platforma.uz
40.7K subscribers
5.81K photos
2.58K videos
163 files
6.48K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Техник тўсиқлардан очиқ бозорларгача — стандартлар қандай янгиланди?

Ўзбекистон техник тартибга солиш агентлиги томонидан ЖСТ талабларига мувофиқ 2 105 та халқаро стандарт қабул қилиниб, 3 094 та стандартнинг халқаро талабларга мослиги соҳалар кесимида таҳлил қилинди.

Шу билан бирга, стандартлаштириш соҳасида ортиқча ҳужжатбозликни камайтириш мақсадида 418 та ташкилот стандарти бекор қилиниб, улар ўрнига 47 та миллий стандарт жорий этилди.

Бундан ташқари, бу йил 525 та миллий стандарт лойиҳаси экспертизадан ўтказилиб, белгиланган режа 4,8 баравар ортиқ бажарилди. Экология йўналишида эса 7 та “Яшил” стандарт қабул қилинди. Бугунги кунда миллий стандартларнинг халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш даражаси 41,1 фоизни ташкил этмоқда.

Аслида бу рақамлар ортида жуда оддий манфаат ётибди. Стандартлар қанчалик аниқ ва қатъий бўлса, бозорда сифатсиз маҳсулотлар шунчалик камаяди. Бу ҳам истеъмолчи, ҳам тадбиркор учун ютуқ. Харидорлар энди бемалол талаб даражасидаги маҳсулотларни танлаш имконига эга бўлади.

@platformauzb
Давлат хизматчиларининг иш ҳақи миқдори кейинги ойдан бошлаб сезиларли оширилиши кутилмоқда.

Президент Фармонида 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари маоши ягона, аниқ ва шаффоф принцип асосида шакллантирилиши вазифаси белгилаб берилган.

Янги тартибга кўра, лавозим маоши қуйидаги мезонлар асосида белгиланади:
• Иш тажрибаси
• Илмий даража ва малакаси
• Фаолият натижадорлиги
• Профессионал кўникмалар ва бошқа кўрсаткичлар

@platformauzb
Қашқадарёдаги барча метан заправкалар фаолияти чекланган(ёпилган), лекин 24/7 режимида ишлаётганлари ҳам бор

Расмий хабар:

"Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи 116 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти бошқа вилоятларда бўлгани каби бугун, 20 декабрдан вақтинча чекланди.

Айни чоғда Қашқадарёнинг Деҳқонобод, Кўкдала, Ғузор, Косон ва Қарши тумани ҳудудидаа жойлашган "Saneg" МЧЖга қарашли агткш (метан) заправкалар 24/7 режимида фаолият юритмоқда".

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сергей Лавров: «Хўжайинларингни ҳурмат қилинглар»

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирининг қирғиз журналисти билан ўз она тилида мулоқоти Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга ёқмади ва у «хўжайинларингни ҳурмат қилинглар» деб эътироз билдирди.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар учун янги йил туҳфаси: илк 3D анимацион фильм!

Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион фильм – “Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси” мультфильмининг премьераси бўлиб ўтди. Унда Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.

“Она сифатида айтаман: болаларимиз ўз тилида, ўз руҳиятига яқин, замонавий мультфильмларни кўриб улғайиши жуда муҳим”, - деди Саида Шавкатовна.


Саноқли кунлардан кейин қишки таътил бошланади. Ота-оналар фарзандларини хурсанд қилиши учун бу 3D фильм айни муддао бўлади. Болаларингизни олиб боринг, бирга томоша қилинг. Жуда мақташди.

@platformauzb
Бугун +5 даражагача ҳарорат кўтарилади.

Сурхондарё, Навоий-Бухоро вилоятларида қор ёғиши мумкин. Кечга томон Сирдарё вилоятида ҳам қор-ёмғир ёғиб ўтиши мумкин экан.

Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушади.

"Ўзгидромет"

@platformauzb
Бугун, 22 декабрь, соат 10:00 дан 16:00 гача Республика бўйича барча «метан заправкалар» одатдаги режимда фаолият юритади, — Энергетика вазирлиги.

@platformauzb
ЖСТга аъзолик бўйича Россия розилиги олинди

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнида Россия билан икки томонлама музокараларни якунловчи протоколни имзолабди.

“Баъзи ишлар ҳали бажарилиши керак бўлса-да, биз энди кўп томонлама музокаралар, зарур қонунчилик ўзгаришларини амалга ошириш ва келгуси йилда аъзолик жараёнини муваффақиятли якунлашга бутун эътиборимизни қаратамиз”, деб ёзмоқда Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов.

@platformauzb
Корпоратив байрам тадбирлари тақиқланди

Айтишларича, Бош вазир топшириғи билан давлат ташкилотлари ва ҳокимликларига корпоратив тадбирларни ишхоналар ҳисобидан ташкил этиш тақиқланибди.

@platformauzb
Энергетика вазирлиги аввалига барча вилоятларда заправкалар ишлаяпти, деганди.

Водийда ишламаётгани ҳақида гаплар тарқалгач, у ерда ҳокимлар хоҳишига қараб очилишини билдирди.

Аввал ўзаро келишиб олинглар, халқ кутиб туради совуқда.

@platformauzb
Сўз водий вилоятлари ҳокимларига!

Метан заправкалар ёпиқлиги бўйича баёнот бериш навбати водий вилоятлари ҳокимликларига келди.

Энергетика вазирлиги барча айбни ҳокимиятга ағдаргач, уларда ҳам шундай қилиш имкони пайдо бўлди.

Водий вилоятларида газ йўқлигига Энергетика вазирлиги газ бермаётганини айтиб, айбни уларга тўнкаш навбати келди.

Газ Қамчиқ довонидан уёғига ўтолмай қолган кўринади.

Бир-бирингларни айблаб ўтираверинглар, халқ сабри билан ўйнашишга устасизлар ахир!

@platformauzb
Қизиқарли ташаббус учун пул мукофоти

Президент фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форуми ўтказиляпти. Унда қатнашиш учун kelajakuchun.gov.uz платформасига кириб, таклиф ва ғояларни ёзиш керак.

Форумда ғолиб деб топилган лойиҳалар:
•  Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимот қилинади;
•  молиялаштирилади ва тижоратлаштирилади;
•  бутун республикада жорий қилинади.

Ташаббус муаллифлари:
•  ўз салоҳиятини юзага чиқариш имкониятига эга бўлади;
•  истиқболли кадрлар рўйхатига киритилади;
•  10 - 50 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланади.

Батафсил https://xn--r1a.website/asdruzbekistan каналида танишиш мумкин.

@platformauzb
Расман

Ҳукумат қарори билан давлат идораларига бюджет ҳисобидан Янги йил корпоративларини ўтказиш тақиқланди


Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, вазирликлар, идоралар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган хўжалик бирлашмаларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив тадбирлар ўтказиш ҳамда байрам дастурхонини ёзиш ман этилди.

Бу тақиқ айнан бюджет маблағлари ва ундан ташқари маблағларни сарфламасликка қаратилган бўлиб, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўз ойлик маошлари ҳамда рағбат пуллари ҳисобига ишдан ташқари вақтларда Янги йил байрами тадбирларини ташкил этишлари мумкин.

@platformauzb
Арча байрами давлат бюджетига қанча тушяпти?

Янги йил яқинлашмоқда. Шу сабабли Ўзбекистоннинг барча туман ва шаҳар марказларида байрам арчаси безатилиши бошланди.

Аммо унинг атрофида айланаркансиз,  аслида арчанинг эмас, миллиардлаб пул атрофида айланаётганингизни асло унутманг.

Масалан, ўтган йили:

• Жиззах вилояти арча учун 1 млрд;
• Сурхондарё вилояти 674 млн;
• Фарғона вилояти 432 млн;
• Бухоро вилояти 315 млн;
• Навоий вилояти 937 млн;
• Самарқанд вилояти 496 млн;
• Қорақалпоғистон Республикаси 300 млн;
• Сирдарё вилояти 136 млн;
• Тошкент вилояти 470 млн сўм.


Бу республика бўйича биргина Янги йил арчаси учун сарфланадиган харажатларнинг ҳаммаси эмас. Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Андижон, Наманган вилоятлари, ҳамда бошқа вилоятларининг ҳам кўплаб шаҳар ва туман ҳокимликлари ўз харажатларини очиқламаган.

Хўш, бу сафар депутатлар тилга кирадими?

Арча учун бюджетдан сарфланаётган миллиардлаб пуллар назоратга олинадими?


Ахир арча безаклари йилига эскирмайди, янгиси сотиб олинмайди.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ишлаб чиқариш соҳасида даромад олиш учун тайёр ечим!

Ишлаб чиқариш фаолиятини зудлик билан бошлашни истаган тадбиркорлар учун тўлиқ ишга тайёр, барча инфратузилмаси мавжуд ғишт заводи сотувга қўйилди.

📍 Ушбу ғишт заводи Сирдарё вилоятининг истиқболли ҳудудларидан бири — Боёвут тумани, “Учтурғон” МФЙ, Чинобод кўчасида жойлашган.

Асосий кўрсаткичлар:
• Умумий ер майдони — 4 гектар;
• Қурилиш ости майдони — 10 773,32 кв.м;
• Электр энергияси ва сув таъминоти тўлиқ мавжуд;
• Йиллик ишлаб чиқариш қуввати — 16 миллион дона ғишт.

💰 Объект қиймати — 16,3 млрд сўм.

Объектни Асакабанк орқали қулай шартларда харид қилиш мумкин. Бунда бошланғич тўлов 15%, тўлов муддати 10 йилгача, фоиз ставкаси эса Марказий банк асосий ставкаси миқдорида (айни пайтда 14%) белгиланган. Тўлиқ тўлов амалга оширилганда чегирмалар мавжуд.

🏦 Завод ҳақида батафсил маълумот билан e-auksion платформасида, Асакабанк тасарруфидаги бошқа мулклар билан эса ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Тўлиқ маълумот учун: (+99878)-147-64-02

Шошилинг! Ишлаб чиқаришни қўшимча тайёргарлик ишларисиз бошлаш ва тўғридан-тўғри даромад олиш имконини қўлдан бой берманг!

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

@platformauzb
Дунёни тартибга келтиришга уринманг. Дунё азал-азалдан  ўз тартибига эга. Одамзот фақат  шу тартибга мослашиши зарур.

Генри Валентайн Миллер, америкалик ёзувчи ва рассом

@platformauzb
⚡️2026 йилдан фуқароларнинг даромадлари ва харажатлари автоматик солиштирилади

Айтишларича, 2026 йил 1 мартдан Ўзбекистонда фуқароларнинг даромадлари ва харажатларини автоматик таққослаш бўйича пилот лойиҳа ишга туширилади. Ушбу тизимнинг асосий мақсади яширин молиявий даромадларни аниқлаш ва молиявий шаффофликни оширишдан иборат.

Фуқароларнинг харажатлари ҳақидаги маълумотлар давлат ахборот базалари орқали шакллантирилади. Бунда, айниқса, кўчмас мулк ва автомобил хариди, йирик тўловлар, шунингдек Soliq иловаси орқали расмийлаштирилган QR-чеклар ва ҳисоб-фактуралар ҳисобга олинади.

Мисол учун: агар фуқаронинг расмий ойлик даромади 5 млн сўм бўлса, аммо у қисқа вақт ичида қиммат автомобиль ёки уй-жой сотиб олса, тизим даромад ва харажат ўртасидаги номутаносибликни автоматик аниқлайди. Ёки расмий даромади кўрсатилмаган фуқаро Soliq иловаси орқали QR-чеклар билан йирик харидлар қилаётган бўлса, бу ҳам қўшимча таҳлил учун сигнал бўлади. Шунингдек, расмий иш жойи ёки даромади кўрсатилмаган ҳолда катта хизматлар ёки мулк хариди амалга оширилса, харажатлар расмий даромадлар билан солиштирилади.

Хабар расман тасдиқланмаган.

@platformauzb
Сергели тумани собиқ ҳокими Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич - Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари лавозимига тайинлангани айтилмоқда.

@platformauzb
Икки судья қонунийликни бузганлиги учун судьялик ваколати тугатилди

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ:

Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг раиси Н. Ражабов - одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун ва ёзма аризасига асосан;

Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг раиси С. Солиев - Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун лавозимларидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


@platformauzb
Энергетика вазирлиги:

— 23 декабр соат 10:00 дан 16:00 га қадар Республика бўйича барча “метан заправкалар” одатдаги режимда фаолият юритади.

Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.

@platformauzb