platforma.uz
41K subscribers
5.82K photos
2.59K videos
167 files
6.49K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Бугун +5 даражагача ҳарорат кўтарилади.

Сурхондарё, Навоий-Бухоро вилоятларида қор ёғиши мумкин. Кечга томон Сирдарё вилоятида ҳам қор-ёмғир ёғиб ўтиши мумкин экан.

Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушади.

"Ўзгидромет"

@platformauzb
Бугун, 22 декабрь, соат 10:00 дан 16:00 гача Республика бўйича барча «метан заправкалар» одатдаги режимда фаолият юритади, — Энергетика вазирлиги.

@platformauzb
ЖСТга аъзолик бўйича Россия розилиги олинди

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнида Россия билан икки томонлама музокараларни якунловчи протоколни имзолабди.

“Баъзи ишлар ҳали бажарилиши керак бўлса-да, биз энди кўп томонлама музокаралар, зарур қонунчилик ўзгаришларини амалга ошириш ва келгуси йилда аъзолик жараёнини муваффақиятли якунлашга бутун эътиборимизни қаратамиз”, деб ёзмоқда Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов.

@platformauzb
Корпоратив байрам тадбирлари тақиқланди

Айтишларича, Бош вазир топшириғи билан давлат ташкилотлари ва ҳокимликларига корпоратив тадбирларни ишхоналар ҳисобидан ташкил этиш тақиқланибди.

@platformauzb
Энергетика вазирлиги аввалига барча вилоятларда заправкалар ишлаяпти, деганди.

Водийда ишламаётгани ҳақида гаплар тарқалгач, у ерда ҳокимлар хоҳишига қараб очилишини билдирди.

Аввал ўзаро келишиб олинглар, халқ кутиб туради совуқда.

@platformauzb
Сўз водий вилоятлари ҳокимларига!

Метан заправкалар ёпиқлиги бўйича баёнот бериш навбати водий вилоятлари ҳокимликларига келди.

Энергетика вазирлиги барча айбни ҳокимиятга ағдаргач, уларда ҳам шундай қилиш имкони пайдо бўлди.

Водий вилоятларида газ йўқлигига Энергетика вазирлиги газ бермаётганини айтиб, айбни уларга тўнкаш навбати келди.

Газ Қамчиқ довонидан уёғига ўтолмай қолган кўринади.

Бир-бирингларни айблаб ўтираверинглар, халқ сабри билан ўйнашишга устасизлар ахир!

@platformauzb
Қизиқарли ташаббус учун пул мукофоти

Президент фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форуми ўтказиляпти. Унда қатнашиш учун kelajakuchun.gov.uz платформасига кириб, таклиф ва ғояларни ёзиш керак.

Форумда ғолиб деб топилган лойиҳалар:
•  Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимот қилинади;
•  молиялаштирилади ва тижоратлаштирилади;
•  бутун республикада жорий қилинади.

Ташаббус муаллифлари:
•  ўз салоҳиятини юзага чиқариш имкониятига эга бўлади;
•  истиқболли кадрлар рўйхатига киритилади;
•  10 - 50 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланади.

Батафсил https://xn--r1a.website/asdruzbekistan каналида танишиш мумкин.

@platformauzb
Расман

Ҳукумат қарори билан давлат идораларига бюджет ҳисобидан Янги йил корпоративларини ўтказиш тақиқланди


Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, вазирликлар, идоралар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган хўжалик бирлашмаларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив тадбирлар ўтказиш ҳамда байрам дастурхонини ёзиш ман этилди.

Бу тақиқ айнан бюджет маблағлари ва ундан ташқари маблағларни сарфламасликка қаратилган бўлиб, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўз ойлик маошлари ҳамда рағбат пуллари ҳисобига ишдан ташқари вақтларда Янги йил байрами тадбирларини ташкил этишлари мумкин.

@platformauzb
Арча байрами давлат бюджетига қанча тушяпти?

Янги йил яқинлашмоқда. Шу сабабли Ўзбекистоннинг барча туман ва шаҳар марказларида байрам арчаси безатилиши бошланди.

Аммо унинг атрофида айланаркансиз,  аслида арчанинг эмас, миллиардлаб пул атрофида айланаётганингизни асло унутманг.

Масалан, ўтган йили:

• Жиззах вилояти арча учун 1 млрд;
• Сурхондарё вилояти 674 млн;
• Фарғона вилояти 432 млн;
• Бухоро вилояти 315 млн;
• Навоий вилояти 937 млн;
• Самарқанд вилояти 496 млн;
• Қорақалпоғистон Республикаси 300 млн;
• Сирдарё вилояти 136 млн;
• Тошкент вилояти 470 млн сўм.


Бу республика бўйича биргина Янги йил арчаси учун сарфланадиган харажатларнинг ҳаммаси эмас. Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Андижон, Наманган вилоятлари, ҳамда бошқа вилоятларининг ҳам кўплаб шаҳар ва туман ҳокимликлари ўз харажатларини очиқламаган.

Хўш, бу сафар депутатлар тилга кирадими?

Арча учун бюджетдан сарфланаётган миллиардлаб пуллар назоратга олинадими?


Ахир арча безаклари йилига эскирмайди, янгиси сотиб олинмайди.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ишлаб чиқариш соҳасида даромад олиш учун тайёр ечим!

Ишлаб чиқариш фаолиятини зудлик билан бошлашни истаган тадбиркорлар учун тўлиқ ишга тайёр, барча инфратузилмаси мавжуд ғишт заводи сотувга қўйилди.

📍 Ушбу ғишт заводи Сирдарё вилоятининг истиқболли ҳудудларидан бири — Боёвут тумани, “Учтурғон” МФЙ, Чинобод кўчасида жойлашган.

Асосий кўрсаткичлар:
• Умумий ер майдони — 4 гектар;
• Қурилиш ости майдони — 10 773,32 кв.м;
• Электр энергияси ва сув таъминоти тўлиқ мавжуд;
• Йиллик ишлаб чиқариш қуввати — 16 миллион дона ғишт.

💰 Объект қиймати — 16,3 млрд сўм.

Объектни Асакабанк орқали қулай шартларда харид қилиш мумкин. Бунда бошланғич тўлов 15%, тўлов муддати 10 йилгача, фоиз ставкаси эса Марказий банк асосий ставкаси миқдорида (айни пайтда 14%) белгиланган. Тўлиқ тўлов амалга оширилганда чегирмалар мавжуд.

🏦 Завод ҳақида батафсил маълумот билан e-auksion платформасида, Асакабанк тасарруфидаги бошқа мулклар билан эса ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Тўлиқ маълумот учун: (+99878)-147-64-02

Шошилинг! Ишлаб чиқаришни қўшимча тайёргарлик ишларисиз бошлаш ва тўғридан-тўғри даромад олиш имконини қўлдан бой берманг!

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

@platformauzb
Дунёни тартибга келтиришга уринманг. Дунё азал-азалдан  ўз тартибига эга. Одамзот фақат  шу тартибга мослашиши зарур.

Генри Валентайн Миллер, америкалик ёзувчи ва рассом

@platformauzb
⚡️2026 йилдан фуқароларнинг даромадлари ва харажатлари автоматик солиштирилади

Айтишларича, 2026 йил 1 мартдан Ўзбекистонда фуқароларнинг даромадлари ва харажатларини автоматик таққослаш бўйича пилот лойиҳа ишга туширилади. Ушбу тизимнинг асосий мақсади яширин молиявий даромадларни аниқлаш ва молиявий шаффофликни оширишдан иборат.

Фуқароларнинг харажатлари ҳақидаги маълумотлар давлат ахборот базалари орқали шакллантирилади. Бунда, айниқса, кўчмас мулк ва автомобил хариди, йирик тўловлар, шунингдек Soliq иловаси орқали расмийлаштирилган QR-чеклар ва ҳисоб-фактуралар ҳисобга олинади.

Мисол учун: агар фуқаронинг расмий ойлик даромади 5 млн сўм бўлса, аммо у қисқа вақт ичида қиммат автомобиль ёки уй-жой сотиб олса, тизим даромад ва харажат ўртасидаги номутаносибликни автоматик аниқлайди. Ёки расмий даромади кўрсатилмаган фуқаро Soliq иловаси орқали QR-чеклар билан йирик харидлар қилаётган бўлса, бу ҳам қўшимча таҳлил учун сигнал бўлади. Шунингдек, расмий иш жойи ёки даромади кўрсатилмаган ҳолда катта хизматлар ёки мулк хариди амалга оширилса, харажатлар расмий даромадлар билан солиштирилади.

Хабар расман тасдиқланмаган.

@platformauzb
Сергели тумани собиқ ҳокими Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич - Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари лавозимига тайинлангани айтилмоқда.

@platformauzb
Икки судья қонунийликни бузганлиги учун судьялик ваколати тугатилди

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ:

Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг раиси Н. Ражабов - одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун ва ёзма аризасига асосан;

Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг раиси С. Солиев - Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун лавозимларидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


@platformauzb
Энергетика вазирлиги:

— 23 декабр соат 10:00 дан 16:00 га қадар Республика бўйича барча “метан заправкалар” одатдаги режимда фаолият юритади.

Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.

@platformauzb
Янги йилда 5 кун дам олиш куни сифатида белгиланиши мумкин

Манбаларимизга кўра,  Бандлик вазирлиги 31 декабрдан 4 январгача дам олиш куни деб белгилаш бўйича Президент Администрациясига таклиф киритган. 

Лекин бу таклиф ҳали расман тасдиқланмаган.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
TelecomTV — телевидение, кино ва спорт битта қулай сервисда жамланган

👍Агар сиз UZTELECOM абоненти бўлсангиз, TelecomTV’нинг асосий имкониятлари аксарият тариф режаларга киритилган.

🥊 Спортни ёқтирасизми? ONE FC турнирлари, шунингдек жонли эфир таклиф этувчи спорт каналлари мавжуд.

📺 Оддий оқшом учун ҳам танлов етарли:
150 дан ортиқ ТВ-канал ва 6 та онлайн кинотеатр. Тавсиялар эса айнан ҳозир сизга мос контентни тезроқ топишга ёрдам беради.

💻Қаерда қулай бўлса, ўша ерда томоша қилинг — смартфонда ёки катта экранда.

🔄Пауза, эфирни орқага қайтариш ва архив — ўтказиб юборганингизни қулай томоша қилиш учун.

👨‍👩‍👧‍👦 Бутун оила учун мос:
бир вақтнинг ўзида 5 тагача қурилмада фойдаланиш ва болалар учун ота-она назорати хизмати мавжуд.

🗣 Яна бир қулай устунлик:
UZTELECOM тармоғида томоша қилганда интернет-трафик сарфланмайди.

📥 Иловани ҳавола орқали ҳозироқ юклаб олинг ва ўзингизга қулай вақтда томоша қилинг.

Реклама
@platformauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from platformauzb_live
  Ўтган ҳафтада, яъни жорий йилнинг 15–19 декабрь кунлари давомида жами 171 та корхонага 982 та маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат расмийлаштирилди.

🔝 Сертификатлар берилиши бўйича етакчи ҳудудлар:
Тошкент шаҳри — 247 та
Навоий вилояти — 187 та
Сурхондарё вилояти — 158 та

🏭 Тармоқлар бўйича биринчи учлик:
Электротехника саноати  — 246 та
Мебель ишлаб чиқариш саноати саноати  — 189 та
Қурилиш материаллари саноати  — 186 та

⭐️  Энг юқори маҳаллийлаштириш даражаси:
"URBIX SENDVICH PANEL" МЧЖ — Сэндвич-панел (91.8 %)
"CARBON-POLYMER" МЧЖ — Ток қабул қилгичнинг графитли қўшимчаси  (92.5 %)
"URGUT STROY KOMPLEKT" ХК — Ёғочдан тайёрланган рейка (89.4 %)

🗓  Йил бошидан буён:
3168 та корхонага 46 802 та сертификат берилди.
Энг кўп — мебел ишлаб чиқариш саноати  (14 813 та сертификат).

👍 Батафсил: expertiza.uz/uz/register-produced

❗️ Эслатма: сертификат давлат харидларида қатор имтиёзларни беради, жумладан “Миллий дўкон”да ва Электрон кооперация порталида (new.cooperation.uz) фақат шу сертификат асосида товарлар жойлаштирилади.

Telegram | Facebook | Instagram

@platformauzb
Экостиккер бўйича жарималар 2026 йилдан қўлланилмайди

Ижтимоий тармоқларда 2026 йилдан "экологик ҳудуд"га кирувчи қизил ва сариқ тоифадаги автомобиллар жаримага тортилиши ҳақида нотўғри талқиндаги хабарлар тарқалди.

Аслида "Экологик транспорт" тизими доирасидаги жарималар 2028 йилдан бошлаб жорий этилади.

2026 йил – бу фақат тизимни йўлга қўйиш, ҳайдовчиларни хабардор қилиш ва экологик маданиятни шакллантириш давридир.

@platformauzb
Эрталаб ишга бориш учун 1 соат вақтлироқ чиққанимга қарамай кеч қолдим. Устига-устак, йўллар тиғиз, такси нархи эса қарийб каррасига ошиб кетган. Ишхонага етиб боргунча йўлда Scientific American нашрида Эдвард Глейзернинг “Triumph of the City” асаридан берилган парчани ўқиб қолдим. Ундаги асосий фикр шаҳарнинг кучи катта ҳудудни эгаллаганида эмас, балки одамлар ва бизнеснинг яқинлиги зичлик орқали ҳосил бўладиган самарадорликда экан.

Шаҳар кенгайган сари инфратузилмани (сув, канализация, электр, жамоат транспорти, чиқинди хизматлари) ҳар бир аҳоли ҳисобига таъминлаш қимматлашади: тармоқлар узаяди, харажат ортади, хизматлар нархи ўсади. Аксинча, шаҳар қанча зич ва ихчам бўлса, сафарлар камаяди, масофа қисқаради, автомобильга боғлиқлик пасаяди демак, транспорт энергия сарфи ва чиқиндилар ҳам камаяди. Bертикал ва ихчам ривожланиш. Бу вақтни тежайди, инфратузилмани “чўзиб юбориш”ни чеклайди, энергияга тушадиган босимни пасайтиради ва энг қиммат ресурс ерни мактаб, шифохона ҳамда яшил ҳудудларга ажратиш имконини кенгайтиради.

Тошкентнинг борган сари бўйига эмас энига кенгаяётгани сабаб юзага келган муаммоларни ўз танамда ҳис қилаётган инсон сифатида айта оламанки ҳақиқатдан ҳам Тошкентни бўйига ривожлантириш фақат қурилиш сиёсати эмас, иқтисодий ва ижтимоий самара берувчи бошқарув ечимидир.

Мақолани ўқиб кўришингиз учун ҳавола: https://www.scientificamerican.com/article/glaeser-triumph-of-the-city-excerpt/?utm_source

Фейсбукдан олинди
@platformauzb
Иш стажи ва иш ҳақингиз тўғрисидаги маълумотларингизни рақамлашганлик ҳолатини доимий текшириб боринг

Пенсиялар ахборот тизимларидаги электрон маълумотлар асосида тайинланишини ҳисобга олиб, Сиздан иш стажингиз, иш ҳақингиз ҳамда меҳнат дафтарчангиздаги мавжуд маълумотларни аввалдан рақамлаштириб боришингиз тавсия этилади.

Маълумотларни қандай рақамлаштириш мумкинлиги тўғрисида қуйидаги ҳавола орқали ўтиб тўлиқ маълумот олишингиз мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=oBTban6bPEA&t=57s

Шунингдек, маълумотларингиз рақамлашганлик ҳолатини my.gov.uz портали орқали мустақил текширишингиз мумкин.

Юқоридаги тавсияларга амал қилсангиз, келажакда сизга пенсия автоматик равишда муаммосиз тайинланади.

@platformauzb