platforma.uz
40.9K subscribers
5.89K photos
2.62K videos
171 files
6.55K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Марказий банк раиси диққатига!

TBC Bankка қўйилган аҳоли омонатлари хавф остидами?


Каналимизга йўлланган мурожаатга кўра,  TBC Bankка омонат қўйган фуқаролар фоизи пластикка тушириб берилмаётган экан. 

Мазкур банк ишонч телефонлари операторлари бу борадаги мурожаатларга бирор тайинли жавоб бермаяпти дейишяпти.

Бу ҳақда TBC Bank ўз мижозларига аслида нима бўлаётгани ҳақида расман тушунтириш бериши лозим.

@platformauzb
Айтишларича, йилнинг бошидан вилоят ва шаҳар/туман ҳокимлари анъанага кўра меҳнат таътилига чиқибди.

Ўрнида ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари ҳокимлик қилиб туради. Меҳнат таътили жорий йилнинг 12 январгача давом этиши мумкин.

@platformauzb
Ўзбекистонликлар 50 та давлатга визасиз бора олади

Ўзбекистон стратегияси 2030 лойиҳасига кўра, Ўзбекистон фуқаролари 2030 йилгача 50 та давлатга визасиз ташриф буюришлари мумкин.

Ҳужжатга кўра, 2026 йилда 37 та давлат, 2027 йилда бу сон 42 тага, 2028 йилда 45 тага, 2029 йилда 48 тага ва 2030 йилда 50 тага етади.

@platformauzb
platforma.uz
Марказий банк раиси диққатига! TBC Bankка қўйилган аҳоли омонатлари хавф остидами? Каналимизга йўлланган мурожаатга кўра,  TBC Bankка омонат қўйган фуқаролар фоизи пластикка тушириб берилмаётган экан.  Мазкур банк ишонч телефонлари операторлари бу борадаги…
Hayot bankда ҳам аҳоли омонатлари билан боғлиқ тушунарсиз ҳолат юз бермоқда экан

Мурожаатчи:
"Масалан, (омонат фоизлари) 3 январда тушиш керак эди. 12 январда тушадиган бўлиб турибди!

Дам олиш кунлари иловада умуман омонатлар кўринмай қолди.

Дам олиш кунлари умуман омонатлар йўқ бўлиб, кўринмай қолди. Бугун кўринди, лекин пул тўланиши керак бўлган кунлар ўзгариб орқага чўзилиб кетган.

Банк билан умуман боғланиб бўлмаяпди, жавоб беришмаяпди..."

@platformauzb
platforma.uz
Марказий банк раиси диққатига! TBC Bankка қўйилган аҳоли омонатлари хавф остидами? Каналимизга йўлланган мурожаатга кўра,  TBC Bankка омонат қўйган фуқаролар фоизи пластикка тушириб берилмаётган экан.  Мазкур банк ишонч телефонлари операторлари бу борадаги…
TBC Bank муносабати:

"Йил якуни ва дам олиш кунлари муносабати билан (31 декабрь – 1 январь) банк тизимида янги банк куни ҳали очилмаган. Шу сабабли айрим омонатлар бўйича ҳисобланган фоизлар вақтинча пластик карталарга тушмаган бўлиши мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаймиз:
-Мижозлар омонатлари тўлиқ сақланган ва хавф остида эмас
-Фоизлар амалдаги шартнома асосида тўлиқ ҳисобланмоқда

Янги банк куни очилиши билан барча ҳисоб-китоблар автоматик тарзда амалга оширилади.

Ушбу ҳолат техник ва календар сабабларга кўра юзага келган бўлиб, молиявий муаммо билан боғлиқ эмас.

Ҳурмат билан,
TBC Bank жамоаси."

@platformauzb
platforma.uz
Hayot bankда ҳам аҳоли омонатлари билан боғлиқ тушунарсиз ҳолат юз бермоқда экан Мурожаатчи: "Масалан, (омонат фоизлари) 3 январда тушиш керак эди. 12 январда тушадиган бўлиб турибди! Дам олиш кунлари иловада умуман омонатлар кўринмай қолди. Дам олиш кунлари…
Hayot Bank расман изоҳ берди:

«Молиявий йил якунини техник ёпиш муносабати билан (31 декабрь – 1 январь) мазкур вақт оралиғида мобил илованинг айрим хизматларида чекланишлар эҳтимоли мавжуд бўлган.

Ҳозирда шуни маълум қиламизки:

- Иловада ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.
- Омонатлар ҳақида маълумотлар тўлиқ акс этмоқда.

Душанба-якшанба кунлари соат 08:00 дан 20:00 гача банк билан 1320 қисқа рақами ҳамда +998555202222 рақами орқали боғланишингиз мумкин.

Ҳурмат билан,
Hayot Bank жамоаси."

@platformauzb
Ўзбекистонликлар зудлик билан Россияни тарк этишлари керак — Алишер Қодиров

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров ўзбекистонлик муҳожирларни Россияни зудлик билан тарк этишга чақирди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзди.

“Рус махсус хизматлари Марказий Осиёликларни Россияда кутилаётган нотинчликларнинг фаол иштирокчиси сифатида тахмин қилмоқда, шу сабабли улардан келадиган фойдадан аллақачон кечиб бўлинган”, дейди Алишер Қодиров Россияда ўзбекистонлик мигрантнинг ОМОН томонидан дўппослаб ўлдирилганига ишора қилиб. Унинг қўшимча қилишича, бундан буён вазият ой сайин фақат ёмонлашади.

“Ақлингизни ишлатинг, Россиядан тезроқ кетинг! Ҳеч қандай даромад ота-оналар ва фарзандларингизнинг кўз ёшига арзимайди!” дейди у.

@platformauzb
АҚШ Венесуэла пойтахти Каракасга ҳаво ҳужуми уюштиргани акс этган видеолар тарқалмоқда.

Вашингтон бу босқинчилик ҳужуми бўйича ҳозирча расман изоҳ бермади.

@platformauzb
❗️ АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳамда унинг рафиқасини қўлга олиб, уларни мамлакатдан олиб чиққан. Бу ҳақда Дональд Трамп маълум қилди.

@platformauzb
Россия Мадуро сабаб Қўшма Штатлардан изоҳ сўради

“Агар бундай ҳаракатлар чиндан ҳам содир бўлган бўлса, улар мустақил давлат суверенитетининг мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган тарзда бузилиши ҳисобланади. Суверенитетни ҳурмат қилиш эса халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларидан биридир”, дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги байнотида.

@platformauzb
Венесуэла: нега дунёдаги энг катта нефть захирасига эга давлат қашшоқлашди?

Венесуэла - табиий бойлик бойликка кафолат эмаслигини исботлаб берган энг оғриқли мисоллардан бири. Дунёдаги энг катта нефть захираларига эга бўлган бу мамлакат бугун чуқур иқтисодий ва ижтимоий инқироз ичида.

Инқирознинг илдизи Уго Чавес даврига бориб тақалади. Ижтимоий дастурлар, бепул субсидиялар, давлат томонидан қаттиқ назорат - дастлаб камбағалликни камайтиргандек туюлди.

Аммо иқтисодиёт деярли тўлиқ нефтьга боғланиб қолди, хусусий сектор сиқиб чиқарилди, давлат институтлари эса сиёсийлашиб кетди.

Николас Мадуро ҳокимиятга келгач, вазият янада оғирлашди: гиперинфляция, миллий валюта - боливарнинг қадрсизланиши, озиқ-овқат ва дори-дармон танқислиги. Одамлар ойлик маошига фақат бир неча нон сотиб ола оладиган даражага тушиб қолди. Миллионлаб фуқаролар мамлакатни тарк этиб, қўшни давлатларга муҳожир бўлишга мажбур бўлди.

Бугун Мадуро ҳукуматини АҚШ ҳарбийлари уч соат ичида йўқ қилиб қўя қолди.
Венесуэла тажрибаси оддий хулосани кўрсатади: популизм, ягона ресурсга ҳаддан ташқари боғлиқлик ва заиф институтлар охир-оқибат инқирозга сабаб бўлди.

Бектош Хотамов

@platformauzb
⚡️Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бойсун туманида нефть сизиб чиққани ҳақидаги видеолар тарқалмоқда.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 апрелдан қоидабузарликларни онлайн аниқловчи қурилмалар — радар ва камералар орқали аниқланган ҳолатлар учун ҳам жарима баллари ёзилишни бошлайди

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рўйхатга олиш расмиятчилик учун эмас, одамлар учун

Кўпчилик “бу ҳам навбатдаги расмиятчилик”, деб ўйлайди.
Лекин аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш умуман бошқа мақсад учун.

Бу жараён орқали давлат реал ҳаётни кўради:
қайси ҳудудда мактаб етишмайди,
қайси оилага ёрдам керак,
қишлоқ хўжалигида қандай муаммолар бор.

Рўйхатга олиш интернет орқали ёки маҳалла вакиллари орқали уйма-уй ўтказилади. Ҳамма учун қулай.

Маълумотлар махфий сақланади, ҳеч кимга зиён етмайди.
Аксинча тўғри қарорлар қабул қилинишига асос бўлади.

Шунинг учун иштирок этайлик.
Чунки бу рақамлар ортида одамлар, оилалар ва келажак турибди.

Батафсил маълумот учун @census_2026 га уланиб олинг.

@platformauzb
Давлат хизматчилари маоши нега оширилмади?

Бу бўйича президент фармони ижроси нега бажарилмади?

Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари маоши ягона, аниқ ва шаффоф принцип асосида шакллантирилиши керак эди.

Янги тартибга кўра, лавозим маоши қуйидаги мезонлар асосида белгиланиши керак эди:

• Иш тажрибаси
• Илмий даража ва малакаси
• Фаолият натижадорлиги
• Профессионал кўникмалар ва бошқа кўрсаткичлар

Лекин бу бўйича президент фармони лойиҳаси тайёрланмаган. Аслида 1 ноябрга давлат раҳбарига киритилган бўлиши ва у имзоланиши керак эди.

Президент топшириғи Иқтисодиёт ва молия, Камбағалликни қисқартириш вазирликлари ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига юкланган эди.

Ҳозирча бирор ўзгариш йўқ. Демак, топшириқ бажарилмаган.

@platformauzb