ёки мажбурий ишга жалб қилинмаган, иш шароити меҳнат муҳофазаси талабларига мос.

@platformauzb_live
Айни пайтда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва унинг жиноий шериклари бўйича апелляция суди бўлиб ўтяпти.

Воитовга ўтган йили сентябрда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганди.

@platformauzb_live
Сирдарёдаги савдо дўконлари бузилиши ЎзЛиДеП назоратига олинди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида енгил конструкцияли савдо дўконлари бузилиши юзасидан ЎзЛиДеП депутати Отабек Мусурмонов томонидан вилоят ҳокимига депутатлик сўрови юборилди.

Сўровда мулкни давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш фақат суд қарори ва компенсация тўланганидан кейин амалга оширилиши кераклиги қонун нормаларига таяниб қайд этилди. Шунингдек, бузиш ишларининг ҳуқуқий асослари ҳамда тадбиркорларга нисбатан қўлланган чоралар бўйича аниқ тушунтиришлар сўралди.

ЎзЛиДеП тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, очиқлик ва қонунийликни таъминлаш йўлида тизимли ишларни изчил давом эттирмоқда.

@platformauzb_live
Энди амалдорларнинг яқин қариндошлари билан боғлиқ коррупция хавфлари тез аниқланади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг ЎзАга маълум қилишича, Агентлик ҳузурида ташкил этилаётган “Хавф-таҳлил маркази”га вазирлик ва идораларнинг 30 га яқин маълумот базалари интеграция қилинади.

Унинг айтишича, мазкур марказда сунъий интеллект технологиялари жорий этилиб, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва назорат қилиш имкониятлари кенгайтирилади. Хусусан, soliq.uz базаси орқали ташкилот таъсисчилари билан давлат харидларида аффилланганлик ҳолатлари, “Электрон жиноий-ҳуқуқий статистикаси” тизими орқали коррупцияга оид жиноятлар ва уларнинг сабаблари, my.mehnat.uz” базаси орқали эса яқин қариндошларнинг бевосита бўйсунув асосида ишлаши ҳолатлари аниқланади.

Қайд этилишича, натижада коррупциявий хавф-хатарларни таҳлил қилиш жараёни анъанавий усулда 5–6 кун вақт олган бўлса, рақамлаштириш орқали бу иш бир соат ичида амалга оширилади.

@platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбари бошчилигида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда Экопартия ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экофракция депутатлари биринчилардан бўлиб маҳаллаларга кириб бормоқда.

Партия вакиллари фуқаролар билан яқин мулоқот ўрнатиб, уларни узоқ вақтдан бери ўйлантириб келаётган муаммо ва масалаларни ўрганишга киришди. Мурожаатлар жойида тингланиб, аниқ ечимлар бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Учрашувлар давомида аҳоли бандлиги, ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳалла фаолиятини яхшилаш масалаларига эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, партия вакиллари ва депутатлар аҳоли хонадонларида бўлиб, уларни ўйлантириб келаётган масалаларга қулоқ тутди.

Агар Президент белгилаб берган топшириқлар ҳар бир масъул томонидан айнан шу суръатда ва шу муносабат билан бажарилса, жамиятдаги ўзгаришлар янада тезлашиши шубҳасиз. Энг муҳими, буни одамлар маҳаллада, ўз ҳаётида ҳис қила бошлайди.

Экопартия ва Экофракция депутатларининг бугунги ёндашуви ана шу иш услубининг амалий намунасидир.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қамчибек Ташиев:

"....Мен учун мамлакатдаги тартиб муҳим. Қудамизни, акамнинг боласини қамадим. Агар мен қонунни бузган акамнинг боласини қамай олмасам, мамлакатни бошқара олмай қоламиз....".

PS. Бўмапти. Бизда эса ҳатто лавозимлар ҳам отадан ўғилга мерос бўлиб ўтяпти.

@platformauzb_live
😁5💯2
Шоир укаларимга

Бир тутам маошни ўнга бўласан,
Қайта ҳисоблайсан ўн қисм пулни:
Ўтган ойги қарзга,
Уйга – тўловга,
Рўзғорга,
Болангга этик оласан,
Ичингга ютасан шўртак тупукни...

Яна маош етмас бахтли бўлишга!

Ғарибликни атай яширмоқ истаб,
Ночорлик юзига пардалар тортиб,
Бу шаҳар, куёвни алдаган қиздай,
Қиммат машиналар,
Ҳашам уйларни
Атай йўл четига терган ботартиб.

Ҳар ялтироқ бино, ҳар сархуш кафе,
Худди сеникидек туюлар сенга.
Анов кашмир пальто кийганлар каби
Ғалати бир кибр кирар кўксингга.

Ва ўнга кўпайтиб орзуларингни,
Қудратинг етгудек, маош етгудек.
Саёҳат режаси,
Тўй тадориги,
Ўйлайсан қўл етмас обрўларингни,
Хаёл етган жойга бу бош етгудек…

Шунда доимгидек кир, эски лифтда
Чироғи куйган қай қаватга чиқиб,
Эскирган орзуинг,
Куйган юрагинг
Ҳақида шеър ёзгинг келар олифта,
Ялтироқ сўзлардан бахтлилик тўқиб.

Аммо сендан бошқа ҳамма тушунар –
Ахир маош етмас бахтли бўлишга!

Носиржон Жўраев

@platformauzb_live
Эртадан барча мактабларда 3-чорак дарслари бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига мувофиқ, қишки таътил 2026 йил 10 январгача (14 календарь кун) давом этади.

2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани боис, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.

@platformauzb_live
7981827.pdf
1.3 MB
Ўзбекистонга жалб қилинган ҳар бир сайёҳ учун 100 доллардан субсидия берилади

«Умра плюс» зиёрат туризми дастурини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ҳар бир турист учун туроператорларга 100 доллардан субсидия берилади.

@platformauzb_live
Эронда Оятуллоҳ тузуми қулаши бутун минтақада аск-таъсир беради. Биринчи галда ҲАМАС жуда мўртлашади. Тўғри, уни баъзи араб давлатлари қўллайди, бироқ асосий таъминот узилади. Энди ҲАМАСнинг бепул, доимий қурол занжири йўқолади.

Ливандаги Ҳизбуллоҳ учун ҳам оғир кунлар бошланади. Гуруҳ бутунлай Эрон мададига таянарди. Сурияда ҳам ҳокимият алмашгани ҳисобга олинса, Ҳизбуллоҳ минтақадаги устунликни бой бериши эҳтимоли катта. Ва албатта, бунга Исроил ҳали катта ҳисса қўшади.

Ямандаги ҳусийлар эса АҚШ ва Саудия қаршисида яккаланиб қолади. Улар тўлиқ мағлуб бўлиши қийин. Чунки Яманда партизанлик уруши олиб бориш учун қулай ерлар кўп. Лекин тез орада Саудия Яманда асосий кучга айланишини башорат қилиш мумкин.

Исроилда мутлақ ғалаба.

Ироқдаги ҳозирги тартибсизликлар фақат АҚШнинг айби деб ҳисобловчилар кўп. Ҳа, АҚШ Саддам Ҳусайнни ағдариб, беқарорлик яратди. Бироқ америкаликларга қарши асосий қаршиликни Эрон рағбатлантирди. Айнан Теҳрон Ироқда шиа кучларига муттасил ёрдам бериш орқали мамлакатда беқарорлик ҳукм суришига ҳисса қўшяпти. Саддам даврида эзилган шиалар Эрон тимсолида қутқарувчини кўради.

Шоҳнинг ўғли отаси каби Ғарб сиёсати юритиши аниқ. Демак, йиллар давомида Эронга суянган кўплаб прокси-гуруҳлар учун оғир даврлар бошланмоқда. Уларни Россия хоҳласа ҳам қўллай олмайди. Хитой эса бундай диний тузилмалар билан ҳамкорлик қилмайди.

@platformauzb_live