platformauzb_live
982 subscribers
1.24K photos
662 videos
30 files
1.03K links
Eng tezkor axborotlar, dolzarb mavzudagi maqolalar, expertlarning chiqishlari, original surat va videolar shu yerda!

Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
📍 Хивадаги “Ғовук” кўли туристик марказида хизмат кўрсатиш соҳаси учун мўлжалланган бино-иншоотлар аукцион орқали таклиф этилади.

Халқ банки томонидан тақдим этилаётган тайёр инфратузилма ва қулай жойлашув – бизнесингиз учун сармояни самарали йўналтириш имкониятидир.

🔹 Ресторан Турк ошхонаси
🔹 Кафе Турк ошхонаси
🔹 Фотостудия
🔹 Кафе
🔹 Арда клуб
🔹 Уй меҳмонхона
🔹 Уй меҳмонхона
🔹 33 ўринли меҳмонхона
🔹 39 ўринли меҳмонхона
🔹 48 ўринли меҳмонхона
🔹 66 ўринли меҳмонхона

Инвестицион қулай, истиқболли ва даромадли имкониятни қўлдан бой берманг!

Реклама
@platformauzb_live
Ҳисоб палатасининг 37 та ташкилотда бош инспектори лавозими жорий этилди.

Улар куратор сифатида ташкилотнинг молиявий фаолиятини назорат қилади.

@platformauzb_live
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ходимлари сони қайтадан белгиланди.

@platformauzb_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мудофаа вазири ўринбосари, генерал Қаршиев Ҳамдам Алиқулович ва бўлажак генерал учрашуви

@platformauzb_live
Шаҳарсозлик режасини, уй-жойингиз бузилиши ёки бузилмаслигини онлайн билиш мумкин.

🆕 Энди қайси вилоятда яшашингиздан қатъи назар, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан яратилган махсус платформа орқали ўз ҳудудингизнинг келгуси 20 йиллик ривожланиш режаси билан онлайн танишиш мумкин.

📌Шаҳар ва қишлоқларнинг бош режалари барча учун очиқ ҳолда рақамлаштирилмоқда.

🌐 Маълумот олиш учун: dshk.shaffofqurilish.uz сайтига киринг.

@platformauzb
Техник тўсиқлардан очиқ бозорларгача — стандартлар қандай янгиланди?

Ўзбекистон техник тартибга солиш агентлиги томонидан ЖСТ талабларига мувофиқ 2 105 та халқаро стандарт қабул қилиниб, 3 094 та стандартнинг халқаро талабларга мослиги соҳалар кесимида таҳлил қилинди.

Шу билан бирга, стандартлаштириш соҳасида ортиқча ҳужжатбозликни камайтириш мақсадида 418 та ташкилот стандарти бекор қилиниб, улар ўрнига 47 та миллий стандарт жорий этилди.

Бундан ташқари, бу йил 525 та миллий стандарт лойиҳаси экспертизадан ўтказилиб, белгиланган режа 4,8 баравар ортиқ бажарилди. Экология йўналишида эса 7 та “Яшил” стандарт қабул қилинди. Бугунги кунда миллий стандартларнинг халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш даражаси 41,1 фоизни ташкил этмоқда.

Аслида бу рақамлар ортида жуда оддий манфаат ётибди. Стандартлар қанчалик аниқ ва қатъий бўлса, бозорда сифатсиз маҳсулотлар шунчалик камаяди. Бу ҳам истеъмолчи, ҳам тадбиркор учун ютуқ. Харидорлар энди бемалол талаб даражасидаги маҳсулотларни танлаш имконига эга бўлади.

@platformauzb_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда уйи ёниб кетгани учун одамлардан пул сўраб мурожаат қилган қиз, икки ҳафта ўтиб, ўша пулларга қиммат машина сотиб олгани маълум бўлди. Тугади))

@platformauzb_live
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ишлаб чиқариш соҳасида даромад олиш учун тайёр ечим!

Ишлаб чиқариш фаолиятини зудлик билан бошлашни истаган тадбиркорлар учун тўлиқ ишга тайёр, барча инфратузилмаси мавжуд ғишт заводи сотувга қўйилди.

📍 Ушбу ғишт заводи Сирдарё вилоятининг истиқболли ҳудудларидан бири — Боёвут тумани, “Учтурғон” МФЙ, Чинобод кўчасида жойлашган.

Асосий кўрсаткичлар:
• Умумий ер майдони — 4 гектар;
• Қурилиш ости майдони — 10 773,32 кв.м;
• Электр энергияси ва сув таъминоти тўлиқ мавжуд;
• Йиллик ишлаб чиқариш қуввати — 16 миллион дона ғишт.

💰 Объект қиймати — 16,3 млрд сўм.

Объектни Асакабанк орқали қулай шартларда харид қилиш мумкин. Бунда бошланғич тўлов 15%, тўлов муддати 10 йилгача, фоиз ставкаси эса Марказий банк асосий ставкаси миқдорида (айни пайтда 14%) белгиланган. Тўлиқ тўлов амалга оширилганда чегирмалар мавжуд.

🏦 Завод ҳақида батафсил маълумот билан e-auksion платформасида, Асакабанк тасарруфидаги бошқа мулклар билан эса ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Тўлиқ маълумот учун: (+99878)-147-64-02

Шошилинг! Ишлаб чиқаришни қўшимча тайёргарлик ишларисиз бошлаш ва тўғридан-тўғри даромад олиш имконини қўлдан бой берманг!

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

@platformauzb
TelecomTV — телевидение, кино ва спорт битта қулай сервисда жамланган

👍Агар сиз UZTELECOM абоненти бўлсангиз, TelecomTV’нинг асосий имкониятлари аксарият тариф режаларга киритилган.

🥊 Спортни ёқтирасизми? ONE FC турнирлари, шунингдек жонли эфир таклиф этувчи спорт каналлари мавжуд.

📺 Оддий оқшом учун ҳам танлов етарли:
150 дан ортиқ ТВ-канал ва 6 та онлайн кинотеатр. Тавсиялар эса айнан ҳозир сизга мос контентни тезроқ топишга ёрдам беради.

💻Қаерда қулай бўлса, ўша ерда томоша қилинг — смартфонда ёки катта экранда.

🔄Пауза, эфирни орқага қайтариш ва архив — ўтказиб юборганингизни қулай томоша қилиш учун.

👨‍👩‍👧‍👦 Бутун оила учун мос:
бир вақтнинг ўзида 5 тагача қурилмада фойдаланиш ва болалар учун ота-она назорати хизмати мавжуд.

🗣 Яна бир қулай устунлик:
UZTELECOM тармоғида томоша қилганда интернет-трафик сарфланмайди.

📥 Иловани ҳавола орқали ҳозироқ юклаб олинг ва ўзингизга қулай вақтда томоша қилинг.

Реклама
@platformauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
  Ўтган ҳафтада, яъни жорий йилнинг 15–19 декабрь кунлари давомида жами 171 та корхонага 982 та маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат расмийлаштирилди.

🔝 Сертификатлар берилиши бўйича етакчи ҳудудлар:
Тошкент шаҳри — 247 та
Навоий вилояти — 187 та
Сурхондарё вилояти — 158 та

🏭 Тармоқлар бўйича биринчи учлик:
Электротехника саноати  — 246 та
Мебель ишлаб чиқариш саноати саноати  — 189 та
Қурилиш материаллари саноати  — 186 та

⭐️  Энг юқори маҳаллийлаштириш даражаси:
"URBIX SENDVICH PANEL" МЧЖ — Сэндвич-панел (91.8 %)
"CARBON-POLYMER" МЧЖ — Ток қабул қилгичнинг графитли қўшимчаси  (92.5 %)
"URGUT STROY KOMPLEKT" ХК — Ёғочдан тайёрланган рейка (89.4 %)

🗓  Йил бошидан буён:
3168 та корхонага 46 802 та сертификат берилди.
Энг кўп — мебел ишлаб чиқариш саноати  (14 813 та сертификат).

👍 Батафсил: expertiza.uz/uz/register-produced

❗️ Эслатма: сертификат давлат харидларида қатор имтиёзларни беради, жумладан “Миллий дўкон”да ва Электрон кооперация порталида (new.cooperation.uz) фақат шу сертификат асосида товарлар жойлаштирилади.

Telegram | Facebook | Instagram

@platformauzb
Энди давлат ишида ишлайдиганлар солиқларни вақтида тўлаши шарт

Президент қарорига мувофиқ, давлат хизматчиларининг солиқ тўлаш интизомини кучайтириш орқали аҳолига намуна бўлишини таъминлаш мақсадида:

Республика ижро этувчи ҳокимият органларида ходимларнинг солиқдан мавжуд қарздорликлари тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотлар фақатгина вазирлик ва идоралар (таркибидаги ташкилотларни инобатга олган ҳолда) кесимида ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 25-санасига қадар Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Бунда, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилинади.

@platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тезкор ходимнинг ўзи тезкор тадбирда қўлга тушди

Хоразм вилоятида ИИБ Тезкор қидирув хизмати катта тезкор ходими қишлоқ хўжалиги учун ажратилган 12 сотих ер майдонини танишлари орқали уй-жой қуриш учун расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, фуқародан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Фарғона вилоятида эса икки нафар шахс деҳқончилик учун имтиёзли асосда ажратилган 3 гектар ер майдонини бошқа шахс номига расмийлаштириб бериш эвазига 115 млн сўм талаб қилиб, 9500 АҚШ доллари ва 700 минг сўм олган вақтида қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

@platformauzb_live
Ўз рақамингизни сақлаган ҳолда операторни онлайн алмаштиринг — UZTELECOM’да бу энди янада тез, осон ва қулай!

Эндиликда ўз рақамингизни ўзгартирмасдан UZTELECOM мобил тармоғига ўтиш жараёни ҳар бир абонент учун максимал даражада соддалаштирилди.

Аризани онлайн тарзда юборишингиз мумкин:

uztelecom.uz расмий сайти орқали

MyUZTELECOM мобил иловаси орқали

ёки my.Gov.uz — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали

👍 UZTELECOM билан ҳаммаси янада осон ва тез!

Реклама
@platformauzb
Янги йил байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланади

Ёзишларича, бу масала бўйича Президент қарори лойиҳаси тайёрланган бўлиб, яқин кунларда тасдиқланиши кутилмоқда.

Қарор расман тасдиқлангач, қўшимча маълумот эълон қилинади.

Катта эҳтимол билан 31 декабрь-4 январь кунлари дам олиш куни сифатида эълон қилиниши мумкин.

@platformauzb_live
Forwarded from platforma.uz
Тахминимиз тасдиқланди

31 декабрдан 4 январга қадар кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда — қарор лойиҳаси
Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси ANORBANK'га 10 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линиясини тақдим этди

Ўзбекистоннинг етакчи рақамли банкларидан бири бўлган ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) билан молиялаштириш тўғрисида битим имзолади. Ушбу келишув доирасида ХСРИК томонидан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линияси ажратилади.

Мазкур маблағлар Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, хусусий тармоқ учун исломий молия воситаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилади.

Ушбу молиялаштириш ANORBANKнинг стратегик мақсадларига тўлиқ мос бўлиб, хусусан кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, хусусий тармоқни молиялаштириш ҳажмини ошириш, исломий молияни кенг жорий этиш ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётини диверсификация қилишга хизмат қилади. Мазкур ташаббус Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорациясининг аъзо давлатларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, хусусий тармоқни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган стратегиясига тўлиқ мос келади.

Битим ХСРИК Бош ижрочи директори вазифасини бажарувчи Dr. Khalid Khalafallah ҳамда ANORBANK Бошқаруви Раиси Шерзод Акрамов томонидан имзоланди.

Келишув ХСРИК томонидан ANORBANK'га тақдим этилган илк молиялаштириш линияси бўлиб, у Ўзбекистонда хусусий тармоқни ривожлантириш йўлида муҳим стратегик қадам ҳисобланади. Ушбу ҳамкорлик келгусида янги инвестицияларни жалб қилиш ва узоқ муддатли шерикликни мустаҳкамлаш учун замин яратади.

Манба/Реклама
@platformauzb
2026 йил – Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили, деб эълон қилинди.

@platformauzb_live
🔥2
Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирликларининг фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилади.

@platformauzb_live
🔥1👀1