platforma.uz
40.9K subscribers
5.89K photos
2.62K videos
175 files
6.56K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
New Damas

UzAuto Motors икки янги тижорат автомобили — Chevrolet Damas Max (юк ташиш учун) ва Chevrolet Damas Move (йўловчи ташиш учун) моделларини бозорга чиқараётганини маълум қилди.

Damas Move 7 нафар йўловчига мўлжалланган. Damas Max автомобилида эса 650 кг гача юк кўтариш қуввати ва 3 м³дан ортиқ фойдали ҳажмли юкхонаси бор.

Янги моделлар учун тавсия этилган чакана нархлар қуйидагича:

Damas Max VAN 1.2 LV0 — 134 439 000 сўм,

Damas Max VAN 1.5 LV0 — 142 471 000 сўм;

Damas Move PAS 1.2 LV0 — 139 675 000 сўм,

Damas Move PAS 1.2 LV1 — 144 563 000 сўм,

Damas Move PAS 1.5 LV0 — 149 011 000 сўм,

Damas Move PAS 1.5 LV1 — 154 128 000 сўм.

Шу билан бирга, Damas’нинг аввалги версияси ишлаб чиқарилиши давом эттирилади ва дилерлик марказларида сотувда бўлади. Янги моделлар сотуви бошланиш санаси кейинчалик эълон қилинади.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтга келиб яшаб қолганлар ҳасрати...

@platformauzb
PF-Oziq.pdf
2 MB
Импорт қилинадиган асосий озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2027 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда таксистлар солиқларни қандай тўлайди?

Ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар учун солиқ тартиби соддалаштирилибди.

Таксистлар энди ойлик «оборотдан» 1% солиқ тўлайди. Масалан, ҳайдовчи ойига 2 млн сўм ишласа, у 20 минг сўм солиқ тўлайди.

Энг муҳим ўзгариш қаерда? Агар таксист Yandex, MyTaxi ва бошқа солиқ тизимига уланган онлайн-агрегаторлар орқали кира қилса, унда солиқ автоматик ушлаб қолинади. Алоҳида ҳисоб-китоб қилиш шарт эмас.

Лекин агрегатор фақат ўз платформасидаги даромаддан солиқ ушлаб қолади. Агар ҳайдовчи нақд пул ёки кўчада кира қилса, унда даромадидан солиқни ўзи тўлаши керак.

QR-код масаласи ҳам аниқлашди. Янги қоидаларга кўра, ЯТТ ва ўзбандлар тўлов қабул қилиш учун QR-код ишлатиши керак. Лекин агрегатор орқали ишлайдиган таксистлар ва курьерлар учун истисно бор. Уларга алоҳида QR-код ўрнатиш шарт эмас.

@platformauzb
Тиббиёт ходимларининг иш ҳақи оширилди

2026 йилнинг 1 январидан бошлаб соҳа вакилларининг маошлари сезиларли даражада оширилди.

Яъни, тиббиётчиларнинг ойлик маошлари ўртача 15 фоиздан 30 фоизгача оширилиши кўзда тутилган.

KPI тизимида ҳам иш самарадорлиги ва даволаш натижаларига қараб бериладиган рағбатлантириш тўловлари маошнинг 50 фоизигача бўлган миқдорни ташкил этиши мумкин.

Ҳамширалар ва кичик тиббий ходимларнинг иш ҳақи ўртача 20 фоизга ошириш кўрсатилган.

Бу ҳақда президентнинг 09.11.2025 йилдаги "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида"ги қарорида қайд этилган.

@platformauzb
Аттестациядан 60 фоиздан ортиқ ўқитувчи ўта олмаган

353,6 минг педагог тест синовларида иштирок этди, 60% дан ортиғи аттестациядан ўта олмади.

Малака тоифаси олганлар:
олий — 22 311;
биринчи — 43 445;
иккинчи — 60 055;
мутахассис — 13 371.

📄 125 811 нафар педагог тоифасини сақлади ёки оширди. 6 553 нафар педагогга аттестациясиз тўғридан-тўғри тоифа берилди. 21 836 нафар стажёр-ўқитувчи касбий сертификатлашда қатнашди, 48 599 та миллий ва халқаро сертификат тан олинди ва улар учун устама тўланди.

@platformauzb
Мактаб ва мактабгача таълим педагог ходимларининг ўртача иш ҳақи 2 баравар оширилади

Муҳокама учун эълон қилинган Президент Фармони лойиҳасига асосан педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида 2030 йилгача:

Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баравар ошириш (2026 да 0,4, 2027 йилда 0,8, 2028 йилда 1,2,  2028 йилда - 1,6 ҳамда 2030 йилда 2,0 баробарга);

Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг малакасини узлуксиз ошириш орқали 500 минг нафар педагог кадрларни қамраб олиш;

Эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар ва олис ҳудудлардаги абитуриентлар учун педагогик таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида тайёрланган кадрлар улушини 17 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

@platformauzb
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг илк марта интервью беришини “янгилик” сифатида эмас, балки сигнал сифатида кўриш тўғрироқ бўлади, назаримизда. Сигналки, раҳбарият саволларга жавоб беришдан чўчимаслигини ва ҳар доим бунга тайёр эканини амалда намойиш этди.

Одатда бу даражадаги раҳбарлар фақат ҳужжатлар орқали “гапиради”. Микрофон — хавф, савол — ноқулайлик сифатида қабул қилинади. Бунга мисол сифатида аксар қўшни давлатларни келтирса бўлади. Шу сабабли бундай мулоқотнинг ўзиёқ маълум бир чегаранинг ортда қолганини англатади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда қарорлар нафақат қабул қилинмоқда, балки аҳолига тушунтирилмоқда. Бу ёндашув тасодифий эмас. Мамлакатда очиқлик сиёсатининг бош меъмори Президент Шавкат Мирзиёев ҳисобланади. Давлат раҳбари бошлаган очиқлик ва жамоатчилик билан мулоқот сиёсати бугун бошқарув тизимининг турли бўғинларида амалда намоён бўлмоқда. Интервью эса айнан шу сиёсатнинг мантиқий давомидир: ёпилиш эмас, очилиш. Сукут эмас, изоҳ.

Бу ёндашув жамият билан муносабатларда оҳангни ўзгартиради: буйруқдан — мулоқотга, масофадан — яқинликка. Ва энг муҳими, у жавобгарлик ҳиссини оширади.

Саида Шавкатовнанинг интервью бериши ўзига хос жасорат. Бу қадамни ҳар қанча қўллаб-қувватласа арзийди. Айниқса, интервьюдан қочадиган, микрофонни кўрса айланиб ўтадиган, ОАВ ва блогерларни душман деб билувчи қуйи бўғиндаги айрим раҳбарлар учун бу жиддий сигнал ва намуна бўлиши керак.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Миллий спорт мукофоти-2025” тадбирида спорт вазири Адҳам Икромовдан жонли ижро

@platformauzb
Марказий банк раиси диққатига!

TBC Bankка қўйилган аҳоли омонатлари хавф остидами?


Каналимизга йўлланган мурожаатга кўра,  TBC Bankка омонат қўйган фуқаролар фоизи пластикка тушириб берилмаётган экан. 

Мазкур банк ишонч телефонлари операторлари бу борадаги мурожаатларга бирор тайинли жавоб бермаяпти дейишяпти.

Бу ҳақда TBC Bank ўз мижозларига аслида нима бўлаётгани ҳақида расман тушунтириш бериши лозим.

@platformauzb
Айтишларича, йилнинг бошидан вилоят ва шаҳар/туман ҳокимлари анъанага кўра меҳнат таътилига чиқибди.

Ўрнида ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари ҳокимлик қилиб туради. Меҳнат таътили жорий йилнинг 12 январгача давом этиши мумкин.

@platformauzb
Ўзбекистонликлар 50 та давлатга визасиз бора олади

Ўзбекистон стратегияси 2030 лойиҳасига кўра, Ўзбекистон фуқаролари 2030 йилгача 50 та давлатга визасиз ташриф буюришлари мумкин.

Ҳужжатга кўра, 2026 йилда 37 та давлат, 2027 йилда бу сон 42 тага, 2028 йилда 45 тага, 2029 йилда 48 тага ва 2030 йилда 50 тага етади.

@platformauzb
platforma.uz
Марказий банк раиси диққатига! TBC Bankка қўйилган аҳоли омонатлари хавф остидами? Каналимизга йўлланган мурожаатга кўра,  TBC Bankка омонат қўйган фуқаролар фоизи пластикка тушириб берилмаётган экан.  Мазкур банк ишонч телефонлари операторлари бу борадаги…
Hayot bankда ҳам аҳоли омонатлари билан боғлиқ тушунарсиз ҳолат юз бермоқда экан

Мурожаатчи:
"Масалан, (омонат фоизлари) 3 январда тушиш керак эди. 12 январда тушадиган бўлиб турибди!

Дам олиш кунлари иловада умуман омонатлар кўринмай қолди.

Дам олиш кунлари умуман омонатлар йўқ бўлиб, кўринмай қолди. Бугун кўринди, лекин пул тўланиши керак бўлган кунлар ўзгариб орқага чўзилиб кетган.

Банк билан умуман боғланиб бўлмаяпди, жавоб беришмаяпди..."

@platformauzb
platforma.uz
Марказий банк раиси диққатига! TBC Bankка қўйилган аҳоли омонатлари хавф остидами? Каналимизга йўлланган мурожаатга кўра,  TBC Bankка омонат қўйган фуқаролар фоизи пластикка тушириб берилмаётган экан.  Мазкур банк ишонч телефонлари операторлари бу борадаги…
TBC Bank муносабати:

"Йил якуни ва дам олиш кунлари муносабати билан (31 декабрь – 1 январь) банк тизимида янги банк куни ҳали очилмаган. Шу сабабли айрим омонатлар бўйича ҳисобланган фоизлар вақтинча пластик карталарга тушмаган бўлиши мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаймиз:
-Мижозлар омонатлари тўлиқ сақланган ва хавф остида эмас
-Фоизлар амалдаги шартнома асосида тўлиқ ҳисобланмоқда

Янги банк куни очилиши билан барча ҳисоб-китоблар автоматик тарзда амалга оширилади.

Ушбу ҳолат техник ва календар сабабларга кўра юзага келган бўлиб, молиявий муаммо билан боғлиқ эмас.

Ҳурмат билан,
TBC Bank жамоаси."

@platformauzb
platforma.uz
Hayot bankда ҳам аҳоли омонатлари билан боғлиқ тушунарсиз ҳолат юз бермоқда экан Мурожаатчи: "Масалан, (омонат фоизлари) 3 январда тушиш керак эди. 12 январда тушадиган бўлиб турибди! Дам олиш кунлари иловада умуман омонатлар кўринмай қолди. Дам олиш кунлари…
Hayot Bank расман изоҳ берди:

«Молиявий йил якунини техник ёпиш муносабати билан (31 декабрь – 1 январь) мазкур вақт оралиғида мобил илованинг айрим хизматларида чекланишлар эҳтимоли мавжуд бўлган.

Ҳозирда шуни маълум қиламизки:

- Иловада ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.
- Омонатлар ҳақида маълумотлар тўлиқ акс этмоқда.

Душанба-якшанба кунлари соат 08:00 дан 20:00 гача банк билан 1320 қисқа рақами ҳамда +998555202222 рақами орқали боғланишингиз мумкин.

Ҳурмат билан,
Hayot Bank жамоаси."

@platformauzb
Ўзбекистонликлар зудлик билан Россияни тарк этишлари керак — Алишер Қодиров

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров ўзбекистонлик муҳожирларни Россияни зудлик билан тарк этишга чақирди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзди.

“Рус махсус хизматлари Марказий Осиёликларни Россияда кутилаётган нотинчликларнинг фаол иштирокчиси сифатида тахмин қилмоқда, шу сабабли улардан келадиган фойдадан аллақачон кечиб бўлинган”, дейди Алишер Қодиров Россияда ўзбекистонлик мигрантнинг ОМОН томонидан дўппослаб ўлдирилганига ишора қилиб. Унинг қўшимча қилишича, бундан буён вазият ой сайин фақат ёмонлашади.

“Ақлингизни ишлатинг, Россиядан тезроқ кетинг! Ҳеч қандай даромад ота-оналар ва фарзандларингизнинг кўз ёшига арзимайди!” дейди у.

@platformauzb
АҚШ Венесуэла пойтахти Каракасга ҳаво ҳужуми уюштиргани акс этган видеолар тарқалмоқда.

Вашингтон бу босқинчилик ҳужуми бўйича ҳозирча расман изоҳ бермади.

@platformauzb