platforma.uz
41K subscribers
5.89K photos
2.62K videos
171 files
6.55K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рўйхатга олиш расмиятчилик учун эмас, одамлар учун

Кўпчилик “бу ҳам навбатдаги расмиятчилик”, деб ўйлайди.
Лекин аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш умуман бошқа мақсад учун.

Бу жараён орқали давлат реал ҳаётни кўради:
қайси ҳудудда мактаб етишмайди,
қайси оилага ёрдам керак,
қишлоқ хўжалигида қандай муаммолар бор.

Рўйхатга олиш интернет орқали ёки маҳалла вакиллари орқали уйма-уй ўтказилади. Ҳамма учун қулай.

Маълумотлар махфий сақланади, ҳеч кимга зиён етмайди.
Аксинча тўғри қарорлар қабул қилинишига асос бўлади.

Шунинг учун иштирок этайлик.
Чунки бу рақамлар ортида одамлар, оилалар ва келажак турибди.

Батафсил маълумот учун @census_2026 га уланиб олинг.

@platformauzb
Давлат хизматчилари маоши нега оширилмади?

Бу бўйича президент фармони ижроси нега бажарилмади?

Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари маоши ягона, аниқ ва шаффоф принцип асосида шакллантирилиши керак эди.

Янги тартибга кўра, лавозим маоши қуйидаги мезонлар асосида белгиланиши керак эди:

• Иш тажрибаси
• Илмий даража ва малакаси
• Фаолият натижадорлиги
• Профессионал кўникмалар ва бошқа кўрсаткичлар

Лекин бу бўйича президент фармони лойиҳаси тайёрланмаган. Аслида 1 ноябрга давлат раҳбарига киритилган бўлиши ва у имзоланиши керак эди.

Президент топшириғи Иқтисодиёт ва молия, Камбағалликни қисқартириш вазирликлари ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига юкланган эди.

Ҳозирча бирор ўзгариш йўқ. Демак, топшириқ бажарилмаган.

@platformauzb
platforma.uz
Бойсун туманида нефть сизиб чиққани ҳақидаги видеолар тарқалмоқда. @platformauzb
Бойсунда сизиб чиққан нефть бўйича расмий муносабат

2025 йил декабр ойининг сўнгги кунларида Бойсун туманидаги М 25 кони ҳудудида таркибида нефт сақловчи суюқликнинг (нефт суюқлиги) ер юзасига чиқиши ҳолати қайд этилган.

Мазкур нефт суюқлиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳудуд атрофида ҳамда сой ўзани бўйлаб қўшимча ҳимоя ҳовузлари барпо этилган.

Йиғиб олинган нефт суюқлиги узлуксиз равишда махсус майдонга олиб чиқилмоқда. У ерда ҳажми 5 000 куб метр бўлган, махсус изоляцияланган 2 та шлам ҳовузи мавжуд бўлиб, у нефт суюқлигини хавфсиз сақлаш ҳамда кейинчалик ундан самарали фойдаланиш имконини беради.

Барча ишлар амалдаги саноат ва экологик хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда олиб борилмоқда.

Нефт суюқлиги намунаси бўйича таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Унинг натижаларига асосан қайта ишлаш имкониятлари ўрганилади, геологик тадқиқотлар эса давом этмоқда.

Ҳозирги кунда ҳолат доимий мониторингда бўлиб, нефт суюқлиги жиловланган. Дастлабки кунларда чиқиб каналга оққан нефт суюқликларини тозалаш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди.

Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.

Энергетика вазирлиги

@platformauzb
platforma.uz
Давлат хизматчилари маоши нега оширилмади? Бу бўйича президент фармони ижроси нега бажарилмади? Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари маоши ягона, аниқ ва шаффоф принцип асосида шакллантирилиши керак эди. Янги тартибга…
Давлат хизматчилари маоши оширилади

Манбанинг айтишича, мазкур қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган, ҳисоб-китоблари қилинган, айни пайтда тегишли идоралар билан биргаликда ҳужжатни такомилга келтириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда экан.

@platformauzb
2030 йилгача давлат ихтиёрида фақат 4 та банк қолиши режалаштирилмоқда.

@platformauzb
"Иномарка"лар нархи яна қимматлайди

Ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган, ички ёнув двигателли, мотор ҳажми 1 литрдан ошмаган енгил автотранспорт воситаларига божхона божидан берилган имтиёз муддати тугади. Эндиликда уларга қуйидагича божхона божи ундирилади:
15%+0.4 АҚШ доллари ҳар бир куб см. учун.

@platformauzb
Ўзбекистон халқаро сифат рейтингларида ўз ўрнини яхшилади

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан 2025 йилда амалга оширилган ишлар натижасида мамлакат халқаро рейтингларда ўз мавқеини яхшилади. Жаҳон сифат инфратузилмаси индексида Ўзбекистон 52-ўринни эгаллаб, ўтган йилга нисбатан 15 поғонага кўтарилди.

Жумладан, стандартлаштириш соҳасида 23 поғонага, аккредитация йўналишида 10 поғонага, метрология соҳасида эса 8 поғонага ўсиш қайд этилди.

Шунингдек, йил давомида маҳсулот хавфсизлиги ва бозор назоратига оид қонунлар ҳамда 20 дан ортиқ Ҳукумат қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилиб, меъёрий-ҳуқуқий база такомиллаштирилди.

@platformauzb
2026 йил 1 январдан бошлаб «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)»ларда бошқарув шакли ўзгартирилди.

Тажриба-синов тариқасида туман (шаҳар) ҳокимлиги тузилмасига ўтказилаётган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бўлинмалари рўйхати:
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
6. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
7. Маданият вазирлиги
8. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
9. Ёшлар ишлари агентлиги

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ махсус кучлари Венесуэлага қандай кириб келди?

Мадурони ўғирлаш операциясининг визуализацияси.

@platformauzb
Тошкент аэропортида кучли туман сабаб кўриш масофаси 700 метргача чеклангани боис халқаро авиапарвозлар Самарқанд аэропортига йўналтирилмоқда.

@platformauzb
Муҳиддинов Нодир Убайдуллаевич “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг геология масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Меҳнат фаолиятини Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институтидан бошлаган ва “Ўзбекнефтгаз” тизими, Энергетика вазирлиги, Тоғ-конь саноати ва геология вазирлиги ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бойсундан чиқаётган нефтни нега юзларига суртишмаяпти?

Видеода: 2019 йил, Мингбулоқ, Наманган

@platformauzb
МАРКАЗИЙ БАНК: ФУҚАРОЛАР “HUMANS” ИШИ БЎЙИЧА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШЛАРИ СЎРАЛАДИ

☑️Марказий банк “Humans” МЧЖ компанияси билан боғлиқ ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

▪️“Humans” МЧЖ компаниясига тўлов хизматларини тақдим этган “Octagram” АЖ тўлов ташкилотида Марказий банкнинг тегишли фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилиб, текширув ўтказилди.

▪️Текширув натижалари бўйича тузилган маълумотнома белгиланган тартибда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига ҳуқуқий баҳо бериш ва ўз ваколати доирасида чоралар кўриш учун тақдим этилди.

☑️Айни пайтда “Humans” компанияси билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилмоқда.

▪️Мазкур ҳолат бўйича фуқаролардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишлари сўралади.

☝🏻Шу ўринда яна бир бор таъкидлаймизки, ҳар бир банк ва тўлов ташкилоти молиявий хизматлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаши шарт.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз интервьюсида тожик-қирғиз чегарасидаги можарони тўхтатишда Шавкат Мирзиёевнинг таъсири катта бўлганини билдирди.

Қирғиз ташқи ишлар вазири эса Шавкат Мирзиёевдан иқтибос келтирган:

"Минтақада низоли ҳолат бўлса, инвестор ҳам, сайёҳ ҳам келмайди.

Барча давлатлар "истон" деган қўшимча билан тугагани учун ҳаммамиз шундай экан деб ўйлайди".

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иқбол Мирзо: Мансаб бугун келиб, эртага кетадиган кийимдек гап...

"Ўзи амалдор бўлолмайди, амалдорпараст бўлади. Сиздан ҳеч қандай манфаат бўлмаса ҳам ҳар эҳтимолга қарши яхши кўраверади... "

@platformauzb
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, ИЖҚКД бошлиғи лавозимларида ишлаган Дилшод Рахимов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда экан.

@platformauzb
Автотранспорт эгалари диққатига!

Энди экологик тоифаси аниқланган автотранспорт воситасига экологик стикер олиш учун ЙҲХХ (ГАИ) идораларига бориш шарт эмас. Уни масофадан, my.gov.uz орқали олиш мумкин.

Бунинг учун:
my.gov.uz портали ёки мобил иловасига кирасиз.
— Қидирув сатрига "Экологик стикер" деб ёзасиз ёки “Транспорт” бўлимидан “Автотранспорт воситасига экологик стикер олиш” хизмати танланади.

Маълумотларингиз автоматик шаклланади, сиз фақат аризани тасдиқлайсиз.

Тайёр стикер 10 кун ичида уйингизга етказиб берилади.

Стикернинг ўзи ва ариза топшириш бепул.

Фақат почта орқали уйга етказиш хизмати учун 20 600 сўм тўланади.

@platformauzb
Президент ташрифларини ташкил қилишга эндиликда Бошқарув самарадорлиги агентлиги (собиқ АРГОС) масъул бўлади.

@platformauzb
Mudofaa atamalari.pdf
545.6 KB
Атамалар комиссиясининг ишчи кенгаши – Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари мудофаа соҳасига оид бир қанча янги атамани кўриб чиқиб, муҳокамага тақдим этди.

Рўйхатдан 41 атама ўрин олган. Улар орасида бизга таниш, одатий бўлиб қолган сўзларам, янги ясалган сўзларам бор. Қадимги туркий тилдан ҳам бир-икки сўз олинибди.

@platformauzb
platforma.uz
Mudofaa atamalari.pdf
Мудофаа соҳасига оид таклиф этилаётган муқобил атамалар:

Акселбант >>> Зарҳал боғ(ич);
Амбразура >>> Шинак;
Атака >>> Ҳамла;
Барабан(чи) >>> Ноғора(чи);
Блиндаж >>> Панажой;
Блокада >>> Қамал;
Блокпост >>> Тўсиқпост;
Бронежилет >>> Зирҳнимча;
Вешмешок >>> Юкхалта;
Гаупвахта >>> Тутуқхона;
Горн(чи) >>> Бурғу(чи);
Диверсант >>> Қўпорувчи;
Диверсия >>> Қўпорувчилик;
Дозор >>> Эровул;
ДОТ >>> УММОН, МЖОН;
Дубинка >>> Таёқ;
Запал >>> Чақнаткич;
Каска >>> Дубулға;
Кокарда >>> Жиға;
Котелок >>> Қозонча;
Курсант >>> Курсант, тингловчи;
Лагер >>> Жамлоқ;
Марш >>> Юриш;
Мишен >>> Нишон;
Окоп >>> Хандақ;
Паёк >>> Паёк;
Планшет >>> Ёнчиқ;
Полигон >>> Дала ўқув майдони;
Противогаз >>> Газниқоб;
Режим >>> Тартибот;
Ствол >>> Ўққувар;
Траншея >>> Хандақ йўлаги;
Тревога >>> Бонг;
Тренчик >>> Занжирбоғ;
Трибунал >>> Ҳарбий маҳкама;
Фортификация >>> Истеҳком;
Фуражка >>> Бўрк;
Шеврон >>> Уқа;
Эмблема >>> Тануқ.

@platformauzb