platforma.uz
42.3K subscribers
6.01K photos
2.65K videos
185 files
6.62K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
🤩Iskander buildingsдан Янги йил акцияси!

Эндиликда барча хонадонларни 30% эмас 10% бош тўлов ва 48 ойга бўлиб тўлаш шарти билан харид қила оласиз!

💥Бош тўловлар:

1 хона: 41 млн
2 хона: 51 млн
3 хона: 77,9 млн


⚡️Акция 30-декабргача давом этади!
❗️Шошилинг, хонадонлар сони чегараланган!

Бот орқали биз билан боғланинг!

Лойиҳа Юнусобод тумани 16-квартал рўпарасида қурилмоқда!

☎️Мурожаат  учун:
+998787770011

Реклама
@platformauzb
Қурилиш вазирлиги биноси бир МЧЖга 182 млрд сўмга сотилибди.

Бу сумма Nest One даги битта квартира пулига тенг эмасми? Яна бир савол — бу маблағ Янги Тошкентдан худди шундай бино қуришга етармикан?

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Тожикистонга электр энергиясини етказиб берар экан. Файзбоғ шунга атаб мем тайёрлабди.

Ижтимоий-сиёсий мемларга уста жамоа бугунги кун мавзусига яхши ижод қилишибди (юқоридаги видео). Умуман олганда, @fayzboguz канали 8 йилдан бери ўзбек медиасида фаолият юритиб келмоқда, ундан ташқари уларнинг иккинчи канали @burchakostida ҳам анча фаол: бу ерда сиз хорижий янгиликларни тезкор ва фактчек қилинган ҳолда ўқиб боришингиз мумкин.

Темур Малик муаллифлигидаги “Файзбоғ” канали ўзининг таҳлилий ва танқидий фикрлари, муаммоларга аччиқ сарказм ва кулгили мемлар билан ёндашиш услуби билан ажралиб туради. “23,5° бурчак остида” каналида эса дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни билиб оласиз.

Уланиб олинглар:
👉 @fayzboguz
👉 @burchakostida
Алишер Султанов Президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимидан озод этилди.

@platformauzb
Келаси йили пойтахтга киришдаги 2 та назорат пости шаҳар ташқарисига кўчади, 3 таси реконструкция қилинади. Бу ерларда камида 3,5 мингта юк ва 5,5 мингта енгил автомобил учун тураргоҳлар ҳамда аҳоли учун кемпинглар барпо этилади.

Ушбу нуқталарга жамоат транспорти тармоғи боғланади. Пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилини шу ерда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланиши мумкин бўлади.

@platformauzb
3 ойда пойтахтнинг 4 та қисмида сунъий кўл ва ҳавзалар қуриш лойиҳалари тайёрланиб, ишлар бошланади.

1 июнгача ҳар бир туманда 5 километрли 3 тадан сояли сайр кўчалари фойдаланишга топширилади.

Ҳар 10 та маҳалла учун 1 тадан яшил боғ барпо қилиш бўйича алоҳида дастур бошланади.

@platformauzb
Тошкент шаҳар кенгашига орттириб бажарилган даромаднинг маҳаллий бюджетга қайтариладиган қисмидан 20 фоизини туманларга тақсимлаш ваколати берилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ва туман ҳокимларига маҳаллий кенгашлар билан келишган ҳолда бўш маблағларни депозитга қўйишга рухсат этилади.

Тошкент шаҳри фаолиятининг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгиловчи “Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисида”ги қонуни қабул қилинади.

@platformauzb
Тошкентда 150 километр ёпиқ дренаж тизимини қуриш, 197 километр канал ва коллекторларни таъмирлаш, 63 километр янги каналлар барпо қилиб, шаҳарда салқин микроиқлим яратиш режалаштирилган.

Ёмғир сувини йиғадиган 17 та иншоот барпо қилинади. Бу сувлар дарахт ва яшил ҳудудларни суғоришга ишлатилади.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Tуркия президенти Режеп Таййип Эрдоған 15 декабр —Бутунжаҳон туркий тиллари куни муносабати билан Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг “Гўзал Туркистон” шеъридан парча ўқиди.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен иссиқлик электр станцияси. Кўмирга ишлайди.

Фильтр ўрнатишнинг имкони (ёки хоҳиш) йўқми?

@platformauzb
Долзарб масалалар очиқ муҳокамаси

Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан ўтаётган очиқ мулоқотда тадбиркорларни қийнаётган урбанизация, нақдсиз ҳисоб-китоблар ва энергетикадаги
оид масалалар муҳокама қилинмоқда.

Жараёнда Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Солиқ қўмитаси, соҳавий назорат инспекциялари ҳамда бошқа тегишли идоралар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этяпти.

Муҳокамаларни тўлиқ кўриш ва жавобларни ўтказиб юбормаслик учун жонли эфир ҳаволасини босинг.

@platformauzb
❗️2025-йилдаги энг бой дунё раҳбарлари

1. Владимир Путин (Россия) — 258 миллиард доллар
2. Доналд Трамп (АҚШ) — 6,1 миллиард доллар
3. Ким Чен Ин (Шимолий Корея) — 5 миллиард доллар
4. Си Цзиньпин (Хитой) — 1,5 миллиард доллар
5. Теодоро Обианг Нгуема Мбасого (Экваториал Гвинея 🇬🇶) — 940 миллион доллар
6. Илҳом Алиев (Озарбайжон) — 500 миллион доллар
7. Ражаб Тоййиб Эрдоған (Туркия) — 500 миллион доллар
8. Пол Кагаме (Руанда 🇷🇼) — 500 миллион доллар
9. Сирил Рамафоса (Жанубий Африка 🇿🇦) — 450 миллион доллар
10. Уилям Руто (Кения 🇰🇪) — 400 миллион доллар

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кореялик офицер соф ўзбек тилида ўзбекларнинг қоидабузарлигини таърифлаб берибди.

@platformauzb
🏡 Янги йилни янги уйда кутиб олинг!

Халқ банки эндиликда нафақат доимий даромадга эга, балки ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга ҳам бирламчи бозордан уй-жой сотиб олишда ипотека кредитини йиллик 17% билан тақдим этмоқда.

Шартлари:
муддати – 20 йил (6 ой имтиёзли давр)
бошланғич тўлов – 15%*
йиллик фоизи – 17%

*Ўзини ўзи банд қилганлар учун – Тошкент шаҳрида уй-жой қийматининг 15%, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 20%.

Кредит миқдори:
📍 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн. сўмгача
📍 Тошкент шаҳри учун – 420 млн. сўмгача

🌐 Батафсил: xb.uz

Бу хабарни уй олиш истагидаги яқинларга юбориб қўйинг!

Реклама
@platformauzb
Россияда Гонконг гриппи тарқалмоқда

Айни пайтда Россия бўйлаб тахминан ҳар юз кишидан бири грипп билан оғримоқда. Айрим ҳудудларда бир ҳафта ичида беморлар сони икки бараварга етган.

Мутахассислар жорий мавсумда асосий штамм сифатида гонконг гриппи — A (H3N2) устун келаётганини маълум қилди. Бу вирус тез ривожланиши ва оғир асоратларга олиб келиши билан хавфли ҳисобланади.

Гонконг гриппи ўткир вирусли касаллик бўлиб, асосан нафас йўлларини зарарлайди. У юқори ҳарорат, кучли заҳарланиш (интоксикация), мушак ва бош оғриқлари билан кечади.

Бу штамм илк бор 1968 йилда Гонконгда аниқланган ва ўша пайтда жаҳон бўйлаб миллионлаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган. Ҳозирги кунда вирус мутацияга учраб, мавсумий грипп сифатида айланиб юрибди, лекин беморлар орасида ўлим ҳолатлари 1 фоиздан ошмайди.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда вазир маст ҳолда машина бошқариши ортидан ишдан олинди

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг фармонида фан, олий таълим ва инновация вазири Бактиёр Орозов «давлат ва муниципал ходимларнинг этика меъёрларга риоя қилмагани» қайд этилган.

PS. Қирғизларга ҳавасим келяпти: қонун барчага — оддий фуқарога ҳам, вазиру амалдорларга ҳам баробар.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар онкология клиникаси ёпилганидан кейинги аҳвол экан.

Бизда эса пули бор одам, ҳатто, туппа-тузук ишлаб турган касалхонани ёптириб, ўрнига "дом" қуриб юбориши ҳам мумкин.

@platformauzb
Айтишларича, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Сидиқов Баходиржон Бахромович лавозимидан озод этилган.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣 Шошилинг! Тайёр инфратузилма, замонавий технологиялар ва кенг қувватга эга ишлаб чиқариш мажмуаси сотувга қўйилди!

Бу ерда басалт толали композит арматура ишлаб чиқариш ускуналари, шунингдек тайёр бино-иншоотлар сизни кутмоқда.

📍Жиззах вилояти, Фориш тумани, “Эгизбулоқ” МФЙ, Ҳудуди қишлоғи, 3-уйда жойлашган ушбу ишлаб чиқариш мажмуаси — нафақат ишлаб чиқариш, балки самарали инвестиция учун ҳам ажойиб имконият!

• Умумий ер майдони – 20 гектар;
• Қурилиш ости майдони – 4 126 м²;
• Барча коммунал хизматлар мавжуд: электр, сув, газ;
• Ускуналар Германияда ишлаб чиқарилган.

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати:
• 2 670 тонна – 8 мм лик арматура
• 2 003 тонна – басалт толаси

Ишлаб чиқариш объектининг умумий қиймати – 482 млрд сўм.

Мулк харид қилишда тўлиқ тўловда Асакабанкдан йирик чегирмалар тақдим этилади. Шунингдек, қуйидаги шартларда бўлиб тўлаш асосида харид қилиш мумкин:
— Бошланғич тўлов: 5%;
— Тўлов муддати: 10 йилгача;
— Фоиз ставкаси: Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида.

👉 Ҳавола орқали сотувдаги барча мулклар билан танишинг.

📞 Батафсил маълумот: (78)-147-64-02

Реклама
@platformauzb
Абдуғани Сангинов,
“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

@platformauzb
platforma.uz
Абдуғани Сангинов, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси @platformauzb
Абдуғани Сангинов "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.

@platformauzb