platforma.uz
42.3K subscribers
6.01K photos
2.65K videos
185 files
6.62K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Сурхондарёнинг Ангор туманида бодом гуллади.

@platformauzb
Сенат сайти ишламай қолди. Хакерлар ҳужум қилмадимикан?

Нималар бўлаяпти ўзи бизда?!

PS. Сайт ишлаб кетди.

@platformauzb
Тижорат банклари мобил иловаларида онлайн микроқарз олиш имконияти вақтинчалик тўхтатилган.

Бу чеклов 15 миллион ўзбекистонликнинг шахсига доир маълумотлар чиқиб кетгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Бу ҳақда ҳозирча расман маълумот берилмади.

@platformauzb
platforma.uz
Тижорат банклари мобил иловаларида онлайн микроқарз олиш имконияти вақтинчалик тўхтатилган. Бу чеклов 15 миллион ўзбекистонликнинг шахсига доир маълумотлар чиқиб кетгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда ҳозирча расман маълумот берилмади. @platformauzb
❗️Барча банкларда OneID сабаб мижозларни идентификация қилиш талаб этилувчи хизматларда чекловлар кузатилмоқда

Айни пайтда OneID тизимидаги техник ҳолат сабабли кўплаб банкларда мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнида қийинчиликлар юзага келмоқда.

Муаммо шундаки, OneID орқали маълумотлар олиниши учун фойдаланувчи ўзининг Э-имзо калити билан маълумотларни тақдим этишга алоҳида рухсат бериши талаб этилмоқда. Ушбу рухсат берилмагунча банк тизимлари мижозни тўлиқ идентификация қила олмаяпти ва тегишли маълумотлар қайтмаяпти.

Шу сабабли мижозларни идентификация қилишни талаб этувчи банк хизматларида чекловлар юзага келган. Жумладан, кредит расмийлаштириш, валюта айирбошлаш, омонат очиш, пластик карта очиш, жисмоний шахсларга ҳисобрақам очиш каби хизматларда вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.

Бу ҳолат алоҳида бир банкка эмас, деярли барча банкларга тааллуқли. Фойдаланувчи томонидан Э-имзо орқали рухсат берилганидан сўнг хизматлар одатий тартибда ишлашда давом этади.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Акмал Бурхонов: "Самарқандлик амалдорларни ишдан бўшатиш ҳақида тақдимнома киритдик"

Иқтидорли ёшлар ўрнига фарзанди, жияни ва яқинларини хорижга юборган самарқандлик амалдорлар 28 млн сўмни бюджетга қайтаради. Антикоррупция агентлиги бу амалдорларни ишдан бўшатиш ҳақида вазирликка тақдимнома киритди.

@platformauzb
❗️Рамазон ойи 2026 йил 19 февралда бошланади

Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ҳузуридаги Фатво ҳайъати 2026 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 19 феврал, пайшанбага, Рамазон ҳайити эса 20 март, жума кунига тўғри келади, деган қарор қилди.

Қарор Самарқандда бўлиб ўтган Фатво ҳайъати йиғилишида қабул қилинди. Унда туркий давлатлар мусулмон жамоаларининг бирлигини мустаҳкамлаш ҳамда диний амалларни илмий асослар билан уйғунлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Маълумот учун, йиғилишда Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ҳамда кузатувчи давлатлар — Туркманистон ва Венгрия вакиллари иштирок этди.

@platformauzb
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ташкил этилади

Президент фармони билан Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ва унинг бошқарув кенгаши ташкил этилади. Унга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат харидлари соҳасидаги вазифалари, функциялари ва ваколатлари ўтказилади.

Шунингдек, Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Саноат кооперациясини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади. 2026 йил 1 июлдан бошлаб Жамғарма маблағлари ҳисобидан:

Дастурлар доирасида тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари орқали хорижий валютада йиллик 6 фоиз (жумладан, банк маржаси – 2 фоиз), миллий валютада йиллик 12 фоиз (жумладан, банк маржаси – 2 фоиз) ставкада 10 йил муддатгача, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан битта лойиҳа учун 10 млн долларгача кредит маблағлари ажратилади;

тадбиркорлик субъектларининг хорижий ҳуқуқ эгаларидан ишлаб чиқариш технологиялари трансфери, бренд, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш билан боғлиқ харажатларининг 30 фоизигача, бироқ 1 млн доллардан кўп бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратилади;

саноат стартаплари – янги турдаги юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, бироқ 10 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда ҳар йили энг яхши 10 тагача лойиҳаларга танлов асосида субсидиялар ажратилади.

@platformauzb
Бахтиёр Халимович Хайдаров Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Бунгача у Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари эди.

@platformauzb
Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев.

@platformauzb
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uzum Bank хавфсизликни кучайтириш бўйича муҳим янгиликларни эълон қилди!

Энди банк мижозларининг маълумотлари ва маблағлари янада ишончли ҳимояда!

Нималар ўзгарди:

- Ҳар бир фойдаланувчи учун ҳисобга кириш мумкин бўлган битта ишончли қурилма белгиланади;

- Шахсий маълумотларни ўзгартириш фақат қўллаб-қувватлаш хизмати орқали амалга оширилади (қўшимча тасдиқлаш билан);

- Муддатли тўлов расмийлаштирилганда қўшимча текширувлар жорий этилди.

⚠️ Эслатма: ҳеч қачон телефон ёки мессенжерларда шахсий маълумотларингизни улашманг. Uzum ходимлари СМС-код, карта ёки ҳисоб маълумотларини сўрамайди.

☎️ Саволлар ёки шубҳалар бўлса, дарҳол +998 78 777 07 99 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Uzum Bank расмий иловаси орқали боғланинг.

@platformauzb
Энг катта қилган хатоим — умримнинг тўртдан уч қисмини “эртани ўйлаб” ўтказганим бўлган!

Шамларни ёқинг, табассум қилинг. Энг чиройли ликопчаларда таомланинг.

Фойдаланмайдиган буюмлар йиғманг. Чиройли, ярашиқли кийининг. Ҳеч қачон қандайдир муҳим дақиқаларни кутманг.

Ҳаёт — бир лаҳзада тугайдиган нарса. Бугунингизда яшанг — қойилмақом, чиройли ва тантанавор…

Алиса Фрейндлих
@platformauzb
⚡️Эндиликда банк хизматларидан тўлиқ фойдаланиш учун OneIDда шахсий маълумотларга рухсатни фаоллаштириш керак бўлади

Бугун айрим банк хизматларидан фойдаланишда қийинчиликлар кузатилди ва бу ҳолат банк тизимлари мижозни тўлиқ идентификация қилиши учун зарур бўлган маълумотларга кириш имкони чеклангани билан боғлиқ.

Гап шундаки, хавфсизликни кучайтириш мақсадида OneID тизимида фойдаланувчининг шахсий маълумотларини турли ташкилотларга тақдим этиш ёки чеклаш имконияти жорий этилган ва ушбу рухсат фойдаланувчининг ўзи томонидан бошқарилади.

☝️Агар ушбу рухсат ёпиқ бўлса, банклар мижознинг паспорт, солиқ ва даромадга оид маълумотларини автоматик тарзда ололмайди. Натижада кредит расмийлаштириш, карта очиш, ҳисобрақам очиш, омонат очиш ва валюта айирбошлаш каби мижозни идентификация қилиш талаб этиладиган хизматлар вақтинча ишламаслиги ёки секинлашиши мумкин.

☑️ Бу муаммони бартараф этиш учун фойдаланувчи OneID орқали ушбу рухсатни фаоллаштириши керак. Бунинг учун компьютер орқали id.egov.uz сайтига кириб, ЭРИ (электрон имзо) ёки Mobile-ID ёрдамида тизимга кирилади ва “Шахсга доир маълумотларни бошқариш” бўлими очилади. Шу ерда керакли банк ёки ташкилот рўпарасидаги қулф белгисини очиш орқали шахсий маълумотларни қайта ишлашга рухсат берилади.

▪️Агар OneID тизимига QR-код орқали кирилса, ушбу бўлим автоматик равишда фаоллашади. Бунинг учун телефонга OneID иловаси юклаб олинади, Mobile-ID ёки MyID орқали авторизация қилинади ва компьютер экранидаги QR-код сканер қилинади.

Маълумотларга киришни чеклаш кибержиноятчиликдан ҳимояланиш учун жорий этилган, аммо айрим банк хизматларидан тўлиқ фойдаланиш учун ушбу рухсат очиқ бўлиши талаб этилади. Шу тариқа, фойдаланувчи ўз шахсий маълумотларини кимга тақдим этиш ёки чеклашни мустақил равишда бошқаради.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Битта хакер Ўзбекистон рақамли маълумотлар базаси хавфсизлигининг заиф нуқталарини очиб берди.

Одамлар хавотирда. Банклар ўз мижозларини фирибгарлардан ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўрмоқда, лекин юқоридаги видеога кўра, бу имконсиз.

@platformauzb
ПФ-19.pdf
7.4 MB
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони (05.02.2026 йил ПФ-19-сон).

@platformauzb
#YANGI_QONUN

Ўзбекистон Республикасининг «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Қонунидан:

Меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадларини олиб келишни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади

@platformauzb
Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимида янги лавозим жорий этилади

"Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг (05.02.2026 й. ПҚ-48) қарори эълон қилинди.

Унга кўра:

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларида «уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш ва эксплуатация ишларини мувофиқлаштириш бўйича бош муҳандис» лавозими киритилди.

Ушбу лавозим Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда барча туман ва шаҳарларда мавжуд штатлар ва бюджетдан ажратиладиган қўшимча 89 та штат бирлиги ҳисобидан ташкил этилади.

Вилоят даражасидаги бош муҳандислар ҳудудий бошқарма бошлиғининг ўринбосари ҳисобланади ва тўғридан-тўғри вазир ўринбосарига бўйсунади.

Туман ва шаҳар бош муҳандислари эса бевосита вилоят бош муҳандисларига бўйсунадиган вертикал тизим яратилди.

Бош муҳандис штат бирликлари давлат хизматчиларини қисқартириш бўйича топшириқлардан мустасно этиб белгиланди.

@platformauzb
Бош прокуратурада кадрлар алмашинуви

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлигида прокуратура органларида кўп йиллар давомида хизмат қилган ходимларни нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтибди.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент айтгандан кейин...

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаев ва Тошкент шаҳар прокурори в.б. Анвар Ўрмонов пойтахтни пиёда айланишга ўтишибди.

Давлат раҳбари уларни фақат микроавтобусда шаҳар айланиш билан банд эканини танқид қилганди.

@platformauzb