platformauzb_live
979 subscribers
1.33K photos
701 videos
42 files
1.09K links
Eng tezkor axborotlar, dolzarb mavzudagi maqolalar, expertlarning chiqishlari, original surat va videolar shu yerda!

Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Баҳодир Сиддиқов янги лавозимга тайинланиши кутилмоқда

“Ўзбекнефтгаз” жамоаси компания раҳбари Баҳодир Сиддиқов билан хайрлашди. Расмий хабарга кўра, ҳамкасблари унга янги лавозимда ҳам улкан муваффақиятлар тилаган. Сиддиқов қаерга ишга ўтаётгани ҳозирча маълум эмас.

Аввалроқ унинг ўрнига “Ўзбекгидроэнерго” раиси Абдуғани Сангинов тайинланган, бу рокировка президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили Алишер Султоновнинг истеъфоси фонида рўй берганди.

@platformauzb_live
Олий суд раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Олимжон Исмоилов лавозимидан озод этилди.

У беш йил муддатга Тошкент шаҳар суди раиси лавозимига тайинланди.

@platformauzb_live
«BookChallenge» ғолиблари тақдирланди

SQB ҳамда “Мутолаа” ҳамкорлигида ўтказилган BookChallenge якунланди.

Онлайн тест натижаларига кўра аниқланган ғолибларга пул мукофотлари ҳамда электрон кутубхонага йиллик обуна топширилди:

1-ўрин — Лобар Шакирова (Навоий) — 15 млн сўм
2-ўрин — Алишер Шокиров (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси) — 10 млн сўм
3-ўрин — Сардор Тожитдинов (Андижон) — 5 млн сўм


Танловнинг умумий мукофот жамғармаси 340 млн сўмни ташкил этди. Шундан 310 млн сўмлик қисми 4-ўриндан бошлаб 2 000 нафар иштирокчига премиум обуна тарзида тақдим этилди.

«BookChallenge» ёшлар орасида мутолаа маданиятини ошириш, билимга бўлган қизиқишни рағбатлантириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган ташаббус сифатида амалга оширилди.

Бундай лойиҳалар жамиятда маънавий барқарорликни мустаҳкамлаб, билимга асосланган қадриятларни қарор топтиришга хизмат қилади.

Реклама
@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Япония ташқи ишлар вазирининг парламент бўйича ўринбосари, депутат, асли миллати ўзбек-уйғур Арфия Эри билан ўзбек тилида суҳбатлашди.

Япониялик миллатдошимиз бу учрашув ҳақидаги видеони ўз саҳифасига жойлаштирди.

@platformauzb_live
Мустафаев Хуршед Бахтиёрович Иқтисодиёт ва молия вазирининг нефть-газ соҳаси бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

@platformauzb_live
Ўзбек ижодкорининг китоби инглиз тилида нашр этилди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шуҳрат Орифнинг янги шеърий китоби инглиз тилида Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида нашрдан чиқди.

Шоирнинг китоби “The Flying Leaf” (“Учаётган япроқ”) номи остида “VK Global Publications” нашриёт уйи томонидан чоп этилган.

Китоб тақдимоти 2026 йилнинг январь ойида дунёдаги нуфузли китоб кўргазмаларидан бири —  “New Delhi World Book Fair” доирасида ўтказилиши режалаштирилган.
Шоир шеърларини  инглиз тилига истеъдодли шоира Мунира Норова таржима қилган.

Шуҳрат Ориф ўзбек адабиётини хорижда фаол тарғиб қилиб келаётган ижодкорлардан бири ҳисобланади. Жорий йилнинг сентябрь ойида шоирнинг “Mavi erk” китоби турк тилида Анқарада ва октябрь ойида “44-куз” китоби Бишкек шаҳрида қирғиз тилида чоп этилган эди.

Ижодкор бу йил ТУРКСОЙ Ёзувчилар уюшмаси ва Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди.

@platformauzb_live
АҚШ "Грин карта" дастурини тўхтатиб қўйди

АҚШ расмийлари "Грин карта" лотерея дастурини тўхтатиб қўймоқда, деб эълон қилди АҚШ Ички хавфсизлик котиби Кристи Ноэм.

Унинг сўзларига кўра, бунга сабаб Браун университетидаги отишмада гумонланувчи мамлакатга ушбу дастур орқали келган.

"Президент Трампнинг кўрсатмаси билан мен дарҳол USCISга (АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизматлари) америкаликларга ушбу дастурдан энди зарар етказмасликларини таъминлаш учун DV1 дастурини тўхтатиб қўйишни буюраман", деб ёзди у Х ижтимоий медиа платформасида.

@platformauzb_live
“Centrum-Air” мижозларига компенсация тўлади

Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан фуқаронинг “Centrum-Air” авиакомпаниясига оид мурожаати ўрганилди.

Фуқаро 2025 йил 26 сентябрь санасида “Centrum-Air” сайти орқали Истанбул–Наманган йўналиши учун 2 та авиа чипта сотиб олган бўлса-да, авиакомпания томонидан ортиқча чипта сотилгани натижасида у ва турмуш ўртоғи самолётга сиғмай, Истанбул аэропортида қолиб кетишган. Бир суткадан сўнг уларга мажбурий равишда Истанбул–Тошкент рейсида парвоз қилиш таклиф қилинган ва фуқаролар шу рейсда қайтиб келишган. У мазкур ҳолатдан норози бўлиб, истеъмолчилик ҳуқуқлари тикланиши юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.

Ўрганишлар давомида, “Centrum-Air”  авиакомпанияси ўз хатоси сабаб юзага келган ноқулайлик учун фуқаро билан келишилган ҳолда қуйидаги компенсация ва имтиёзлар тақдим этилганини маълум қилди.

Унга кўра:
- 500 евро миқдорда компенсация;
- қўшимча 865 200 сўм пуллик товон;
- авиакомпаниянинг исталган йўналишларига кейинги сафар 20 фоиз чегирма берувчи промокод;
- 23 кг қўшимча бепул багаж;
- парвоз давомида самолётнинг биринчи қаторидаги жойлардан бепул фойдаланиш имконияти.

@platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣 Шошилинг! Туризм йўналишида бизнес қилмоқчи бўлганлар учун ажойиб имконият!

Агар меҳмонхона, дам олиш ёки туризм соҳасида тайёр ишлаб турган бизнес қидираётган бўлсангиз — мана сизга аниқ вариант:

Қашқадарё вилоятининг туристлар учун энг жозибадор нуқталаридан бири — Шаҳрисабз тумани, “Мираки” МФЙда жойлашган, тўлиқ тайёр меҳмонхона объекти сотувга қўйилди.

Объект ҳақида қисқача маълумот:
◦ 4 қаватли бино;
◦ 150 та хона — туристлар учун қулай муҳит;
◦ 180 ўринли ресторан — тўй, банкет, тадбирларга мос;
◦ Умумий қиймати: 235 млрд сўм

❗️ Энг муҳими — молиялаштириш масаласи ҳам ҳал қилинган! Асакабанк орқали:
◦ Бошланғич тўлов: 15%;
◦ Муддат: 7 йилдан 10 йилгача;
◦ Фоиз ставкаси: 10% дан 18% гача кредит орқали сотиб олиш мумкин!

⚡️ Хуллас, бу — ер қидириш, қуриш, рухсатнома олиш билан овора бўлмай, тўғридан-тўғри даромадга кириб кетиш имконияти. Тайёр меҳмонхона — тайёр даромад.

📞 Батафсил маълумот қўнғироқ қилинг:
☎️ (97)-421-74-47
☎️ (78)-147-65-65 (1391)

Telegram | Instagram| Facebook| Youtube
📍 Хивадаги “Ғовук” кўли туристик марказида хизмат кўрсатиш соҳаси учун мўлжалланган бино-иншоотлар аукцион орқали таклиф этилади.

Халқ банки томонидан тақдим этилаётган тайёр инфратузилма ва қулай жойлашув – бизнесингиз учун сармояни самарали йўналтириш имкониятидир.

🔹 Ресторан Турк ошхонаси
🔹 Кафе Турк ошхонаси
🔹 Фотостудия
🔹 Кафе
🔹 Арда клуб
🔹 Уй меҳмонхона
🔹 Уй меҳмонхона
🔹 33 ўринли меҳмонхона
🔹 39 ўринли меҳмонхона
🔹 48 ўринли меҳмонхона
🔹 66 ўринли меҳмонхона

Инвестицион қулай, истиқболли ва даромадли имкониятни қўлдан бой берманг!

Реклама
@platformauzb_live
Ҳисоб палатасининг 37 та ташкилотда бош инспектори лавозими жорий этилди.

Улар куратор сифатида ташкилотнинг молиявий фаолиятини назорат қилади.

@platformauzb_live
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ходимлари сони қайтадан белгиланди.

@platformauzb_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мудофаа вазири ўринбосари, генерал Қаршиев Ҳамдам Алиқулович ва бўлажак генерал учрашуви

@platformauzb_live
Шаҳарсозлик режасини, уй-жойингиз бузилиши ёки бузилмаслигини онлайн билиш мумкин.

🆕 Энди қайси вилоятда яшашингиздан қатъи назар, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан яратилган махсус платформа орқали ўз ҳудудингизнинг келгуси 20 йиллик ривожланиш режаси билан онлайн танишиш мумкин.

📌Шаҳар ва қишлоқларнинг бош режалари барча учун очиқ ҳолда рақамлаштирилмоқда.

🌐 Маълумот олиш учун: dshk.shaffofqurilish.uz сайтига киринг.

@platformauzb
Техник тўсиқлардан очиқ бозорларгача — стандартлар қандай янгиланди?

Ўзбекистон техник тартибга солиш агентлиги томонидан ЖСТ талабларига мувофиқ 2 105 та халқаро стандарт қабул қилиниб, 3 094 та стандартнинг халқаро талабларга мослиги соҳалар кесимида таҳлил қилинди.

Шу билан бирга, стандартлаштириш соҳасида ортиқча ҳужжатбозликни камайтириш мақсадида 418 та ташкилот стандарти бекор қилиниб, улар ўрнига 47 та миллий стандарт жорий этилди.

Бундан ташқари, бу йил 525 та миллий стандарт лойиҳаси экспертизадан ўтказилиб, белгиланган режа 4,8 баравар ортиқ бажарилди. Экология йўналишида эса 7 та “Яшил” стандарт қабул қилинди. Бугунги кунда миллий стандартларнинг халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш даражаси 41,1 фоизни ташкил этмоқда.

Аслида бу рақамлар ортида жуда оддий манфаат ётибди. Стандартлар қанчалик аниқ ва қатъий бўлса, бозорда сифатсиз маҳсулотлар шунчалик камаяди. Бу ҳам истеъмолчи, ҳам тадбиркор учун ютуқ. Харидорлар энди бемалол талаб даражасидаги маҳсулотларни танлаш имконига эга бўлади.

@platformauzb_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда уйи ёниб кетгани учун одамлардан пул сўраб мурожаат қилган қиз, икки ҳафта ўтиб, ўша пулларга қиммат машина сотиб олгани маълум бўлди. Тугади))

@platformauzb_live
👎2